ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Ер ости бойликлари тўғрисидаги қонунчилик / Ер ости бойликларидан фойдаланиш /Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 10.09.2018 й. 720-сон "Табиий ресурслардан самарали ва оқилона фойдаланишни таъминлашнинг ҳамда давлат бюджети даромадларини оширишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
10.09.2018 й.
N 720
ТАБИИЙ РЕСУРСЛАРДАН
САМАРАЛИ ВА ОҚИЛОНА ФОЙДАЛАНИШНИ
ТАЪМИНЛАШНИНГ ҲАМДА ДАВЛАТ БЮДЖЕТИ
ДАРОМАДЛАРИНИ ОШИРИШНИНГ ҚЎШИМЧА
ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Ҳозирги вақтда мамлакатда минерал хомашё ресурсларидан фойдаланишга инвестицияларни жалб этиш ҳамда табиий қазилма бойликлардан оқилона ва самарали фойдаланишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Ушбу йўналишда бир қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинди.
Шу билан бирга, мазкур соҳадаги ишларнинг ҳолати табиий қазилма бойликлардан тартибли фойдаланиш ҳамда давлат бюджетига ундириладиган солиқ ва бошқа мажбурий тўловларнинг тўлиқ ундирилишига тўсқинлик қилаётган бир қатор муаммо ва камчиликлар борлигидан далолат бермоқда.
Хусусан:
биринчидан, республика бўйича норуда фойдали қазилма бойликларни қазиб олувчи ташкилотларнинг рўйхати ва улар томонидан қазиб олинган фойдали қазилмалар захиралари ҳажмининг ягона интеграциялашган идоралараро электрон базаси мавжуд эмас;
иккинчидан, солиқлар тўлашдан бўйин товлашнинг турли схемалари яратилишига олиб келаётган, ер қаъридан фойдаланувчилар фаолиятини назорат қилиш бўйича берилган ваколатлардан самарасиз фойдаланилмоқда;
учинчидан, ер қаъридан фойдаланувчилар томонидан ҳақиқатда қазиб олинган (ажратиб олинган) норуда фойдали қазилмалар миқдорини ҳисоботларда камайтириб кўрсатиш ҳолатлари аниқланмоқда, бу эса солиқ суммаларининг тўлиқ ҳисобланишига салбий таъсир кўрсатмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Давлат солиқ хизмати органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 26 июндаги ПҚ-3802-сон қарорига мувофиқ табиий қазилма бойликлардан оқилона ва самарали фойдаланишни ҳамда уларнинг ҳаққоний ҳисобини юритишни таъминлаш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети даромадларини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Шундай тартиб жорий қилинсинки, унга мувофиқ барча ер қаъридан фойдаланувчи ташкилотлар ҳар йили бир марта йиллик қазиб олинган фойдали қазилмалар ҳажмлари тўғрисида иловага мувофиқ маркшейдерлик хулосасини тузадилар ва Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ҳузуридаги Кон-геология фаолиятини назорат қилиш ҳудудий инспекцияларига тақдим этадилар. Бунда маркшейдерлик хулосаси:
2018 йилда - жорий йил 15 декабрга қадар;
2019 йилдан бошлаб - ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 1 мартига қадар тақдим этилади.
2. Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ҳамда Давлат солиқ қўмитасининг ер қаъридан қазиб олинган норуда фойдали қазилмалар ҳажмлари тўғрисидаги маълумотларнинг мазкур фаолият билан шуғулланувчи ташкилотлар бўйича электрон базасини яратиш ҳамда уни 2019 йил 1 январга қадар Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси маълумотлар базасига интеграция қилиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.
3. Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ҳузуридаги Кон-геология фаолиятини назорат қилиш инспекциясига ҳамда Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда ер қаъридан фойдаланувчилар томонидан ҳақиқатда қазиб олинган (ажратиб олинган) фойдали қазилмалар ҳажмининг маркшейдерлик хулосасига мувофиқлиги юзасидан мониторинг ўтказиш ҳуқуқи берилсин.
Белгилаб қўйилсинки:
ер қаъридан фойдаланувчилар томонидан ҳақиқатда қазиб олинган (ажратиб олинган) фойдали қазилмалар ҳажмининг мониторинги бир йилда икки маротабадан ошмаган ҳолда амалга оширилади;
мониторинг жойларга борган ҳолда, солиқ тўловчи фойдаланадиган объектларда ва ҳудудларда солиқ тўловчининг мансабдор шахслари ёки уларнинг вакиллари иштирокида, қазиб олинган (ажратиб олинган) фойдали қазилмалар ҳажмини аниқлаш ҳамда маълумотнома билан расмийлаштириш орқали амалга оширилади.
4. Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси барча ер қаъридан фойдаланувчи ташкилотлар томонидан норуда фойдали қазилмаларни қазиб олиш (ажратиб олиш) ҳажмларини ташкилотлар томонидан ўтказилган маркшейдерлик хулосаларини тўплаган ҳолда 2018 йил 15 декабрга қадар ялпи хатловдан ўтказсин ва тўпланган хатлов натижаларини яратилган электрон базасига киритган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасига 2019 йил 1 январга қадар тақдим этилишини таъминласин.
5. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси қазиб олинган (ажратиб олинган) норуда фойдали қазилмаларнинг ҳақиқий ҳажмидан келиб чиққан ҳолда солиқларнинг тўғри ҳисобланиши, ўз вақтида ва тўлиқ тўланиши юзасидан қатъий назорат ўрнатсин.
6. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - "Ўзбекнефтгаз" акциядорлик жамияти бошқаруви раиси А.С. Султанов, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - молия вазири Ж.А. Қўчқоров, Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси раиси Б.Ф. Исламов ва Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Б.А. Мусаев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. Арипов
2018 йил 10 сентябрдаги
720-сон қарорига
ИЛОВА
Ер қаъридан фойдаланувчилар томонидан ҳақиқатда
қазиб олинган (ажратиб олинган) норуда фойдали
қазилмалар миқдори ҳақида
МАРКШЕЙДЕРЛИК ХУЛОСАСИ
20____ йил учун
Ер қаъридан фойдаланувчининг номи |
|
СТИР |
|
Маркшейдерлик хизмати ташкилотининг номи |
|
Солиқ тўловчининг манзили: |
|
(республика, вилоят, туман, шаҳар (шаҳарча, ҚФЙ), кўча, хонадон, почта индекси) |
Ҳисобга олиш ўлчов бирлиги |
|
Т/р |
Фойдали қазилма конининг (участкасининг) номи, жойлашган жойи
|
Фойдали қазилма тури, хомашё номи |
Ҳисобот даври бошидаги захиралар миқдори
|
Ҳисобот даврида қазиб олинган фойдали қазилма миқдори |
Ҳисобот даври охиридаги захиралар миқдори
|
||
балансдаги |
балансдан ташқаридаги
|
балансдаги |
балансдан ташқаридаги
|
||||
1
|
2 |
3 |
4 |
5 |
6 |
7 |
8 |
|
Ер қаъридан фойдаланувчи раҳбари: М.Ў. |
____________ ______ _____ (Ф.И.Ш) (имзо) (сана) |
Ер қаъридан фойдаланувчининг геология маркшейдерлик хизмати М.Ў. |
_____________ ________ ______ (Ф.И.Ш) (имзо) (сана) |
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2018 йил 12 сентябрь
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",
2018 йил 17 сентябрь, 37-сон, 755-модда