ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Таълим /

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг 6-мҳ-сон, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 15-2018-сон Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказининг 8/ҚҚ-сон "Академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари ўқувчиларининг билим савияси, кўникма ва малакаларини назорат қилишнинг рейтинг тизими тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги 29.07.2018 й. Қарори (АВ томонидан 28.08.2018 й. 1812-1-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

28.08.2018 й.

N 1812-1

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ

ТАЪЛИМ СИФАТИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ

ДАВЛАТ ИНСПЕКЦИЯСИНИНГ

29.07.2018 й.

N 6-мҳ


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС

ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИНИНГ

29.07.2018 й.

N 15-2018


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ

ВАЗИРЛИГИ ЎРТА МАХСУС, КАСБ-ҲУНАР

ТАЪЛИМИ МАРКАЗИНИНГ

29.07.2018 й.

N 8/ҚҚ


ҚАРОРИ



"Академик лицейлар ва касб-ҳунар

коллежлари ўқувчиларининг билим савияси, кўникма

ва малакаларини назорат қилишнинг рейтинг тизими

тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 18 июлдаги "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги 515-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Касб-ҳунар таълими маркази ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказининг 2008 йил 30 апрелдаги 01-148Қ/Қ, 118, 16/ҚҚ-сон қарори (рўйхат рақами 1812, 2008 йил 19 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 20-21-сон, 189-модда) билан тасдиқланган "Академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари ўқувчиларининг билим савияси, кўникма ва малакаларини назорат қилишнинг рейтинг тизими тўғрисида"ги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги

Таълим сифатини назорат қилиш

давлат инспекцияси бошлиғи

У. Ташкенбаев

Олий ва ўрта махсус таълим

вазири

И. Маджидов

Касб-ҳунар таълими маркази

директори

М. Холмухамедов





Қарорга

ИЛОВА



Академик лицейлар ва касб-ҳунар

коллежлари ўқувчиларининг билим савияси, кўникма

ва малакаларини назорат қилишнинг рейтинг тизими

тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар


1. Муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Мазкур низом Ўзбекистон Республикасининг "Таълим тўғрисида"ги ва "Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида"ги қонунлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 18 июлдаги 515-сон "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги қарорига мувофиқ академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари ўқувчиларининг билим савияси, кўникма ва малакаларини назорат қилишнинг рейтинг тизимини тартибга солади.".


2. 1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"1. Академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари ўқувчиларининг билим савияси, кўникма ва малакаларини назорат қилишнинг рейтинг тизими Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими Давлат таълим стандартларининг (бундан буён матнда Давлат таълим стандартлари деб юритилади) таркибий қисми бўлиб ҳисобланади.".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 29 август


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 30 август, 35-сон, 717-модда








































Время: 0.2002
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск