Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Таълим /

Ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернати ҳамда олимпия ва миллий спорт турлари бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернатига ўқувчиларни қабул қилиш, аттестациядан ўтказиш ва уларнинг ўқишини кўчириш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 14.08.2018 й. 660-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 14 августдаги

660-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ихтисослаштирилган олимпия захиралари

мактаб-интернати ҳамда олимпия ва миллий спорт

турлари бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-

интернатига ўқувчиларни қабул қилиш, аттестациядан

ўтказиш ва уларнинг ўқишини кўчириш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДА


1. Ушбу Низом ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернати ҳамда олимпия ва миллий спорт турлари бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернатига (кейинги ўринларда мактаб-интернат деб аталади) ўқувчиларни қабул қилиш, аттестациядан ўтказиш ва уларнинг ўқишини бошқа таълим муассасасига кўчириш тартибини белгилайди.


2-БОБ. МАКТАБ-ИНТЕРНАТГА

ЎҚУВЧИЛАРНИ ҚАБУЛ ҚИЛИШ


2. Мактаб-интернатга болалар-ўсмирлар спорт мактаблари ва ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактабларида, спорт таълим муассасалари ёки спорт клубларида дастлабки тайёргарликдан ўтган ҳамда спорт билан шуғулланишга иқтидори бўлган ҳамда мактаб-интернатда ўқиш истагини билдирган ўқувчилар танлов асосида қабул қилинадилар.


3. Ўқувчиларни ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернатига 6-синфдан, олимпия ва миллий спорт турлари бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернатига 5-синфдан қабул қилинади. Спорт турлари бўйича ўқувчилар контингенти Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги билан келишган ҳолда мактаб-интернат томонидан белгиланади.

Мактаб-интернатга ўқувчилар танлов шартлари бўйича ўзлаштириш табели асосида қабул қилинади.


4. Мактаб-интернатга ўқувчилар қабулини самарали ташкил қилиш мақсадида таълим муассасасида қабул комиссияси ташкил этилади.

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан белгиланган тартибда қабул комиссияси раиси ва масъул котиби тайинланади.

Қабул комиссияси аъзоларининг вазифалари қабул комиссияси раиси томонидан белгиланади.


5. Ҳужжатлар 20 июнь - 20 июль мобайнида қабул қилинади.


6. Ўқишга кирувчилар қабул комиссиясига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:

ўқувчининг ота-оналари ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан мактаб-интернат директори номига ариза;

туғилганлик тўғрисида гувоҳнома нусхаси (гувоҳноманинг асли комиссияга шахсан кўрсатилади), такроран берилган ҳолларда туман (шаҳар) фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш (ФҲДЁ) органининг тасдиқловчи маълумотномаси;

тиббий маълумотномалар (Ф-026-у шаклдаги мактаб тиббий анкетаси, Ф-063-у шаклдаги профилактик эмлаш картаси, Ф-086-у шаклдаги тиббий маълумотнома, қон, сийдик, гижжа тухуми таҳлили, ЭКГ, 14 ёшдан бошлаб флюрография, турар жойидан болалар врачидан кечирган касалликлари тўғрисидаги маълумотнома, психоневрологик диспансердан маълумотнома, якка кураш турлари учун умуртқа поғонасининг кўкрак ва бел қисмларининг икки проекциядаги рентген расми ҳамда травматолог хулосаси);

турар жойидан маълумотнома;

3,5 х 4,5 ҳажмдаги 8 та рангли фотосурат.


7. Ҳужжатлар қабул комиссиясига ўқишга кирувчи томонидан шахсан тақдим этилади.


8. Кўрсатиб ўтилган ҳужжатлар мавжуд бўлганда қабул комиссияси ўқувчиларнинг ҳужжатларини қабул қилишни рад этишга ҳақли эмас.



3-БОБ. КАСБИЙ (ИЖОДИЙ)

ИМТИҲОН ЎТКАЗИШ


9. Касбий (ижодий) имтиҳонлар икки турда: умумий ҳамда махсус жисмоний тайёргарлик даражасини аниқлаш асосида амалга оширилади.


10. Касбий (ижодий) имтиҳонлар 100 балли тизим бўйича баҳоланади, умумий жисмоний тайёргарлик учун - 30 балл ҳамда махсус жисмоний тайёргарлик учун - 70 балл ажратилади.


11. Спорт турлари бўйича касбий (ижодий) имтиҳонлар меъёрлари Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан тасдиқланади.


12. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан ўқувчиларни қабул қилиш учун ташкил этилган қабул комиссияси иш фаолиятини назорат қилиб бориш мақсадида спорт турлари бўйича федерация (уюшма)лар, олий спорт маҳорати мактаблари, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси вакили, спорт таълим муассасалари ходимларидан иборат бўлган ишчи гуруҳ шакллантирилиши мумкин.


13. Касбий (ижодий) имтиҳонлар 21 июль - 28 июль мобайнида ўтказилади.


14. Касбий (ижодий) имтиҳонлар натижалари 1 август куни эълон қилинади. Имтиҳондан ўтмаган ўқувчиларнинг ҳужжатлари уларнинг ота-оналарига ёки уларнинг ўрнини босувчи бошқа шахсларга қайтариб берилади.


15. Спорт турлари бўйича Ўзбекистон чемпионати ва кубоги ғолиб ва совриндорлари, Ўзбекистон Республикасининг спорт терма жамоалари аъзолигига ҳамда уларнинг захирасига кирганлар мактаб-интернат ўқувчилари сафига имтиҳонларсиз имтиёзли равишда қабул қилинадилар.


16. Қабул комиссияси қарори асосида ўқувчиларни қабул қилиш тўғрисида мактаб-интернат директори томонидан буйруқ чиқарилади ва ўқувчиларнинг шахсий ҳужжатлари белгиланган тартибда расмийлаштирилади.


17. Мактаб-интернатга ўқувчиларни қабул қилиш жараёнини ёритиш, шунингдек, ўқувчилар қабулини ошкора ва демократик тамойиллар асосида амалга оширилишини таъминлаш мақсадида видеокузатувни олиб (ёзиб) бориш лозим ва оммавий ахборот воситалари жалб қилиниши мумкин.


18. Касбий (ижодий) имтиҳон натижаларидан норози бўлган шахслар танлов натижалари эълон қилинган кундан кейин уч кун муддатда мактаб-интернатнинг қабул комиссиясига ариза билан мурожаат қилишлари мумкин.

Касбий (ижодий) имтиҳон натижаларидан норози бўлган фуқароларнинг аризаларини кўриб чиқиш учун уч кишидан иборат апелляция комиссияси тузилади.

Апелляция комиссияси уч кун муддатда аризани ва имтиҳон материалларини кўриб чиқиб, қабул комиссиясига ёзма ҳисобот топширади.



4-БОБ. МАКТАБ-ИНТЕРНАТ ЎҚУВЧИЛАРИНИ

АТТЕСТАЦИЯДАН ЎТКАЗИШ


19. Мактаб-интернат ўқувчилари ўқув йили давомида икки маротаба (ҳар икки чоракда бир марта) фанларни ўзлаштириши, тегишли спорт нормативларини топширганлиги, спорт натижалари ва тиббий мувофиқлик ҳолатлари юзасидан аттестациядан ўтказиш орқали холисона баҳо бериш ва уларни синфдан-синфга ўтказиш ҳамда ўтказилган аттестация натижасида қайд этилган талабларга жавоб бермаган ўқувчиларни ўқишдан четлатиш директор буйруғи асосида тузилган ишчи гуруҳ томонидан амалга оширилади.


20. Аттестация мактаб-интернат ўқувчисининг ўқув йили давомидаги спорт тайёргарлиги даражасини таҳлил қилиш, Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг Спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирлари календарь режасига мувофиқ ўтказилган спорт мусобақаларида эришган натижалари, ўқув режада белгиланган фанларни ўзлаштириши, ўқувчилар турар жойида тартиб-интизом талабларига риоя этиши, жамоатчилик ишларида қатнашганлик даражасини аниқлаш мақсадида ўтказилади.


21. Аттестация комиссияси аъзолари 7-9 кишини ташкил этади, мактаб-интернат директори - комиссия раиси, спорт ишлари бўйича директор ўринбосари - комиссия масъул котиби, таълим муассасанинг касаба уюшмаси қўмита раиси, директорнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари, директорнинг ўқув ишлари бўйича ўринбосари, синф раҳбарлари, тренер-ўқитувчилар ва услубчилардан иборат таркибда шакллантирилади. Зарур ҳолларда аттестация комиссияси таркибига спорт таълим муассасалари ва спорт турлари бўйича федерация (уюшма)лар мутахассислари ҳамда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси вакили жалб қилиниши мумкин.


22. Спорт турлари бўйича тренер-ўқитувчилар аттестация бошланишидан камида 10 кун олдин аттестациядан ўтувчиларнинг аттестацияга оид маълумотлари ва ҳужжатларини тўплайди ва аттестация комиссиясига тақдим этади.


23. Аттестация комиссиясига аттестациядан ўтувчи ўқувчиларнинг қуйидаги ҳужжатлари тақдим этилади:

йил (ўқув йили) давомида эришган натижалари;

йил бошидаги ва аттестация ўтказилаётган вақтдаги спорт разряди (унвони);

йил давомида қатнашган мусобақалари сони ва спортчи кўрсатган натижа таҳлили;

терма жамоага алоқадорлик даражаси;

кўрсатган энг яхши натижаси;

тренер-ўқитувчилар жамоасининг тавсияси;

йил (ўқув йили) давомида умумтаълим ва махсус фанларни ўзлаштириши;

йил (ўқув йили) давомида ўқувчилар турар жойида ички тартиб-қоидаларга риоя этиши;

соғлиғи тўғрисида врач хулосаси.

Аттестация комиссияси аттестациядан ўтувчининг фаолиятига оид қўшимча маълумотлар сўраш ҳуқуқига эга.


24. Директорнинг спорт ишлари бўйича ўринбосари раҳбарлигида 3-5 кишидан иборат эксперт гуруҳи тузилиб, аттестацияга тақдим этилган ҳужжатлар таҳлил қилинади. Ушбу эксперт гуруҳи аттестациядан ўтувчининг спорт, маънавий-маърифий ва ўқиш жараёнидаги фаолиятини таҳлил қилиш ҳамда баҳолаш асосида маълумотнома - аттестация варақасини тайёрлайди.


25. Аттестация варақаси спорт турлари бўйича катта тренер-ўқитувчи, спортчининг шахсий тренери-ўқитувчиси, бўлим услубчиси, бўлим тарбиячиси, синф раҳбари ва бўлим врачи томонидан имзоланади.


26. Тўпланган ҳужжатлар асосида ўқувчилар билан суҳбат ўтказилади, суҳбат жараёнида берилган савол ва жавоблар махсус (саҳифаланган, боғланган, муҳрланган) журналга қайд этилади. Зарур ҳолларда аудио ёки видеога туширилади. 


27. Аттестация натижалари бўйича комиссиянинг хулосаси комиссия аъзолари томонидан очиқ овоз бериш йўли билан қабул қилинади. Овозлар тенг бўлиб қолган тақдирда аттестация комиссияси раисининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.


28. Аттестация комиссияси хулосаси аттестация варағига ёзилади ва аттестациядан ўтувчига тўғридан-тўғри аттестациядан сўнг эълон қилинади.


29. Аттестация натижаларига кўра комиссия қуйидаги хулосалардан бирини қабул қилади: Мактаб-интернатида ўқишга "Лойиқ" ёки "Нолойиқ".


30. Аттестация комиссияси хулосалари баённомалар билан тасдиқланади ва улар асосида тегишли буйруқлар чиқарилади.


31. Аттестациядан ўтувчи аттестацияга узрли сабаб билан келмаган тақдирда, уни аттестациядан ўтказиш бошқа муддатга кўчирилади.


32. Аттестация якунларига кўра ўқувчилар сафидан чиқарилган ўқувчилар ўрнига умумий ўқувчилар контингентидан чиқмаган ҳолда, ўқув йилининг ҳар чораги давомида иқтидорли ўқувчилар ўрнатилган тартибда қабул қилинади.



5-БОБ. ЎҚУВЧИНИНГ ЎҚИШИНИ

МАКТАБ-ИНТЕРНАТДАН БОШҚА ТАЪЛИМ

МУАССАСАСИГА КЎЧИРИШ


33. Ўқувчининг ўқишини мактаб-интернатдан бошқа таълим муассасасига кўчириш қуйидаги ҳолатларда амалга оширилади:

а) ўз хоҳишига кўра (ота-онасининг ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларнинг аризаси асосида);

б) аттестация комиссиясининг қарорига кўра;

в) тиббий номувофиқлик бўлганда - врач хулосасига кўра;

г) ўқув интизоми ва ички тартиб-қоидаларни бузганда, тегишли норматив талаблар топширилмаганда, спорт натижаси пасайганда, шу жумладан спорт одоби, спорт тайёргарлиги режими бузилган, тақиқланган фармокологик, алкоголли ва гиёҳванд воситалар қўлланилган тақдирда - педагогик кенгашнинг қарорига мувофиқ.

Мазкур банднинг "б", "в" ва "г" кичик бандларида кўрсатилган ҳолларда ўқувчининг ўқишини бошқа таълим муассасага кўчиришда ўқувчи ёки унинг ота-онасининг розилиги талаб этилмайди.


34. Ўқувчилар сафидан чиқарилган ўқувчи ўқишини доимий турар жойи бўйича умумтаълим мактабида давом эттиради.



6-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДА


35. Мазкур Низомда белгиланган масалалар бўйича низолар қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳал қилинади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 16 август










































Время: 0.0198
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск