Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Божхона қонунчилиги / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Умумий қоидалар. Божхона органлари фаолиятини тартибга солиш /

Хорижий автоташувчиларни халқаро йўлларда ташиш китобчасини қўллаган ҳолда юкларни халқаро ташиш тўғрисидаги божхона Конвенцияси низомларидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фойдаланиш ҳуқуқидан маҳрум қилиш ва бундай ҳуқуқни тиклаш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 17.08.2018 й. 673-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 17 августдаги

673-сон қарорига

ИЛОВА



Хорижий автоташувчиларни халқаро йўлларда

ташиш китобчасини қўллаган ҳолда юкларни халқаро

ташиш тўғрисидаги божхона Конвенцияси низомларидан

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фойдаланиш

ҳуқуқидан маҳрум қилиш ва бундай ҳуқуқни

тиклаш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом хорижий автоташувчиларни (кейинги ўринларда ташувчи деб аталади) 1975 йил 14 ноябрдаги халқаро йўлларда ташиш китобчасини қўллаган ҳолда юкларни халқаро ташиш тўғрисидаги божхона Конвенцияси (кейинги ўринларда Конвенция деб аталади) низомларидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фойдаланиш ҳуқуқидан маҳрум қилиш ва бундай ҳуқуқни тиклаш тартибини белгилайди.


2. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси (кейинги ўринларда ДБҚ деб аталади), Ўзбекистон Республикаси ҳудудида Конвенция низомларидан фойдаланиш ҳуқуқидан маҳрум қилинган ва бундай ҳуқуқи тикланган ташувчиларнинг, ушбу Низом иловасида белгиланган шаклда, реестрини юритади.



2-БОБ. ХОРИЖИЙ АВТОТАШУВЧИНИ

КОНВЕНЦИЯ НИЗОМЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ

ҲУҚУҚИДАН МАҲРУМ ҚИЛИШ ШАРТЛАРИ


3. Ташувчи ДБҚ қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қуйидаги ҳолларда Конвенция низомларидан фойдаланиш ҳуқуқидан маҳрум қилиниши мумкин:

а) халқаро йўлларда ташиш (кейинги ўринларда ХЙТ деб аталади) тартиби бузилганлиги муносабати билан божхона тўловларини тўлаш бўйича мажбуриятини бажармаслик;

б) қуйидагиларда ифодаланадиган Конвенция низомларининг бир неча бор бузилиши ва (ёки) Ўзбекистон Республикаси божхона қонунчилиги талабларига риоя қилмаслик:

Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали товарларнинг ноқонуний олиб ўтилишида;

божхона назоратидаги товарларни, Ўзбекистон Республикаси божхона органлари томонидан ёки Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудида Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган етказиб бериш жойига етказмасликда, божхона органлари рухсатисиз божхона назоратидаги товарларни бошқа шахсларга бериб юборишда ёки уларни йўқотишда; 

Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудидан божхона органлари томонидан чиқариб юборилишига рухсат берилган товарларнинг ишлатилишида ва (ёки) уларга эгалик қилишда;

Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексида белгиланган муддатларда халқаро ташувдаги транспорт воситаларини Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудидан олиб чиқиб кетмасликда.


4. Қуйидаги ҳолларда ҳудудий божхона бошқармалари уч кун муддатда ташувчини Ўзбекистон Республикаси ҳудудида Конвенция низомларидан фойдаланиш ҳуқуқидан маҳрум қилиниши бўйича ДБҚ га таклифлар юборади: 

божхона органлари томонидан ХЙТ тартиби бузилганлиги муносабати билан божхона тўловлари ундирилиши бўйича қарор қабул қилинган санадан ўттиз календарь куни ўтгандан сўнг ташувчи томонидан божхона тўловларини тўлаш мажбурияти бажарилмаганда;

ташувчи ва (ёки) уни ваколатли шахсига нисбатан маъмурий жазо қўллаш бўйича қарор ёхуд ташувчининг ваколатли шахсига нисбатан жиноий иш бўйича қарор қонуний кучга киргандан сўнг (кейинги ўринларда суд қарорлари деб аталади), агар бундай суд қарорлари ижро этилмаган тақдирда.   


5. Ташувчини Ўзбекистон Республикаси ҳудудида Конвенция низомларидан фойдаланиш ҳуқуқидан маҳрум қилиш бўйича қарор (кейинги ўринларда ҳуқуқидан маҳрум қилиш бўйича қарор деб аталади), мазкур Низомнинг 3-бандида белгиланган ҳолатларда ҳудудий божхона бошқармалари томонидан ДБҚ га тақдим қилинган таклифлар асосида, ДБҚ хатларига мувофиқ расмийлаштирилиб, ҳудудий божхона бошқармалари, ташувчи, ХЙТ Ижроия кенгаши, Кафолат бирлашмаси ва ташувчи ташкил этилган ёки доимий манзилгоҳи жойлашган давлатнинг ваколатли органи манзилларига юборилади.



3-БОБ. ХОРИЖИЙ АВТОТАШУВЧИНИНГ

КОНВЕНЦИЯ НИЗОМЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ

ҲУҚУҚИНИ ТИКЛАШ ШАРТЛАРИ


6. Ташувчиларда ДБҚнинг қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси ҳудудида Конвенция низомларидан фойдаланиш ҳуқуқи тикланиши мумкин:

а) ушбу ҳуқуқдан маҳрум қилиш учун асос бўлган сабаблар бартараф этилган қуйидаги ҳолларда:

божхона тўловлари тўланиши ёки уларни ундириш мажбуриятининг бажарилиши;

ташувчи ёки унинг ваколатли шахсини Ўзбекистон Республикаси божхона қонунчилигини бузганликда айбдор деб топиш тўғрисидаги суд қарорининг белгиланган тартибда бекор қилиниши;

ташувчи ёки унинг ваколатли шахсини маъмурий жавобгарликка тортиш тўғрисидаги қарорнинг ижро этилиши;

б) мазкур Низомнинг 3-бандида кўрсатилган, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида Конвенция низомларидан фойдаланиш ҳуқуқидан маҳрум қилиниши мумкин бўлган божхона қонунчилигининг бошқа бузилиш ҳолатларининг мавжуд эмаслиги.


7. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида Конвенция низомларидан фойдаланиш ҳуқуқини тиклаш тўғрисидаги қарор (кейинги ўринларда ҳуқуқни тиклаш тўғрисидаги қарор деб аталади) ушбу Низомнинг 6-бандида белгиланган шартларга ташувчи томонидан риоя этилган тақдирда қабул қилиниши мумкин.

Ҳуқуқни тиклаш тўрисидаги қарор, ташувчиниг ҳудудий божхона бошқармасига, ҳуқуқдан маҳрум қилинишига сабаб бўлганларни бартараф этилганлигини тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда, ихтиёрий шаклдаги ёзма равишда берган аризасига (кейинги ўринларда ташувчининг аризаси деб аталади) биноан қабул қилинади.    

Ҳудудий божхона бошқармалари, ташувчини ҳуқуқдан маҳрум қилиш сабаблари бартараф этилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилинган ҳолда, ташувчининг аризаси қабул қилинган кундан эътиборан уч кун муддат ичида ДБҚга таклифлар тақдим этишади.

Ташувчининг аризаси ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида Конвенция низомларидан фойдаланиш ҳуқуқини тиклаш тўғрисидаги ҳудудий божхона бошқармасининг таклифи ДБҚ томонидан кўриб чиқилади.

Ташувчини аризаси ва ҳудудий божхона бошқармасининг таклифларини кўриб чиқиш натижалари бўйича ДБҚ томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида Конвенция низомларидан фойдаланиш ҳуқуқини тиклаш ёки бундай ҳуқуқнинг тикланишини рад этиш тўғрисидаги қарор қабул қилинади.

Бунда, ҳуқуқни тиклаш ёки унинг тикланишини рад этиш тўғрисидаги қарорни кўриб чиқиш ва қабул қилиш муддати ўн иш кунидан ошмаслиги лозим.


8. Ҳуқуқни тиклаш тўғрисидаги қарор ДБҚ хатларига мувофиқ расмийлаштирилиб, ҳудудий божхона бошқармалари, ташувчи, ХЙТ Ижроия кенгаши, Кафолат бирлашмаси ва ташувчи ташкил этилган ёки доимий манзилгоҳи жойлашган мамлакатнинг ваколатли органи манзилларига юборилади.






Низомга

ИЛОВА



1975 йил 14 ноябрдаги халқаро йўлларда ташиш

китобчасини қўллаган ҳолда юкларни ҳалқаро ташиш

тўғрисидаги божхона Конвенцияси низомларидан

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фойдаланиш

ҳуқуқидан маҳрум қилинган ёки бундай

ҳуқуқи тикланган ташувчилар

РЕЕСТРИ


Т/р

Халқаро йўлларда ташиш китобчаси эгасининг

идентификациялаш

рақами

Ташувчининг номи

Ташувчининг турар жойи

(мамлакати, манзили)

Давлат божхона қўмитасининг ташувчини  Ўзбекистон Республикаси ҳудудида

халқаро

йўлларда ташиш китобчасини қўллаган ҳолда юкларни халқаро ташиш тўғрисидаги божхона Конвенцияси

низомларидан фойдаланиш ҳуқуқидан

маҳрум қилиш тўғрисидаги хатининг

рақами

ва санаси

Ташувчини  Ўзбекистон Респуб-

ликаси ҳудудида халқаро йўлларда ташиш китобчасини қўллаган ҳолда юкларни халқаро ташиш тўғрисидаги божхона Конвенцияси

низом-

ларидан фойдаланиш ҳуқуқидан маҳрум қилиш асоси


Қонун

бузилиши содир этилган халқаро йўлларда

ташиш китобчасининг

рақами

Давлат божхона қўмитасининг ташувчининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида халқаро йўлларда ташиш китобчасини қўллаган ҳолда юкларни халқаро ташиш тўғрисидаги божхона Конвенцияси

низомларидан фойдаланиш ҳуқуқини

тиклаш тўғрисидаги хатининг

рақами

ва санаси

Ташувчининг

Ўзбекистон

Республикаси ҳудудида халқаро йўлларда ташиш китобчасини

қўллаган

ҳолда

юкларни халқаро

ташиш тўғрисидаги божхона Конвенцияси

низомларидан фойдаланиш ҳуқуқи тиклаш асослари

Изоҳ

1

2

3

4

5

6

7

8

9

10












Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 18 август


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 20 август, 33-сон, 683-модда












































Время: 0.2022
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск