язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари/ 2018 й./ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 20.08.2018 й. 676-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

20.08.2018 й.

N 676



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


(Ўзбекистон Республикаси Президентининг

"Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги лицензиялаш ва

рухсат бериш тартиб-таомилларини янада қисқартириш

ва соддалаштириш, шунингдек, бизнес юритиш шарт-

шароитларини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида"

2018 йил 11 апрелдаги ПФ-5409-сон Фармони)



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини янада қисқартириш ва соддалаштириш, шунингдек, бизнес юритиш шарт-шароитларини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 11 апрелдаги ПФ-5409-сон Фармонини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАPOP ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Н.С. Отажонов ва Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг раиси М.Б. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                 А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 20 августдаги

676-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартиришлар


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига этил спиртини олиб келишни ва унинг транзитини тақиқлаш тўғрисида" 1998 йил 15 майдаги 213-сон қарорида:


а) қарорнинг номидаги "ва унинг транзитини" сўзлари чиқариб ташлансин;


б) 1-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"1. Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига этил спиртини транспортнинг барча турлари билан олиб келиш тақиқлансин, транзит бундан мустасно."


2. Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 15 августдаги 225-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2013 й., 8-сон, 55-модда) билан тасдиқланган Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар рўйхатининг 42-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 20 август


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 27 август, 34-сон, 694-модда