язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонлари ва Қарорлари/ 2000-2001 й.й./ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 16.04.1998 й. ПФ-1988-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг баъзи фармонларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш ва баъзиларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Фармони

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

16.04.1998 й.

N ПФ-1988



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ БАЪЗИ ФАРМОНЛАРИНИ

ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН ДЕБ ҲИСОБЛАШ

ВА БАЪЗИЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


"Божхона тарифи тўғрисида", "Давлат божхона хизмати тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Қонунлари ва Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодекси қабул қилинганлиги муносабати билан:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1-иловага мувофиқ фармонлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2-иловага мувофиқ баъзи фармонларига ўзгартиришлар киритилсин.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                         И. Каримов






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

1998 йил 16 апрелдаги

ПФ-1988-сон Фармонига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

ўз кучини йўқотган фармонлари

РЎЙХАТИ


1. "Тери хом ашёсини республикадан олиб чиқиб кетишни тақиқлаш тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1994 йил 20 декабрдаги ПФ-1023-сон Фармони.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Экспорт қилиш тақиқланган буюмлар ва маҳсулотларнинг олиб чиқиб кетилишига қарши курашни кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 1996 йил 4 январдаги ПФ-1354-сон Фармони.


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Экспорт қилиш тақиқланган буюмлар ва маҳсулотларни олиб чиқиб кетишга қарши курашни кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 1996 йил 4 январдаги ПФ-1354-сон Фармонига қўшимчалар киритиш ҳақида" 1996 йил 20 мартдаги ПФ-1410-сон Фармони.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

1998 йил 16 апрелдаги

ПФ-1988-сон Фармонига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

ўзгартиришлар киритиладиган фармонлари

РЎЙХАТИ


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг солиқ ва божхона тўғрисидаги қонунларига риоя этилиши устидан назоратни кучайтириш борасидаги чора-тадбирлар ҳақида" 1994 йил 18 мартдаги ПФ-795-сон Фармони 1-бандининг биринчи хатбошида ва 5-бандининг биринчи хатбошида "Давлат солиқ қўмитаси" ва "Давлат солиқ қўмитасининг" сўзлари тегишли равишда "Давлат солиқ қўмитасининг раиси ҳамда Давлат божхона қўмитасининг раиси" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Экспорт-импорт операциялари бўйича валюта назоратини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 1994 йил 20 апрелдаги ПФ-837-сон Фармонида:


2-банддаги "Давлат солиқ қўмитаси" сўзларидан кейин "Давлат божхона қўмитаси" сўзлари қўшиб қўйилсин;


илованинг 6-бандидаги "Давлат солиқ қўмитаси" сўзлари "Давлат божхона қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин;


илованинг 7-бандидаги иккинчи хатбошида "Давлат солиқ қўмитасини" сўзларидан кейин "ва Давлат божхона қўмитасини" сўзлари қўшиб қўйилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тўлов интизомини ва ўзаро ҳисоб-китоблар тизимини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 1996 йил 24 январдаги ПФ-1363-сон Фармонида:


2-банднинг учинчи хатбошидаги "тўловлар олингандан, аккредитив очилгандан кейин" сўзлари олиб ташлансин;


3-банддаги "Давлат солиқ қўмитасининг Бош божхона бошқармаси" сўзлари "Давлат божхона қўмитаси" деб ўзгартирилсин;


5-банддаги "Давлат солиқ қўмитаси" сўзлари "Давлат божхона қўмитаси" деб ўзгартирилсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тамаки маҳсулотлари ва алкоголли ичимликларга акциз маркалари қўлланишни такомиллаштириш тўғрисида" 1997 йил 12 июндаги ПФ-1789-сон Фармонида:


2-банднинг биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасига акциз маркалари бўлмаган тамаки маҳсулотлари ва алкоголли ичимликларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш, ташиш (халқаро транзитдан ташқари), сақлаш чоғида, шунингдек Давлат солиқ қўмитасига - уларни сақлаш, сотиш ҳамда яширинча ишлаб чиқариш чоғида шундай маҳсулотлар ва ичимликларни мусодара этиш тўғрисида қарорлар қабул қилиш ҳуқуқи берилсин".

5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Хорижий сармоялари бўлган корхоналар ишлаб чиқарилган маҳсулот экспортини рағбатлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 1997 йил 26 августдаги ПФ-1831-сон Фармонига қисман ўзгартиш киритиш ҳақида" 1997 йил 10 октябрдаги ПФ-1870-сон Фармонига илованинг 7-банди олиб ташлансин.