Умная подшивка
2018 й. / Норма маслаҳатчи 36 /Мавзувий нашр
БИЗ ЯШАЙДИГАН УЙ*
Янги уй-жой қонунчилиги устида иш олиб борилмоқда
Муаммолар мавжуд. Қандай таклифлар бор?
УКХ: қонун қандай бўлиши керак?
Нима учун уй-жой соҳасидаги ислоҳотлар қийинчилик
Декларация имзоланмаса - квартира харид қилиб бўлмайди
УСТИДА ИШ ОЛИБ БОРИЛМОҚДА
Уй-жой қонунчилигини ислоҳ қилиш масалалари пойтахтимизда бўлиб ўтган давра суҳбати иштирокчилари эътибор марказида бўлди. Вазирликлар ва идоралар вакиллари, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва туман халқ депутатлари кенгашлари депутатлари, германиялик уй-жой кўчмас мулкини бошқариш бўйича халқаро экспертлар, жамоатчилик ташкилотлари, ХУМШ ва бошқарувчи компаниялар раҳбарлари 2 кун давомида ушбу жараённинг турли жиҳатларини муҳокама қилдилар. Президентнинг 22.01.2018 йилдаги ПФ-5308-сон Фармонида мамлакатимизда олиб борилаётган УКХ ислоҳоти доирасида "Хусусий уй-жой мулкдорларининг ширкатлари тўғрисида"ги Қонуннинг янги таҳрири лойиҳасини ишлаб чиқиш назарда тутилган.
Учрашувнинг белгиланган мавзуси: "Кўп квартирали уй-жой фондини бошқаришга доир қонунчиликни яхшилаш бўйича тавсиялар ва уни ислоҳ қилиш жараёнида соҳа ташкилотларининг роли". У "Pro House - Қозоғистон ва Ўзбекистонда уй-жойларни профессионал бошқариш" лойиҳаси доирасида ташкил этилди. Уни Евроиттифоқ молиявий кўмаги билан "Шарқий Европадаги уй-жой хўжалиги" Ташаббуси (IWO, Берлин) амалга оширмоқда. Германия томонидан Уй-жой ва кўчмас мулк Европа таълим маркази (EBZ) ҳамда Германия Кўчмас мулк бошқарувчиларининг мувофиқлаштирувчи иттифоқи (DDIV), бизнинг томондан - Ўзбекистон уй-жой фондини профессионал бошқарувчи ва унга хизмат кўрсатувчи ташкилотлар уюшмаси ҳамкорлар ҳисобланади.
Мамлакатимизда УКХ ислоҳоти давом этмоқда. Қисқача айтадиган бўлсак, у мазкур соҳани бошқаришни такомиллаштириш, аҳолининг яшаш шароитларини яхшилаш, кўп квартирали уйларни (ККУ) модернизация қилиш, уй-жой мулкдорларини сифатсиз хизматлардан ва уларнинг ҳуқуқларини бузувчи саводсиз мутахассислардан ҳимоялашга қаратилган. Бироқ, шу билан бир қаторда, уй аҳли нафақат шахсий мулки (квартираси), балки умумий, улушли мулк ҳуқуқида ўзларига тегишли бўлган мулк ҳолати учун ҳам жавобгар эканликларини ҳис қилишлари керак. Уй-жойни профессионал бошқармай, ККУга хизмат кўрсатувчи ХУМШ ва бошқарувчи компаниялар фаолиятини қайта йўлга қўймай, уй-жой хизматлари рақобатбардош бозорини шакллантирмай туриб, бунга эришиб бўлмайди. Бугунги кунда уй-жой қуриш ва реконструкция қилиш миқёси кенгайиб бормоқда. Буларнинг бари уй-жой фондини бошқаришга янги талабларни, шу билан бирга қонунчиликни такомиллаштириш заруратини илгари сурмоқда.
УКХ вазирлигида ХУМШ тўғрисидаги Қонуннинг янги таҳрири лойиҳасини ишлаб чиқиш бўйича ишчи гуруҳ ташкил этилган. Давра суҳбатида унинг иш натижалари ва таклифлар тилга олинди. Бу ҳозирча қонун лойиҳаси юзасидан мўлжалланган вазифалар, тартибга солишни талаб қилувчи камчиликларни аниқлаш, амалдаги қонунчиликни қўллаш амалиётидан, шунингдек уй-жой фондини бошқариш тизимида юз берган ўзгаришлардан келиб чиқиб тузатишлар киритишга доир таклифларнинг илк муҳокамаси, холос.
Мутахассисларимиз илгарироқ пойтахтда бўлиб семинарларда немис экспертлар тақдим этган Германия тажрибасини ўрганмоқдалар. Ўшанда улар УКХ вазирлиги раҳбари Музаффар Солиев билан учрашган эдилар, у ХУМШ тўғрисидаги Қонуннинг янги таҳририни ишлаб чиқишда иштирок этишни таклиф этган эди.
Сиёсатчилар, қонун чиқарувчилар, хал
...