ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси (Парламент) / Олий Мажлис тўғрисида умумий қоидалар /

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгаши ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 29.06.2018 й. 1808-III/ҚҚ-375-III-сон "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари фаолиятини ахборот-таҳлилий жиҳатдан таъминлашни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қўшма қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ МАЖЛИСИ ҚОНУНЧИЛИК

ПАЛАТАСИ КЕНГАШИНИНГ

29.06.2018 й.

N 1808-III

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ МАЖЛИСИ СЕНАТИ

КЕНГАШИНИНГ

29.06.2018 й.

N ҚҚ-375-III

ҚЎШМА ҚАРОРИ



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ МАЖЛИСИ ПАЛАТАЛАРИ ФАОЛИЯТИНИ

АХБОРОТ-ТАҲЛИЛИЙ ЖИҲАТДАН ТАЪМИНЛАШНИ

ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-

ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини "Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили"да амалга оширишга оид Давлат дастурининг 6-бандида белгиланган вазифаларни бажариш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Кенгаши ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Кенгаши ҚАРОР ҚИЛАДИЛАР:


1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти (бундан буён матнда Институт деб юритилади) томонидан:

илмий даражага эга ва илғор хорижий мамлакатларда таҳсил олган юқори малакали мутахассислардан иборат кадрлар таркибини шакллантириш;

шунга ўхшаш хорижий институтлар ҳамда марказлар билан ҳамкорлик ўрнатиш ва уни ривожлантириш борасида муайян ишлар амалга оширилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Институтнинг янгиланган тузилмаси ҳамда ходимларнинг чекланган умумий сони 40 нафардан иборат бўлган штатлар жадвали, шунингдек Ягона тариф сеткаси бўйича уларнинг меҳнатига ҳақ тўлашнинг янгиланган разрядлари 1, 2, 3-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2017 йил 29 декабрда қабул қилинган 1399-III/ҚҚ 283-III-сонли Қўшма қарорига 2, 3, 4-иловалар ўз кучини йўқотган деб топилсин.


3. Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2017 йил 29 декабрда қабул қилинган1399-III/ҚҚ-283-III-сонли Қўшма қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти тўғрисидаги низомда белгиланган вазифалардан ташқари қуйидагилар ҳам Институтнинг вазифалари ҳисобланади:

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари томонидан бюджетномани кўриб чиқишда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг, давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг ҳамда солиқ ва бюджет сиёсати асосий йўналишларининг лойиҳалари бўйича ахборот-таҳлилий материаллар тайёрлаш;

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига тақдим этиладиган Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг тегишли ҳисобот давридаги ижроси тўғрисидаги ҳисоботлар бўйича ахборот-таҳлилий материаллар тайёрлаш;

қонунчилик муаммолари,қабул қилинаётган қонунлар ва ҳуқуқни қўллаш амалиётининг самарадорлиги масалалари юзасидан жамоатчилик фикрини ва ташаббусларини "Mening fikrim" веб-портали орқали ўрганиш.


4. Институт икки ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари депутатлари, сенаторлари, қўмиталари ва комиссиялари сўровларига кўра Институт томонидан тайёрланадиган ахборот-таҳлилий ҳамда бошқа материалларнинг шаклларини, шунингдек уларнинг сифатини баҳолаш тартиботини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.


5. Қонун ижодкорлиги жараёнида кенг жамоатчиликнинг иштирокини таъминлаш мақсадида Институт ўз бўлимлари қошидаги илмий-экспертлик кенгашлари таркибига етук олимларни, амалиётчиларни, тадбиркорлик субъектларининг, фуқаролик жамияти институтларининг вакилларини киритиб, ушбу кенгашларнинг ишини таъминласин.


6. Институт қошида ёшларни қонун ижодкорлиги жараёнига кенг жалб этиш, қонун ижодкорлиги соҳасида ҳамда парламент фаолиятининг бошқа жабҳаларида билим ва кўникмалар олишга интилувчи ёшларни бирлаштиришга қаратилган "Ёш қонуншунослар клуби" ташкил этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенати девонлари Институтнинг "Ёш қонуншунослар клуби" самарали фаолият кўрсатишига ҳар томонлама кўмаклашсин.


7. Институт хорижий парламентлар иши тажрибасини ўрганиш, бу тажрибанинг самарали шакллари ва услубларини Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари, депутатлар ва сенаторлар фаолиятида қўллаш мақсадида хорижий мамлакатлар парламентлари ҳамда халқаро парламент ташкилотлари фаолияти тўғрисида ҳафталик таҳлилий шарҳ тайёрланиши ва чиқарилишини таъминласин.


8. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси Институт билан биргаликда бир ой муддатда Институтнинг халқаро ташкилотлар ва хорижий мамлакатларнинг тадқиқот муассасалари билан ҳамкорлигини ўрнатиш борасида "Йўл харитаси"ни ишлаб чиқсин ҳамда тасдиқласин ва бунда амалий чора-тадбирларни рўёбга чиқариш бўйича аниқ муддатлар ҳамда масъул ижрочиларни белгиласин.


9. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг девонлари Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан биргаликда Институтни қулай бинога жойлаштириш масаласи ҳал этилишини тезлаштирсин.


10. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда ҳукумат қарорларини ушбу Қўшма қарорга мувофиқлаштирсин, давлат бошқаруви органларининг ушбу Қўшма қарорга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.


11. Ушбу Қўшма қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари С. Отамуратов ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг ўринбосари С. Артикова зиммасига юклансин.


Ўзбекистон Республикаси

Олий Мажлиси Қонунчилик

палатасининг Спикери

Н. Исмоилов

Ўзбекистон Республикаси

Олий Мажлиси

Сенатининг Раиси

Н. Йўлдошев





Қўшма қарорга

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси

ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва

парламент тадқиқотлари институтининг

ТУЗИЛМАСИ

    



















Директор





























































































Директор ўринбосари






















































































































Конституциявий ҳуқуқ

ва давлат бошқаруви тадқиқот бўлими

4



Суд-ҳуқуқ тизими, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш тадқиқот бўлими

4


Иқтисодиёт, молия ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари

тадқиқот бўлими

4


Бюджет таҳлили

бўлими

3


Ижтимоий сиёсат, соғлиқни сақлаш масалалари

тадқиқот бўлими

4











































































Бўлимнинг

илмий-экспертлик кенгаши



Бўлимнинг

илмий-экспертлик кенгаши


Бўлимнинг

илмий-экспертлик кенгаши


Бўлимнинг

илмий-экспертлик кенгаши


Бўлимнинг

илмий-экспертлик кенгаши










































































































"Халқ билан мулоқот"шўъбаси

2


Стратегия ва менежмент

бўлими

2


Қонунчилик назарияси ва қиёсий ҳуқуқшунослик бўлими


Халқаро алоқалар шўъбаси

2



Парламент ҳуқуқи ва парламентаризм масалалари тадқиқот шўъбаси

3






















































Умумий бўлим

4


Ахборот-коммуникация технологияларини жорий этишшўъбаси

2


Бўлимнинг

илмий-экспертлик кенгаши
























































             

Изоҳ.Ходимларнинг чекланган сони  40 нафар, шу жумладан бошқарув ходимлари - 38 нафар.

Институт директори Институтнинг тасдиқланган штат жадвалига меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида ўзгартишлар киритиш ҳуқуқига эга.






Қўшма қарорга

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси

ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва

парламент тадқиқотлари институтининг

ШТАТ ЖАДВАЛИ


Лавозимлар номи

Ўрин сони

Директор

1

Иш юритувчи котиб

1

Директор ўринбосари

1

Стратегия ва менежмент бўлими

2

Бўлим бошлиғи

1

Бош илмий ходим

1

"Халқ билан мулоқот" шўъбаси

2

Бош илмий ходим

1

Етакчи илмий ходим

1

Ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш шўъбаси

2

Дастурчи

1

Маълумотлар базаси администратори

1

Конституциявий ҳуқуқ ва давлат бошқаруви тадқиқот бўлими

4

Бўлим бошлиғи

1

Бош илмий ходим

2

Етакчи илмий ходим

1

Парламент ҳуқуқи ва парламентаризм масалалари тадқиқот шўъбаси

3

Бош илмий ходим

2

Етакчи илмий ходим

1

Суд-ҳуқуқ тизими, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш тадқиқот бўлими 

4

Бўлим бошлиғи

1

Бош илмий ходим

2

Етакчи илмий ходим

1

Иқтисодиёт, молия ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари

тадқиқот бўлими

4

Бўлим бошлиғи

1

Бош илмий ходим

2

Етакчи илмий ходим

1

Бюджет таҳлили бўлими

3

Бўлим бошлиғи

1

Бош илмий ходим

2

Ижтимоий сиёсат, соғлиқни сақлаш масалалари тадқиқот бўлими

4

Бўлим бошлиғи

1

Бош илмий ходим

2

Етакчи илмий ходим

1

Қонунчилик назарияси ва қиёсий ҳуқуқшунослик бўлими

3

Бўлим бошлиғи

1

Бош илмий ходим

1

Етакчи илмий ходим

1

Халқаро алоқалар шўъбаси

2

Бош илмий ходим

1

Етакчи илмий ходим

1

Умумий бўлим

4

Бўлим бошлиғи

1

Девонхона мудири


1

Бош бухгалтер


1

Кадрлар бўйича катта инспектор (кассир)


1

Жами

40

      

Изоҳ. Институт директори Институтнинг тасдиқланган штат жадвалига меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида ўзгартишлар киритиш ҳуқуқига эга.






Қўшма қарорга

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги

Қонунчилик муаммоларини ўрганиш институти

ходимларининг меҳнатига Ягона тариф

сеткаси бўйича ҳақ тўлаш

РАЗРЯДЛАРИ

  

Лавозимлар номи

Меҳнатга ҳақ тўлаш

разрядлари


Директор

21

Директор ўринбосари

20

Бўлим бошлиғи

18

Бошилмий ходим

16

Етакчи илмий ходим

15

Дастурчи

15

Маълумотлар базаси администратори

14

Бош бухгалтер

18

Канцелярия мудири

12

Кадрлар бўйича катта инспектор (кассир)

10

Иш юритувчи котиб

9

        












































Время: 0.0411
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск