ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Транспорт / Йўловчиларга хизмат кўрсатиш. Автовокзаллар. Автомобиллар тўхташ жойлари. Аэровокзаллар. Темирйўл станциялари /Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 10.09.2018 й. 712-сон "Давлат автовокзаллари ва автостанцияларини бошқариш самарадорлигини таъминлашга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
10.09.2018 й.
N 712
ДАВЛАТ АВТОВОКЗАЛЛАРИ
ВА АВТОСТАНЦИЯЛАРИНИ БОШҚАРИШ
САМАРАДОРЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШГА ДОИР
ТАШКИЛИЙ ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Автомобиль транспортини бошқариш тизимини янада такомиллапггириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 6 мартдаги ПҚ-3589-сон қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш қўмитаси ҳамда Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлигининг:
а) Тошкент вилояти ҳокимлиги билан биргаликда тайёрланган:
"Тошкент вилояти автовокзаллари ва йўловчилар автостанциялари бош ишлаб чиқариш корхонаси" ДУКни "Ўзавтовокзал сервис" ДУК этиб қайта номлаган ҳолда, унга қарорнинг 1-иловасига мувофиқ рўйхат бўйича автовокзал ва автостанцияларни тезкор бошқарув ҳуқуқи асосида бириктириш тўғрисидаги;
Қибрай тумани ҳокимлигининг "Қибрай" автостанциясини тезкор бошқарув ҳуқуқи асосида "Ўзавтовокзал сервис" ДУКга бириктириш тўғрисидаги;
б) Бухоро ва Қашқадарё вилоятлари ҳокимликлари билан биргаликда тайёрланган - давлат мулки бўлган 2-иловага мувофиқ рўйхат бўйича автостанцияларни тезкор бошқарув ҳуқуқи асосида "Ўзавтовокзал сервис" ДУКга ўтказиш тўғрисидаги;
в) Жиззах ва Сирдарё вилоятлари ҳокимликлари билан биргаликда тайёрланган - давлат мулки бўлган ва Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлиги маблағлари ҳисобидан қурилаётган 3-иловага мувофиқ рўйхат бўйича автостанцияларни тезкор бошқарув хуқуқи асосида "Ўзавтовокзал сервис" ДУКга ўтказиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.
2. Белгилансинки:
ушбу қарорнинг 1-бандида кўрсатилган автовокзал ва автостанцияларнинг бинолари, ишлаб чиқариш майдонлари ва бошқа мол-мулклари белгиланган тартибда "Ўзавтовокзал сервис" ДУК тасарруфига ўтказилади;
Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлиги "Ўзавтовокзал сервис" ДУКнинг муассиси ҳисобланади;
"Ўзавтовокзал сервис" ДУК Ўзбекистои автомобиль транспорти агентлиги билан келишган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда филиаллар ташкил этиш ҳуқуқигаэга.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари - "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ бошқаруви раиси А.Ж. Раматов ва Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлиги бошлиғи Д.Т. Дехканов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. Арипов
2018 йил 10 сентябрдаги
712-сон қарорига
1-ИЛОВА
"Ўзавтовокзал сервис" ДУКга тезкор
бошқарув ҳуқуқи асосида бириктирилаётган
автовокзал ва автостанциялар
РЎЙХАТИ
N |
Автовокзал ва автостанциялар номи |
Жойлашган манзили |
Умумий майдони (кв.м) |
1 |
"Тошкент" автовокзали |
Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Бунёдкор кўчаси |
39056 |
2 |
"Олмалиқ" автостанцияси |
Тошкент вилояти, Олмалиқ шаҳри, Пиримқулов кўчаси |
10566 |
3 |
"Бекобод" автостанцияси |
Тошкент вилояти, Бекобод шаҳри, Сирдарё кўчаси |
11000 |
4 |
"Чирчиқ" автостанцияси |
Тошкент вилояти, Чирчиқ шаҳри, Ш.Рашидов кўчаси |
10000 |
5 |
"Пискент" автостанцияси |
Тошкент вилояти, Пискент тумани, Бобур кўчаси |
1410 |
6 |
"Охангарон" автостанцияси |
Тошкент вилояти, Оҳангарон тумани, Холмуҳамедов кўчаси |
1000 |
7 |
"Дўстобод" автостанцияси |
Тошкент вилояти, Қуйи Чирчиқ тумани, Дўстобод шаҳри |
2600 |
8 |
"Бўка" автостанцияси |
Тошкент вилояти, Бўка шаҳри, Навоий кўчаси |
5080 |
9 |
"Ғазалкент" автостанцияси |
Тошкент вилояти, Бўстонлиқ тумани, Ғазалкент шаҳри, Ибн Сино кўчаси |
5000 |
10 |
"Янгибозор" автостанцияси |
Тошкент вилояти, Юқори Чирчиқ тумани, Янгибозор посёлкаси |
3000 |
11 |
"Паркент" автостанцияси |
Тошкент вилояти, Паркент шаҳри, Навоий кўчаси |
2370 |
12 |
"Қибрай" автостанцияси* |
Тошкент вилояти, Қибрай тумани, Қибрай ШФЙ |
6000 |
*) Қибрай тумани ҳокимлиги тасарруфидан "Ўзавтовокзал сервис" ДУКга тезкор бошқарув ҳуқуқи асосида ўтказилади.
2018 йил 10 сентябрдаги
712-сон қарорига
2-ИЛОВА
"Ўзавтовокзал сервис" ДУКга тезкор бошқарув
ҳуқуқи асосида ўтказилаётган автостанциялар
РЎЙХАТИ
N |
Автовокзал ва автостанциялар номи |
Жойлашган манзили |
Умумий майдони (кв.м) |
Балансда сақловчи |
1 |
"Бухоро бош бекати" автостанцияси |
Бухоро вилояти, Бухоро шаҳри, "Отбозор" ҚФЙ (Соҳибкор мавзеси) |
10000 |
Бухоро шаҳар ҳокимлиги |
2 |
"Ғузор" автостанцияси |
Қашкадарё вилояти, Ғузор тумани, "Буюк Карвон Йўли" ҚФИ, Чорвадор кўчаси |
8352 |
Ғузор тумани ҳокимлиги |
3 |
"Қамаши" автостанцияси |
Қашкадарё вилояти, Қамаши шаҳри, "Навоий"ҚФЙ, Ифтихор шоҳ кўчаси |
7352 |
"Қамаши автошоҳбекати" ДУК |
2018 йил 10 сентябрдаги
712-сон қарорига
3-ИЛОВА
Ўзбекистон автомобиль транспорти
агентлиги хисобидан қурилаётган ва "Ўзавтовокзал
сервис" ДУКга тезкор бошқарув ҳуқуқи асосида
ўтказилаётган автостанциялар
РЎЙХАТИ
N |
Автовокзал ва автостанциялар номи |
Жойлашган манзили |
Умумий майдони (кв.м) |
Балансда сақловчи |
1 |
"Зомин" автостанцияси |
Жиззах вилояти, Зомин тумани, Ҳалқабод ҚФЙ, Мустақиллик кўчаси |
10000 |
Зомин тумани ҳокимлиги |
2 |
"Сайҳунобод" автостанцияси |
Сирдарё вилояти, Сайҳунобод тумани |
2000 |
Сайҳунобод тумани ҳокимлиги |
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2018 йил 12 сентябрь