Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Жисмоний тарбия ва спорт /

Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни илмий-методик таъминлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 14.08.2018 й. 658-сон қарорига 4-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 14 августдаги

658-сон қарорига

4-ИЛОВА



Жисмоний тарбия ва спорт бўйича

мутахассисларни илмий-методик таъминлаш,

қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш

тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом давлат мактабгача таълим муассасалари жисмоний тарбия инструкторларини, умумтаълим мактаблари ва академик лицейларнинг жисмоний тарбия фани ўқитувчиларини, профессионал таълим ва олий таълим муассасаларининг кафедра мудирларини ҳамда жисмоний тарбия фани ўқитувчилари, шунингдек, олий таълим муассасаларининг жисмоний тарбия ва жисмоний маданият, спорт фаолияти йўналишлари бўйича раҳбар ва педагог кадрларни, олимпия захиралари коллежлари, давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернатлари, спорт мактабларининг раҳбар кадрлари, инструктор-методистлари ва тренерларини ҳамда жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги бошқа мутахассисларни (кейинги ўринларда жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассислар деб аталади) қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тартибини белгилайди.

2. Олий таълим муассасаларининг жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш Вазирлар Маҳкамасининг "Олий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2015 йил 20 августдаги 242-сон қарори асосида амалга оширилади.


3. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


педагогик қайта тайёрлаш - олий ва ўрта махсус маълумотга эга педагог бўлмаган мутахассисларнинг базавий касбий маълумотини таълимнинг тегишли тури малака талаблари билан белгиланадиган ўқув-тарбия жараёнининг талаб этиладиган сифатини таъминловчи даражада педагогик фаолиятни юритиш учун зарур ва етарли бўлган тайёргарликка мувофиқлаштириш мақсадида мутахассисларни қайта тайёрлаш;


касбий қайта тайёрлаш - олий ва ўрта махсус педагогик маълумотга эга мутахассислар томонидан таълимнинг тегишли тури малака талаблари билан белгиланадиган, ўқитишнинг талаб этиладиган сифатини таъминлайдиган даражада ўқув фани ёки курс бўйича педагогик фаолиятни юритиш учун зарур ҳажмда янги касбий билимлар, малака ва кўникмаларни ўқитиш;


махсус ўқув курсларида ўқитиш - спорт фаолиятини якунлаган спортчиларни тренерлик фаолияти билан шуғулланишлари, педагогик фаолиятни юритиш, зарур ва етарли ҳажмда янги билим, малака ва кўникмаларни ўргатиш;

тўғридан-тўғри малака ошириш - таълим дастурлари ва меҳнат бозорининг таклифлари асосида, таълимнинг тегишли тури ўқув-тарбия жараёнининг мониторинги натижалари ва мутахассислар тайёрлаш сифатини ҳисобга олган ҳолда давлат таълим талабларига мувофиқ ишлаб чиқилган модуллар бўйича мақсадли касбий таълим дастурларини ўзлаштириш;

илмий-тадқиқот муассасаларида тажриба орттириш - Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети, марказлар, лабораториялар ва бошқа муассасаларда мутахассисларни фаннинг замонавий ютуқлари, тегишли мутахассисликлар бўйича ривожлантиришнинг устувор йўналишлари, илмий тадқиқот услубларини ўрганиш;


хорижда тажриба орттириш - Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, хорижий мамлакатлар ва халқаро ташкилотлар томонидан мамлакатимиз таълим тизимини ривожлантириш ва такомиллаштиришга кўмаклашиш учун ажратилган грантларга мувофиқ, шунингдек, таълимни бошқариш органлари билан таълим ва спорт таълими муассасалари ҳамда спорт ташкилотлари тажрибаларини ўрганиш;


мустақил ўқиб билим орттириш - таълим даражаси ва сифатига қўйиладиган давлат таълим талабларига мувофиқ ўқитиладиган модуллар бўйича янги билимлар, малака ва кўникмаларни мустақил ўзлаштириш;

масофавий таълим - онлайн (видеомаърузалар, маслаҳатлар, назорат турларини масофадан туриб реал вақт режимида ўтказиш) ва оффлайн (масофавий таълим тизимидаги тегишли ўқув-методик ресурсларни мустақил равишда ўзлаштириш) шаклида амалга ошириладиган таълим тури.


4. Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш йўналишлари Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги (кейинги ўринларда Вазирлик деб аталади) томонидан тасдиқланади.


5. Хорижий давлатларда таълим муассасаларини тамомлаган жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш уларнинг базавий маълумоти тўғрисидаги ҳужжатини белгиланган тартибда нострификациядан ўтказгандан кейин амалга оширилади.


6. Вазирликлар ва идоралар тасарруфидаги таълим муассасаларининг жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассислари Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни илмий-методик таъминлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш маркази (кейинги ўринларда Марказ деб аталади) ва унинг филиалларида вазирлик томонидан тасдиқланган режага асосан, нодавлат таълим муассасаларининг ходимлари ва жисмоний шахслар эса улар билан тузилган шартнома асосида қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларидан ўтадилар.


7. Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни илмий-методик таъминлаш, қайта тайёрлаш, махсус ўқув ва малака ошириш курслари ушбу Низомнинг 1-4-иловаларига мувофиқ ташкил этилади.



2-БОБ. ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ВА СПОРТ

БЎЙИЧА МУТАХАССИСЛАРНИ ИЛМИЙ-МЕТОДИК

ТАЪМИНЛАШ, ҚАЙТА ТАЙЁРЛАШ ВА МАЛАКАСИНИ

ОШИРИШНИНГ МАҚСАД ВА ВАЗИФАЛАРИ


8. Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни эгаллаб турган лавозимлари, мутахассислиги ёки дарс берадиган модуллари (фанлари) бўйича касбий ва педагогик маҳоратини доимий равишда ошириб бориш, уларнинг илғор педагогик ва ахборот технологиялари, шунингдек, жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни материаллар ва илмий-ўқув адабиётлар билан таъминлаш, ўқитишнинг инновацион усуллари бўйича касбий билимлари, малака ва кўникмаларини мунтазам равишда янгилаб бориш илмий-методик таъминлаш, қайта тайёрлаш ва малака оширишнинг мақсади ҳисобланади.


9. Қуйидагилар жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни илмий-методик таъминлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишнинг вазифалари ҳисобланади:

жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларнинг касбий билими, кўникмаси ва маҳоратини ошириш, замон талабларига мувофиқ таълим сифатини таъминлаш учун зарур даражада касбий тайёргарлигини ривожлантириш;

илмий-методик адабиётлар билан таъминлаш;

мустақил фикрлаш кўникмаларини шакллантириш, педагогик янгиликка интилишни ривожлантириш, замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш;

жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларнинг ўқув машғулотлари, ўқув-тарбиявий ишларни амалга оширишда илғор таълим технологиялари ва халқаро тажрибадан фойдаланиш, илмий ва ўқув-методик тадқиқотлар олиб бориш ҳамда амалиётга жорий этиш кўникмаларини мустаҳкамлаш.



3-БОБ. ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ВА СПОРТ

БЎЙИЧА МУТАХАССИСЛАРНИ ҚАЙТА ТАЙЁРЛАШ

ВА МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ МАЗМУНИ ҲАМДА

СИФАТИГА ҚЎЙИЛАДИГАН УМУМИЙ ТАЛАБЛАР


10. Қуйидагилар қайта тайёрлаш ва малака ошириш бўйича таълим дастурлари мазмунига қўйиладиган умумий талаблар ҳисобланади:

касблар ва лавозимларга бўлган малака талабларига мувофиқлик;

таълим ва кадрлар тайёрлаш соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишларини, таълим турлари ва босқичлари бўйича давлат таълим талабларининг узлуксизлиги ва узвийлигини таъминлашга, тингловчиларнинг билимларини янгилаш ва чуқурлаштиришга, замонавий ахборот технологияларидан фойдалана олишга, касбий малака ва кўникмаларни ҳосил қилишга, таълимнинг самарали усуллари ҳамда технологияларини эгаллаш ва такомиллаштиришга қаратилганлик;

давлат таълим талаблари ҳажми ва мазмунининг қайта тайёрлаш ва малака ошириш муддатларига мувофиқлиги.

11. Қайта тайёрлаш ва малака ошириш сифати жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассислар тайёргарлигининг зарур ва етарли даражаси, билим, амалий ва касбий маҳоратнинг мазкур мутахассисларга қўйиладиган талабларига мувофиқлиги билан белгиланади.


12. Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларидаги ўқув жараёни ўқув режалари ва дастурлари асосида амалга оширилади ҳамда унинг мазмуни ва сифатига қўйиладиган талаблар тегишли таълим дастурлари билан белгиланади.



4-БОБ. ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ВА СПОРТ

БЎЙИЧА МУТАХАССИСЛАРНИ ҚАЙТА

ТАЙЁРЛАШ ШАКЛЛАРИ


13. Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш ўқитиш сифатига қўйиладиган талабларни оширишни ва меҳнат бозори эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилган таълим дастурлари бўйича янги касб билимлари, малака ва кўникмаларни ўзлаштириш орқали амалга оширилади.


14. Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш қуйидаги шаклларда амалга оширилади:

педагогик қайта тайёрлаш;

касбий қайта тайёрлаш;

махсус ўқув курсларда ўқитиш.


15. Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш курслари юридик ва жисмоний шахсларнинг буюртмалари ёки меҳнат бозорининг талаблари билан белгиланадиган айрим педагогларнинг қайта ихтисослашуви ёки янги мутахассисликка эга бўлиши муносабати билан Марказ ташаббусига кўра шартнома асосида ташкил этилади.



5-БОБ. ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ВА СПОРТ

БЎЙИЧА МУТАХАССИСЛАР МАЛАКАСИНИ

ОШИРИШНИНГ ШАКЛЛАРИ


16. Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларнинг малакасини ошириш тўғридан-тўғри (таълим дастурлари бўйича ўқитиш) ташкил этилади.


17. Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларнинг малакасини ошириш қуйидаги шаклларда амалга оширилади:

тўғридан-тўғри малака ошириш (таълим дастурлари бўйича ўқитиш);

илмий-тадқиқот муассасасида тажриба орттириш;

хорижда тажриба орттириш;

мустақил ўқиб билим орттириш;

масофавий таълим.



6-БОБ. ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ВА СПОРТ

БЎЙИЧА МУТАХАССИСЛАРНИ ҚАЙТА ТАЙЁРЛАШ

ВА МАЛАКА ОШИРИШ КУРСИНИНГ  ДАВОМИЙЛИГИ

ҲАМДА ЎҚУВ ЮКЛАМАСИНИНГ ҲАЖМИ


18. Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларнинг малакасини ошириш давомийлиги уни ташкил этиш шаклларига ҳамда касбий малака даражаси ва индивидуал касбий эҳтиёжи тасарруфида жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассислари мавжуд бўлган вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлар (кейинги ўринларда буюртмачи деб аталади) талабларини ҳисобга олган ҳолда аниқланади.

Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассислар беш йилда камида бир марта малака оширишлари шарт.

Малака ошириш тўғридан-тўғри шаклларининг умумий давомийлиги камида 4 ҳафта (144 соат) этиб белгиланади.

Малака оширишнинг тўғридан-тўғри шакллари учун аудитория машғулотлари ва мустақил ишларнинг энг юқори ҳажми ҳафтасига 36 соат этиб белгиланади.

Айрим ҳолларда малака оширишнинг тўғридан-тўғри шакллари умумий давом этиш муддати, асосий ишдан ажралган ҳолда ўқитишда, камида 3 ҳафта (144 соат), аудитория машғулотларининг ва мустақил ишларнинг энг юқори ҳажми ҳафтасига 48 соат этиб белгиланиши мумкин.


19. Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш давомийлиги ва ўқув юкламасининг ҳажми:

педагогик қайта тайёрлаш - камида 4 ой (576 соат);

касбий қайта тайёрлаш - камида 4 ой, (576 соат);

махсус ўқув курсларда ўқитиш - 3 ой (432 соат), 6 ой (864 соат), 10 ой (1440 соат) этиб белгиланади.

Спорт фаолиятини якунлаган спортчилар тренерлик фаолияти билан шуғулланишлари учун спорт тиббиёти, педагогика ва психологияси бўйича 3 ойлик (олий маълумотли спортчилар учун) ва 6 ойлик (ўрта ва ўрта махсус маълумотли спортчилар учун) махсус ўқув курсларида, шунингдек, спорт ҳакамлигига тайёрлаш (спортнинг футбол туридан ташқари) бўйича 3 ойлик (олий маълумотли спортчилар учун) ва 6 ойлик (ўрта ва ўрта махсус маълумотли спортчилар учун) махсус ўқув курсларида пулли асосда ўқитилади.

20. Аудитория машғулотлари ва мустақил ишларнинг ҳафталик юкламаси энг юқори ҳажми ҳафтасига 36 соат этиб белгиланади.


21. Аудитория машғулотларининг барча турлари 80 дақиқа давом этади, ўқув машғулотлари оралиғидаги танаффус камида 10 дақиқани ташкил этади.



7-БОБ. ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ВА СПОРТ

БЎЙИЧА МУТАХАССИСЛАРНИ ҚАЙТА ТАЙЁРЛАШ

МАХСУС ЎҚУВ ВА МАЛАКА ОШИРИШ КУРСЛАРИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ВА ЎТКАЗИШ


22. Қайта тайёрлаш, махсус ўқув ва малака ошириш курсларидаги ўқув жараёнлари 15-20 нафар тингловчидан иборат академик гуруҳларда ташкил этилади.

Истисно тариқасида, тингловчилар контингенти етарли бўлмаган йўналишларда, шу жумладан рус тилида дарс олиб бориладиган гуруҳларда, тингловчилар контингенти гуруҳ таркибида йиғилмайдиган кам сонли алоҳида спорт турларида ўқув жараёнини ташкил этишда тингловчилар сони камида 5 нафар этиб белгиланиши мумкин. Махсус ўқув курслари учун гуруҳ талаб этилган таркибда шаклланмаган тақдирда, тингловчилар контингентини ўқитиш қайта тайёрлаш ёки малака ошириш курслари бўйича гуруҳлар таркибида амалга оширилади.


23. Касбий қайта тайёрлаш ўтказилиши мумкин бўлган турдош мутахассисликлар рўйхати вазирлик томонидан белгиланади.


24. Курсларга тингловчиларни қабул қилиш тасдиқланган режага мувофиқ Марказ ва филиаллар раҳбарининг буйруғи билан курслар бошланиши санасидан бошлаб 3 кун мобайнида расмийлаштирилади.


25. Қайта тайёрлаш ёки малака оширишга юборилган жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассислар Марказ ва филиаллар раҳбарларининг буйруғи билан тингловчилар сафига қабул қилинади. Тингловчилар гуруҳини шакллантиришда, курснинг ўқув режа ва дастурларини тайёрлашда базавий маълумот, мутахассислик, тоифа ва эгаллаб турган лавозими, шунингдек, буюртмачининг талаблари ҳисобга олинади.


26. Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курслари бошлангандан кейин уч кун мобайнида келмаган тингловчилар, сабабларидан қатъи назар, курсларга қўйилмайди.


27. Тингловчиларнинг қайта тайёрлаш, махсус ўқув ва малака ошириш курсларига ўз вақтида келмаганлигининг ҳужжат билан тасдиқланган узрли сабаблари бўлган тақдирда уларга ўқишнинг тегишли йўналиши (мутахассислиги) бўйича навбатдаги курсларда ўқишга рухсат берилади.


28. Марказ ва филиаллар тингловчиларининг малака ошириш ва қайта тайёрлаш курсларига ўз вақтида келмаганлиги ҳолатлари тўғрисида буюртмачи ва вазирликка дарҳол хабар беради.


29. Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларидаги ўқув машғулотлари маъруза, амалий машғулот, семинар, тренинг, кўчма машғулот, маҳорат сабоқлари, интерфаол ва бошқа шаклларда олиб борилади.


30. Кўчма, амалий машғулотлар илғор таълим муассасалари, спорт мажмуалари ва бошқа ташкилотлар негизида ташкил этилади.


31. Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларини ташкил этиш, уларни талаб даражасида ўтказиш, таълим самарадорлигини таъминлаш учун шароитлар яратиш масъулияти Марказ ва филиалларга юкланади.


32. Жорий йилда режага киритилмаган жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассислар Марказ ва филиаллар билан тузилган шартнома асосида малака ошириш курсларидан ўтишлари мумкин.


33. Шартнома асосида жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни ҳамда касбий маълумотга эга бўлмаган спорт таълим муассасалари ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш курслари буюртмачи талаби ва меҳнат бозорининг эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда Марказда ташкил этилади.

34. Марказ ва филиаллар буюртмачи томонидан тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, малака ошириш ва қайта тайёрлаш курсларини ташкил этади.


35. Марказда 3, 6 ва 10 ойлик махсус ўқув курслар мурожаат этилган йўналишлардан келиб чиққан ҳолда ташкил этилади.


36. Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларида ўқув жараёни тегишли йўналишлар бўйича тасдиқланган намунавий ўқув режаси ва дастурларига мувофиқ ишлаб чиқилган ишчи ўқув режаси ва дастурлар асосида амалга оширилади ҳамда машғулотлар жадвали билан тартибга солинади.


37. Намунавий ўқув режаси ва дастурлар спорт, фан, техника, технологиялар ҳамда соҳани ривожлантиришнинг устувор йўналишлари асосида такомиллаштирилади.


38. Марказ ва филиаллар ходимларига олий таълим муассасаларининг тегишли лавозимлари учун белгиланган меҳнатига ҳақ тўлаш миқдорлари ва шартлари татбиқ этилади. Бунда, бир нафар ўқитувчи ҳисобига тўғри келадиган тингловчилар нисбатининг чекланган нормативлари олий таълим муассасалари учун белгиланган бир нафар ўқитувчи ҳисобига талабалар сони нисбатининг чекланган нормативларидан 25 фоиз паст этиб белгиланади.



8-БОБ. МАЛАКА ОШИРИШ КУРСЛАРИНИНГ

ТИНГЛОВЧИЛАРИ


39. Вазирлик томонидан тасдиқланган режага киритилган малака ошириш курслари тингловчилари учун ўқишнинг барча даврида уларнинг асосий иш жойи бўйича эгаллаган лавозими ва ўртача иш ҳақи сақланади, уларнинг ўқув юкламаси эса бошқа аъзолар ўртасида тақсимланади.


40. Ишдан ажралган ҳолда Марказ ва унинг филиалларида малака оширишга юборилган тингловчилар учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ўқишга бориш ва ундан қайтиш бўйича бир марталик йўл ҳақи харажатлари сафарга юборувчи ташкилот ҳисобидан қопланади.


41. Тингловчи қуйидаги сабабларга кўра курсдан четлаштирилади:

ўз хоҳишига биноан;

касаллиги туфайли (тиббий комиссия маълумотномаси асосида);

ўқув интизомини ва таълим муассасасининг ички тартиб-қоидаларини мунтазам равишда ёки бир маротаба қўпол равишда бузганлиги учун;

малака ошириш курсида 18 академик соатдан ортиқ, қайта тайёрлашда 36 академик соатдан ортиқ ўқув машғулотларини сабабсиз қолдиргани учун;

шартнома асосида ўқиётган тингловчилар шартнома билан боғлиқ мажбуриятларни бажармагани учун;

суд томонидан озодликдан маҳрум этилганлиги сабабли;

вафот этганлиги сабабли.


42. Тингловчилар малака ошириш ёки қайта тайёрлаш курсидан четлатилганда сабаблари кўрсатилган ҳолда буюртмачига маълум қилинади.


43. Малака ошириш курсидан четлатилган ёки якуний назоратдан ўта олмаган тингловчи малака ошириш курсида бир йил мобайнида такроран ўқийди. Малака ошириш курсида такроран ўқиш тингловчининг ўз ҳисобидан шартнома асосида амалга оширилади ва бунда, буюртмачи ташкилот томонидан унга иш ҳақи сақланмаган ҳолда, таътил бериш тартибида малака оширишга қайта юборилади.

Малака ошириш курсига қайта юборилган жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассислар ўқиш якунлари бўйича якуний аттестациядан такроран ўтмаган бўлса, шартнома бўйича тўланган тўлов маблағлари қайтарилмайди.

Малака ошириш курсларида ўқиш якунлари бўйича аттестациядан такроран ўтмаган ёки асосий иш жойи бўйича белгиланган муддатда малака ошириш курсларидан такроран ўтмаган тақдирда, ушбу ходимлар билан тузилган меҳнат шартномасининг амал қилиш муддатидан ҳамда бўш турган педагог лавозимини эгаллаш танлови даврининг тугаган муддатидан қатъий назар, меҳнат шартномаси белгиланган тартибда икки ой мобайнида бекор қилинади. Улар ўз фаолиятини бошқа таълим муассасаларида (олий таълим муассасаларидан ташқари) давом эттириши ёхуд бошқа ташкилотларда ишлаши ҳамда ўзининг касбий малакасини мустақил равишда ошириши мумкин.


9-БОБ. ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ВА СПОРТ

БЎЙИЧА МУТАХАССИСЛАРНИ ҚАЙТА

ТАЙЁРЛАШ ВА МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ

ТИЗИМИ ВА УНИ БОШҚАРИШ


44. Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимига қуйидагилар киради:

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги;

буюртмачи;

тасарруфида жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассислари мавжуд вазирликлар, идоралар ҳамда бошқа ташкилотлар.


45. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги:

Марказ ва филиаллар тизимига умумий раҳбарлик қилади ҳамда уларнинг фаолиятини мувофиқлаштиради;

кейинги календарь йил учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан молиялаштириладиган малака ошириш курслари бўйича тақдим этилган буюртмалар асосида режа ва жадвалларни тасдиқлайди;

Марказ ва унинг филиаллари томонидан буюртма ва режалар бажарилиши юзасидан умумий назоратни амалга оширади;

ҳар йили 15 ноябрга қадар буюртмачиларнинг буюртманомалари асосида ҳамда вазирлик томонидан қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларидан ўтиш даврийлигига мувофиқ кейинги календарь йил учун ойлар ва таълим йўналишлари режаси ва рўйхатини шакллантиради;

қайта тайёрлаш ва малака ошириш йиллик режаси ҳамда рўйхатини ҳар йили 5 декабрга қадар тасдиқлайди;

махсус ўқув курсларда ўқитиш бўйича мурожаатларни қабул қилади, ўрганиб чиқади, контингентини шакллантиради ҳамда курсларни ташкил этиш муддатини белгилайди;

қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларининг намунавий ўқув режа ва дастурларини тасдиқлайди;

Марказ ва филиаллар ходимлари ҳамда педагоглар таркибининг хорижий давлатларнинг етакчи таълим ва илмий муассасаларида малакасини ошириш чораларини кўради.


46. Буюртмачи:

навбатдаги календарь йилга жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассислар ҳақида маълумотларни уларнинг фамилияси, исми ва отасининг исми, қачон ва қайси таълим муассасасини битирганлиги, диплом бўйича мутахассислиги, иш жойи ва стажи, лавозими, охирги малака оширган вақти кўрсатган ҳолда вазирликка тақдим этади;

тасдиқланган режа ва жадвал асосида жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни белгиланган муддатда Марказ ва филиалларга ўқишга етиб боришларини таъминлайди.


47. Марказ ва филиаллар жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш, тренерлик фаолияти билан шуғулланишга талабгорларни аттестациядан ўтказиш фаолиятини амалга оширади.


10-БОБ. ҚАЙТА ТАЙЁРЛАШ ВА МАХСУС

ЎҚУВ КУРСЛАРИ ТИНГЛОВЧИЛАРИНИ

АТТЕСТАЦИЯДАН ЎТКАЗИШ ВА БАҲОЛАШ


48. Тингловчилар қайта тайёрлаш ва махсус ўқув курслари таълим дастурларини ўзлаштириб бўлгандан сўнг, Марказ томонидан аттестациядан ўтказилади. Аттестация якуний онлайн тест синовлари ва битирув малакавий иш ҳимояси ва суҳбатдан иборат бўлади.


49. Аттестация комиссияси таркиби камида 5 кишидан иборат таркибда Марказ томонидан тузилади ва тасдиқланади.


50. Аттестация комиссияси таркибига Марказ, олий таълим муассасалари, олий спорт маҳорати мактаблари, федерациялар, уюшмалар вакиллари жалб қилиниши мумкин.


51. Аттестация комиссияси таркибининг учдан икки қисми иштирок этганда ваколатли ҳисобланади.


52. Якуний онлайн тест қайта тайёрлаш ўқув режасидаги барча модуллар бўйича саволларни қамраб олган ҳолда тайёрланган тест саволлари асосида ўтказилади. Якуний онлайн тест асосида тингловчининг билим даражаси 80 дақиқа давомида 80 тест саволлари асосида 80 баллик баҳолаш тизими орқали аниқланади. Онлайн тест натижаси тест якунланиши билан дарҳол экранда акс эттирилади. Ушбу тест синовларини ўтказиш Марказнинг серверида жойлаштирилган электрон тизимга филиаллар компьютерларининг уланиши ва тест синовларини марказлашган ҳолда видеокузатувини ёзиб бориш орқали амалга оширилади.


53. Якуний онлайн тест қайта тайёрлаш курслари тингловчилари учун белгиланган умумий 80 баллдан камида 44,8 балл (56 фоиз) миқдорида тўплаган тингловчи тест синовларидан муваффақиятли ўтган ҳисобланади ва битирув малакавий ишни ҳимоя килишга рухсат берилади.

Махсус ўқув курслари тингловчилари битирув малакавий ишни ҳимоя килади. Битирув малакавий иши жами 50 балл билан баҳоланади, умумий баллдан камида 28 балл (56 фоиз) миқдорида тўплаган тингловчи битирув малака ҳимоясидан муваффақиятли ўтган ҳисобланади ва тингловчига якуний аттестация комиссияси суҳбатига киришга рухсат берилади.


54. Қайта тайёрлаш курслари тингловчилари учун битирув малакавий ишининг ҳимояси умумий 20 балл билан баҳоланади.

Махсус ўқув курслари тингловчилари учун якуний аттестация комиссияси суҳбати тасдиқланган савол-жавоблар ва тингловчининг спортда эришган натижалари ҳамда касбий билими максимал 50 балл билан баҳоланади.

Курс синовларида умумий 100 баллдан камида 56 балл (56 фоиз) миқдорида тўплаган тингловчи курсларни ва якуний аттестацияси синовларини муваффақиятли ўтган ҳисобланади ҳамда тингловчига мазкур Низомнинг 5 ва 6-иловаларда келтирилган давлат намунасидаги диплом берилади.

Спорт ҳакамлигига тайёрлаш бўйича махсус ўқув курсининг битирув малака ҳимоясидан ва махсус ўқув курслари тингловчилари учун якуний аттестация комиссияси суҳбатидан муваффақиятли ўтган тингловчига мазкур Низомга 8-иловада келтирилган спорт ҳакамлиги ҳақида давлат намунасидаги гувоҳнома берилади.

Курс синовларида 100 баллдан 56 балл (56 фоиз) миқдорида кам тўплаган тингловчи курс синовларидан ўтмаган ҳисобланади.



11-БОБ. МАЛАКА ОШИРИШ КУРСЛАРИ

ТИНГЛОВЧИЛАРИНИ АТТЕСТАЦИЯДАН

ЎТКАЗИШ ВА БАҲОЛАШ


55. Тингловчиларнинг малака ошириш курси давомида олган билимларини баҳолаш мақсадида Марказ ва филиаллар томонидан аттестациядан ўтказилади.


56. Аттестация якуний онлайн тест синовлари ва суҳбатдан иборат бўлади.


57. Аттестацияни ўтказиш учун Аттестация комиссияси камида 5 кишидан иборат таркибда Марказ ва филиаллари томонидан тузилади ва тасдиқланади.


58. Аттестация комиссияси таркибига Марказ ва филиаллари, олий таълим муассасалари, олий спорт маҳорати мактаблари, федерациялар, уюшмалар вакиллари жалб қилиниши мумкин.


59. Аттестация комиссияси таркибининг учдан икки қисми иштирок этса ваколатли ҳисобланади.


60. Аттестация комиссияси ўз қарорини онлайн тест синовлари, тингловчининг якуний суҳбат натижаларини ҳисобга олган ҳолда қабул қилади.


61. Аттестация комиссиясининг қарори малака ошириш таълим муассасаси раҳбарининг курсларни муваффақиятли якунлаган тингловчиларга белгиланган намунадаги сертификат бериш тўғрисидаги буйруғини расмийлаштириш учун асос ҳисобланади.


62. Якуний онлайн тест малака ошириш ўқув режасидаги ҳар бир модул бўйича саволларни қамраб олган ҳолда тайёрланган тест саволлари асосида ўтказилади. Якуний онлайн тест асосида тингловчининг билим даражаси 50 дақиқа давомида 50 та тест саволлари асосида 50 баллик баҳолаш тизими орқали аниқланади. Онлайн тест натижаси тест якунланиши билан дарҳол экранда акс эттирилади. Ушбу тест синовларини ўтказиш Марказнинг серверида жойлаштирилган электрон тизимга филиаллар компьютерларининг уланиши ва тест синовларини марказлашган ҳолда видеокузатувини ёзиб бориш орқали амалга оширилади.


63. Якуний онлайн тест учун белгиланган умумий 50 баллдан камида 28 балл (56 фоиз) тўплаган тингловчи тест синовларидан муваффақиятли ўтган ҳисобланади ва якуний аттестация комиссияси суҳбатига киришига рухсат берилади.


64. Якуний аттестация комиссияси суҳбати тасдиқланган савол-жавоблар, тингловчининг охирги 5 йиллик фаолияти давомида ҳамда унинг ўқувчилари (шогирдлари) томонидан эришилган натижалар, шунингдек, спорт ва таълим соҳаларига оид меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар бўйича ва касбий билим даражаси максимал 50 балллик тизимда баҳоланади. Якуний онлайн тест ва аттестация комиссияси суҳбати жами 100 балллик тизимда баҳоланади.


65. Курс синовларида умумий 100 баллдан камида 56 балл (56 фоиз) миқдорида тўплаган тингловчи курслар ва якуний аттестация синовларидан муваффақиятли ўтган ҳисобланади ҳамда унга мазкур Низомнинг 7-иловасида келтирилган давлат намунасидаги сертификат берилади.

Якуний онлайн тестга ажратилган 50 баллдан 28 балл (56 фоиз) миқдоридан ва курс синовларида 56 баллдан (100 баллнинг 56 фоизи) кам тўплаган тингловчи курс синовларидан ўтмаган ҳисобланади.


66. Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларнинг малака тоифаларини олиши (ўзгартириши) ва эгаллаб турган лавозимларига мослиги аттестациядан ўтказишда улар қайта тайёрлаш ёки малака ошириш курсларидан ўтганлиги тўғрисида ҳужжатнинг (диплом, сертификат) мавжудлиги талаб этилади.



12-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДА


67. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади.






Низомга

1-ИЛОВА



Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни

илмий-методик таъминотини ташкил этиш

СХЕМАСИ

       

Босқичлар

Субъектлар

Ижрочилар

Амалга ошириш механизми

Бажариш муддатлари

I-босқич

Вазирликлар (Жисмоний тарбия ва спорт, Мактабгача таълим,  Халқ таълими, Олий ва ўрта махсус таълим вазирликлари), идоралар ва ташкилотлар тасарруфидаги муассасалар (буюртмачи)

Вазирликлар, идоралар, ташкилотлар ва жисмоний шахслар (буюртмачи)

Вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар (буюртмачи) Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигига (кейинги ўринларда Вазирлик деб аталади) спортга оид илмий-методик ишланмаларга (адабиётларга) бўлган эҳтиёжлар рўйхатини тақдим этади.

Йил бошида ва

ярим йилликда

тақдим этилади

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги (масъул) ва Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни илмий-методик таъминлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш маркази (филиаллар)

Вазирлик жисмоний тарбия ва спорт соҳасига оид илмий-методик ишланмаларга (адабиётлар, дастурлар, ўқув-методик қўлланмалар, тавсияномалар ва бошқ.) бўлган эҳтиёжларни таҳлил қилади ҳамда илғор усулларни жорий этиш мақсадида Вазирлик, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети (кейинги ўринларда - Университет), Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни илмий-методик таъминлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш маркази (кейинги ўринларда - Марказ) ва филиаллари  билан биргаликда янги адабиётларни эҳтиёжга кўра ишлаб чиқади.

Ўқув йили бошланишига қадар ва тасдиқланган режага мувофиқ

II-босқич

Вазирликлар (Жисмоний тарбия ва спорт, Мактабгача таълим, Халқ таълими, Олий ва ўрта махсус таълим, Молия вазирклари ва бошқ.), идоралар ва ташкилотлар (МЧЖ) тасарруфидаги муассасалар

(буюртмачи)

Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни илмий-методик таъминлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш маркази (филиаллар)

Вазирлик ва тизим ташкилотлари, Университет, Марказ (филиаллари) ҳамда буюртмачи (ташкилот)лар билан биргаликда режа ва чоп этиладиган адабиётлар якуний муҳокамадан ва Кенгашдан ўтказилади (адабиётлар нашрга тавсия этилади).

Ўқув йили бошланишига қадар ва тасдиқланган режага мувофиқ

Нашрга тавсия этилган илмий-методик ишланмаларни (адабиётлар ва ҳ.к.) чоп этиш учун Молия вазирлигидан маблағлар ажратилади. Вазирлик ва Марказ (филиаллари) раҳбари ва буюртмачи (ташкилот) ўртасида шартнома асосида ўрнатилган тартибда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган манбалар ҳисобига амалга оширилади.

Буюртмачи (ташкилот)

Буюртмачи (ташкилот) шартномада белгиланган тўловларни амалга оширади.

III-босқич

Вазирлик (масъул),

Марказ (филиаллар),

Ташкилот (буюртмачи)

Вазирлик (масъул), Университет,

Марказ ва филиаллар (ижрочи)

Буюртмачи (ташкилот) шартномада белгиланган тўловларни амалга ошириши ва маблағлар ҳисоб рақамга тушиши билан Вазирлик ва Марказ (филиаллар) шартномада белгиланган  муддатларда адабиётлар буюртмачига тақдим этилади (буюртмачи адабиётларни қабул қилиб олади).

Шартномада белгиланган муддатларда

IV-босқич

Вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар тасарруфидаги муассасалар

Вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар

(буюртмачи)

Вазирликлар (Жисмоний тарбия ва спорт, Мактабгача таълим,  Халқ таълими, Олий ва ўрта махсус таълим вазирликлари), идоралар ва ташкилотлар (Буюртмачи) тасарруфидаги муассасаларга илмий-методик ишланмаларни (адабиётлар, дастурлар, ўқув-методик қўлланмалар, тавсияномалар ва бошқ.) ўрнатилган тартибда етказилади ва эҳтиёжга кўра таъминланади (муассаса адабиётларни кабул килиб олади) ва мутахассисларни илмий-методик таъминотини ташкил этади.

Ўқув йили бошланишига кадар ва тасдиқланган режага мувофиқ

Вазирлик ва тизим ташкилотлари тасарруфидаги спорт муассасалари

Вазирлик ва

Марказ

(филиаллар)

Вазирлик ва тизим ташкилотлари тасарруфидаги спорт муассасаларда илмий-методик ишланмалар мавжудлиги, таъминланганлиги ва эҳтиёж мавжудлиги бўйича Вазирлик ва Марказ (филиаллар) томонидан назорат ва мониторинг ишларини бевосита жойларга чиқиб таҳлилий ўрганилади.

V-босқич

Вазирликлар, идоралар ва ташкилотларнинг тасарруфидаги (тизим ташкилотлар)

ходимлари, мутахассислари, ўқитувчилари тренерлари ва ўқувчилари

Вазирликлар (Жисмоний тарбия ва спорт, Мактабгача таълим,  Халқ таълими, Олий ва ўрта махсус таълим вазирликлари), идоралар ва ташкилотлар (буюртмачи) ҳамда Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни илмий-методик таъминлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш маркази (филиаллар)

Вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар тасарруфидаги муассасалар (тизим ташкилотлар)га тақдим этилган илмий-методик ишланмалар (адабиётлар, дастурлар, ўқув-методик қўлланмалар, тавсияномалар ва хқ) бўйича муаллифлар (юқори малакали мутахассислар ва олимлар) иштирокида ўқув семинарлар (очиқ маъруза ва маҳорат сабоқлари) ташкил этилади ва тушунтириш ишлари олиб борилади.

Ўқув йили давомида ва тасдиқланган режага мувофиқ

Тақдим этилган илмий-методик ишланмалар (адабиётлар, дастурлар, ўқув-методик қўлланмалар, тавсияномалар ва бошқ.) бўйича муассасаларда муаллифлар (юқори малакали мутахассислар ва олимлар) иштирокида танқидий муҳокамалар ўтказилади ва  адабиётлар мазмунига оид таҳлилий маълумотлар ва тавсиялар тайёрлаш (Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни илмий-методик таъминлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш марказига умумлашган таҳлилий маълумотлар ва тавсиялар тақдим этилади).

Йил бошида ҳамда ярим йилликда таҳлилий маълумотлар ва тавсиялар тақдим этилади






Низомга

2-ИЛОВА



Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларга

қайта тайёрлаш курсларини ташкил этиш

СХЕМАСИ

         

Босқичлар

Субъектлар

Ижрочилар

Амалга ошириш механизми

Бажариш муддати

I-босқич

Вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар тасарруфидаги муассасаларнинг

жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассислари ҳамда жисмоний шахслар

Вазирликлар,  идоралар, ташкилотлар ва жисмоний шахслар (буюртмачи)

Вазирликлар,  идоралар, ташкилотлар ва жисмоний шахслар (буюртмачи) Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигига (кейинги ўринларда Вазирлик деб аталади) курсларда таълим олишга давогарлар рўйхатини (жисмоний шахслар ариза) тақдим этади.

Буюртмачи ва давогар  мурожаатига (аризага) мувофиқ

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги (масъул), Марказ (ижрочи)

Вазирлик ва Марказ томонидан давогар шахслар (тингловчилар) рўйхатини ва гуруҳларни (йўналишда 15-20 нафар тингловчи миллий гуруҳда ва рус тилида дарс олиб бориладиган гуруҳларда камида 5 нафар тингловчи) шакллантиради ва тегишли буйруқни Вазирлик чиқаради.

Гуруҳлар шаклланиши билан ва белгиланган меъёрларга мувофиқ

II-босқич

Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни илмий-методик таъминлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш маркази (кейинги ўринларда - Марказ) тингловчилари

Вазирлик ва Марказ

Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни илмий-методик таъминлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш маркази раҳбари ва буюртмачи (тингловчи) ўртасида тегишли шартнома ўрнатилган тартибда тузилади.

10 кун давомида

(иш кунида)

Марказ тингловчиларга шарт-шароитларни яратади ва кўмаклашади.

Буюртмачи (тингловчи)

Буюртмачи (тингловчи) шартномада белгиланган  тўловларни амалга оширади.

III-босқич

Вазирлик (масъул), Марказ, Тингловчи (буюртмачи)

Вазирлик (масъул),

Марказ (ижрочи)

Буюртмачи (ташкилот) шартномада белгиланган тўловларни амалга ошириши ва маблағлар ҳисоб рақамига тушиши билан Вазирлик ва Марказ курслар бошланиши ва якунлашини бўйича режа-жадвални тасдиқлайди.

1 иш кунида

IV-босқич

Вазирлик (масъул),

Марказ, Тингловчи (буюртмачи)

Марказ (ижрочи), Буюртмачи (тингловчи

Марказ таълим курслари бошланиши тўғрисида буюртмачини (тингловчини) 3 иш куни аввал хабардор қилади, буюртмачи (тингловчи) белгиланган муддатда ўқиш жараёнига ва шарнома шартларини бажаришга  киришади.

Тасдиқланган

режа-жадвалга

мувофиқ

V-босқич

Вазирлик (масъул),

Марказ, Тингловчи (буюртмачи)

Марказ (ижрочи),

Буюртмачи (тингловчи)

Курсларга тингловчиларни қабул қилиш тасдиқланган режага мувофиқ Марказ  раҳбарининг буйруғи расмийлаштирилади ҳамда тингловчи курсларга ўз вақтида келмаганлиги (тингловчи 3 кун давомида курсларга келмаса четлатилади) тўғрисида буюртмачи ва вазирликка дарҳол хабар беради.

Курслар бошланиши санасидан бошлаб 3 кун давомида

VI-босқич

Марказ,

Тингловчи

Марказ (ижрочи),

Тингловчи

Онлайн кириш тести асосида тингловчининг дастлабки билим даражаси аниқланади. Ўқув жараёнида (маъруза, амалий машғулот, семинар тренинг, кўчма машғулот, педагогик амалиёт, маҳорат сабоқлари, интерфаол ва бошқа шакллар) тингловчилар билим олади.

Тасдиқланган режа-жадвалга мувофиқ педагогик ва касбий қайта тайёрлаш давомида

Марказ (ижрочи), Аттестация комиссияси, Тингловчи

Якуний онлайн тести асосида тингловчининг (80 минут давомида) билим даражаси аниқланади (80 тест саволлари максимал 80 балл билан баҳоланади). Жами 80 баллдан камида 44,8 баллни (56%) миқдорида тўплаган тингловчи тест синовларидан муваффақиятли ўтган ҳисобланади ва битирув малакавий ишни (БМИ) ҳимоя килишга  рухсат берилади. БМИ 20 балл билан баҳоланади. Якуний онлайн тест ва БМИ ҳимояси жами 100 балл билан баҳоланади.

VII-босқич

Марказ,

Тингловчи

Марказ (ижрочи), Аттестация комиссияси, Тингловчи

Курс синовларида умумий 100 баллдан камида 56 балл (56%) миқдорида тўплаган тингловчи курсларни ва синовларни муваффақиятли ўтган ҳисобланади ҳамда тингловчига давлат намунасидаги диплом берилади.

1 иш кунида (иш кунида) Курс синовларидан муваффақиятли ўтган тингловчига диплом берилади ёки ўта олмаган тингловчилар рўйхати  эълон килинади

Якуний онлайн тестига ажратилган 80 баллдан 44,8 балл (56%) миқдоридан кам  тўплаган ва курс синовларида 56 баллдан (100 баллнинг 56%) кам тўплаган тингловчи курс синовларидан ўтмаган ҳисобланади. Курсдан четлатилган ва курс синовларидан ўта олмаган тингловчи ўз ҳисобидан янги тузиладиган шартнома асосида такроран таълим олиши ва синовлардан ўтиши мумкин бўлади.






Низомга

3-ИЛОВА



Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларга

махсус ўқув курсларини ташкил этиш

СХЕМАСИ

         

Босқичлар

Субъектлар

Ижрочилар

Амалга ошириш механизми

Бажариш муддати

I-босқич

Олимпия ва Осиё ўйинлари, жаҳон ва Осиё чемпионатлари, мамлакатимизнинг нуфузли спорт мусобақаларининг ғолиб ва совриндор спортчилар

Қорақалпоғистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳамда вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармалари, идора ва ташкилотлар, спорт федерациялари (ассоциациялари), Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни илмий-методик таъминлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш маркази

Қорақалпоғистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳамда вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармалари, идора ва ташкилотлар ёки спорт федерациялари (ассоциациялари) курсларда таълим олишга давогарлар рўйхати ва тавсияномалари (Олимпия ва Осиё ўйинлари, жаҳон ва Осиё чемпионатлари, мамлакатимизнинг нуфузли спорт мусобақаларининг ғолиб ва совриндор спортчилар аризаси)ни Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни илмий-методик таъминлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш марказига (кейинги ўринларда Марказ деб аталади) тақдим этади.

Давогар мурожаатига

(аризага) мувофиқ

Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни илмий-методик таъминлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш маркази давогар шахслар (тингловчилар) рўйхатини шакллантиради ва тегишли буйруқни чиқаради.

Гуруҳлар шаклланиши билан ва белгиланган меъёрларга мувофиқ

II-босқич

Давогар

(Тингловчи)

Марказ (ижрочи),

Тингловчи

Марказ таълим курслари бошланиши тўғрисида давогарни (тингловчини) 3 иш куни аввал хабардор қилади, тингловчи белгиланган муддатда ўқиш жараёнига киришади (тингловчи 3 кун давомида курсларга келмаса четлатилади).

Тасдиқланган

режа-жадвалга

мувофиқ

III-босқич

Марказ,

Тингловчи

Марказ (ижрочи),

Тингловчи

Курс бошида тингловчининг дастлабки билим даражаси аниқланади. Ўқув жараёнида (маъруза, амалий машғулот, семинар тренинг, кўчма машғулот, педагогик амалиёт, маҳорат сабоқлари, интерфаол ва бошқа шакллар) тингловчилар билим олади.

Тасдиқланган режа-жадвалга махсус ўқув курсларда ўқитиш давомида

Марказ (ижрочи), Аттестация комиссияси, Тингловчи

Курс якунида тингловчи битирув малакавий ишни (кейинги ўринларда - БМИ деб аталади) ҳимоя килади. БМИ жами 50 балл билан баҳоланади, умумий баллдан камида 28 балл (56%) миқдорида тўплаган тингловчи БМИ ҳимоясидан муваффақиятли ўтган ҳисобланади ва тингловчига якуний аттестация комиссияси суҳбатига киришга рухсат берилади.  Якуний аттестация комиссияси суҳбати тасдиқланган савол-жавоблар ва тингловчини фаолияти давомида спортда эришилган натижалари ва касбий билими максимал 50 балл билан баҳоланади. БМИ ҳимояси ва аттестация комиссияси суҳбати жами 100 балл билан баҳоланади.

IV-босқич

Марказ,

Тингловчи

Марказ (ижрочи),

Аттестация комиссияси, Тингловчи

Курс синовларида умумий 100 баллдан камида 56 балл (56%) миқдорида тўплаган тингловчи курслар ва синовлардан муваффақиятли ўтган ҳисобланади ҳамда тингловчига давлат намунасидаги диплом берилади.

1 иш кунида

Курс синовларидан муваффақиятли ўтган тингловчига диплом берилади ёки ўта олмаган тингловчилар рўйхати  эълон килинади

Тингловчи курс синовларида 56 баллдан (100 баллнинг 56%) кам тўплаган тингловчи курс синовларидан ўтмаган ҳисобланади. Курсдан четлатилган ва курс синовларидан ўта олмаган тингловчи ўз ҳисобидан янги тузиладиган шартнома асосида такроран таълим олиши ва синовлардан ўтиши мумкин бўлади.





Низомга

4-ИЛОВА



Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни

малакасини ошириш курсларини ташкил этиш

СХЕМАСИ

      

Босқичлар

Субъектлар

Ижрочилар

Амалга ошириш механизми

Бажариш муддати

I-босқич

Вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар  тасарруфидаги муассасаларининг

жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассислари ҳамда жисмоний шахслар

Вазирликлар, идоралар, ташкилотлар ва жисмоний шахслар (буюртмачи)

Вазирликлар,  идоралар, ташкилотлар ва жисмоний шахслар (буюртмачи) Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигига (кейинги ўринларда Вазирлик деб аталади)  курсларда таълим олишга давогарлар рўйхатини тақдим этади.

Ҳар йили

15 ноябрга

қадар

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги (масъул), Марказ ва филиаллар (ижрочи)

Вазирлик ва Марказ (филиаллар) томонидан давогар шахслар (тингловчилар) рўйхатини ва гуруҳларни (йўналишда 15-20 нафар тингловчи миллий гуруҳда ва рус тилида дарс олиб бориладиган гуруҳларда камида 5 нафар тингловчи) шакллантиради ва Вазирлик тегишли буйруқ чиқаради.

Гуруҳлар шаклланиши билан ва белгиланган меъёрларга мувофиқ

II-босқич

Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни илмий-методик таъминлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш маркази (кейинги ўринларда  Марказ) тингловчилари

Вазирлик ва Марказ (филиаллар)

Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни илмий-методик таъминлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш маркази (филиаллари) Вазирлик томонидан тасдиқланган йиллик режа ва рўйхат бўйича (жорий йилда режага киритилмаган ва курсдан четлатилган ёки якуний аттестация синовларидан ўта олмаган тингловчилар марказ ва филиаллар рахбари ўртасида тегишли шартнома бўйича) ўрнатилган тартибда тингловчилар учун малака ошириш курслари ташкил этилади.

Тасдиқланган йиллик режа

асосида (10 кун давомида)

Марказ (филиаллар) тингловчиларга шарт-шароитларни яратади ва кўмаклашади.

Буюртмачи

(тингловчи)

Буюртмачи (тингловчи) тасдиқланган йиллик режа ва рўйхат бўйича тингловчиларни белгиланган муддатларда курсларга қатнашишини таъминлайди (шартнома асосидаги тингловчилар белгиланган тўловларни амалга оширади).

III-босқич

Вазирлик (масъул),

Марказ (филиаллар),

Тингловчи (буюртмачи)

Вазирлик (масъул),

Марказ ва филиаллар (ижрочи)

Буюртмачи (ташкилот) шартномада белгиланган тўловларни амалга ошириши ва маблағлар ҳисоб рақамга тушиши билан Вазирлик ва Марказ (филиаллар) курслар бошланиши ва якунлашини бўйича режа-жадвални тасдиқлайди.

1 иш кунида

IV-босқич

Вазирлик (масъул),

Марказ (филиаллар),

Тингловчи (буюртмачи

Марказ ва филиаллар (ижрочи), Буюртмачи (тингловчи)

Марказ (филиаллар) таълим курслари бошланиши тўғрисида буюртмачини (тингловчини) 3 кун олдин (иш кунида) хабардор қилади, буюртмачи (тингловчи) белгиланган муддатда ўқиш жараёнига ва шарнома шартларини бажаришга  киришади.

Тасдиқланган

режа-жадвалга мувофиқ

V-босқич

Вазирлик (масъул),

Марказ (филиаллар),

Тингловчи (буюртмачи

Марказ ва филиаллар (ижрочи), Буюртмачи (тингловчи)

Курсларга тингловчиларни қабул қилиш тасдиқланган режага мувофиқ Марказ  (филиаллар) раҳбарининг буйруғи расмийлаштирилади ҳамда тингловчи курсларга ўз вақтида келмаганлиги (тингловчи 3 кун давомида курсларга келмаса четлатилади) тўғрисида буюртмачи ва вазирликка дарҳол хабар беради

Курслар бошланиши санасидан бошлаб

3 кун давомида

VI-босқич

Марказ (филиаллар),

Тингловчи

Марказ ва филиаллар (ижрочи), Тингловчи

Онлайн кириш тести асосида тингловчининг дастлабки билим даражаси аниқланади. Ўқув жараёнида (маъруза, амалий машғулот, семинар тренинг, кўчма машғулот, педагогик амалиёт, маҳорат сабоқлари, интерфаол ва бошқа шакллар) тингловчилар билим олади.

Тасдиқланган режа-жадвалга мувофиқ (1 ойлик курслар давомида)

Марказ ва филиал (ижрочи), Аттестация комиссияси, Тингловчи

Якуний онлайн тести асосида тингловчининг (50 минут давомида) билим даражаси аниқланади (50 тест саволлари максимал 50 балл билан баҳоланади). Жами 50 баллдан  камида 28 балл (56%) миқдорида тўплаган тингловчи тест синовларидан муваффақиятли ўтган ҳисобланади ва тингловчига якуний аттестация комиссияси суҳбатига киришга рухсат берилади.  Якуний аттестация комиссияси суҳбати тасдиқланган савол-жавоблар ва тингловчини охирги 5 йиллик фаолияти давомида ва унинг ўқувчилари (шогирдлари) томонидан эришилган натижалари ҳамда спорт ва таълим соҳаларига оид меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни билиш даражаси ва касбий билими максимал 50 балл билан баҳоланади. Якуний онлайн тест ва аттестация комиссияси суҳбати жами 100 балл билан баҳоланади.

VII-босқич

Марказ (филиаллар),

Тингловчи

Марказ ва филиаллар (ижрочи), Аттестация комиссияси, Тингловчи

Курс синовларида умумий 100 баллдан камида 56 балл (56%) миқдорида тўплаган тингловчи курсларни ва синовларни муваффақиятли ўтган ҳисобланади ҳамда тингловчига давлат намунасидаги сертификат берилади.

1 кун иш кунида

Курс синовларидан муваффақиятли ўтган тингловчига сертификат берилади ёки ўта олмаган тингловчилар рўйхати  эълон килинади

Якуний онлайн тестига ажратилган 50 баллдан 28 балл (56%) миқдоридан кам  тўплаган ва курс синовларида 56 баллдан (100 баллнинг 56%) кам тўплаган тингловчи курс синовларидан ўтмаган ҳисобланади. Курсдан четлатилган ва курс синовларидан ўта олмаган тингловчи ўз ҳисобидан янги тузиладиган шартнома асосида такроран таълим олиши ва синовлардан ўтиши мумкин бўлади.






Низомга

5-ИЛОВА



Қайта тайёрлаш ҳақида давлат намунасидаги

ДИПЛОМ

(тавсифи)


Қайта тайёрлаш тўғрисидаги диплом А4 форматли оқ қоғозда офсет усулида беш хил рангдан фойдаланган ҳолда: матн учун - қора рангда, расмлар тасвири учун - яшил, кўк, қизил рангларда, фон учун - оч пушти рангда босиб чиқарилади.

Варақнинг чап қисмида четидан 10 мм чекинган ҳолда эни 32 мм бўлган Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи тасвирланган тасма жойлаштирилади. Тасманинг юқори қисмида диаметри 30 мм бўлган Давлат герби, паст қисмида эса - 35 мм ўлчамли иккита квадрат қўшилишидан ҳосил бўлган саккиз қиррали юлдуз, юлдузнинг ўртасида муҳр учун 25 мм диаметрли оқ айлана жойлашган.

Варақнинг қолган қисмида юқорида лотин ёзуви билан давлат тилида "O'ZBEKISTON RESPUBLIKASI. Qayta tayyorlash haqida DIPLOM" сўзлари босилади. Диплом икки лотин ҳарфи - QТ ва олти рақамли сондан иборат тартиб рақами билан таъминланган. Барча матн нақшли растрдан иборат оч пушти ранг фонда босиб чиқарилади.

Диплом:

- босиб чиқаришнинг икки усули - офсет ва юқори усули;

- ёруғлик воситасида нусха кўчиришни қийинлаштириш учун очиқ ранглар;

- нақшли растр;

- ҳар хил рангли растрлардан фойдаланиш йўли билан турли рангларни ташкил этиш;

- махсус қоғозлар;

- ўзгарадиган рақамлардан иборат тартиб рақами қўлланган ҳолда олтита ҳимояга эга.






(Ўзбекистон Республикаси Давлат гербининг тасвири)



O'zbekiston Respublikasi

Qayta tayyorlash haqida

DIPLOM


QT N 000000


(Familiyasi, ismi, otasining ismi)

20___ yil ________________________________ dan 20____ yil _____________________ gacha


da

(Ta'lim muassasasining nomi)



soatga mo'ljallangan


qayta tayyorlsh

(Qayta tayyorlash kursining nomi)


    

kursida ta'lim olib, Yakuniy davlat attestatsiyasi xulosasiga ko'ra



mutaxassisligi berildi


Muhr o'rni


Direktor ___________


Sana ____________                                                                                  Qayd raqami __________






Низомга

6-ИЛОВА



Махсус ўқув курси ҳақида давлат намунасидаги

ДИПЛОМ

(тавсифи)


Махсус ўқув курси тўғрисидаги диплом А4 форматли оқ қоғозда офсет усулида беш хил рангдан фойдаланган ҳолда: матн учун - қора рангда, расмлар тасвири учун - яшил, кўк, қизил рангларда, фон учун - оч пушти рангда босиб чиқарилади.

Варақнинг чап қисмида четидан 10 мм чекинган ҳолда эни 32 мм бўлган Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи тасвирланган тасма жойлаштирилади. Тасманинг юқори қисмида диаметри 30 мм бўлган Давлат герби, паст қисмида эса - 35 мм ўлчамли иккита квадрат қўшилишидан ҳосил бўлган саккиз қиррали юлдуз, юлдузнинг ўртасида муҳр учун 25 мм диаметрли оқ айлана жойлашган.

Варақнинг қолган қисмида юқорида лотин ёзуви билан давлат тилида "O'ZBEKISTON RESPUBLIKASI. Maxsus o'quv kursi haqida DIPLOM" сўзлари босилади. Диплом икки лотин ҳарфи - MK ва олти рақамли сондан иборат тартиб рақами билан таъминланган. Барча матн нақшли растрдан иборат оч пушти ранг фонда босиб чиқарилади.

Диплом:

- босиб чиқаришнинг икки усули - офсет ва юқори усули;

- ёруғлик воситасида нусха кўчиришни қийинлаштириш учун очиқ ранглар;

- нақшли растр;

- ҳар хил рангли растрлардан фойдаланиш йўли билан турли рангларни ташкил этиш;

- махсус қоғозлар;

- ўзгарадиган рақамлардан иборат тартиб рақами қўлланган ҳолда олтита ҳимояга эга.






(Ўзбекистон Республикаси Давлат гербининг тасвири)


O'zbekiston Respublikasi

Maxsus o'quv kursi haqida

DIPLOM



MK N 000000


(Familiyasi, ismi, otasining ismi)

20___ yil ____________________________ dan 20___ yil _______________ gacha


da

(Ta'lim muassasasining nomi)



soatga mo'ljallangan


qisqa muddatli

(Maxsus oquv kursining nomi)


kursda ta'lim olib, Yakuniy davlat attestatsiyasi xulosasiga ko'ra



huquqi berildi


Muhr o'rni


Direktor ___________


Sana ____________                                                             Qayd raqami __________






Низомга

7-ИЛОВА



Малака ошириш ҳақида давлат намунасидаги

СЕРТИФИКАТ

(тавсифи)



Малака ошириш тўғрисидаги сертификат А4 форматли оқ қоғозда офсет усулида беш хил рангдан фойдаланган ҳолда: матн учун - қора рангда, расмлар тасвири учун - яшил, кўк, қизил рангларда, фон учун - оч кул рангда босиб чиқарилади.

Варақнинг чап қисмида четидан 10 мм чекинган ҳолда эни 32 мм бўлган Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи тасвирланган тасма жойлаштирилади. Тасманинг юқори қисмида диаметри 30 мм бўлган Давлат герби, паст қисмида эса - 35 мм ўлчамли иккита квадрат қўшилишидан ҳосил бўлган саккиз қиррали юлдуз, юлдузнинг ўртасида муҳр учун 25 мм диаметрли оқ айлана жойлашган.

Варақнинг қолган қисмида юқорида лотин ёзуви билан давлат тилида "O'ZBEKISTON RESPUBLIKASI. Malaka oshirish haqida SERTIFIKAT" сўзлари босилади. Сертификат икки лотин ҳарфи - MO ва олти рақамли сондан иборат тартиб рақами билан таъминланган. Барча матн нақшли растрдан иборат оч кул ранг фонда босиб чиқарилади.

Сертификат:

- босиб чиқаришнинг икки усули - офсет ва юқори усули;

- ёруғлик воситасида нусха кўчиришни қийинлаштириш учун очиқ ранглар;

- нақшли растр;

- ҳар хил рангли растрлардан фойдаланиш йўли билан турли рангларни ташкил этиш;

- махсус қоғозлар;

- ўзгарадиган рақамлардан иборат тартиб рақами қўлланган ҳолда олтита ҳимояга эга.






(Ўзбекистон Республикаси Давлат гербининг тасвири)



Malaka oshirish haqida

SERTIFIKAT



MO N 000000


(Familiyasi, ismi, otasiningismi)

_______20___ yil _______________________ dan 20___ yil______________gacha


da

(Ta'lim muassasasining nomi)


jami


soatli





(Malaka oshirish kursining nomi)

bo'yicha malakasini oshirdi.



Muhr orni


Direktor ______________


Sana _______________                                                           Qayd raqami ________




Низомга

8-ИЛОВА


Спорт ҳакамлиги ҳақида давлат намунасидаги

ГУВОҲНОМА

(тавсифи)


Спорт ҳакамлиги ҳақидаги гувоҳнома А4 форматли оқ қоғозда офсет усулида беш хил рангдан фойдаланган ҳолда: матн учун - қора рангда, расмлар тасвири учун - яшил, кўк, қизил рангларда, фон учун - оч кул рангда босиб чиқарилади.

Варақнинг чап қисмида четидан 10 мм чекинган ҳолда эни 32 мм бўлган Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи тасвирланган тасма жойлаштирилади. Тасманинг юқори қисмида диаметри 30 мм бўлган Давлат герби, паст қисмида эса - 35 мм ўлчамли иккита квадрат қўшилишидан ҳосил бўлган саккиз қиррали юлдуз, юлдузнинг ўртасида муҳр учун 25 мм диаметрли оқ айлана жойлашган.

Варақнинг қолган қисмида юқорида лотин ёзуви билан давлат тилида "O'ZBEKISTON RESPUBLIKASI. Sport hakami haqida GUVOНNOMA" сўзлари босилади. Гувоҳнома икки лотин ҳарфи - SН ва олти рақамли сондан иборат тартиб рақами билан таъминланган. Барча матн нақшли растрдан иборат оч кул ранг фонда босиб чиқарилади.

Гувоҳнома:

босиб чиқаришнинг икки усули - офсет ва юқори усули;

ёруғлик воситасида нусха кўчиришни қийинлаштириш учун очиқ ранглар;

нақшли растр;

ҳар хил рангли растрлардан фойдаланиш йўли билан турли рангларни ташкил этиш;

махсус қоғозлар;

ўзгарадиган рақамлардан иборат тартиб рақами қўлланган ҳолда олтита ҳимояга эга.


(Ўзбекистон Республикаси Давлат гербининг тасвири)


Sport hakami haqida

GUVOНNOMA

SН N 000000

(Familiyasi, ismi, otasining ismi)

(sport turi nomi)

Asos


20____y. ________________ da berilgan.

Muhr o'rni

Direktor ______________

Qayd raqami ________.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 14 август















































Время: 0.1495
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск