Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Бухгалтерия ҳисоби. Аудит. Баҳолаш фаолияти / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Баҳолаш фаолияти /

Баҳоловчи малака сертификатини бериш тартиби тўғрисидаги Низом (АВ томонидан 29.08.2018 й. 3063-сон билан рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги директорининг 07.08.2018 й. 230-сон буйруғи билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2018 йил 29 августда 3063-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Президенти ҳузуридаги

Лойиҳа бошқаруви миллий

агентлиги директорининг

2018 йил 7 августдаги

230-сон буйруғига

ИЛОВА



Баҳоловчи малака сертификатини

бериш тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг "Баҳолаш фаолияти тўғрисида"ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 1 июндаги ПҚ-3764-сон "Баҳолаш хизматлари бозорини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ баҳоловчи малака сертификатини бериш тартибини белгилайди.



1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДА


1. Мазкур Низомда қуйидаги тушунчалар ишлатилади:


баҳоловчининг малака сертификати - жисмоний шахсга, агарда у баҳоловчи ташкилотнинг штатида турса ёки баҳоловчи ташкилот томонидан у билан фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома тузилган бўлса, мулкни баҳолаш ҳуқуқини берувчи сертификат;


малака имтиҳони - баҳоловчиларга қуйилган талабларга талабгорни мос келишини текширишга йўналтирилган, имтиҳон комиссияси томонидан ўтказиладиган имтиҳон;


Марказ - Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги Корпоратив бошқарув илмий-таълим маркази;


баҳоловчи бўлиб ишлаш учун қайта тайёрлаш курси (бундан буён матнда қайта тайёрлаш курси деб юритилади) - баҳоловчиларнинг профессионал бирлашмалари таклифларини инобатга олган ҳолда ишлаб чиқилиб Марказ томонидан тасдиқланган ўқув дастурига мувофиқ ўтказиладиган ва олий маълумотли шахслар томонидан баҳолаш фаолияти билан шуғулланиш учун зарур билим ва кўникмаларни олишга йўналтирилган ўқув курси;


баҳоловчи - Марказ томонидан берилган баҳоловчининг малака сертификатига эга бўлган жисмоний шахс;


талабгор - баҳоловчи малака сертификатини олишга талабгор бўлган шахс;


малака оширишдан ўтганлик ҳақида гувоҳнома - баҳоловчи томонидан малака оширишни ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжат.



2-БОБ. ТАЛАБГОРЛАРГА

ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР


2. Малака имтиҳонини ўтиш учун талабгор қуйидаги талабларга жавоб бериши керак:

а) олий иқтисодий, юридик ёки техник маълумотга, баҳоловчи ёки баҳоловчининг ёрдамчиси лавозимида сўнгги беш йилда камида бир йил иш стажига эга бўлиш;

ёхуд олий маълумотга, сўнгги беш йилда мол-мулкни баҳолашда баҳоловчи ёки баҳоловчининг ёрдамчиси лавозимида камида икки йил иш стажига эга бўлиши.

Бунда хорижий давлатларда олинган олий маълумот ёки илмий даража белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасидаги маълумотга эквивалент деб топилган тақдирда эътиборга олинади;

б) қайта тайёрлаш курсини тугатганлиги тўғрисида сертификатга эга бўлиш, бунда ўқиш тугаган пайтдан бошлаб ҳужжатлар топширилгунгача ўтган вақт ўн икки ойдан ошмаслиги керак.


3. Мазкур Низомнинг 2-банди "а" кичик банди талабларига риоя қилган ҳолда "Баҳолаш иши: Баҳолаш фаолияти ва риэлторлик (объектлар бўйича) (5А231501)" ёки "Экспертиза ва мулкни бошқариш: Мулкни баҳолаш ва бошқариш (5А340901)" мутахассислиги бўйича олий маълумотга эга бўлган талабгор қайта тайёрлаш курсини тугатганлиги тўғрисида сертификатни тақдим этмасдан малака имтиҳонидан ўтиш учун ҳужжатларни топшириш ҳуқуқига эга.


4. Баҳоловчининг халқаро сертификатига эга бўлган талабгор қайта тайёрлаш курсларини ўтмасдан малака имтиҳонини топширишга ҳақли.



3-БОБ. МАЛАКА ИМТИҲОНИНИ

ТОПШИРИШ ТАРТИБИ


5. Талабгор малака имтиҳонини топшириш учун қуйидаги ҳужжатларни Марказга тақдим этади:

а) мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ малака имтиҳонини топширишга рухсат бериш тўғрисидаги ариза;

б) мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ тўлдирилган сўровнома;

в) паспорт нусхаси (чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар учун - яшаш учун гувоҳнома);

г) олий маълумот тўғрисидаги дипломнинг ёхуд ваколатли давлат органининг хорижий таълим муассасасида олинган олий маълумот тўғрисидаги ҳужжатнинг нострификациялаш (эквивалентлигини қайд этиш) тўғрисидаги гувоҳномасининг нусхаси;

д) меҳнат дафтарчасининг нусхаси (баҳоловчи ёки баҳоловчи ёрдамчи сифатидаги меҳнат стажини тасдиқловчи "Электрон меҳнат дафтарчаси" тизимидан кўчирма);

е) 3,5 х 4,5 ҳажмдаги 2 дона фотосурат;

ж) қайта тайёрлаш курсларини тугатганлиги тўғрисидаги сертификат нусхаси;

з) баҳоловчининг халқаро сертификатига эга бўлганлар учун баҳоловчининг халқаро сертификати нусхаси;

и) малака имтиҳонидан ўтиш ва малака сертификати берилиши учун энг кам ойлик иш ҳақининг бир баравари миқдоридаги йиғим тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат.

Талабгордан мазкур Низомда назарда тутилмаган ҳужжатларни тақдим этилишини талаб қилишга йўл қўйилмайди.


6. Мазкур Низомнинг 5-бандида кўрсатилган ҳужжатлар талабгор томонидан Марказга шахсан, почта ёки электрон алоқа воситалари орқали уларни олинганлигини тасдиқловчи хабарнома билан бирга топширилади.


7. Марказ ариза тушган кундан бошлаб уч кунлик муддатда талабгорнинг малака имтиҳонига қўйилиши ёки қўйилмаслиги ҳақида қарор қабул қилади.


8. Талабгор қуйидаги асосларга кўра малака имтиҳонига киритилмайди:

а) талабгор мазкур Низомнинг 2-банди талабларига жавоб бермаганда;

б) мазкур Низомнинг 5-бандида кўрсатилган ҳужжатларни тўлиқ бўлмаган ҳажмда ёки лозим тарзда расмийлаштирмай тақдим этганда;

в) ҳужжатларда ёлғон ёки нотўғри маълумотлар аниқланганда.

Талабгорни бошқа асосларга кўра малака имтиҳонига киритилмаслигига йўл қўйилмайди.


9. Талабгорни малака имтиҳонига қўйиш рад этилган тақдирда Марказ томонидан тегишли қарор қабул қилинади ва талабгорга рад этиш сабаблари кўрсатилган ҳолда, қабул қилинган қарор ҳақида ёзма хабардор қилинади.


10. Малака имтиҳонига қўйилмаган талабгор малака имтиҳонига қўйилмасликка сабаб бўлган камчиликларни бартараф этгандан кейингина қайта ариза бериши мумкин.


11. Малака имтиҳонига қўйилган талабгорлар уни ўтказиш санаси, вақти ва жойи ҳақида имтиҳон ўтказиладиган кундан камида ўн кун олдин почта ёки электрон алоқа орқали хабардор қилинади.


12. Талабгорни малака имтиҳонига қўйиш юзасидан қарор қабул қилинганда имтиҳонга қўйилган шахслар рўйхати имтиҳон комиссиясига юборилади. Бунда малака имтиҳони гуруҳлар шаклланишига қараб, лекин икки ойда камида бир маротаба ўтказилади.


13. Имтиҳон комиссиясининг сони ва шахсий таркиби, шунингдек иш регламенти Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги (бундан буён матнда Агентлик деб юритилади) билан келишилган ҳолда Марказ директори томонидан тасдиқланади. Комиссия таркибига Агентлик ва Марказнинг ходимлари ҳамда баҳоловчи ташкилотларнинг ва баҳоловчиларнинг бирлашмалари вакиллари мажбурий тартибда киритилади.


14. Малака имтиҳонини топширишда талабгорлар паспорт ёки унинг шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжат, маълумоти ҳақидаги ҳужжат, меҳнат дафтарчаси, қайта тайёрлаш курсларини тугатганлиги тўғрисидаги сертификатнинг асл нусхаларини тақдим этади.


15. Талабгор паспорти ёки унинг шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжатни кўрсатганда малака имтиҳонига қўйилади. Паспорт ёки унинг шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжат, маълумоти ҳақидаги ҳужжат, меҳнат дафтарчаси, қайта тайёрлаш курсларини тугатганлиги тўғрисидаги сертификат асл нусхаларига эга бўлмаган, ёхуд малака имтиҳонига кечиккан талабгор имтиҳонга қўйилмайди ва имтиҳонга келмаган ҳисобланади ҳамда навбатдаги малака имтиҳонидан ўтадиган талабгорлар рўйхатига киритилади, бу ҳақда у шахсан ёки почта ёки электрон алоқа воситалари орқали уч иш кунидан кечиктирилмаган муддатда хабардор қилинади.


16. Агарда талабгор Марказга ҳужжатларни топширган вақтдан бошлаб икки маротаба малака имтиҳонига келмаса, тақдим этилган ҳужжатлар унга қайтарилади. Бунда малака имтиҳонидан ўтиш учун тўланган сумма қайтариб берилмайди.


17. Талабгор томонидан ҳужжатларни қайта топшириш мазкур Низомнинг 5-бандида белгиланган тартибда амалга оширилади.


18. Малака имтиҳони лойиҳани ҳимоя қилиш ва имтиҳон саволлари бўйича суҳбат ўтказишдан ташкил топади.

Малака имтиҳонининг шаффофлиги ва холислигини таъминлаш мақсадида малака имтиҳонини ўтказиш жараёни узлуксиз равишда видеоёзувга (овозли) туширилади.


19. Лойиҳа талабгор томонидан Марказнинг расмий веб-сайтида чоп этиладиган "кейс" лардан танлаб олиш асосида ишлаб чиқилган баҳолаш ҳисоботи ҳисобланади.


20. Лойиҳа ҳимояси талабгор томонидан презентация шаклида амалга оширилади. Шунингдек, лойиҳани ҳимоя қилиш давомида талабгорга шахсий ишланмаларидан, қўшимча материалларидан, хусусан презентация, тарқатма материаллар ва бошқалардан фойдаланишга рухсат берилади.


21. Лойиҳани ҳимоя қилиш якунларига кўра малака имтиҳони натижалари бўйича қўйиладиган умумий баллар суммасининг 50 фоизидан юқори бўлмаган баллар берилади.


22. Талабгор билан суҳбат имтиҳон комиссияси раиси ёки у томонидан тайинланган имтиҳон комиссияси аъзоларидан бирининг бошчилигидаги имтиҳон комиссияси томонидан ўтказилади.


23. Суҳбат имтиҳон билетларидаги тасдиқланган имтиҳон саволлари рўйхати асосида олиб борилади.

Суҳбат жараёнида имтиҳон комиссияси аъзолари талабгорнинг имтиҳон билетидаги саволларга боғлиқ бўлган қўшимча саволларни ҳам бериши мумкин.

Талабгор қайта тайёрлаш курсини қайси тилда ўтказган бўлса талабгор билан суҳбат шу тилда олиб борилади.


24. Имтиҳон саволларининг рўйхати талабгор томонидан ўтилган қайта тайёрлаш курслари дастурига мувофиқ тузилади.


25. Суҳбат якунларига кўра малака имтиҳони натижалари бўйича қўйиладиган умумий баллар суммасининг 50 фоизидан юқори бўлмаган балл берилади.


26. Малака имтиҳони учун баллар малака имтиҳонининг ҳар бир босқичи учун имтиҳон комиссиясининг ҳар бир аъзоси томонидан берилади. Малака имтиҳони учун максимал балл 100 баллни ташкил қилади, бунда 50 балл лойиҳа ҳимояси учун ва 50 балл имтиҳон саволларига жавоб учун берилади.


27. Малака имтиҳони учун якуний балл, комиссиянинг барча аъзолари томонидан қўйилган балларнинг умумий йиғиндисини комиссия аъзолари сонига бўлиш орқали ҳисобланади.


28. Талабгорнинг якуний баллари 70 баллдан юқорини ташкил қилган бўлса,у малака имтиҳонини муваффақиятли топширган ҳисобланади.


29. Малака имтиҳонидан ўта олмаган талабгор, малака имтиҳонини топширган санадан камида бир ой ўтгандан кейин имтиҳонни қайта топширишга ҳақли.


30. Малака имтиҳонини қайта топшириш мазкур Низомнинг 18-27-бандлари асосида амалга оширилади.


31. Малака имтиҳонидан иккинчи марта ўта олмаган талабгор қайта тайёрлаш курсини ўтгандан сўнг малака имтиҳонини топшириш учун ариза беришга ҳақли.


32. Малака имтиҳони натижалари малака имтиҳони ўтказилган санадан уч кунлик муддат ичида имтиҳон комиссиясининг баённомаси билан расмийлаштирилади ва Марказ директорининг буйруғи билан тасдиқланади.


33. Лойиҳалар ва имтиҳон комиссиясининг баённомалари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Марказда сақланади.



4-БОБ. МАЛАКА СЕРТИФИКАТИНИ

РАСМИЙЛАШТИРИШ ВА БЕРИШ


34. Малака сертификати мутахассиснинг фотосурати ёпиштирилган махсус бланкда мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ шаклда расмийлаштирилади ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида юридик кучга эга бўлади.


35. Малака сертификатининг бланкалари Марказ буюртманомасига кўра "Давлат белгиси" давлат ишлаб чиқариш бирлашмасида босма усулида тайёрланади.


36. Малака сертификати Марказ томонидан имтиҳон комиссияси баённомалари олингандан кейин ўн кун муддатда расмийлаштирилади ва баҳоловчига ёки ишончнома асосида унинг вакилига баҳоловчилар реестрига имзо қўйилгач белгиланган тартибда берилади.


37. Илк маротаба малака сертификати олаётган баҳоловчиларга "сертификатланган баҳоловчи" малака тоифаси берилади.


38. Агар талабгор малака сертификатини расмийлаштирилган кунидан бошлаб уч ой давомида уни олишга келмаса ёки уни олишдан ёзма равишда ихтиёрий тартибда бош тортса Марказ мазкур сертификатнинг амал қилишини тўхтатиш тўғрисида қарор қабул қилиши мумкин. Бунда талабгорларга улар томонидан тўланган йиғим суммаси қайтарилмайди.


39. Малака сертификати 5 йиллик муддатга берилади ва унинг амал қилиш муддати беш йиллик муддатга узайтирилиши мумкин, башарти малака сертификатига эга бўлган баҳоловчи малака сертификатини олган йилидан кейинги йилдан бошлаб ҳар йили малака ошириш курсларини ўтаса.



5-БОБ. АПЕЛЛЯЦИЯНИ КЎРИБ

ЧИҚИШ ТАРТИБИ


40. Малака имтиҳони натижалари бўйича малака имтиҳонидан ўтмаган деб тан олинган талабгор малака имтиҳони ўтказилган кундан бошлаб ўттиз календарь куни ичида Марказга апелляция бериш ҳуқуқига эга. Апелляция ёзма равишда тақдим этилади.


41. Апелляция комиссияси Агентлик директорининг буйруғи билан Агентлик ва баҳоловчи ташкилотларнинг ва баҳоловчиларнинг бирлашмалари малака имтиҳони таркибига киритилмаган вакилларидан иборат камида беш кишилик таркибда тузилади.

Апелляция комиссияси етти кун муддатда киритилган апелляцияни кўриб чиқади ва талабгорга қабул қилинган қарор ҳақида ёзма равишда хабар беради.


42. Апелляцияни кўриб чиқиш натижалари юзасидан қуйидаги қарорлардан бири қабул қилинади:

а) имтиҳон натижаларини ўзгаришсиз қолдириш ва апелляцияни қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида;

б) апелляцияга берган шахс учун такроран малака имтиҳони ўтказиш тўғрисида.


43. Имтиҳон натижаларини ўзгаришсиз қолдириш ва шикоятни қаноатлантиришни рад этиш тўғрисидаги қарор қуйидаги ҳолларда қабул қилинади:

а) апелляция ушбу Низом талабларини бузган ҳолда тақдим этилган бўлса;

б) апелляцияда кўрсатилган важлар ўз тасдиғини топмаса.


44. Малака имтиҳонини такроран ўтказиш тўғрисидаги қарор малака имтиҳони мазкур Низом талабларига ва имтиҳон комиссиясининг иш регламентига зид равишда ўтказилганлиги аниқланган тақдирда қабул қилинади.


45. Апелляция комиссияси томонидан апелляция берган талабгор учун малака имтиҳонини такроран ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, такрорий малака имтиҳони мазкур Низомда белгиланган тартибда ўтказилади.


46. Талабгор такроран апелляция бериши мумкин эмас.


47. Апелляция комиссиясининг қарори устидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибга мувофиқ судга шикоят қилиниши мумкин.



6-БОБ. МАЛАКА СЕРТИФИКАТИНИ

АМАЛ ҚИЛИШ МУДДАТИНИ УЗАЙТИРИШ,

ҚАЙТА РАСМИЙЛАШТИРИШ ВА ДУБЛИКАТ

БЕРИШ ТАРТИБИ


48. Баҳоловчи мазкур сертификатнинг амал қилиш муддати тугашига қадар уч ой ичида Марказга малака сертификати муддатини узайтириш тўғрисида мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ ариза билан мурожаат қилади. Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилиниши лозим:

а) мазкур Низомнинг 2-иловага мувофиқ шаклда тўлдирилган сўровнома;

б) баҳоловчининг малака сертификатининг асл нусхаси;

в) малака ошириш курсларини тамомлаганлиги ҳақидаги гувоҳноманинг нусхаси;

г) малака имтиҳонидан ўтиш ва малака сертификатининг амал қилиш муддатини узайтириш учун энг кам ойлик иш ҳақининг бир баравари миқдоридаги йиғим тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат.

Баҳоловчи ҳужжатларни топшириш жараёнида ҳар йили малакасини оширганлиги ҳақидаги гувоҳномаларни асл нусхасини тақдим этади.


49. Малака сертификати муддатини узайтириш мазкур Низомнинг 48-бандида белгиланган талабларга риоя этилганда ва баҳоловчи малака имтиҳонини муваффақиятли топширган тақдирда амалга оширилади.

Малака сертификатининг амал қилиш муддати мазкур сертификатнинг бланкида кўрсатилган амал қилиш муддати тугаган пайтдан бошлаб узайтирилади.


50. Талабгор малака сертификатини амал қилиш муддатини узайтириш учун малака имтиҳонидан ўта олмаган тақдирда, малака сертификатини қайтадан бериш мазкур Низом асосида амалга оширилади.


51. Малака сертификатининг амал қилиш муддатининг узайтирилиши белгиланган тартибда мазкур сертификатнинг бланкида махсус белгини (ёзув) қайд этиш орқали амалга оширилади.

Малака сертификати бланкида унинг муддатини узайтиришга тааллуқли тўлдирилмаган қаторлар мавжуд бўлмаган тақдирда, баҳоловчига аввалги рўйхатга олиш рақами қўйилган янги малака сертификати берилади. Илгари берилган баҳоловчи малака сертификати бланки Марказ томонидан белгиланган тартибда йўқ қилинади.


52. Баҳоловчининг фамилияси, исми, шарифи ёки паспорт маълумотлари ўзгарган тақдирда, у ўн кун ичида Марказга малака сертификатини қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза бериши шарт, бунда аризага қайта расмийлаштирилиши лозим бўлган сертификатнинг асл нусхаси билан бирга тегишли ўзгаришларни тасдиқловчи ҳужжатларнинг асл нусхалари илова қилинади.

Малака сертификатини қайта расмийлаштириш учун баҳоловчидан энг кам ойлик иш ҳақи миқдорининг эллик фоизи миқдорида йиғим ундирилади.

Агар малака сертификатига баҳоловчи тоифаси ўзгариши билан боғлиқ ўзгартириш киритилиши зарурияти бўлса, малака сертификатига ўзгартиришлар Баҳоловчиларга тоифалар бериш тартиби тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 3052, 2018 йил 11 август) асосида киритилади.


53. Малака сертификатининг қайта расмийлаштирилиши баҳоловчи томонидан ариза берилган пайтдан бошлаб беш кун мобайнида амалга оширилади, бунда аввалги рақам ва илгари белгиланган амал қилиш муддати кўрсатилган малака сертификатининг янги бланки берилади, илгари берилган малака сертификати бланки Марказ томонидан белгиланган тартибда йўқ қилинади.


54. Йўқотилган ёки яроқсиз ҳолга келган малака сертификатининг ўрнига баҳоловчининг аризасига кўра сертификат дубликати берилиши мумкин.

Баҳоловчи малака сертификатининг йўқолганлиги ҳақида матбуотда эълон бериши ва эълон нусхасини Марказга тақдим этиши керак.


55. Малака сертификати дубликатида унинг аввалги қайд этилган рақами ва илгари белгиланган амал қилиш муддати ёзилади, янги бланкнинг юқоридаги бурчагига "Дубликат" ёзуви кўрсатилган бўлиши керак.

Яроқсиз ҳолга келган малака сертификати Марказга қайтарилиши ва белгиланган тартибда тугатилиши лозим.


56. Дубликат беришда баҳоловчидан энг кам ойлик иш ҳақи миқдорининг эллик фоизи миқдорида йиғим ундирилади.



7-БОБ. МАЛАКА СЕРТИФИКАТИНИНГ

АМАЛ ҚИЛИШИНИ ТЎХТАТИШ ВА УНИ

БЕКОР ҚИЛИШ ТАРТИБИ


57. Қуйидагилар малака сертификатининг амал қилишини тўхтатиш учун асос ҳисобланади:

а) баҳоловчининг аризаси;

б) баҳолаш фаолиятини амалга оширишда қонун ҳужжатлари талабларини мунтазам ёки бир марта қўпол равишда бузиш. Малака сертификатини амал қилинишини бекор қилишга асос бўлиши мумкин бўлган қонун ҳужжатлари талабларини бир марта қўпол равишда бузишга қуйидагилар киради:

баҳолаш фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда баҳолашни амалга оширишда холисликни таъминламаслик;

баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботни ва эксперт хулосасини нотўғри тузиш;

баҳолаш ишларини ўтказишда олинган махфий ахборотни мулкдор ёки баҳолаш буюртмачисининг рухсатисиз ошкор қилиш, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно;

баҳоловчининг назорат ёки ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан ўтказиладиган текширувларда ва бошқа тадбирларда ўзи штатида турадиган ёки фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома тузган баҳоловчи ташкилотнинг тегишли рухсатномасисиз (буйруғисиз) мутахассис сифатида қатнашиши;

в) молия-хўжалик муносабатлари соҳасида муайян лавозимни эгаллаш ёки муайян фаолият тури билан шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум қилиш жазосини назарда тутувчи қонуний кучга кирган суд ҳукми;

г) фуқарони белгиланган тартибда муомалага лаёқатсиз ёки муомалага лаёқати чекланган деб эътироф этиш тўғрисидаги суд қарори.


58. Малака сертификати унинг амал қилиш муддатини тўхтатиш тўғрисидаги қарор қабул қилинган санадан бошлаб тўхтатилади. Малака сертификатининг амал қилишини тўхтатиш тўғрисидаги қарор Марказ томонидан баҳоловчиларнинг профессионал бирлашмалари фикрини инобатга олган ҳолда қабул қилинади.


59. Малака сертификати қуйидаги ҳолларда Марказнинг қарорига биноан бекор қилинади:

имтиҳон комиссияси ёки Марказнинг малака сертификатини бериш тўғрисидаги қарорининг ноқонунийлиги суд томонидан эътироф этилганда;

сертификат қалбаки ҳужжатлардан фойдаланган ҳолда олинганда.


60. Малака сертификатини бекор қилиш тўғрисидаги қарор малака сертификати берилган санадан бошлаб амал қилади.


61. Қонун ҳужжатларини бузганлик учун малака сертификатлари бекор қилинган ёки сертификатларининг амал қилиши тўхтатилган баҳоловчилар, сертификатлар бекор қилинган ёхуд амал қилиши тўхтатилган санадан бошлаб уч йил мобайнида малака сертификатини такроран олиш учун имтиҳонга қўйилмайди.


62. Малака сертификатини бекор қилиш ёки унинг амал қилишини тўхтатиш тўғрисидаги қарор оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади.


63. Марказнинг малака сертификатини бекор қилиш ёки унинг амал қилишини тўхтатиш тўғрисидаги қарори беш кунлик муддатда баҳоловчи ва ушбу баҳоловчи мулкни баҳолашда номидан иш юритаётган баҳолаш ташкилотига юборилади.


64. Баҳоловчи унинг малака сертификатини бекор қилиш ёки амал қилишини тўхтатиш тўғрисидаги қарорни олган кундан бошлаб 10 кун мобайнида ўз сертификатини Марказга белгиланган тартибда йўқ қилиш учун қайтариши шарт.


65. Марказнинг малака сертификатини амал қилишини тўхтатиш ёки уни бекор қилиш тўғрисидаги қарори устидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда судга шикоят қилиниши мумкин.



8-БОБ. БАҲОЛОВЧИЛАРНИНГ РЕЕСТРИ


66. Марказ томонидан баҳоловчиларнинг потенциал мижозларини хабардор қилиш мақсадида баҳоловчиларнинг реестри юритилади ва унда қуйидаги маълумотлар қайд этилади:

малака сертификати олинган сана, уни олган шахснинг фамилияси, исми, шарифи ва имзоси;

паспорт маълумотлари ва турар жойи;

иш жойи;

малака сертификатининг ҳисобга олиш серияси, рақами ва берилган санаси;

малака тоифаси;

малака сертификатининг амал қилиш муддати узайтирилганлиги, амал қилиши тўхтатилганлиги, бекор қилинганлиги, қайта расмийлаштирилганлиги ҳамда дубликат берилганлиги тўғрисида маълумотлар.


67. Баҳоловчиларнинг реестри қоғоз ва электрон шаклда юритилади. Реестр шакли Марказ томонидан тасдиқланади.


68. Баҳоловчилар реестрига киритилган маълумотлар танишиш учун оммабоп бўлиб Марказнинг расмий веб-сайтида чоп этилади.



9-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


69. Мазкур Низомни бажариш жараёнида келиб чиқадиган низолар қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳал этилади


70. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.


71. Мазкур Низом Корпоратив бошқарув илмий-таълим маркази, "Ўзбекистон баҳоловчилар жамияти" Жамоат ташкилоти ва Ўзбекистон баҳоловчи ташкилотлар ассоциацияси билан келишилган.






Низомга

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги

Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги

Корпоратив бошқарув илмий-таълим маркази


Кимдан _________________________

________________________________

________________________________


Малака имтиҳонини топширишга

рухсат бериш тўғрисида

АРИЗА


Менга баҳоловчи малака сертификатини олиш учун/амал қилиш муддатини узайтириш учун* малака имтиҳонини топширишимга рухсат беришингизни сўрайман.


Аризага қуйидагилар илова қилинади:

1.

2.

3.

4.

5.

20__ йил "____" ______________



Шахсий имзо _______________



*) Керакли сўзларни тагига чизинг.






Низомга

2-ИЛОВА



СЎРОВНОМА


1. Фамилияси ____________________________________________________________________________

Исми ___________________________________________________________________________________

Шарифи ________________________________________________________________________________

2.

Туғилган санаси





(йили, куни, ойи рақамлар билан ёзилади)


3. Паспорт серияси ____________________ рақами_________________________

Берилган санаси _______________________________________________________

Ким томондан берилган ________________________________________________


4. Маълумоти:


қув юрти номи)



(факультети)


Тамомлаган йили ________________________ диплом N ________________


Диплом бўйича мутахассислиги ________________________________________________________________


Илмий даражаси, илмий унвони (агар мавжуд бўлса)


__________________________________________________________________


5. Меҳнат дафтарчасидан иш стажи ҳақидаги маълумотлар:

Т/р

Ишга кириш даври

Ишдан кетиш вақти

Иш жойи

1.




2.




3.




4.




5.




...




6. Уй манзили: _____________________________________________________


7. Боғланиш телефони _______ ____________ Факс: _________ ____________


8. Сўровнома тўлдирилган сана: 20____йил "_____" ___________________.



Шахсий имзо ____________________________________






Низомга

3-ИЛОВА



НАМУНА


Ўзбекистон Республикаси герби


Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги

Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги

Корпоратив бошқарув илмий-таълим маркази




БАҲОЛОВЧИ МАЛАКА СЕРТИФИКАТИ


_____________ - рақам


Фотосурат ўрни


Тошкент ш.

20____йил "____" ___________

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги Корпоратив бошқарув илмий-таълим маркази томонидан




(кимга - баҳоловчининг Ф.И.О.)






(паспорт серияси, рақами, қачон ва ким томонидан берилган)


Ўзбекистон Республикаси ҳудудида рўйхатга олинган баҳолаш ташкилоти номидан мулкни баҳолашга рухсат берилади ва _________________________тоифаси берилди:

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги

Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги

Корпоратив бошқарув илмий-таълим маркази

директори


  М.Ў.

Баҳоловчи малака сертификатининг амал қилиш муддати:


20___ й. "___" ____________ дан 20___ й. "___" ____________гача узайтирилган.

Имзо


М.Ў.

20___ й. "___" ____________ дан 20___ й. "___" ____________гача узайтирилган.

Имзо


М.Ў.

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 29 август


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 30 август, 35-сон, 719-модда








































Время: 0.1947
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск