ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Бухгалтерия ҳисоби. Аудит. Баҳолаш фаолияти / Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисобининг Миллий стандартлари / 10. 10-сон БҲМС "Давлат субсидияларининг ҳисоби ва давлат ёрдами бўйича кўрсатиладиган маълумотлар /

10-сон БҲМС "Давлат субсидияларининг ҳисоби ва давлат ёрдами бўйича кўрсатиладиган маълумотлар" (АВ томонидан 03.12.1998 й. 562-сон билан рўйхатга олинган Молия вазирлиги томонидан 19.10.1998 й. 52-сон билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

03.12.1998 й.

N 562




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

ТАСДИҚЛАНГАН

19.10.1998 й.

N 52



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИНИНГ

МИЛЛИЙ СТАНДАРТИ


10-СОН БҲМС


ДАВЛАТ СУБСИДИЯЛАРИНИНГ

ҲИСОБИ ВА ДАВЛАТ ЁРДАМИ БЎЙИЧА

КЎРСАТИЛАДИГАН МАЪЛУМОТЛАР


УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Бухгалтерия ҳисоби миллий стандарти (БҲМС) Ўзбекистон Республикасининг "Бухгалтерлик ҳисоб-китоби тўғрисида"ги Қонуни асосида ишлаб чиқилган бўлиб, Ўзбекистон Республикасида бухгалтерия ҳисобини меъёрий тартибга солиш тизимининг бир қисмидир.



МАҚСАДИ


2. Ушбу стандартнинг мақсади бухгалтерия ҳисоб-китоби тамойилларини белгилаб олишдан ва хўжалик юритувчи субъектлар олган давлат субсидияларини ёхуд бошқа турдаги давлат ёрдамини молиявий ҳисоботда акс эттиришдан иборат.



АМАЛ ҚИЛИШ СОҲАСИ


3. Ушбу стандарт хўжалик юритувчи субъектлар томонидан давлат субсидияларини ҳисоб-китоб қилиш ва бошқа турдаги давлат ёрдамини очиш мақсадида қўлланилади.


4. Ушбу стандарт қуйидагиларга нисбатан қўлланилмайди:

4.1. Ўзгариб турувчи нархларни акс эттирувчи молиявий ҳисоботларда давлат субсидияларини ҳисоб-китоб қилишда ва шу турдаги қўшимча ахборотларда юзага келадиган ўзига хос муаммоларга нисбатан;

4.2. Солиққа тортиладиган даромадни аниқлашда, даромад солиғи бўйича мажбуриятлар асосида белгиланган ёки чекланган фойда ва енгилликлар тарзда корхонага тақдим этиладиган давлат ёрдамига (солиқдан вақтинчалик озод қилиш, солиқ кредити ва даромад (фойда) солиғи ставкасини камайтириш сингари) нисбатан.

4.3. Хўжалик юритувчи субъектнинг мулкида давлатнинг қатнашишига нисбатан.



АТАМАЛАР


5. Ушбу стандартда фойдаланиладиган атамалар:


Давлат субсидиялари - хўжалик юритувчи субъектнинг операция фаолиятига тааллуқли муайян шароитларда хўжалик юритувчи субъектга ресурсларни бериш тарзида ҳукумат томонидан бериладиган ёрдам.


Давлат ёрдами - муайян мезонлар билан қаноатлантирувчи битта ёки бир қатор хўжалик юритувчи субъектлар иқтисодий ёрдам бериш учун давлат кўрадиган тадбир. Ушбу стандарт мақсадлари учун давлат ёрдами фақат бевосита, ривожланиб бораётган секторларда инфратузилмаларни вужудга келтириш ёки рақобатчиларга савдо чеклашларини жорий этиш сингари умумий савдо шартларига таъсир этувчи хатти-ҳаракатлар воситасида бериладиган имтиёзларни ўз ичига олмайди.


Активларга киритиладиган субсидиялар - бу узоқ муддатли активларни муайян қурилиш лойиҳалари учун сотиб олиш ёки қуриш мақсадида хўжалик субъектлари ажратадиган давлат субсидияларидир, ишга тушириш ёки харид қилиш муддатлари, ушбу активларнинг муайян жойлашиши.


Даромадга киритиладиган субсидиялар - бу активларга киритиладиганларидан ташқари, давлатнинг ҳар қандай бошқа субсидиялари.


Қайтармаслик асосидаги ссудалар - бу кредитор қайтаришни талаб қилмаган ҳолда, муайян шартларга риоя қилиб берадиган ссудалардир.


6. Хўжалик юритувчи субъектнинг давлат ёрдамини олиши иккита сабабга кўра молиявий ҳисоботни тайёрлашдаги жиддий ҳолдир:

6.1. Агар ресурслар ўтказиб бўлинган бўлса, уларни бухгалтерлик ҳисоб-китобида тўғри акс эттириш керак;

6.2. Ҳисобот даври давомида хўжалик субъекти учун бундай ёрдамни олишнинг аҳамиятини кўрсатган маъқул.

Бу эса хўжалик субъектларининг молиявий ҳисоботларини аввалги даврлардаги ҳисоботлар ва бошқа субъектларнинг ҳисоботлари билан таққослашга кўмаклашади.



ДАВЛАТ СУБСИДИЯЛАРИ БУХГАЛТЕРЛИК

ҲИСОБ-КИТОБИ УСЛУБИЯТИ


7. Корхона белгиланган талабларга мос эканлигига ва субсидия олинишига етарлича ишонч бўлмагунича давлат ёрдами тан олинмайди. Субсидия олиш ўз-ўзидан субсидиялар бериш билан боғлиқ шартлар бажариб бўлинган ёки бажарилади, деган маънони англатмайди.


8. Субсидияларни олиш шакли уни ҳисоботларда акс эттириш усулига таъсир қилмайди. Масалан, субсидия, у нақд шаклда олиндими ёки давлатга нисбатан мажбуриятларни камайтириш шаклида олиндими, бундан қатъи назар, ҳисобга олинади.


9. Қайтармаслик асосида муайян шартлар билан берилаётган давлат ссудасига хўжалик субъекти ана шу шартларни бажаришига етарлича кафолат мавжуд бўлган тақдирда давлат субсидияси деб қаралади.


10. Давлат субсидиялари улар билан боғлиқ чиқимларга киритиш учун зарур бўлган даврлар мобайнида улар қоплайдиган жорий операциялар бўйича мунтазам асосда даромад деб ҳисобланиши керак.


11. Даромад (фойда) солиғи ва бошқа солиқлар даромаддан келиб чиқиб ҳисобланишини назарда тутиб, молиявий-бюджет сиёсатининг давоми бўлмиш давлат субсидияларини молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботда (қ: ”Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот” Бухгалтерия ҳисоби миллий стандарти) кўриб чиқиш зарур.


12. Давлат субсидияларининг мақсадли маблағлар сифатида тан олиниши ҳисоблаш усулига кўра амалга оширилади.

Давлат субсидиялари молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботларда улар билан боғлиқ чиқимлар (харажатлар) билан нисбатини белгилаш учун зарур бўлган ҳисобот даврлари мобайнида даромадлар деб эътироф этилади.


13. Амортизация қилинадиган активлар билан боғлиқ субсидиялар одатда ана шу активлар бўйича амортизация ҳисобланадиган ҳисобот даврлари мобайнида ва нисбатларда даромад деб ҳисобланади.

Муайян шартлар ва мажбуриятлар билан берилган амортизация қилинмайдиган активлар билан боғлиқ субсидиялар мазкур мажбуриятларни бажариш билан боғлиқ харажатлар амалга ошириладиган даврлар мобайнида даромад деб эътироф этилади.


14. Қилинган харажатлар ёки кўрилган зарарлар учун компенсация сифатида олиниши лозим бўлган ёки хўжалик субъектига, келгусида у билан ҳеч қандай харажатларга бормаган ҳолда, дарҳол молиявий ёрдам кўрсатиш мақсадида ажратиладиган давлат субсидияси у олиниши керак бўлган даврда даромад сифатида, шунингдек фавқулодда модда (қ: ”Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот” Бухгалтерия ҳисоби миллий стандарти) сифатида эътироф этилади.


15. Давлат субсидияси хўжалик субъекти томонидан аввалги даврда қилинган харажатлар ёки кўрилган зарарлар учун компенсация сифатида олиниши мумкин. Бундай субсидия у олиниши керак бўлган даврда даромад сифатида, кейинчалик унинг таъсирини белгилаш учун очиш билан фавқулодда модда сифатида эътироф этилади.



ДАВЛАТНИНГ НОЛИКВИД СУБСИДИЯЛАРИ


16. Давлат субсидияси хўжалик субъекти томонидан фойдаланиладиган ноликвид актив шаклини олиши мумкин. Мазкур ҳолатларда одатда ноликвид активнинг амалдаги қиймати белгиланади, актив ҳам, субсидия ҳам ана шу амалдаги қиймат бўйича ҳисобга олинади.



АКТИВЛАРГА КИРИТИЛАДИГАН СУБСИДИЯЛАРНИ

ҲИСОБ-КИТОБ ҚИЛИШ


17. Активларга киритиладиган давлат субсидиялари, шу жумладан ноликвид субсидиялар мақсадли тушумлар деб акс эттирилади ва улар активнинг фойдали хизмат муддати давомида даромад сифатида мунтазам асосда эътироф этилади.

Бошқа усулларга кўра давлат субсидияси тушган активнинг баланс қийматини камайтиради ва ҳисобланадиган ёйилишни қисқартириш йўли билан амортизация қилинадиган активнинг фойдали хизмат қилиши муддати давомида молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботларда акс эттирилади.



ДАРОМАДЛАРГА КИРИТИЛАДИГАН

СУБСИДИЯЛАР ҲИСОБИ


18. Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботларда даромадга киритиладиган субсидиялар қуйидаги тарзда акс эттирилади:

18.1. "Бошқа даромадлар" моддасига кўра;

18.2. Улар билан боғлиқ харажатларни акс эттиришда чегириб ташланади.


19. Даромадга киритиладиган субсидияларни ҳисоб-китоб қилиш учун иккала усул ҳам мақбул ҳисобланади. Субсидияларни очиш молиявий ҳисоботларни тўғри тушуниш учун зарурдир. Субсидияларнинг алоҳида очиш зарур бўлган даромадлар ва харажатларнинг ҳар қандай моддасига таъсирини очиш ўринли ҳисобланади.



ДАВЛАТ СУБСИДИЯЛАРИНИ ҚАЙТАРИШ


20. Хўжалик субъекти муайян шартларни бажармаган тақдирда давлат субсидияларини қайтариб бериши керак. Бундай ҳолатда субсидияларнинг қайтарилиши билан аввалги ҳисобот даврига тузатиш киритилмайди, балки бухгалтерлик сметаларидаги ҳисоб-китоб маълумотлари қайта кўриб чиқилади. Даромадга киритиладиган субсидияларни қайтариш қуйидагича амалга оширилади:

20.1. Баланс пассивида акс эттирилган субсидиялар қолдиқлари ҳисобига;

20.2. Агар қайтарилаётган субсидия қолдиқдан ошиб кетса, у ҳолда ошган сумма харажат сифатида эътироф этилади;

20.3. Активларга киритиладиган субсидиялар мақсадли тушумлар ҳисобварағидаги қолдиқни қайтарилаётган сумма миқдорида камайтириш йўли билан ёки активнинг баланс қийматини қайтарилаётган сумма миқдорида ҳисобланиши мумкин бўлган амортизациянинг "Фойда ва зарарлар" счётига киритиш орқали акс эттирилади.



ОЧИБ КЎРСАТИШ


21. Қуйидаги масалалар очилиши керак:

21.1. Давлат субсидияларига нисбатан қўлланиладиган ҳисоб-китоб сиёсати, шу жумладан молиявий ҳисоботларда қабул қилинадиган ахборотларни бериш услуби;

21.2. Молиявий ҳисоботларда эътироф этилган давлат субсидияларининг моҳияти ва миқдори ҳамда хўжалик субъекти бевосита фойда олган давлат ёрдамининг бошқа шаклларини кўрсатиш;

21.3. Шартларни бажармаслик ва эътироф этилган давлат ёрдами билан боғлиқ кўзда тутилмаган мажбуриятлар.



ЎТИШ ҚОИДАЛАРИ


22. Хўжалик субъекти:

22.1. Очиш талабларига амал қилиши;

22.2. Ўзининг молиявий ҳисоботларини ”Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот” БҲМСга мувофиқ ҳисоб-китоб сиёсатидаги ўзгаришларни эътиборга олган ҳолда тузатиши;

22.3. Ушбу стандартнинг бухгалтерия ҳисоби услубиятини фақат мазкур стандарт кучга киритилган санадан кейин олинадиган ёки қайтариладиган субсидияларга ёки субсидияларнинг қисмларига нисбатан қўллаши керак.







































































Время: 0.2457
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск