ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Саноат / Машинасозлик /

ЎзР Президентининг 17.11.2016 й. ПҚ-2658-сон Қарорининг олдинги таҳрири

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎзР Президентининг 17.11.2016 й.

ПҚ-2658-сон Қарорининг

олдинги таҳрири




ЎзР Президентининг 27.06.2019 й.

ПФ-5755-сон Фармонидан олдинги таҳрири



14-банднинг олдинги таҳрири


14. 2022 йилнинг 1 январига қадар:

"Ўзагротехсаноатхолдинг" АЖ ва "Ўзагросервис" АЖ ташкилотлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган рўйхатлар бўйича қишлоқ хўжалиги техникаси ишлаб чиқариш ва сервис хизматлари кўрсатиш учун олиб келадиган технология ускуналари, жиҳозлар, асбоблар, бутловчи буюмлар, деталлар, узеллар, материаллар, эҳтиёт қисмлар божхона тўловларидан (божхона расмийлаштирувчи учун йиғимлар бундан мустасно); (ЎзР Президентининг 04.09.2018 й. ПҚ-3929-сон Қарори таҳриридаги хатбоши)


ЎзР Президентининг 03.05.2018 й. ПФ-5428-сон Фармонига мувофиқ учинчи хатбоши чиқариб ташланган


"Ўзагротехмаш" АЖ таркибига кирувчи ташкилотлар - товарлар, ишлар ва хизматлар экспортидан тушадиган хорижий валюта тушумини мажбурий сотишдан;


ЎзР Президентининг 03.05.2018 й. ПФ-5428-сон Фармонига мувофиқ тўртинчи-олтинчи хатбошилар учинчи-бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин


"Тошкент қишлоқ хўжалиги техникаси заводи" АЖ ва "Чирчиқ қишлоқ хўжалиги техникаси заводи" АЖ - қўшилган қиймат солиғи, мол-мулк солиғи ва давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмалар тўлашдан (бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бундан мустасно);

"Ўзагросервис" АЖ таркибига кирувчи ташкилотлар - улар ва уларнинг туман филиаллари томонидан кўрсатилган механизациялаштирилган хизмат, таъмирлаш ва сервис хизматлари учун қўшилган қиймат солиғи тўлашдан;

"Ўзагролизинг" АЖ ва "Ўзмашлизинг" МЧЖ - лизинг операцияларидан олинган даромадлар бўйича, тегишли равишда, фойда солиғи ва ягона солиқ тўлови тўлашдан озод қилинсин.




ЎзР Президентининг 04.09.2018 й.

ПҚ-3929-сон Қароридан олдинги таҳрири



2-банд иккинчи хатбошининг олдинги таҳрири


"Ўзагротехсаноатхолдинг" АЖ, "Ўзагротехмаш" АЖ, "Ўзагролизинг" АЖ ва "Ўзагросервис" АЖнинг ташкилий тузилмалари 1, 1а, 1б ва 1в-иловаларига* мувофиқ;



3-банднинг олдинги таҳрири


3. Белгилаб қўйилсинки:


ЎзР Президентининг 08.02.2018 й. ПФ-5329-сон Фармонига мувофиқ иккинчи хатбоши ўз кучини йўқотган


"Ўзагротехсаноатхолдинг" АЖ бошқаруви раиси жамият акциядорларининг умумий йиғилишида сайланади, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти билан келишилган ҳолда лавозимга тасдиқланади ва мақомига кўра вазирга тенглаштирилади;


"Ўзагротехсаноатхолдинг" АЖ бошкарув раисининг биринчи ўринбосари жамиятнинг кузатув кенгаши томонидан сайланади ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тасдиқланади ҳамда мақомига кўра вазирнинг биринчи ўринбосарига тенглаштирилади;

"Ўзагротехсаноатхолдинг" АЖ бошқарув раисининг ўринбосарлари - "Ўзагротехмаш" АЖ, "Ўзагролизинг" АЖ ва "Ўзагросервис" АЖнинг бош директорлари жамиятлар акциядорларининг умумий йиғилишида сайланадилар, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тасдиқланадилар ва мақомига кўра вазир ўринбосарига тенглаштириладилар;

"Ўзагротехмаш" АЖ, "Ўзагролизинг" АЖ ва "Ўзагросервис" АЖ бош директорларининг ўринбосарлари жамиятларнинг кузатув кенгашлари томонидан сайланадилар ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тасдиқланадилар;

"Ўзагротехмаш" АЖ қайта ташкил этилаётган "Ўзагросаноатмашхолдинг" ХКнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари бўйича ҳуқуқий ворис, "Ўзагросервис" АЖ - қайта ташкил этилаётган "Ўзагромашсервис" уюшмасининг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари бўйича ҳуқуқий ворис, "Ўзагролизинг" АЖ - қайта ташкил этилаётган "Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг" АЛКнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари бўйича ҳуқуқий ворис ҳисобланадилар.



4-банднинг олдинги таҳрири


4. Хўжалик фаолиятидан олинадиган даромадлар, хўжалик юритувчи жамиятларнинг устав капиталидаги акциялар бўйича дивидендлар ва улардаги иштирокидан олинадиган даромадлар, халқаро молия институтларининг грантлари, шунингдек қонун ҳужжатларида тақикланмаган бошқа манбалар "Ўзагротехсаноатхолдинг" АЖ, "Ўзагротехмаш" АЖ ва "Ўзагросервис" АЖ фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин.



17-банд иккинчи хатбошининг олдинги таҳрири


"Ўзагротехсаноатхолдинг" АЖ ва "Ўзагротехмаш" АЖ Тошкент шаҳар, Буюк Ипак йўли кўчаси, 434-уйда;






















































Время: 0.1261
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск