ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси (Парламент) / Олий Мажлис тўғрисида умумий қоидалар /

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгаши ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 29.12.2017 й. 1399-III/ҚҚ-283-III-сон "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институтини ташкил этиш тўғрисида"ги Қўшма қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ МАЖЛИСИ ҚОНУНЧИЛИК

ПАЛАТАСИ КЕНГАШИНИНГ

29.12.2017 й.

N 1399-III

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ МАЖЛИСИ СЕНАТИ

КЕНГАШИНИНГ

29.12.2017 й.

N ҚҚ-283-III

ҚЎШМА ҚАРОРИ



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ МАЖЛИСИ

ҲУЗУРИДАГИ ҚОНУНЧИЛИК МУАММОЛАРИ ВА

ПАРЛАМЕНТ ТАДҚИҚОТЛАРИ ИНСТИТУТИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифаларни бажариш ҳамдапарламент, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенати аъзолари фаолиятини илмий, ахборот-таҳлилий жиҳатдан таъминлаш самарадорлигини ошириш, парламентнинг қонун ижодкорлиги ишлари сифатини тубдан яхшилаш мақсадидаЎзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Кенгаши ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Кенгаши ҚАРОР ҚИЛАДИЛАР:


1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти ташкил этилсин (бундан буён матнда Институт деб юритилади).


2. Белгилаб қўйилсинки:

Институт ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарига ҳисобдор бўлган давлат илмий-тадқиқот эксперт муассасасидир;

Институтни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг ва Сенатининг Кенгашлари томонидан лавозимга тасдиқланадиган ва лавозимидан озод этиладиган директор бошқаради;

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари Институт фаолияти ва тадқиқотларининг асосий йўналишларини, мазмунини, унинг фаолиятини баҳолашни ҳамда у тайёрлайдиган материаллар ва хулосаларнинг сифатини белгилайди.


3. Қуйидагилар Институтнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

қонунчилик муаммоларини ўрганиш, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг фаолиятини такомиллаштиришга доир таклифлар тайёрлаш;

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари, депутатлар ва сенаторлар фаолиятини илмий, ахборот-таҳлилий жиҳатдан таъминлаш, уларнинг профессионаллик даражасини оширишга кўмаклашиш;

ҳуқуқ, сиёсат, иқтисодиёт ва бошқа соҳаларда илмий тадқиқотлар ўтказиш, илғор халқаро тажрибани ҳисобга олган ҳолда қонунчиликни ривожлантиришнинг илмий концепцияларини ишлаб чиқиш;

хорижий парламентлар иши тажрибасини унинг самарали шаклларидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари, депутатлар ва сенаторлар фаолиятида фойдаланиш мақсадида ўрганиш;

миллий қонунчиликнинг халқаро нормалар ва стандартларга мувофиқлигини ўрганиш, уларни қонунчиликка имплементация қилиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.


4. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти тўғрисидаги низом ва унинг тузилмаси NN 1 ва 2-иловаларга мувофиқ;

Институт ходимларининг чекланган умумий сони 37 нафардан иборат бўлган штатлар жадвали, шунингдекходимлар меҳнатига Ягона тариф сеткаси бўйича ҳақ тўлаш разрядлари NN 3 ва 4-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.

Институт директорига, зарур ҳолларда, Институтнинг тасдиқланган тузилмасига ва штат жадвалига белгиланган ходимларнинг чекланган сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида ўзгартишлар киритиш ҳуқуқи берилсин.


5. Мақоми, меҳнатга ҳақ тўлаш, тиббий ва транспорт таъминоти шартлари бўйича Институт директори - Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қўмиталарининг раисларига, директор ўринбосари - уларнинг ўринбосарларига тенглаштирилсин.

Институт ходимларига Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари девонларининг ходимлари учун белгиланган тиббий таъминот, моддий рағбатлантириш ва меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари татбиқ этилсин.

Бунда Институт ходимларини моддий рағбатлантириш махсус фонди меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг 25 % миқдорида бўлиши белгилансин.

Институт директорига белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш фондидан тежаб қолинган маблағларни, шунингдек тасдиқланган штатлар жадвалида назарда тутилган бирликлар тўлдирилмаганда бўшаб қолган маблағларни Институт ходимларини моддий рағбатлантириш учун ишлатиш ҳуқуқи берилсин.

Институт ходимлари учун 2018 йил 1 январдан эътиборан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 31 октябрда қабул қилинган 312-сонли қарорининг амал қилиши татбиқ этилсин.


6. Институт ходимларига махсус унвонлар - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги органлари ва муассасалари ходимлари учун назарда тутилган мартаба даражалари берилиши, мартаба даражалари учун устамалар, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари ўрнатган кўп йиллик хизмати учун қўшимча ҳақлар тўланиши белгилансин.


7. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг девонлари ўн кунлик муддатда Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан биргаликда Институтни қулай бинога жойлаштириш масаласини ҳал этсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 2018 йилдан эътиборан Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида ушбу Қўшма қарорни амалга ошириш билан боғлиқ харажатларни молиялаштириш учун зарур бўлган маблағларни назарда тутсин.


9. Ўзбекистон Республикасининг Ахборот ва коммуникация технологияларини ривожлантириш вазирлиги бир ойлик муддатда:

Институтни зарур алоқа воситалари ва турлари, шу жумладан, ҳукумат алоқа воситалари билан жиҳозланишини, шунингдек, кенг полосали интернет тармоғига уланишини;

Ўзбекистон Миллий кутубхонаси билан биргаликда Институтнинг Ўзбекистон Миллий кутубхонасининг ахборот-кутубхона фондидан ва етакчи хорижий лицензион ахборот-кутубхона ресурслари фондларидан доимий равишда электрон фойдаланишини;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси билан биргаликда Институтнинг диссертация ва авторефератлар маълумотлари базасидан доимий равишда электрон фойдаланишини;

Институтнинг жисмоний ва юридик шахсларнинг қонунчилик муаммолари ва уни такомиллаштириш бўйича фикр ва таклифларини ўрганиш учун "Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонаси" ахборот тизими ва Қўнғироқларни қайта ишлаш марказининг (телефонлар 10-00, (0800) 210-00-00) фаолиятига оид статистик ва бошқа маълумотлардан эркин фойдаланишини;

Институтнинг қонунчилик ҳақида жамоатчилик фикрини ўрганиш бўйича "Менинг фикрим" интернет порталини яратиш, шунингдек Институт фаолиятига ахборот-коммуникация технологияларини, шу жумладан,ахборот тизимлари, ресурслари, маълумотлар базалари ва дастурий маҳсулотларни жорий этишда амалий кўмаклашишни таъминласин.


10. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги:

Институт ходимларининг хорижий мамлакатларга чиқиб илғор хорижий тажрибани ўрганиши, шунингдек хорижий эксперт ва мутахассисларни таклиф қилишни ташкил этиш масаласини халқаро ва хорижий ташкилотлар билан ишлаб чиқишда Институтга кўмаклашсин;

Институтнинг буюртмалари бўйича унинг фаолиятини моддий-техник ва ахборот билан таъминлаш бўйича лойиҳаларни амалга оширишда иштирок этаётган, шунингдек тажриба алмашаётган хорижий эксперт ва мутахассисларга консуллик йиғимлари ва бошқа йиғимлар ундирилмасдан кириш визалари расмийлаштирилишини таъминласин.


11. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси Институт фаолиятини моддий-техник ва ахборот жиҳатдан таъминлаш ва ушбу Қўшма қарорда белгиланган бошқа тадбирларни амалга ошириш учун техник кўмаклашиш маблағлари, грантлар жалб этиш масаласини халқаро ва хорижий ташкилотлар билан ишлаб чиқишда Институтга кўмаклашсин.


12. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Институтнинг буюртмаларига биноан Институт фаолиятига жалб қилинаётган чет эл фуқароларига давлат божини ундирмаган ҳолда кўп марталик визалар берилишини ва уларнинг муддати узайтирилишини, шунингдек уларнинг Ўзбекистон Республикасида вақтинча рўйхатдан ўтказилишини ва унинг муддати узайтирилишини таъминласин.


13. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

Институтга 3 та енгил автотранспорт воситаларини белгиланган лимитларга мувофиқ ажратишни таъминласин;

бир ойлик муддатда ҳукумат қарорларини ушбу Қўшма қарорга мувофиқлаштирсин,ушбу Қўшма қарорга зид бўлган давлат бошқаруви органларининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқилиши ва бекор қилинишини таъминласин.


14. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, хўжалик бошқаруви органлари, таълим ва тадқиқот муассасалари Институт сўровига биноан:

Институт зиммасига юклатилган вазифалар ва функцияларни бажариш учун статистик, ахборот-таҳлилий ҳамда бошқа материалларни тақдим этсин;

Институтга илмий-тадқиқот ишларини ўтказишда иштирок этиш учун ходимларни, экспертлар ва мутахассисларни юборсин, шу жумладан вақтинча хизмат сафари шартлари асосида юборсин;

ўз ходимларидан Институт билан доимий алоқа боғлаш учун масъул шахсларни белгиласин.


15. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси барча ўтказиладиган ижтимоий, бюджет ва бошқа тадқиқотларига оид маълумотларни мунтазам равишда Институтга белгиланган тартибда бепул тақдим этиб борсин.


16. Институт:

Ўзбекистон Республикасининг қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари, фармонлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари;

Ўзбекистон Республикаси Молия, Бандлик ва меҳнат муносабатлари, Ички ишлар вазирликлари, Давлат статистика қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси, Бош прокуратура, Олий суднинг статистика ахбороти;

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг Оммавий коммуникациялар соҳасида мониторинг марказининг бюллетенлари ва йиллик маълумотномалари;

Ўзбекистон Республикаси Президенти Девонининг Ижтимоий-иқтисодий сиёсатни мувофиқлаштириш хизмати ҳузуридаги Иқтисодий тадқиқотлар марказининг хорижий матбуот шарҳлари ва таҳлилий маърузалари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институтининг, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти ва Ижтимоий тадқиқотлар институтининг таҳлилий материаллари;

босма ва китоб маҳсулотининг (ҳуқуқий, ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ва тарихий нашрларнинг) бепул назорат нусхалари мажбурий тартибда юбориладиган ташкилотлар реестрига киритилсин.


17. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг девонлари:

Институтнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг ахборот-ресурс фондидан доимий (шу жумладан электрон) фойдаланишини;

Институтнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг локал компьютер тармоғига уланишини;

Институтнинг буюртмалари бўйича илмий ва ахборот-таҳлилий материалларнинг бепул асосида чоп этилишини таъминласин.


18. Ушбу Қўшма қарор ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. Исмоилов ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси Н. Йулдошев зиммасига юклатилсин.


19. Ушбу Қўшма қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Ўзбекистон Республикаси

Олий Мажлиси Қонунчилик

палатасининг Спикери

Н. Исмоилов

Ўзбекистон Республикаси

Олий Мажлиси

Сенатининг Раиси

Н. Йўлдошев

    










































Время: 0.0055
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск