ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Халқаро алоқалар / Ўзбекистон Республикаси билан имзоланган икки томонлама шартномалар / Давлатлар бўйича ҳужжатлар тизими / Тожикистон Республикаси /

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Тожикистон Республикаси Ҳукумати ўртасида ҳаво қатнови тўғрисида Битим (Душанбе, 2018 йил 9 март)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати

билан Тожикистон Республикаси Ҳукумати

ўртасида ҳаво қатнови тўғрисида

БИТИМ


Душанбе, 2018 йил 9 март


ЎзР Президентининг 2018 йил 31 майдаги

ПҚ-3762-сонли қарори билан тасдиқланган.


Битимнинг 25-моддасига асосан

2018 йил 25 июндан кучга кирган




Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Тожикистон Республикаси Ҳукумати, кейинги ўринларда "Аҳдлашувчи Томонлар" деб аталувчилар,

1944 йил 7 декабрда Чикаго шаҳрида имзолаш учун очиқ деб эълон қилинган Халқаро фуқаро авиацияси тўғрисида Конвенциянинг иштирокчилари бўлган ҳолда,

Ўзбекистон билан Тожикистон ўртасида мунтазам ҳаво қатновини ўрнатиш мақсадида Битим тузиш истагида,

куйидагилар тўғрисида келишиб олдилар:



1-модда. Тушунчалар


1. Мазкур Битимнинг мақсадлари учун атамалар қуйидаги маъноларни англатади:


а) "Конвенция" - 1944 йил 7 декабрда Чикаго шаҳрида имзолаш учун очиқ деб эълон қилинган Халқаро фуқаро авиацияси тўғрисида Конвенция, шу жумладан қай даражада кучга киргани ёки Ўзбекистон Республикаси ва Тожикистон Республикаси томонидан ратификация этилганига қараб, Конвенциянинг 90-моддасига мувофиқ қабул қилинган ҳар қандай илова, шунингдек Конвенциянинг 90 ва 94-моддаларига мувофиқ Конвенцияга ва унинг иловаларига киритилган ҳар қандай ўзгартириш;


б) "авиация маъмуриятлари" Ўзбекистон Республикаси учун - Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси ва Тожикистон Республикаси учун - Тожикистон Республикаси Транспорт вазирлиги ёки иккала ҳолатда ҳам ушбу маъмуриятлар томонидан ҳозирги вақтда бажарилаётган вазифаларни амалга ошириш ваколати берилган ҳар қандай шахс ёки ташкилот;


в) "тайинланган авиакорхона" - мазкур Битимнинг 3-моддасига мувофиқ тайинланган ва ваколат берилган авиакорхона;


г) "ҳудуд" - Конвенциянинг 2-моддасига мувофиқ кўрсатилган маънони англатади;


д) "ҳаво қатнови", "халқаро ҳаво қатнови", "авиакорхона" ва "нотижорий мақсадларда тўхташ" Конвенциянинг 96-моддасида мазкур атамалар учун кўрсатилган маъноларни англатади;


е) "белгиланган йўналишлар" - мазкур Битим Иловасида белгиланган ёхуд белгиланиши мумкин бўлган йўналишлар;


ж) "келишилган қатновлар" - мазкур Битимнинг Иловасида белгиланган йўналишлар бўйича амалга ошириладиган халқаро ҳаво қатновлари;


з) "тариф" - йўловчилар, багаж ва юкларни ташиш ҳамда агентлик ва бошқа қўшимча хизматлар учун тўланадиган қийматлар, шунингдек шу қийматларни қўллаш шартлари, почтани ташиш учун тўланадиган ҳақлар ва шартлар бундан мустаснодир;


и) "йиғимлар" - аэропорт, жиҳозлар ҳамда аэронавигация ёки авиация хавфсизлиги хизматларидан фойдаланиш учун авиакорхоналардан ундириладиган тўловлар;


к) "Илова" - мазкур Битимга илова қилинган йўналишлар жадвали ҳамда Иловада акс этган бирор-бир эслатмалар ва изоҳлар;


л) "ҳажм" ҳаво кемасига нисбатан мазкур ҳаво кемасининг бутун йўналиш бўйлаб ёки йўналишнинг маълум бир қисмидаги тижорий юк олишини англатади ва "келишилган қатновларга" нисбатан белгиланган йўналиш ёки унинг маълум бир қисми бўйича белгиланган вақт мобайнида амалга оширган парвозлар сонига кўпайтирилган шу қатновда фойдаланилаётган ҳаво кемаси ҳажмини англатади;


2. Мазкур Битимнинг Иловаси унинг ажралмас қисмини ташкил қилади.



2-модда. Ташишлар бўйича

ҳуқуқларни бериш


1. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон бошқа Аҳдлашувчи Томонга мазкур Битим Иловасида кўрсатилган йўналишлар бўйича мунтазам халқаро ҳаво қатновларини амалга ошириш мақсадида мазкур Битимда белгиланган ҳуқуқларни тақдим этади.


2. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон тарафидан тайинланган авиакорхона белгиланган йўналишларда келишилган қатновларни амалга ошириш давомида қуйидаги ҳуқуқлардан фойдаланади:

а) бошқа Аҳдлашувчи Томон давлати ҳудудидан қўнмасдан учиб ўтиш;

б) бошқа Аҳдлашувчи

...
Время: 0.0316
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск