ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Бухгалтерия ҳисоби. Аудит. Баҳолаш фаолияти / Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисобининг Миллий стандартлари / 17. 17-сон БҲМС "Капитал қурилишга оид пудрат шартномалари" /

17-сон БҲМС "Капитал қурилишга оид пудрат шартномалари" (АВ томонидан 23.12.1998 й. 579-сон билан рўйхатга олинган Молия вазирлиги томонидан 02.11.1998 й. 58-сон билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

23.12.1998 й.

N 579




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

ТАСДИҚЛАНГАН

02.11.1998 й.

N 58



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИНИНГ

МИЛЛИЙ СТАНДАРТИ


17-СОН БҲМС


КАПИТАЛ ҚУРИЛИШГА

ОИД ПУДРАТ ШАРТНОМАЛАРИ

  


УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Бухгалтерия ҳисоби миллий стандарти (БҲМС) Ўзбекистон Республикасининг "Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида"ги Қонуни асосида ишлаб чиқилган ва Ўзбекистон Республикасида бухгалтерия ҳисобини меъёрий тартибга солиш тизимининг бир қисми ҳисобланади.



СТАНДАРТНИНГ МАҚСАДИ


2. Ушбу стандартнинг мақсади қурилиш пудрати шартномалари билан боғлиқ бўлган даромадлар ва харажатларнинг бухгалтерия ҳисоби услубиятини белгилашдан иборат. Пудрат шартномаси бўйича даромадлар ва харажатларнинг тақсимланиши пудрат шартномаларини ҳисобга олишдаги асосий масаладир, чунки пудратни амалга киритиш ва уни якунлаш саналари одатда ҳар хил ҳисобот даврларига тўғри келади. Пудрат шартномаси бўйича даромадлар ва харажатлар молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботда даромадлар ва харажатлар сифатида акс эттирилиши лозим бўладиган пайтни белгилаш учун ушбу стандарт молиявий ҳисоботни тайёрлаш ва тақдим этиш қоидаларида (БҲМС "Молиявий ҳисоботни тайёрлаш ва тақдим этиш учун концептуал асос" БҲМСи) белгиланган эътироф мезонларидан фойдаланади.



ҲАРАКАТ ДОИРАСИ


3. Ушбу стандарт капитал қурилиш учун пудрат шартномалари бўйича натижаларни тайёрлаш ва молиявий ҳисоботга киритиш мақсадида пудратчилар томонидан қўлланилади.

Мазкур стандарт ўз эҳтиёжлари учун капитал қурилишни амалга ошираётган (хўжалик ҳисоби усули) субъектлар - қурувчиларга тааллуқли эмас, чунки улар бундай фаолиятдан даромад олмайдилар, улар қилган харажатларнинг ҳаммаси эса капиталлаштирилади.



ТАЪРИФЛАР


4. Ушбу стандартда фойдаланиладиган атамалар:

Капитал қурилиш учун пудрат шартномаси (кейинги ўринларда "Қурилиш пудрати шартномаси") - пудратчи ушбу шартномага асосланиб, буюртмачининг топшириғига кўра қурилиш ишларини бажариш мажбуриятини таваккал қилиб зиммасига оладиган, буюртмачи эса бажарилган ишни қабул қилиб оладиган ва ҳақини тўлайдиган шартномадир. Қурилиш пудрати шартномаси бир-бири билан мустаҳкам боғланган ёки уларни лойиҳалаш ва улардан фойдаланиш шартлари бўйича ўзаро боғлиқ бўлган битта объектни ёки объектлар гуруҳини қуриш мақсадида тузилиши мумкин. Бундан ташқари, қурилиш пудрати шартномаларига объектларни қуриш билан бевосита боғлиқ бўлган хизматларни (яъни қурилаётган объектлар раҳбариятининг ва меъморларнинг хизматлари ва ҳ.к.) кўрсатиш ишлари киритилиши мумкин.

Белгиланган нархдаги қурилиш пудрати шартномаси - ушбу шартномага кўра тарафлар қурилиш ишларининг белгиланган нархига (қийматига) ёки ўзгарувчан нарх ҳақида қайд этган ҳолда бажарилган ишлар бирлигининг белгиланган ставкасига розилик билдирадиган шартномадир.

Келишилган нарх бўйича қурилиш пудрати шартномаси - ушбу шартномага кўра қурилиш ишларини бажариш билан бевосита боғлиқ бўлган ҳақиқий харажатлар буюртмачи йўл қўядиган миқдорда, шу жумладан шартномада қайд этилган мукофот пули билан бирга пудратчига тўланади.



ОБЪЕКТЛАР БЎЙИЧА ШАРТНОМАЛАР ВА ҚУРИЛИШ

ПУДРАТИ ШАРТНОМАЛАРИ ГУРУҲЛАРИ


5. Ушбу стандарт талаблари ҳар бир қурилиш пудрати шартномасига нисбатан алоҳида қўлланилади. Муайян вазиятларда стандартни пудрат шартномасининг ёки шартномалар гуруҳининг моҳиятини акс эттириш мақсадида битта пудрат шартномасининг айрим қисмларига нисбатан ёки пудрат шартномасининг бутун бир гуруҳига нисбатан қўлланиш зарур.


6. Агар дарҳол бир неча объектга битта пудрат шартномаси тузилаётган бўлса, у ҳолда ҳар бир объектнинг қурилишини дарҳол алоҳида қурилиш пудрат шартномаси деб ҳисоблаш керак, бунда қуйидаги шартлар бажарилиши керак:

- ҳар бир объект бўйича қурилиш ишларининг шартномавий қийматига доир алоҳида таклиф мавжуд бўлса;

- ҳар бир объект бўйича келишувга эришилган бўлса ва пудратчида ҳам, буюртмачида ҳам айрим объектларни қабул қилиш ёки қабул қилишдан бош тортиш имконияти бор бўлса;

- даромадлар ва харажатлар ҳар бир объект бўйича белгиланган бўлса.


7. Қурилиш пудрат шартномаси буюртмачининг хоҳишига қараб қўшимча объект қурилишини кўзда тутиши ёки қўшимча объект қурилиши билан тўлдирилиши мумкин. Қўшимча объект қурилишини қуйидаги ҳолларда алоҳида шартнома деб ҳисоблаш керак:

- объект дастлабки шартномага киритилган объектдан ёки объектлардан лойиҳаси, технологияси ёки вазифалари билан тубдан фарқ қилса;

- қўшимча объект учун шартномавий қиймат дастлабки шартнома бўйича шартномавий қийматни ҳисобга олмай келишилса.



ҚУРИЛИШ ПУДРАТ ШАРТНОМАЛАРИ

БЎЙИЧА ДАРОМАДЛАР


8. Пудратдан олинадиган даромад қуйидагиларни ўз ичига олади:

- қурилиш ишларининг дастлабки шартномавий қийматини;

- шартномани ўзгартиришдан олинадиган даромадлар, эътирозлар бўйича даромадлар ва рағбатлантириш тўловларини.


9. Қурилиш пудрат шартномасидан олинадиган даромад ҳисоблаб чиқариш пайтида жорий қиймат бўйича белгиланади. Келгусидаги ишларнинг натижаларига боғлиқ бўлган кўзда тутилмаган ҳар хил ишлар пудрат шартномасидан олинадиган даромаднинг ўзгаришига таъсир ўтказади.


10. Қурилиш пудрат шартномасининг ўзгариши амалдаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бўлган ўзгаришлардир.


11. Ўзаро эътирозлар (даъволар) бўйича даромадлар пудратчи пудрат шартномасини бузган буюртмачидан олиши лозим бўлган маблағлардир.


12. Рағбатлантириш тўловлари пудрат шартномасида белгиланган ишларни бажарганда ёки ошириб бажарганда пудратчига тўланадиган қўшимча суммалардир. Рағбатлантириш тўловлари ҳисоблаш усули билан даромадга киритилади.



ҚУРИЛИШ ПУДРАТ ШАРТНОМАЛАРИ

БЎЙИЧА ХАРАЖАТЛАР


13. Пудрат шартномаси бўйича харажатларга қуйидагилар киради:

- харажатлар таркиби тўғрисидаги низомга мувофиқ ушбу пудрат шартномаси билан боғлиқ бўлган бевосита харажатлар;

- Харажатлар таркиби тўғрисидаги низомга мувофиқ пудрат шартномаси бўйича умумий қурилиш ишларига тааллуқли бўлган ва пудрат шартномаси бўйича тақсимланиши ва шартнома қийматига киритилиши мумкин бўлган билвосита харажатлар (қўшимча сарфлар);

- шартнома шартларида харажатларини қоплаш қайд этилган тажриба-конструкторлик ишлари харажатлари сингари қурилиш пудрат шартномаси шартлари бўйича буюртмачи томонидан қопланадиган бошқа харажатлар.


14. Пудрат шартномаси бўйича фаолиятга киритилмайдиган ва тақсимланмайдиган харажатлар қурилиш пудрат шартномаси бўйича харажатлардан чиқариб юборилади (масалан, пудрат шартномаси шартларида қоплаш қайд этилмаган маъмурий харажатлар, тажриба-конструкторлик ишлари харажатлари, сотиш харажатлари ва ҳоказо).



ҚУРИЛИШ ПУДРАТИ ШАРТНОМАЛАРИ БЎЙИЧА

ДАРОМАДЛАР ВА ХАРАЖАТЛАРНИНГ

ЭЪТИРОФ ЭТИЛИШИ


15. Даромадлар ва харажатларни бухгалтерия балансини тузиш санасида пудрат бўйича қурилишни якунлаш даражасини ҳисобга олган ҳолда даромадлар ва харажатлар сифатида эътироф этиш керак (яъни пудрат бўйича ишларни якунлаш фоизига таянган ҳолда). Даромадлар ва харажатлар улар пайдо бўлган ҳисобот даврларида эътиборга олиниши керак.


16. Белгиланган нархдаги қурилиш пудрат шартномасининг натижаси қуйидаги барча шартларга риоя этилганда баҳоланади, агар:

- пудрат шартномаси бўйича умумий даромад ўзгариши мумкин бўлса;

- пудратчи иқтисодий фойда олса;

- қурилиш ишларини бажариш харажатлари ва фоизини аниқлаш ва бухгалтерия балансига киритиш мумкин бўлса;

- пудрат шартномаси бўйича қилинган ҳақиқий харажатларни смета меъёрлари билан қиёслаш мумкин бўлса.


17. "Шартномавий нархдаги" қурилиш пудрат шартномасининг натижаси қуйидаги барча шартларга риоя этилганда баҳоланади, агар:

- пудратчи иқтисодий фойда олса;

- қурилиш ишларини бажариш харажатлари ва фоизини аниқлаш ва бухгалтерия балансига киритиш мумкин бўлса.


18. Агар қурилиш пудрат шартномаси бўйича даромадга киритиб бўлинган ва молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботда акс эттириб бўлинган маблағни олиш пайтида ноаниқлик юзага келадиган бўлса, у ҳолда тўлиқ олинмаган маблағ ёки олиш эҳтимоли йўққа чиққан маблағ қурилиш пудрат шартномаси бўйича даромад миқдорини тузатиш сифатида эмас, балки харажат сифатида ҳисобга олинади.


19. Қурилиш пудрат шартномаси бўйича бажарилган ишлар фоизи шартнома турига қараб қуйидаги усулларда ўлчанади:

- муайян санага бажарилган қурилиш ишлари бўйича харажатлар миқдорини шартнома бўйича умумий смета харажатларига киритиш;

- назорат ўлчовини ўтказиш;

- қурилиш пудрат шартномаси бўйича ишларнинг жисмоний (физик) қисмини якунлаш.

Буюртмачидан олинган оралиқ тўловлар ва бўнак тўловлари бажарилган ишлар даражасини акс эттирмайди.


20. Қурилиш пудрат шартномаси бўйича натижани ишончли тарзда аниқлаш мумкин бўлмаган ҳолларда:

- даромад пудрат шартномаси бўйича қилинган чиқимлар қопланиши эҳтимоли бўладиган даражадагина эътироф этилиши керак;

- қурилиш бўйича харажатлар улар ҳақиқий қилинган давр мобайнида бошланғич ҳисоб-китоб маълумотлари бўйича харажатлар сифатида эътироф этилиши керак.



МЎЛЖАЛДАГИ ЗАРАРЛАРНИНГ

ЭЪТИРОФ ЭТИЛИШИ


21. Умумий харажатлар қурилиш пудрат шартномаси бўйича даромадлардан ошиб кетган ҳолларда мўлжалдаги зарарлар мазкур ҳисобот даври харажатлари деб эътироф этилиши керак.

Бундай зарарлар миқдори:

- пудрат шартномаси бўйича ишлар бошланганлигига;

- пудрат шартномаси бўйича ишларнинг бажарилиш фоизига;

- қурилиш пудратининг ягона даромади деб қараладиган бошқа пудрат шартномалари бўйича кутилаётган ялпи даромад суммасига боғлиқ бўлмаган ҳолда белгиланади.



ОЧИШ


22. Пудратчи қуйидагиларни очиб бериши керак:

- ҳисобот даврида ҳар бир қурилиш пудрат шартномаси бўйича даромад миқдорини;

- ҳисобот даврида эътироф этиладиган қурилиш пудрат шартномаси бўйича даромадни аниқлашда фойдаланиладиган усулларни;

- қурилиш пудратининг тугалланмаган шартномаси бўйича ишларнинг бажарилиш фоизи босқичини аниқлашда фойдаланиладиган усулларни.

Қурилиш пудрат шартномалари бўйича даромадлар ва харажатларни баҳолаш усулларидаги ўзгаришлар ҳам ҳисобот давридаги ва кейинги даврлардаги молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботда (3-БҲМС) эътироф этиладиган ҳисоб-китоб баҳолашларидаги ўзгаришлар каби очиб берилиши керак.


23. Ҳисобот санасига тугалланмаган қурилиш пудрат шартномалари бўйича пудратчи қуйидаги ахборотларни очиб бериши керак:

- ҳақиқий қилинган чиқимларнинг ва эътироф этилган даромаднинг (эътироф этилган зарарларни чиқариб ташлаган ҳолда) жами миқдорини;

- олдиндан тўланган ва олинган маблағни;

- ушлаб қолинган миқдорни.

24. Пудратчи молиявий ҳисоботларда қуйидагиларни акс эттириши керак:

- буюртмачиларнинг қурилиш ишлари бўйича дебиторлик қарзларини;

- буюртмачиларнинг қурилиш ишлари бўйича кредиторлик қарзларини.


АМАЛГА КИРИТИШ САНАСИ


25. Ушбу Бухгалтерия ҳисоби миллий стандарти Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида рўйхатга олинган пайтдан бошлаб амалга киритилади.










































Время: 0.1960
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск