ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Бухгалтерия ҳисоби. Аудит. Баҳолаш фаолияти / Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисобининг Миллий стандартлари / 08. 8-сон БҲМС "Жамланган молиявий ҳисоботлар ва шўъба хўжалик жамиятларига сармояларни ҳисобга олиш /

8-сон БҲМС "Жамланган молиявий ҳисоботлар ва шўъба хўжалик жамиятларига сармояларни ҳисобга олиш" (АВ томонидан 28.12.1998 й. 580-сон билан рўйхатга олинган Молия вазирлиги томонидан 14.10.1998 й. 50-сон билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

28.12.1998 й.

N 580




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

ТАСДИҚЛАНГАН

14.10.1998 й.

N 50



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИНИНГ

МИЛЛИЙ СТАНДАРТИ


8-СОН БҲМС


ЖАМЛАНГАН МОЛИЯВИЙ ҲИСОБОТЛАР

ВА ШУЪБА ХЎЖАЛИК ЖАМИЯТЛАРИГА

САРМОЯЛАРНИ ҲИСОБГА ОЛИШ

     

     

УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Бухгалтерия ҳисобининг ушбу миллий стандарти (БҲМС) Ўзбекистон Республикасининг "Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида"ги Қонунига асосан ишлаб чиқилган бўлиб, Ўзбекистон Республикасида бухгалтерия ҳисобини меъёрий жиҳатдан тартибга солиш тизимининг бир қисми ҳисобланади.



МАҚСАД ВА АМАЛ ҚИЛИШ СОҲАСИ


2. Ушбу БҲМСнинг мақсади хўжалик юритувчи бош жамият (бундан буён "бош жамият" деб юритилади) назорати остидаги хўжалик юритувчи жамиятлар гуруҳининг жамланган молиявий ҳисоботини тузиш ва тақдим этиш тартибини белгилаб беришдан иборат.

Ушбу стандартда шуъба хўжалик жамиятларига инвестицияларни бош жамиятнинг алоҳида молиявий ҳисоботида ҳисобга олиш тартиби ҳам кўриб чиқилади.


3. Бу стандарт қуйидагиларга нисбатан қўлланилмайди:

3.1. Қўшма фаолиятдаги инвестицияларни ҳисобга олишга ("Қўшма фаолиятдаги иштирок улушини молиявий ҳисоботда акс эттириш" бухгалтерия ҳисоби миллий стандартига қаранг).

3.2. Уюшган корхоналарга инвестицияларни ҳисобга олишга.

Ушбу стандартнинг талаблари вазирликлар, идоралар ва бюджет ташкилотларининг қўшма молиявий ҳисоботига нисбатан ҳам қўлланилмайди.



АТАМАЛАР


4. Бу стандартда фойдаланилган атамалар:

Назорат (бу стандартга нисбатан қўлланилганда) - хўжалик юритувчи субъектларнинг молиявий ва хўжалик сиёсатини унинг фаолиятидан фойда олиш мақсадида белгилаш ҳуқуқи.

Шуъба хўжалик жамияти (бундан буён "шуъба жамият" деб юритилади) - бош жамият томонидан назорат қилинадиган хўжалик юритувчи субъект.

Бош жамият - бир ёки бир неча кичик жамиятларга эга бўлган хўжалик юритувчи субъектдир.

Гуруҳ - бош жамият ва унга қарашли барча шуъба жамиятлар.

Жамланган молиявий ҳисоботлар - ҳисобот санасидаги молиявий аҳволни ва хўжалик юритувчи жамиятлар гуруҳининг ҳисобот даври учун молиявий натижаларни акс эттирувчи кўрсаткичлар тизими.

Алоҳида молиявий ҳисоботлар - гуруҳ ҳар бир аъзосининг жамлаш лозим бўлган ҳисоботи.

Камчилик улуши - шуъба жамият хўжалик фаолиятининг соф даромадлари (зарарлари) ҳамда соф активларининг бош жамиятнинг бевосита ёки билвосита шуъба жамиятлардаги иштироки улушига тўғри келмайдиган қисмидир.



ЖАМЛАНГАН МОЛИЯВИЙ

ҲИСОБОТЛАРНИ ТАҚДИМ ЭТИШ


5. Бош жамият жамланган молиявий ҳисоботларни тақдим этиши лозим, 6-бандда тавсифланган бош жамиятлар бундан мустаснодир.


6. Ўз навбатида бошқа бир жамиятга қарашли бўлган ва бошқа жамият мулки ҳисобланган бош жамият, агар ўзининг бош жамияти талаб қилмаса ва бунинг учун камчилик улуши эгаларининг розилиги бўлса, жамланган ҳисобот тақдим этмаслиги мумкин.

Бундай бош жамият ўзининг алоҳида молиявий ҳисоботларида қуйидагиларни очиб бериши лозим:

а) жамланган молиявий ҳисобот тақдим этилмагани сабабини;

б) шуъба жамиятга инвестицияларни бухгалтерияда ҳисобга олишда фойдаланилаётган усулни;

в) жамланган молиявий ҳисобот тақдим этадиган ўзининг бош жамияти номи ва унинг рўйхатга олинган жойини.

Бош жамият ҳам ўзида қарам жамиятлар мавжуд бўлган тақдирда жамланган ҳисоботни тузмайди.

Бундай ҳолларнинг ҳар бири бухгалтерия балансига ва бош жамият натижалари тўғрисидаги ҳисоботга изоҳларда очиб берилиши керак.



ЖАМЛАШ АМАЛ ҚИЛАДИГАН СОҲА


7. Жамланган молиявий ҳисобот тузадиган бош жамият барча шуъба жамиятларни (хорижий ва маҳаллий) жипслаштириши лозим, қуйидаги ҳоллар бундан мустаснодир:

7.1. Шуъба корхона фақат яқин келажакда сотиш мақсадида харид қилинган ва уни назорат қилиш вақтинча бўлган ҳоллар;

7.2. Шуъба жамият бош жамият томонидан белгилаб қўйилган узоқ муддатга мўлжалланган алоҳида шароитда фаолият кўрсатган ва бу шароит унинг маблағни бош жамиятга ўтказиш қобилиятини анча камайтирган ҳоллар.

Бундай шуъба жамиятлар ”Молиявий инвестицияларни ҳисобга олиш” бухгалтерия ҳисоби миллий стандартига мувофиқ инвестициялар сифатида ҳисобга олиниши лозим.



ЖАМЛАНГАН ҲИСОБОТЛАРНИ ТУЗИШ УСУЛИ


8. Жамланган молиявий ҳисоботларни тайёрлаш чоғида бош жамият ва унга қарашли барча шуъба жамиятлар молиявий ҳисоботлари активларнинг бир хил моддаларини, мажбуриятларни, ўз маблағи, даромадлари ва харажатларини сатрма-сатр жамлаш йўли билан бирлаштирилади.

Жамланган молиявий ҳисоботлар гуруҳ тўғрисида ягона жамият сифатида молиявий ахборотдан иборат бўлиши учун:

8.1. Қуйидагилар чиқариб ташланиши керак:

- ҳар бир шуъба жамиятга бош жамият инвестицияларининг баланс қиймати ва бош жамиятнинг ҳар бир шуъба жамиятнинг ўз сармоясидаги улуши;

- бош ва шуъба жамиятлар ўртасида ўзаро ҳисоб-китоб қилиш счётлари бўйича сальдо;

- даромадлар, харажатлар, дивидендлар бўйича гуруҳ ичидаги операциялар, шунингдек шу операциялар натижасида вужудга келадиган амалга ошмаган фойда ва зарарлар, қопланиши мумкин бўлмаган зарарлар бундан мустасно;

8.2. Шуъба жамият соф даромадида камчилик иштирокининг бош жамиятга тегишли соф даромад миқдорини аниқлаш чоғида гуруҳнинг даромадини камайтирадиган улушни аниқлаш;

8.3. Шуъба жамият соф активларидаги камчилик улушини аниқлаш ва ҳисобот даври учун жамланган бухгалтерия балансида бош жамиятнинг мажбуриятлари ва ўз сармоясини алоҳида кўрсатиш:

- дастлаб харид қилинган пайтда ҳисобланган миқдор;

- харид қилинган пайтдан бошлаб ўз сармояси ҳаракатида камчилик улушининг салмоги.


9. Бош жамиятнинг, шуъба жамиятларнинг бир ҳисобот даври учун бир ҳисобот вақтида тузилган молиявий ҳисоботлари ҳамда камчиликнинг улушлари жамланган молиявий ҳисоботда бирлаштирилади.

Агар бирор шуъба жамиятнинг молиявий ҳисоботи (масалан, Ўзбекистондан ташқарида жойлашган шуъба жамиятнинг молиявий ҳисоботи) жамланган молиявий ҳисобот тузилган ҳисобот даври учун, лекин жамланган молиявий ҳисоботнинг ҳисобот вақтидан фарқ қиладиган ҳисобот санасида тузилган бўлса, бундай шуъба жамият ўша ҳисобот вақти учун оралиқ молиявий ҳисобот тузади.

Шуъба жамият оралиқ молиявий ҳисобот тузиш имкониятига эга бўлмаса, жамланган молиявий ҳисоботга шуъба жамиятнинг бошқа ҳисобот даври учун тузилган молиявий ҳисоботи маълумотлари, бу ҳисоботларни тузиш ўртасида ўтган вақт уч ойдан ошмаган тақдирда, қўшилади.

Турли ҳисобот даврида тузилган молиявий ҳисоботлар жамланаётганда шу саналар ўртасида юз берадиган муҳим операциялар ёки бошқа воқеалар натижаси ҳисобланган ўзгартишлар киритилади.


10. Жамланган молиявий ҳисоботлар ўхшаш операциялар ва молиявий-хўжалик фаолиятининг бошқа воқеалари учун ягона ҳисоб сиёсатидан фойдаланиш асосида тайёрланади.

Гуруҳ иштирокчиларидан бири ўхшаш операциялар бўйича жамланган молиявий ҳисобот тузиш чоғида қабул қилинган ҳисоб сиёсатидан фарқ қиладиган ҳисоб сиёсатидан фойдаланган тақдирда, бу молиявий ҳисоботларга жамлаш чоғида тегишли ўзгартишлар киритилади. Агар жамланган молиявий ҳисоботларни тайёрлаш чоғида ягона ҳисоб сиёсатидан фойдаланишнинг имконияти бўлмаса, бу факт жамланган молиявий ҳисоботнинг турли ҳисоб сиёсати қўлланилган моддаси қисмида очиб берилиши керак.


11. Шуъба жамиятлар хўжалик фаолиятининг натижалари уни харид қилган вақтдан бошлаб жамланган молиявий ҳисоботга қўшилади, харидор сотиб олган шуъба жамият устидан назорат қилишни ўз қўлига олган вақт харид қилинган вақт ҳисобланади, назорат қилиш топширилган вақт эса шуъба жамият бош жамиятдан чиқарилган вақт ҳисобланади. Шуъба жамият реализациясидан тушум билан унинг активлари баланс қиймати ўртасидаги тафовут реализация вақтидаги мажбуриятлар чиқариб ташланиб, молиявий натижаларнинг жамланган ҳисоботида шуъба жамият реализациясидан олинган фойда ва зарар сифатида акс эттирилади.


12. Жамиятдаги инвестициялар кичик шуъба қарам бўлмаган ва шуъба жамият таърифига мос келмайдиган пайтдан бошлаб ”Молиявий инвестицияларни ҳисобга олиш” БҲМСига мувофиқ ҳисобга олиниши лозим.


13. Камчиликнинг улуши жамланган бухгалтерия балансида мажбуриятлар ва ўз сармоясидан алоҳида кўрсатилиши керак. Гуруҳлар даромадида камчилик улуши ҳам алоҳида кўрсатилиши лозим.



ШУЪБА ХЎЖАЛИК ЖАМИЯТЛАРИГА ИНВЕСТИЦИЯЛАРНИ

БОШ ЖАМИЯТНИНГ АЛОҲИДА МОЛИЯВИЙ ҲИСОБОТИДА

ҲИСОБГА ОЛИШ


14. Бош жамиятнинг алоҳида (мустақил) молиявий ҳисоботларида шуъба жамиятларга жамланган молиявий ҳисоботларни тузиш чоғида ҳисобга олинган инвестициялар қуйидагилардан фойдаланиб акс эттирилади:

14.1. Ўз сармоясини ҳисобга олиш усули (улушбай иштироки усули);

14.2. Бош жамиятнинг узоқ муддатли инвестицияларни ҳисобга олиш бўйича фойдаланиладиган усули ("Молиявий инвестицияларни ҳисобга олиш" БҲМСига қаранг).


15. Шуъба жамиятларга йўналтирилган, лекин жамланган ҳисоботга киритилмаган инвестициялар "Молиявий инвестицияларни ҳисобга олиш" бухгалтерия ҳисоби миллий стандартига мувофиқ равишда бош жамиятнинг алоҳида молиявий ҳисоботида ҳисобга олиниши лозим.



ОЧИБ БЕРИШ


16. 6 ва 10-бандларда талаб қилинган ахборотни очиб беришга қўшимча равишда қуйидаги ахборотларни ҳам кўрсатиб бериш лозим:

16.1. Йирик шуъба жамиятлар рўйхати, улар жойлашган ёки рўйхатга олинган мамлакатлар, ўз мулки улуши ёки улар мулк улушига эгалик қилмаса, овоз бериш ҳуқуқига эга бўлган акциялар миқдори ҳам кўрсатилади;

16.2. Шуъба жамият ҳисоботи жамланган ҳисоботга киритилмагани сабаблари;

16.3. Бош ва шуъба жамият ўртасидаги бош жамиятга шуъба жамият устидан бош жамият бевосита ёки шуъба жамият орқали билвосита овозлар миқдорининг ярмидан кўпроғига эга бўлмаган ҳолларда уни назорат қилишга имкон берадиган ўзаро муносабатлар табиати;

16.4. Бевосита ёки шуъба жамиятлар орқали билвосита овозларнинг ярмидан кўпроғига эгалик қиладиган, лекин назорат йўқлиги сабабли шуъба жамият ҳисобланмайдиган жамиятларнинг номлари;

16.5. Жамиятни сотиб олиш (барпо этиш) ва сотиш (тугатиш)нинг ҳисобот йилидаги молиявий аҳволга, натижаларининг ҳисобот давридаги аҳволга ва олдинги даврга тегишли миқдорга таъсири;

16.6. Шуъба жамиятга йўналтирилган инвестицияларни бош жамият алоҳида молиявий ҳисоботида ҳисобга олиш учун фойдаланилган усул.




























































Время: 0.2155
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск