ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Транспорт / Ҳаракат ва парвозларнинг хавфсизлиги /Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 30.08.2018 й. 701-сон "Йўл ҳаракати хавфсизлиги кунини ўтказиш ва йўл-транспорт ҳодисалари профилактикасининг самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
30.08.2018 й.
N 701
ЙЎЛ ҲАРАКАТИ ХАВФСИЗЛИГИ КУНИНИ
ЎТКАЗИШ ВА ЙЎЛ-ТРАНСПОРТ ҲОДИСАЛАРИ
ПРОФИЛАКТИКАСИНИНГ САМАРАДОРЛИГИНИ
ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси йўл хавфсизлигини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 19 майдаги 377-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси йўл хавфсизлигини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 19 майдаги 377-сон қарорига мувофиқ ҳафтанинг ҳар жума куни "Йўл ҳаракати хавфсизлиги тарғибот куни" этиб белгилангани маълумот учун қабул қилинсин ва ушбу кунда қуйидаги тадбирларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилсин:
йўл ҳаракати иштирокчилари ўртасида йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилиш маданиятини шакллантириш, уларнинг қонунга итоаткорлик хулқ-атворини оммалаштиришга қаратилган самарали тарғибот тадбирларини ўтказиш;
маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, бошқа давлат ташкилотлари, фуқаролик жамияти институтлари билан ҳамкорликда фуқаролар билан йўл ҳаракати қоидаларига сўзсиз риоя қилиш, шу жумладан, йўл-транспорт ҳодисалари энг кўп содир этиладиган ҳудудларда аҳоли ўртасида тарғибот-ташвиқот ишларини ташкил этиш орқали тизимли чора-тадбирларни амалга ошириш;
кенг жамоатчилик иштирокида жойларда йўл-транспорт ҳодисалари билан боғлиқ ҳуқуқбузарликларни содир этиш сабаблари ва бунга имконият яратаётган шарт-шароитлар ҳамда уларни бартараф этиш борасида кўрилаётган чораларни танқидий муҳокама қилиш;
республика ва маҳаллий теле - ва радиоканалларда махсус телекўрсатув ва радио эшиттиришларни ташкил этиш орқали йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидаларига риоя қилмаслик оқибатлари, пиёдалар ва транспорт воситалари ҳайдовчиларининг айби билан юз берган йўл-транспорт ҳодисалари ҳамда бу борада уларнинг жавобгарлик масалаларини мунтазам ёритиб бориш орқали кенг жамоатчиликка профилактик таъсир кўрсатиш;
йўл ҳаракати хавфсизлиги ва йўл-транспорт ҳодисалари профилактикаси масалалари бўйича оммавий ахборот воситаларида, шу жумладан Интернет жаҳон ахборот тармоғида мақолалар, шарҳлар ва бошқа материаллар чоп этилишини ташкил этиш.
Белгилансинки, "Йўл ҳаракати хавфсизлиги тарғибот куни" доирасида амалга оширилаётган тадбирларни назорат қилиш, мониторингини олиб бориш, шунингдек, ваколатли органлар ва муассасаларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш бўйича республика идоралараро комиссияси томонидан амалга оширилади.
2. Қуйидагилар:
"Йўл ҳаракати хавфсизлиги тарғибот куни"ни ўтказиш бўйича дастур 1-иловага мувофиқ;
"Йўл ҳаракати хавфсизлиги тарғибот куни" доирасида тадбирларни ташкил этиш схемаси 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. "Йўл ҳаракати хавфсизлиги тарғибот куни"ни ўтказиш бўйича дастурнинг бажарилиши учун масъул бўлган вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлар, шу жумладан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари фуқаролик жамияти институтлари билан ҳамкорликда ушбу дастурда белгиланган чора-тадбирларнинг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилиши ҳамда оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилишини ташкил этсинлар.
4. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари:
ўн кун муддатда йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, йўл-транспорт ҳодисалари содир бўлишига олиб келадиган сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлаш ҳамда бартараф этиш бўйича комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқилиши ва амалга оширилишини;
"Тасвирий ойина" ижодий уюшмаси билан биргаликда жамоат жойлари ва жамоат транспортида йўл ҳаракати хавфсизлигига бағишланган ижтимоий мавзудаги кўргазмали ташвиқот материаллари (қўлланмалар, эсдаликлар, флаерлар, плакатлар) жойлаштирилишини (тарқатилишини);
жамоатчиликни йўл ҳаракати хавфсизлиги куни доирасида ўтказиладиган тадбирларда иштирок этишга кенг жалб этишни таъминласинлар.
5. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги:
Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси, Автомобиль йўллари давлат қўмитаси, Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ва фуқаролик жамияти институтлари билан ҳамкорликда кенг жамоатчилик иштирокида ҳар ойнинг учинчи жума кунида "Автомобилсиз кун" акцияси ўтказилишини йўлга қўйсин;
манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда республиканинг барча ҳудудларида "Автомобилсиз кун" акциясини ўтказишга қаратилган ташкилий-амалий, маданий-маънавий ҳамда тарғибот-ташвиқот чора-тадбирлари дастурини ишлаб чиқсин ва амалга оширсин.
"Автомобилсиз кун" акциясини ўтказишга қаратилган ташкилий-амалий, маданий-маънавий ҳамда тарғибот-ташвиқот чора-тадбирлари дастурини тайёрлашда қуйидаги масалаларга алоҳида эътибор қаратилсин:
"Автомобилсиз кун" акциясининг мазмун-моҳиятини, унинг экологик ҳолатни яхшилашга, атмосфера ҳавосини муҳофаза қилишга чорлайдиган, шу жумладан транспорт воситаларисиз ҳаракатланиш мумкинлигини ва зарурлигини намойиш қилишни ўзида мужассам этган, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантиришга қаратилган маънавий-маърифий тадбирларни ташкил қилиш;
ҳайдовчиларни йўл ҳаракати хавфсизлиги, экологик муҳитни яхшилашга қўшаётган ҳиссаси, ҳайдовчининг транспорт воситасисиз бир кунлик ҳаётини атрофлича ёритишга қаратилган махсус телекўрсатувлар ва радио эшиттиришлар ташкил этиш.
6. "Автомобилсиз кун" акцияси доирасида ташкил этиладиган тадбирларни ўтказиш билан боғлиқ харажатлар ушбу тадбирларни ўтказиш бўйича масъул бўлган ижрочиларнинг маблағлари ҳамда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан қопланиши белгилансин.
7. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Мактабгача таълим вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги билан биргаликда уч ой муддатда:
мактабгача таълим муассасаларида йўлларда, чорраҳаларда ва пиёдаларни ўтиш жойларида ҳаракатланиш асосларини назарий-амалий ва кўргазмали тарзда ўқитиш;
умумий ўрта таълим муассасаларида ўқувчиларга йўл ҳаракати қоидалари, ёнғинларнинг олдини олиш, ёнғинлар пайтида, шунингдек, фавқулодда вазиятларда тўғри ҳаракат қилиш бўйича назарий-амалий кўникмаларни сингдириш ва мустаҳкамлаш мақсадида "Ҳаётий фаолият хавфсизлиги" мажбурий фанини жорий этиш дастурларини ишлаб чиқсин ҳамда тасдиқласин.
8. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, давлат оммавий ахборот воситалари:
йўл ҳаракати хавфсизлиги кунини оммавий ахборот воситаларида кенг ёритсинлар, йўл ҳаракати хавфсизлиги бўйича мавзуга оид махсус телекўрсатувлар ва ижтимоий роликлар ишлаб чиқилишини ва уларнинг мунтазам намойиш этилишини таъминласинлар;
йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидаларини қўпол равишда бузиб келаётган ҳайдовчи ва пиёдаларни аниқлаш мақсадида махсус рейдлар ташкил этсинлар;
йўл ҳаракати хавфсизлиги мавзусида плакатлар, буклетлар ва бошқа турдаги кўргазмали ташвиқот материаллари чоп этилишини ташкил этсинлар.
9. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ баъзи қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. Арипов
2018 йил 30 августдаги
701-сон қарорига
1-ИЛОВА
"Йўл ҳаракати хавфсизлиги куни"ни ўтказиш бўйича
ДАСТУР
2018 йил 30 августдаги
701-сон қарорига
2-ИЛОВА
Йўл ҳаракати хавфсизлиги тарғибот куни
доирасида тадбирларни ташкил этиш
СХЕМАСИ
|
|
|
|
|
|
|
|
|
Тадбирларни ўтказиш жойлари |
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
||||||||||||
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|||||||||||||
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
||||
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
||
V |
V |
V |
V |
V |
|||||||||||||||||||||||||||
Йўллар |
|
Маҳаллалар |
|
Таълим муассасалари |
|
Ташкилотлар |
|
Оммавий ахборот воситалари (телерадиодастурлар, ток шоу, мақола ва репортажлар в б.) |
|||||||||||||||||||||||
|
|
|
|
||||||||||||||||||||||||||||
|
|
|
|
||||||||||||||||||||||||||||
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
||||
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
Тадбирларнинг турлари |
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|||||||||
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
||||||||||
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
||||
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
||||
V |
V |
V |
V |
||||||||||||||||||||||||||||
Оммавий ахборот воситалари орқали тарғибот-ташвиқот тадбирлари |
|
|
Жамоатчилик ўртасида тарғибот-ташвиқот тадбирлари |
|
Кўргазмали тарғибот-ташвиқот тадбирлари |
|
Махсус тадбирлар |
||||||||||||||||||||||||
|
|
|
|||||||||||||||||||||||||||||
|
|
|
|||||||||||||||||||||||||||||
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
||||
V |
V |
V |
V |
||||||||||||||||||||||||||||
- махсус кўрсатув ва дастурлар орқали аҳолига йўлларда ҳаракатланиш маданиятини тарғиб қилиш, йўл ҳаракати қоидаларини бузиш оқибатларини тушунтириш; - йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш борасида махсус ижтимоий роликлар ва кўрсатувлар ишлаб чиқиш ва намойиш қилиш; - йўл ҳаракати қоидаларини бўзиш ҳолатлари, уларнинг келиб чиқиш сабаблари ва бунга имкон бераётган шарт-шароитларни ғритиш; - аҳолини ижтимоий аҳамиятга молик йўл-транспорт ҳодисалари ҳақида ҳабардор қилиш. |
|
- меҳнат жамоалари ва таълим муассасаларида йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидалари, йўл-транспорт ҳодисларининг келиб чиқиш сабалари ва уларнинг оқибатларини тарғиб қилиш; - йўл ҳаракати иштирокчиларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, йўлларда ҳаракатланиш маданиятини тушунтириш; - сайёр судлар ташкил этиш орқали аҳолини қонунга ҳурмат руҳида тарбиялаш, йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидаларини бузган шахсларни кенг жамоатчилик иштирокида муҳокама қилиш; - йўл ҳаракати қодиларига риоя қилиш устидан жамоатчилик назоратини ўрнатиш. |
|
- жамоат жойлари ва жамоат транспортларида йўл ҳаракати хавфсизлигини тарғиб қилувчи плакатлар ва баннерларни жойлаштириш; - йўл ҳаракати иштирокчиларини огоҳликка чақирувчи махсус буклетлар, қўлланмалар, эслатмалар, флаерлар ишлаб чиқиш ва тарқатиш; - жамоат транспорти, темир йўл ва автомобиль вокзаллари, Тошент метрополитени ҳамда бошқа жамоат жойларида Йўл ҳаракати қоидаларини тарғиб қилувчи қисқа метражли роликларни намойиш этиш. |
|
- йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳасидаги ҳуқуқбузарликларни аниқлаш мақсадида йўлларда рейдлар ташкил этиш; - автомобилларни таъмирлаш устахонларида текширувлар ўтказиш, ноқонуний таъмирлаш устахонларини аниқлаш; - йўл-транспорт ҳодисалари кўп содир этилаётган ҳудудларни мониторинг қилиш орқали уларнинг келиб чиқиш сабабларини бартараф этиш чораларини кўриш; - тирбанликлар хосил бўлаётган йўлларни ўрганиш орқали уларнинг олдини олиш ва бартараф этиш чораларини кўриш. |
|||||||||||||||||||||||||
|
|
|
|||||||||||||||||||||||||||||
|
|
|
|||||||||||||||||||||||||||||
|
|
|
|||||||||||||||||||||||||||||
|
|
|
|||||||||||||||||||||||||||||
|
|
|
|||||||||||||||||||||||||||||
|
|
|
|||||||||||||||||||||||||||||
|
|
|
|||||||||||||||||||||||||||||
|
|
|
|||||||||||||||||||||||||||||
|
|
|
|||||||||||||||||||||||||||||
|
|
|
|||||||||||||||||||||||||||||
|
|
|
|||||||||||||||||||||||||||||
|
|
|
|||||||||||||||||||||||||||||
|
|
|
|||||||||||||||||||||||||||||
|
|
|
|||||||||||||||||||||||||||||
|
|
|
|||||||||||||||||||||||||||||
|
|
|
|||||||||||||||||||||||||||||
|
|
|
|
||||||||||||||||||||||||||||
|
|
|
|
||||||||||||||||||||||||||||
|
|
|
|
||||||||||||||||||||||||||||
|
|
|
|
||||||||||||||||||||||||||||
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
||||
|
|
|
|
|
|
|
|
|
Тадбир қатнашчилари |
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|||||||||||
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
||||||||||||
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
||||
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
||
V |
V |
V |
V |
V |
V |
||||||||||||||||||||||||||
Давлат органлари |
|
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар |
|
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари |
|
Оммавий ахборот воситалари |
|
Таълим муассасалари |
|
Нодавлат нотижорат ташкилотлар (Ёшлар иттифоқи, "Маҳалла" жамғармаси в б.)
|
|||||||||||||||||||||
|
|
|
|
|
|||||||||||||||||||||||||||
|
|
|
|
|
|||||||||||||||||||||||||||
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
2018 йил 30 августдаги
701-сон қарорига
3-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматинингўз кучини
йўқотган деб ҳисобланаётган баъзи қарорлари
РЎЙХАТИ
1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Йўлларда ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш комиссияси тўғрисида" 1997 йил 2 июлдаги 333-сон қарори.
2. Вазирлар Маҳкамасининг "Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш республика комиссиясининг таркибини тасдиқлаш тўғрисида" 2001 йил 10 декабрдаги 471-сон қарори.
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2018 йил 30 август