язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Бухгалтерия ҳисоби. Аудит. Баҳолаш фаолияти/ Алоҳида операцияларнинг бухгалтерия ҳисоби/ Камомадлар ва ортиқча мол-мулк ҳисоби. Балансдан чиқариш/ Инвентаризация жараёнида аниқланган мол-мулк камомади ва ортиқчасининг бухгалтерия ҳисоби тартиби тўғрисидаги Низом (АВ томонидан 06.04.2004 й. 1334-сон билан рўйхатга олинган 10.03.2004 й. Молия вазирлигининг 37-сон, Давлат солиқ қўмитасининг 2004-26-сон, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг 20/1-сон қарори билан тасдиқланган)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2004 йил 6 апрелда 1334-сон

билан рўйхатга олинган

Молия вазирлиги,

Давлат Солиқ қўмитаси,

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий

муҳофаза қилиш вазирлигининг

2004 йил 10 мартдаги 37,

2004-26, 20/1-сонли қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Инвентаризация жараёнида аниқланган

мол-мулк камомади ва ортиқчасининг

бухгалтерия ҳисоби тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ


Мазкур Низом "Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 й., 9-сон, 142-модда), Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан 1999 йил 19 октябрда ЭГ/17-19-2075-сон билан тасдиқланган Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (19-сон БҲМС) "Инвентаризацияни ташкил этиш ва ўтказиш"га (1999 йил 2 ноябр, рўйхат рақами 833-сон) мувофиқ ишлаб чиқилган ва инвентаризация жараёнида аниқланган мол-мулк камомади ва ортиқчасини бухгалтерия ҳисобида акс эттириш тартибини белгилайди.


§-1. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом мулкчилик шакли ва идоравий бўйсунишидан қатъи назар, барча корхона ва ташкилотларга (банклар ва бошқа кредит ташкилотларидан ташқари) татбиқ этилади.

2. Иш берувчининг мулкига етказилган зарар ҳажми, зарар учун ходимнинг моддий жавобгарлик чегаралари ва тартибини аниқлаш Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси билан тартибга солинади.

Бир ойлик ўртача иш хақидан ошмайдиган етказилган зарар суммасини айбдор ходимдан ундириш иш берувчининг фармойишига мувофиқ амалга оширилади. Фармойиш етказилган зарар аниқланган кундан бошлаб бир ойдан кечикмасдан чиқарилиши мумкин. Бунда зарар ҳажми инвентаризация ўтказиш даврида мазкур жойда амал қилаётган бозор баҳолари бўйича ҳисобланади.

Агар ходимдан ундирилиши лозим бўлган етказилган зарар суммаси унинг ўртача ойлик иш хақидан юқори ёки зарар аниқланган кундан бошлаб бир ойлик муддат ўтган бўлса, ундириш суд орқали амалга оширилади.

Иш берувчининг мулки ўғирланганда, кам чиққанда, қасддан йўқотиш ёки қасддан бузиш натижасида ҳамда бошқа ҳолларда етказилган зарар ҳажми бозор қиймати бўйича ҳисобланади.

Инвентаризация жараёнида аниқланган мол-мулк камомади ва ортиқчасини солиққа тортиш Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 52-сон (II)) асосан амалга оширилади.

3. Инвентаризация жараёнида аниқланган мол-мулкнинг бозор қийматини аниқлаш учун қуйидагилардан фойдаланиш мумкин:

а) ишлаб чиқарувчи ташкилотлардан ва уларнинг расмий дилерларидан, товар хом ашё биржаларидан, кўчмас мулк биржаларидан ёзма шаклда олинган худди шундай маҳсулотга доир нархлар тўѓрисидаги маълумотлар;

б) Марказий банкнинг камомад (ортиқча) аниқланган санадаги ва тегишли мулкни сотиб олиш санасидаги курсларнинг нисбати шаклида аниқланган ҳисоб-китоб коэффициентини қўллаган ҳолда сотиб олиш санасидаги (тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлганда) мол-мулкларнинг эркин конвертацияланадиган валюта (ЭКВ) даги қиймати тўғрисидаги маълумотлар;

в) тегишли давлат идораларида мавжуд бўлган нархлар даражаси тўѓрисидаги маълумотлар;

г) инвентаризация ўтказилаётган даврда оммавий ахборот воситалари ва махсус адабиётларда эълон қилинган нарх даражалари тўѓрисидаги маълумотлар;

д) тегишли мол-мулкнинг қиймати тўѓрисида баҳоловчининг эксперт хулосаси.



§-2. ИНВЕНТАРИЗАЦИЯ ЖАРАЁНИДА АНИҚЛАНГАН

АСОСИЙ ВОСИТАЛАР КАМОМАДИ ВА

ОРТИҚЧАСИНИНГ БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ

4. Инвентаризация жараёнида аниқланган асосий воситаларнинг камомади бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс эттирилади:

а) кам чиққан асосий воситанинг бошланғич қиймати ҳисобдан чиқарилганда:

дебет 9210 "Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши" счёти;

кредит асосий воситаларни ҳисобга олувчи счётлар (0100);

б) кам чиққан асосий воситага ҳисобланган амортизация суммаси ҳисобдан чиқарилганда:

дебет асосий воситаларнинг эскиришини ҳисобга олувчи счётлар (0200);

кредит 9210 "Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши" счёти;

в) резерв капиталини ҳисобга олувчи счётларда қайд қилинган кам чиққан асосий воситанинг қайта баҳолаш натижаси (қолдиқ) суммасига:

дебет 8510 "Узоқ муддатли активларни қайта баҳолаш бўйича тузатишлар" счёти;

кредит 9210 "Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши" счёти;

д) кам чиққан асосий воситанинг чиқиб кетишидан кўрилган зарар суммасига:

дебет 5910 "Камомадлар ва қийматликларнинг бузилишидан йўқотишлар" счёти;

кредит 9210 "Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши" счёти.


5. Моддий жавобгар шахс (ёки бошқа ходим) айбдор деб тан олинган ҳолларда ва агар баҳолаш натижасида кам чиққан асосий воситанинг бозор қиймати (ундириладиган сумма) кам чиққан асосий воситанинг чиқиб кетишидан кўрилган зарардан юқори бўлса, даромад суммаси бугалтерия ҳисобида қуйидагича акс эттирилади:

дебет 4730 "Моддий зарарни қоплаш бўйича ходимларнинг қарзи" счёти - айбдор шахс ёки моддий жавобгар шахсдан ундирилиши лозим бўлган кам чиққан асосий воситанинг бозор қийматига;

кредит 5910 "Камомадлар ва қийматликларнинг бузилишидан йўқотишлар" счёти - кам чиққан асосий воситанинг чиқиб кетишидан кўрилган зарар суммасига;

кредит 9310 "Асосий воситаларнинг чиқиб кетишидан фойда" счёти - айбдор шахс ёки моддий жавобгар шахсдан ундирилиши лозим бўлган кам чиққан асосий воситанинг бозор қиймати ва кам чиққан асосий воситанинг чиқиб кетишидан кўрилган зарар суммаси ўртасидаги фарқига.

6. Моддий жавобгар шахс (ёки бошқа ходим) айбдор деб тан олинган ҳолларда ва агар баҳолаш натижасида кам чиққан асосий воситанинг бозор қиймати (ундириладиган сумма) кам чиққан асосий воситанинг чиқиб кетишидан кўрилган зарардан паст бўлса, зарар суммаси бугалтерия ҳисобида қуйидагича акс эттирилади:

дебет 4730 "Моддий зарарни қоплаш бўйича ходимларнинг қарзи" счёти - айбдор шахс ёки моддий жавобгар шахсдан ундирилиши лозим бўлган кам чиққан асосий воситанинг бозор қийматига;

дебет 9430 "Бошқа операцион харажатлар" счёти - айбдор шахс ёки моддий жавобгар шахсдан ундирилиши лозим бўлган кам чиққан асосий воситанинг бозор қиймати ва кам чиққан асосий воситанинг чиқиб кетишидан кўрилган зарар суммаси ўртасидаги фарқига;

кредит 5910 "Камомадлар ва қийматликларнинг бузилишидан йўқотишлар" счёти - кам чиққан асосий воситанинг чиқиб кетишидан кўрилган зарар суммасига.

7. Камомаднинг аниқ айбдори топилмаган ёки моддий жавобгар шахслардан ундириб олиш имкони бўлмаган ҳолларда, кам чиққан асосий воситанинг чиқиб кетишидан кўрилган зарар молиявий натижаларга олиб борилади ва бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс эттирилади:

дебет 9430 "Бошқа операцион харажатлар" счёти;

кредит 5910 "Камомадлар ва қийматликларнинг бузилишидан йўқотишлар" счёти.

8. Инвентаризация жараёнида аниқланган ҳисобга олинмаган асосий воситалар, ортиқча чиқиш аниқланган санадаги айнан шунга ўхшаш асосий воситаларнинг бозор қиймати бўйича уларнинг ҳақиқий аҳволини ҳисобга олган ҳолда баҳоланади (ортиқча чиқиш сабаблари ва айбдор шахслар кейинчалик аниқланади) ва бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс эттирилади:

дебет асосий воситаларни ҳисобга олувчи счётлар (0100);

кредит 9390 "Бошқа операцион даромадлар" счёти.

Ҳисобга олинмаган асосий воситалар бўйича амортизация ажратмасини ҳисоблаш ушбу асосий восита, асосий воситалар таркибига қўшилган ойдан кейинги ойнинг биринчи санасидан бошланади ва ушбу асосий воситанинг амортизация қилинадиган қиймати қоплангунча ёки ушбу асосий восита балансдан чиқарилганга қадар амалга оширилади.



§-3. ИНВЕНТАРИЗАЦИЯ ЖАРАЁНИДА АНИҚЛАНГАН

ЎРНАТИЛАДИГАН АСБОБ-УСКУНАЛАР КАМОМАДИ

ВА ОРТИҚЧАСИНИНГ БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ

9. Инвентаризация жараёнида аниқланган ўрнатиладиган асбоб-ускуналарнинг камомади бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс эттирилади:

а) кам чиққан ўрнатиладиган асбоб-ускуналар баланс қиймати бўйича ҳисобдан чиқарилганда:

дебет 9220 "Бошқа активларнинг чиқиб кетиши" счёти;

кредит ўрнатиладиган асбоб-ускуналарни ҳисобга олувчи счётлар (0700);

б) резерв капиталини ҳисобга олувчи счётларда қайд қилинган кам чиққан ўрнатиладиган асбоб-ускуналарнинг қайта баҳолаш натижаси (қолдиқ) суммасига:

дебет 8510 "Узоқ муддатли активларни қайта баҳолаш бўйича тузатишлар" счёти;

кредит 9220 "Бошқа активларнинг чиқиб кетиши" счёти;

в) кам чиққан ўрнатиладиган асбоб-ускуналарнинг чиқиб кетишидан кўрилган зарар суммасига:

дебет 5910 "Камомадлар ва қийматликларнинг бузилишидан йўқотишлар" счёти;

кредит 9220 "Бошқа активларнинг чиқиб кетиши" счёти.


10. Моддий жавобгар шахс (ёки бошқа ходим) айбдор деб тан олинган ҳолларда ва агар баҳолаш натижасида кам чиққан ўрнатиладиган асбоб-ускуналарнинг бозор қиймати (ундириладиган сумма) кам чиққан ўрнатиладиган асбоб-ускуналарнинг чиқиб кетишидан кўрилган зарардан юқори бўлса, даромад суммаси бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс эттирилади:

дебет 4730 "Моддий зарарни қоплаш бўйича ходимларнинг қарзи" счёти  айбдор шахс ёки моддий жавобгар шахсдан ундирилиши лозим бўлган кам чиққан ўрнатиладиган асбоб-ускуналарнинг бозор қийматига;

кредит 5910 "Камомадлар ва қийматликларнинг бузилишидан йўқотишлар" счёти - кам чиққан ўрнатиладиган асбоб-ускуналарнинг чиқиб кетишидан кўрилган зарар суммасига;

кредит 9320 "Бошқа активларнинг чиқиб кетишидан фойда" счёти - айбдор шахс ёки моддий жавобгар шахсдан ундирилиши лозим бўлган кам чиққан ўрнатиладиган асбоб-ускуналарнинг бозор қиймати ва кам чиққан ўрнатиладиган асбоб-ускуналарнинг чиқиб кетишидан кўрилган зарар суммаси ўртасидаги фарқига.

11. Моддий жавобгар шахс (ёки бошқа ходим) айбдор деб тан олинган ҳолларда ва агар баҳолаш натижасида кам чиққан ўрнатиладиган асбоб-ускуналарнинг бозор қиймати (ундириладиган сумма) кам чиққан ўрнатиладиган асбоб-ускуналарнинг чиқиб кетишидан кўрилган зарардан паст бўлса, зарар суммаси бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс эттирилади:

дебет 4730 "Моддий зарарни қоплаш бўйича ходимларнинг қарзи" счёти - айбдор шахс ёки моддий жавобгар шахсдан ундирилиши лозим бўлган кам чиққан ўрнатиладиган асбоб-ускуналарнинг бозор қийматига;

дебет 9430 "Бошқа операцион харажатлар" счёти - айбдор шахс ёки моддий жавобгар шахсдан ундирилиши лозим бўлган кам чиққан ўрнатиладиган асбоб-ускуналарнинг бозор қиймати ва кам чиққан ўрнатиладиган асбоб-ускуналарнинг чиқиб кетишидан кўрилган зарар суммаси ўртасидаги фарқига;

кредит 5910 "Камомадлар ва қийматликларнинг бузилишидан йўқотишлар" счёти - кам чиққан ўрнатиладиган асбоб-ускуналарнинг чиқиб кетишидан кўрилган зарар суммасига.

12. Камомаднинг аниқ айбдори топилмаган ёки моддий жавобгар шахслардан ундириб олиш имкони бўлмаган ҳолларда, кам чиққан ўрнатиладиган асбоб-ускуналарнинг чиқиб кетишидан кўрилган зарар молиявий натижаларга олиб борилади ва бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс эттирилади:

дебет 9430 "Бошқа операцион харажатлар" счёти;

кредит 5910 "Камомадлар ва қийматликларнинг бузилишидан йўқотишлар" счёти;

13. Инвентаризация жараёнида аниқланган ҳисобга олинмаган ўрнатиладиган асбоб-ускуналар, ортиқча чиқиш аниқланган санадаги айнан шунга ўхшаш ўрнатиладиган асбоб-ускуналарнинг бозор қиймати бўйича баҳоланади (ортиқча чиқиш сабаблари ва айбдор шахслар кейинчалик аниқланади) ва бухгалтерия ҳисобида куйидагича акс эттирилади:

дебет ўрнатиладиган асбоб-ускуналарни ҳисобга олувчи счётлар (0700);

кредит 9390 "Бошқа операцион даромалар" счёти.


§-4. ИНВЕНТАРИЗАЦИЯ ЖАРАЁНИДА АНИҚЛАНГАН

НОМОДДИЙ АКТИВЛАР КАМОМАДИ ВА

ОРТИҚЧАСИНИНГ БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ

14. Инвентаризация жараёнида аниқланган номоддий активларнинг камомади бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс эттирилади:

а) кам чиққан номоддий активнинг бошланғич қиймати ҳисобдан чиқарилганда:

дебет 9220 "Бошқа активларнинг чиқиб кетиши" счёти;

кредит номоддий активларни ҳисобга олувчи счётлар (0400);

б) кам чиққан номоддий активга ҳисобланган амортизация суммаси ҳисобдан чиқарилганда:

дебет номоддий активлар амортизациясини ҳисобга олувчи счётлар (0500);

кредит 9220 "Бошқа активларнинг чиқиб кетиши" счёти;

в) кам чиққан номоддий активнинг чиқиб кетишидан кўрилган зарар (қолдиқ қиймати) суммасига:

дебет 5910 "Камомадлар ва қийматликларнинг бузилишидан йўқотишлар" счёти;

кредит 9220 "Бошқа активларнинг чиқиб кетиши" счёти.


15. Моддий жавобгар шахс (ёки бошқа ходим) айбдор деб тан олинган ҳолларда ва агар баҳолаш натижасида кам чиққан номоддий активнинг бозор қиймати (ундириладиган сумма) кам чиққан номоддий активнинг чиқиб кетишидан кўрилган зарар (қолдиқ қиймати) дан юқори бўлса даромад суммаси бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс эттирилади:

дебет 4730 "Моддий зарарни қоплаш бўйича ходимларнинг қарзи" счёти - айбдор шахс ёки моддий жавобгар шахсдан ундирилиши лозим бўлган кам чиққан номоддий активнинг бозор қийматига;

кредит 5910 "Камомадлар ва қийматликларнинг бузилишидан йўқотишлар" счёти - кам чиққан номоддий активнинг чиқиб кетишидан кўрилга зарар (қолдиқ қиймати) суммасига;

кредит 9320 "Бошқа активларнинг чиқиб кетишидан фойда" счёти - айбдор шахс ёки моддий жавобгар шахсдан ундирилиши лозим бўлган кам чиққан номоддий активнинг бозор қиймати ва кам чиққан номоддий активнинг чиқиб кетишидан кўрилган зарар (қолдиқ қиймати) суммаси ўртасидаги фарқига.

16. Моддий жавобгар шахс (ёки бошқа ходим) айбдор деб тан олинган ҳолларда ва агар баҳолаш натижасида кам чиққан номоддий активнинг бозор қиймати (ундириладиган сумма) кам чиққан номоддий активнинг чиқиб кетишидан кўрилган зарар (қолдиқ қиймати) дан паст бўлса зарар суммаси бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс эттирилади:

дебет 4730 "Моддий зарарни қоплаш бўйича ходимларнинг қарзи" счёти - айбдор шахс ёки моддий жавобгар шахсдан ундирилиши лозим бўлган кам чиққан номоддий активнинг бозор қийматига;

кредит 9430 "Бошқа операцион харажатлар" счёти - айбдор шахс ёки моддий жавобгар шахсдан ундирилиши лозим бўлган кам чиққан номоддий активнинг бозор қиймати ва кам чиққан номоддий активнинг чиқиб кетишидан кўрилган зарар (қолдиқ қиймати) суммаси ўртасидаги фарқига;

кредит 5910 "Камомадлар ва қийматликларнинг бузилишидан йўқотишлар" счёти - кам чиққан номоддий активнинг чиқиб кетишидан кўрилган зарар (қолдиқ қиймати) суммасига.

17. Камомаднинг аниқ айбдори топилмаган ёки моддий жавобгар шахслардан ундириб олиш имкони бўлмаган ҳолларда, кам чиққан номоддий активларнинг чиқиб кетишидан кўрилган зарар молиявий натижаларга олиб борилади ва бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс эттирилади:

дебет 9430 "Бошқа операцион харажатлар" счёти;

кредит 5910 "Камомадлар ва қийматликларнинг бузилишидан йўқотишлар" счёти;

18. Инвентаризация жараёнида аниқланган ҳисобга олинмаган номоддий активлар ортиқча чиқиш аниқланган санадаги айнан шунга ўхшаш номоддий активларнинг бозор қиймати бўйича уларнинг фойдали фойдаланиш муддатини ҳисобга олган ҳолда баҳоланади (ортиқча чиқиш сабаблари ва айбдор шахслар кейинчалик аниқланади) ва бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс эттирилади:

дебет номоддий активларни ҳисобга олувчи счётлар (0400);

кредит 9390 "Бошқа операцион даромадлар".

Ҳисобга олинмаган номоддий активлар бўйича амортизация ажратмасини ҳисоблаш, ушбу номоддий актив, номоддий активлар таркибига қўшилган ойдан кейинги ойнинг биринчи санасидан бошланади ва ушбу номоддий активнинг амортизация қилинадиган қиймати қоплангунча ёки ушбу номоддий актив балансдан чиқарилгунга қадар амалга оширилади.



§-5. ИНВЕНТАРИЗАЦИЯ ЖАРАЁНИДА АНИҚЛАНГАН

УЗОҚ ВА ҚИСҚА МУДДАТЛИ ИНВЕСТИЦИЯЛАР

КАМОМАДИ ВА ОРТИҚЧАСИНИНГ

БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ

19. Инвентаризация жараёнида аниқланган узоқ ва қисқа муддатли инвестицияларнинг камомади бухгалтерия ҳисобида қуйидаги тартибда акс эттирилади:

а) узоқ ва қисқа муддатли инвестицияларнинг баланс қиймати ҳисобдан чиқарилганда:

дебет 9220 "Бошқа активларнинг чиқиб кетиши" счёти;

кредит узоқ муддатли инвестицияларни ҳисобга олувчи счётлар (0600);

кредит қисқа муддатли инвестицияларни ҳисобга олувчи счётлар (5800);

б) узоқ ва қисқа муддатли инвестицияларнинг камомадидан кўрилган зарар суммасига:

дебет 5910 "Камомадлар ва қийматликларнинг бузилишидан йўқотишлар" счёти;

кредит 9220 "Бошқа активларнинг чиқиб кетиши" счёти.


20. Моддий жавобгар шахс (ёки бошқа ходим) айбдор деб тан олинган ҳолларда ва агар баҳолаш натижасида кам чиққан узоқ ва қисқа муддатли инвестицияларнинг бозор қиймати (ундириладиган сумма) узоқ ва қисқа муддатли инвестицияларнинг камомади бўйича кўрилган зарардан юқори бўлса, даромад суммаси бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс эттирилади:

дебет 4730 "Моддий зарарни қоплаш бўйича ходимларнинг қарзи" счёти - айбдор шахс ёки моддий жавобгар шахсдан ундирилиши лозим бўлган кам чиққан узоқ ва қисқа муддатли инвестицияларнинг бозор қийматига;

кредит 5910 "Камомадлар ва қийматликларнинг бузилишидан йўқотишлар" счёти - узоқ ва қисқа муддатли инвестицияларнинг камомадидан кўрилган зарар суммасига;

кредит 9320 "Бошқа активларнинг чиқиб кетишидан фойда" счёти - айбдор шахс ёки моддий жавобгар шахсдан ундирилиши лозим бўлган кам чиққан узоқ ва қисқа муддатли инвестицияларнинг бозор қиймати ва узоқ ва қисқа муддатли инвестицияларнинг камомадидан кўрилган зарар суммаси ўртасидаги фарқига.

21. Моддий жавобгар шахс (ёки бошқа ходим) айбдор деб тан олинган ҳолларда ва агар баҳолаш натижасида кам чиққан узоқ ва қисқа муддатли инвестицияларнинг бозор қиймати (ундириладиган сумма) узоқ ва қисқа муддатли инвестицияларнинг камомади бўйича кўрилган зарардан паст бўлса, зарар суммаси бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс эттирилади:

дебет 4730 "Моддий зарарни қоплаш бўйича ходимларнинг қарзи" счёти - айбдор шахс ёки моддий жавобгар шахсдан ундирилиши лозим бўлган кам чиққан узоқ ва қисқа муддатли инвестицияларнинг бозор қийматига;

дебет 9430 "Бошқа операцион харажатлар" счёти - айбдор шахс ёки моддий жавобгар шахсдан ундирилиши лозим бўлган кам чиққан узоқ ва қисқа муддатли инвестицияларнинг бозор қиймати ва узоқ ва қисқа муддатли инвестицияларнинг камомадидан кўрилган зарар суммаси ўртасидаги фарқига;

кредит 5910 "Камомадлар ва қийматликларнинг бузилишидан йўқотишлар" счёти - узоқ ва қисқа муддатли инвестицияларнинг камомадидан кўрилган зарар суммасига.

22. Камомаднинг аниқ айбдори топилмаган ёки моддий жавобгар шахслардан ундириб олиш имкони бўлмаган ҳолларда, узоқ ва қисқа муддатли инвестицияларнинг камомадидан кўрилган зарар молиявий натижаларга олиб борилади ва бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс эттирилади:

дебет 9430 "Бошқа операцион харажатлар" счёти;

кредит 5910 "Камомадлар ва қийматликларнинг бузилишидан йўқотишлар" счёти.

23. Инвентаризация жараёнида аниқланган ҳисобга олинмаган узоқ ва қисқа муддатли инвестициялар, ортиқча чиқиш аниқланган санадаги айнан шунга ўхшаш узоқ ва қисқа муддатли инвестицияларнинг номинал қиймати бўйича баҳоланади (ортиқча чиқиш сабаблари ва айбдор шахслар кейинчалик аниқланади) ва бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс эттирилади:

дебет узоқ муддатли инвестицияларни ҳисобга олувчи счётлар (0600);

дебет қисқа муддатли инвестицияларни ҳисобга олувчи счётлар (5800);

кредит 9390 "Бошқа операцион даромадлар" счёти.


§-6. ИНВЕНТАРИЗАЦИЯ ЖАРАЁНИДА АНИҚЛАНГАН

ТОВАР-МАТЕРИАЛ ЗАХИРАЛАРИ КАМОМАДИ

ВА ОРТИҚЧАСИНИНГ БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ

24. Инвентаризация жараёнида аниқланган товар-материал захираларининг камомади ҳақиқий (баланс) қиймати бўйича ҳисобдан чиқарилади ва бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс эттирилади:

дебет 5910 "Камомадлар ва қийматликларнинг бузилишидан йўқотишлар" счёти;

кредит товар-материал захираларини ҳисобга олувчи счётлар (1000-2900).


25. Моддий жавобгар шахс (ёки бошқа ходим) айбдор деб тан олинган ҳолларда ва агар баҳолаш натижасида кам чиққан товар-материал захираларининг бозор қиймати (ундириладиган сумма) кам чиққан товар-материал захираларининг ҳақиқий (баланс) қийматидан юқори бўлса, даромад суммаси бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс эттирилади:

дебет 4730 "Моддий зарарни қоплаш бўйича ходимларнинг қарзи" счёти - айбдор шахс ёки моддий жавобгар шахсдан ундирилиши лозим бўлган кам чиққан товар-материал захираларининг бозор қийматига;

кредит 5910 "Камомадлар ва қийматликларнинг бузилишидан йўқотишлар" счёти - кам чиққан товар-материал захираларининг ҳақиқий (баланс) қийматига;

кредит 9320 "Бошқа активларнинг чиқиб кетишидан фойда" счёти - айбдор шахс ёки моддий жавобгар шахсдан ундирилиши лозим бўлган кам чиққан товар-материал захираларининг бозор қиймати ва кам чиққан товар-материал захираларининг ҳақиқий (баланс) қиймати ўртасидаги фарқига.

26. Моддий жавобгар шахс (ёки бошқа ходим) айбдор деб тан олинган ҳолларда ва агар баҳолаш натижасида кам чиққан товар-материал захираларининг бозор қиймати (ундириладиган сумма) кам чиққан товар-материал захираларининг ҳақиқий (баланс) қийматидан паст бўлса, кўрилган зарар суммаси бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс эттирилади:

дебет 4730 "Моддий зарарни қоплаш бўйича ходимларнинг қарзи" счёти - айбдор шахс ёки моддий жавобгар шахсдан ундирилиши лозим бўлган кам чиққан товар-материал захираларининг бозор қийматига;

дебет 9430 "Бошқа операцион харажатлар" счёти - айбдор шахс ёки моддий жавобгар шахсдан ундирилиши лозим бўлган кам чиққан товар-материал захираларининг бозор қиймати ва кам чиққан товар-материал захираларининг ҳақиқий (баланс) қиймати ўртасидаги фарқига;

кредит 5910 "Камомадлар ва қийматликларнинг бузилишидан йўқотишлар" счёти - кам чиққан товар-материал захираларининг ҳақиқий (баланс) қийматига.

27. Камомаднинг аниқ айбдори топилмаган ёки моддий жавобгар шахслардан ундириб олиш имкони бўлмаган ҳолларда, кам чиққан товар-материал захираларининг камомадидан кўрилган зарар молиявий натижаларга олиб борилади ва бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс эттирилади:

дебет 9430 "Бошқа операцион харажатлар" счёти;

кредит 5910 "Камомадлар ва қийматликларнинг бузилишидан йўқотишлар" счёти.

28. Инвентаризация жараёнида аниқланган ҳисобга олинмаган товар-материал захиралари ортиқча чиқиш аниқланган санадаги айнан шунга ўхшаш товар-материал захираларининг бозор қиймати бўйича баҳоланади (ортиқча чиқиш сабаблари ва айбдор шахслар кейинчалик аниқланади) ва бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс эттирилади:

дебет товар-материл захираларини ҳисобга олувчи счётлар (1000-2900);

кредит 9390 "Бошқа операцион даромадлар" счёти.


§-7. АЙБДОР ШАХС ЁКИ МОДДИЙ ЖАВОБГАР

ШАХСДАН КАМОМАД СУММАСИНИ

УНДИРИШНИНГ БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ


29. Айбдор шахс ёки моддий жавобгар шахсдан камомад суммасини ундириш бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс эттирилади:

дебет пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар (5000, 5100, 5200, 5500, 5600, 5700) ёки меҳнат ҳақи бўйича ходим билан ҳисоблашишларни ҳисобга олувчи счётлар (6700) ёки бошқа активларни ҳисобга олувчи счётлар;

кредит 4730 "Моддий зарарни қоплаш бўйича ходимларнинг қарзи" счёти.



§-8. БЮДЖЕТ ТАШКИЛОТЛАРИДА ИНВЕНТАРИЗАЦИЯ

ЖАРАЁНИДА АНИҚЛАНГАН МОЛ-МУЛК КАМОМАДИ

ВА ОРТИҚЧАСИНИНГ БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ


30. Инвентаризация жараёнида аниқланган ҳисобга олинмаган мол-мулклар, ортиқча чиқиш аниқланган санадаги айнан шунга ўхшаш мол-мулкларнинг бозор қиймати бўйича уларнинг ҳақиқий аҳволини ҳисобга олган ҳолда баҳоланади (ортиқча чиқиш сабаблари ва айбдор шахслар кейинчалик аниқланади), белгиланган тартибда бюджет ташкилоти ҳисобига қабул қилинади ҳамда бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс эттирилади:

а) асосий воситалар:

дебет "Асосий воситалар" счётининг тегишли субсчётлари;

кредит "Асосий воситалар фонди" субсчёти;

б) асбоб-ускуналар ва қурилиш материаллари:

дебет "Ўрнатиш учун мўлжалланган асбоб-ускуналар" субсчёти;

дебет "Капитал қурилиш учун қурилиш материаллари" субсчёти;

кредит "Бюджет томонидан муассаса харажатлари ва бошқа тадбирларни молиялаштириш" субсчёти (ғазна ижросига ўтмаган бюджет ташкилотлари учун);

кредит "Бепул олинган (берилган), шунингдек инвентаризация натижасида ортиқча чиққан товар-моддий бойликлар ҳамда пул маблағлари" субсчёти (ғазна ижросига ўтган бюджет ташкилотлари учун);

в) материал захиралар:

дебет материал захираларни ҳисобга олувчи субсчётлар;

кредит "Бюджет томонидан муассаса харажатлари ва бошқа тадбирларни молиялаштириш" субсчёти (ғазна ижросига ўтмаган бюджет ташкилотлари учун);

кредит "Бепул олинган (берилган), шунингдек инвентаризация натижасида ортиқча чиққан товар-моддий бойликлар ҳамда пул маблағлари" субсчёти (ғазна ижросига ўтган бюджет ташкилотлари учун);

г) арзон баҳо ва тез эскирадиган буюмлар:

дебет арзон баҳо ва тез эскирадиган буюмларни ҳисобга олувчи субсчётлар;

кредит "Арзон баҳо ва тез эскирадиган буюмларнинг фонди" субсчёти.

Ҳисобга олинмаган асосий воситалар бўйича эскириш ҳисоблаш асосий воситалар таркибига қабул қилинган ойдан кейинги ойнинг биринчи санасидан бошланади ҳамда мазкур объектнинг қиймати доирасида ёки уни балансдан ҳисобдан чиқарилгунча амалга оширилади.

31. Инвентаризация натижасида ортиқча чиққан пул маблағлари (пул эквивалентларидан ташқари) тегишли бюджет даромадига ўтказиб берилади ва ҳисобда қуйидагича акс эттирилади:

а) пул маблағлари белгиланган тартибда кирим қилинганда:

дебет пул маблағларини ҳисобга олувчи субсчётлар;

кредит "Бюджет билан ҳисоб-китоблар" субсчёти;

б) тегишли бюджет даромадларига ўтказиб берилганда:

дебет "Бюджет билан ҳисоб-китоблар" субсчёти;

кредит пул маблағларини ҳисобга олувчи субсчётлар.

Инвентаризация натижасида ортиқча чиққан пул эквивалентлари белгиланган тартибда кирим қилинади ва ҳисобда қуйидагича акс эттирилади:

дебет "Пул эквивалентлари" субсчёти дебети;

кредит "Бюджет томонидан муассаса харажатларини ва бошқа тадбирларни молиялаштириш" субсчёти (ғазна ижросига ўтган бюджет ташкилотлари учун);

кредит "Бюджет маблағлари бўйича дебиторлик қарзларнинг ҳамда товар-моддий бойликларнинг ҳисобдан чиқарилиши" субсчёти (ғазна ижросига ўтмаган бюджет ташкилотлари учун).

32. Инвентаризация натижасида аниқланган камомаднинг аниқ айбдори топилмаган ёки моддий-жавобгар шахслардан ундириб олиш имкони бўлмаган ҳолларда, кам чиққан мол-мулкларни ҳисобдан чиқарилишидан кўрилган зарар ташкилот ҳисобига олиб борилади ва бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс эттирилади:

а) асосий воситалар:

дебет "Асосий воситалар фонди", "Асосий воситаларнинг эскириши" субсчётлари;

кредит "Асосий воситалар" счётининг тегишли субсчётлари;

б) арзон баҳо ва тез эскирадиган буюмлар:

дебет "Арзон баҳо ва тез эскирадиган буюмларнинг фонди" субсчёти;

кредит арзон баҳо ва тез эскирадиган буюмларни ҳисобга олувчи субсчётлар;

в) материал захираларнинг белгиланган меъёрлар чегарасидаги йўқотилишини, шунингдек бюджет ташкилоти ҳисобига қабул қилинган камомад ва йўқотишлар:

дебет "Муассасани сақлаш ва бошқа тадбирларга бюджетдан харажатлар" субсчёти (ғазна ижросига ўтмаган бюджет ташкилотлари учун) - агар материал захиралар бюджет маблағлари ҳисобига харид қилинган бўлса;

дебет "Бюджет маблағлари бўйича дебиторлик қарзларнинг ҳамда товар-моддий бойликларнинг ҳисобдан чиқарилиши" субсчёти (ғазна ижросига ўтган бюджет ташкилотлари учун) - агар материал захиралар бюджет маблағлари ҳисобига қилинган бўлса;

дебет "Бюджетдан ташқари Жамғармалар ҳисобига харажатлар" ва бошқа тегишли субсчётлар - агар материал захиралар бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобига қилинган бўлса;

кредит материал захираларни ҳисобга олувчи субсчётлар;

г) асбоб-ускуналар ва қурилиш материаллари:

дебет "Муассасани сақлаш ва бошқа тадбирларга бюджетдан харажатлар" субсчёти (ғазна ижросига ўтмаган бюджет ташкилотлари учун) - агар асбоб-ускуналар ва қурилиш материаллари бюджет маблағлари ҳисобига қилинган бўлса;

дебет "Бюджет маблағлари бўйича дебиторлик қарзларнинг ҳамда товар-моддий бойликларнинг ҳисобдан чиқарилиши" субсчёти (ғазна ижросига ўтган бюджет ташкилотлари учун) - агар асбоб-ускуналар ва қурилиш материаллари бюджет маблағлари ҳисобига қилинган бўлса;

дебет "Бюджетдан ташқари Жамғармалар ҳисобига харажатлар" ва бошқа тегишли субсчётлар - агар асбоб-ускуналар ва қурилиш материаллари бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобига қилинган бўлса;

кредит "Ўрнатиш учун мўлжалланган асбоб-ускуналар" субсчёти;

кредит "Капитал қурилиш учун қурилиш материаллари" субсчёти.

33. Моддий жавобгар шахс (ёки бошқа ходим) айбдор деб тан олинган ва агарда мол-мулк бюджет маблағлари ҳисобидан қилинган бўлса ёки қилинган манбасини аниқлашнинг имкони бўлмаса, айбдор шахсдан ундириладиган сумма тегишли бюджет даромадига ўтказиб берилади ва бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс эттирилади:

1) асосий воситалар:

а) кам чиққан асосий воситанинг бошланғич (тикланиш) қийматининг ҳисобдан чиқарилиши:

дебет "Асосий воситалар фонди" субсчёти;

кредит "Асосий воситалар" счётининг тегишли субсчётлари;

б) ҳисобланган эскиришни ҳисобдан чиқарилиши:

дебет "Асосий воситаларнинг эскириши" субсчёти;

кредит "Асосий воситалар фонди" субсчёти;

в) айбдор шахсдан ундирилган сумманинг бюджет даромадларига ҳисобланиши:

дебет "Камомадларга доир ҳисоб-китоблар" субсчёти;

кредит "Бюджет билан ҳисоб-китоблар" субсчёти;

г) айбдор шахс томонидан ташкилот кассасига камомад суммасининг тўланиши:

дебет "Касса" субсчёти;

кредит "Камомадларга доир ҳисоб-китоблар" субсчёти;

д) камомад суммасининг ташкилотнинг бюджетдан ташқари маблағлар бўйича талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағига (ёки Молия вазирлиги Ғазначилиги ва унинг ҳудудий бўлинмаларида (бундан кейинги ўринларда Ғазначилик деб юритилади) очилган шахсий ҳисобварағига) кирим қилиниши:

дебет "Текширишлар якуни бўйича аниқланган ортиқча пул маблағлари ва камомадларни ундириш ҳисобига тушган маблағлар" ёки бюджетдан ташқари маблағларни ҳисобга олувчи тегишли субсчётлар;

кредит "Касса" субсчёти;

е) маблағларни бюджет даромадига ўтказиб берилиши:

дебет "Бюджет билан ҳисоб-китоблар" субсчёти;

кредит "Текширишлар якуни бўйича аниқланган ортиқча пул маблағлари ва камомадларни ундириш ҳисобига тушган маблағлар" ёки бюджетдан ташқари маблағларни ҳисобга олувчи тегишли субсчётлар;

2) арзон баҳо ва тез эскирадиган буюмлар:

а) арзон баҳо ва тез эскирадиган буюмларнинг ҳисобдан чиқарилиши:

дебет "Арзон баҳо ва тез эскирадиган буюмларнинг фонди" субсчёти;

кредит арзон баҳо ва тез эскирадиган буюмларни ҳисобга олувчи субсчётлар;

б) айбдор шахсдан ундирилган сумманинг бюджет даромадларига ҳисобланиши:

дебет "Камомадларга доир ҳисоб-китоблар" субсчёти;

кредит "Бюджет билан ҳисоб-китоблар" субсчёти;

в) айбдор шахс томонидан ташкилот кассасига камомад суммасининг тўланиши:

дебет "Касса" субсчёти;

кредит "Камомадларга доир ҳисоб-китоблар" субсчёти;

г) камомад суммасини ташкилотнинг бюджетдан ташқари маблағлар бўйича талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағига (ёки Ғазначиликда очилган шахсий ҳисобварағига) кирим қилиниши:

дебет "Текширишлар якуни бўйича аниқланган ортиқча пул маблағлари ва камомадларни ундириш ҳисобига тушган маблағлар" ёки бюджетдан ташқари маблағларни ҳисобга олувчи тегишли субсчётлар;

кредит "Касса" субсчёти;

д) маблағларни бюджет даромадига ўтказиб берилиши:

дебет "Бюджет билан ҳисоб-китоблар" субсчёти;

кредит "Текширишлар якуни бўйича аниқланган ортиқча пул маблағлари ва камомадларни ундириш ҳисобига тушган маблағлар" ёки бюджетдан ташқари маблағларни ҳисобга олувчи тегишли субсчётлар;

3) материал захиралар:

а) материал захиралар суммасини ҳисобдан чиқарилиши:

дебет "Муассасани сақлаш ва бошқа тадбирларга бюджетдан харажатлар" субсчёти (ғазна ижросига ўтмаган бюджет ташкилотлари учун) - агар материал захиралар бюджет маблағлари ҳисобига қилинган бўлса;

дебет "Бюджет маблағлари бўйича дебиторлик қарзларнинг ҳамда товар-моддий бойликларнинг ҳисобдан чиқарилиши" субсчёти (ғазна ижросига ўтган бюджет ташкилотлари учун);

кредит материал захираларни ҳисобга олувчи субсчётлар;

б) айбдор шахсдан ундирилган сумманинг бюджет даромадларига ҳисобланиши:

дебет "Камомадларга доир ҳисоб-китоблар" субсчёти;

кредит "Бюджет билан ҳисоб-китоблар" субсчёти;

в) айбдор шахс томонидан ташкилот кассасига камомад суммасининг тўланиши:

дебет "Касса" субсчёти;

кредит "Камомадларга доир ҳисоб-китоблар" субсчёти;

г) камомад суммасининг ташкилотнинг бюджетдан ташқари маблағлар бўйича талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағига (ёки Ғазначиликда очилган шахсий ҳисобварағига) кирим қилиниши:

дебет "Текширишлар якуни бўйича аниқланган ортиқча пул маблағлари ва камомадларни ундириш ҳисобига тушган маблағлар" ёки бюджетдан ташқари маблағларни ҳисобга олувчи тегишли субсчётлар;

кредит "Касса" субсчёти;

д) маблағларни бюджет даромадига ўтказиб берилиши:

дебет "Бюджет билан ҳисоб-китоблар" субсчёти;

кредит "Текширишлар якуни бўйича аниқланган ортиқча пул маблағлари ва камомадларни ундириш ҳисобига тушган маблағлар" ёки бюджетдан ташқари маблағларни ҳисобга олувчи тегишли субсчётлар;

4) асбоб-ускуналар ва қурилиш материаллари:

а) асбоб-ускуналар ва қурилиш материаллари суммасини ҳисобдан чиқарилиши:

дебет "Муассасани сақлаш ва бошқа тадбирларга бюджетдан харажатлар" субсчёти (ғазна ижросига ўтмаган бюджет ташкилотлари учун) - агар асбоб-ускуналар ва қурилиш материаллари бюджет маблағлари ҳисобига қилинган бўлса;

дебет "Бюджет маблағлари бўйича дебиторлик қарзларнинг ҳамда товар-моддий бойликларнинг ҳисобдан чиқарилиши" субсчёти (ғазна ижросига ўтган бюджет ташкилотлари учун);

кредит "Ўрнатиш учун мўлжалланган асбоб-ускуналар" субсчёти;

кредит "Капитал қурилиш учун қурилиш материаллари" субсчёти;

б) айбдор шахсдан ундирилган сумманинг бюджет даромадларига ҳисобланиши:

дебет "Камомадларга доир ҳисоб-китоблар" субсчёти;

кредит "Бюджет билан ҳисоб-китоблар" субсчёти;

в) айбдор шахс томонидан ташкилот кассасига камомад суммасининг тўланиши:

дебет "Касса" субсчёти;

кредит "Камомадларга доир ҳисоб-китоблар" субсчёти;

г) камомад суммасининг ташкилотнинг бюджетдан ташқари маблағлар бўйича талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағига (ёки Ғазначиликда очилган шахсий ҳисобварағига) кирим қилиниши:

дебет "Текширишлар якуни бўйича аниқланган ортиқча пул маблағлари ва камомадларни ундириш ҳисобига тушган маблағлар" ёки бюджетдан ташқари маблағларни ҳисобга олувчи тегишли субсчётлар;

кредит "Касса" субсчёти;

д) маблағларни бюджет даромадига ўтказиб берилиши:

дебет "Бюджет билан ҳисоб-китоблар" субсчёти;

кредит "Текширишлар якуни бўйича аниқланган ортиқча пул маблағлари ва камомадларни ундириш ҳисобига тушган маблағлар" ёки бюджетдан ташқари маблағларни ҳисобга олувчи тегишли субсчётлар.

34. Моддий жавобгар шахс (ёки бошқа ходим) айбдор деб тан олинган ҳолда (агарда мол-мулк бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан қилинган бўлса), айбдор шахсдан ундириладиган сумма бюджетдан ташқари маблағлар бўйича талаб қилиб олингунча депозит ҳисобвараққа (ёки Ғазначиликда очилган шахсий ҳисобвараққа) кирим қилинади ва бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс эттирилади:

1) асосий воситалар:

а) кам чиққан асосий воситанинг бошланғич (тикланиш) қийматининг ҳисобдан чиқарилиши:

дебет "Асосий воситалар фонди" субсчёти;

кредит "Асосий воситалар" счётининг тегишли субсчётлари;

б) ҳисобланган эскиришни ҳисобдан чиқарилиши:

дебет "Асосий воситаларнинг эскириши" субсчёти;

кредит "Асосий воситалар фонди" субсчёти;

в) камомад суммасининг айбдор шахс ҳисобига олиб борилиши:

дебет "Камомадларга доир ҳисоб-китоблар" субсчёти;

кредит "Бюджетдан ташқари даромадлар ва тушумлар" ёки бошқа тегишли субсчётлар;

г) айбдор шахс томонидан ташкилот кассасига камомад суммасининг тўланиши:

дебет "Касса" субсчёти;

кредит "Камомадларга доир ҳисоб-китоблар" субсчёти;

д) камомад суммасининг ташкилотнинг бюджетдан ташқари маблағлар бўйича талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағига (ёки Ғазначиликда очилган шахсий ҳисобварағига) кирим қилиниши:

дебет бюджетдан ташқари маблағларни ҳисобга олувчи тегишли субсчётлар;

кредит "Касса" субсчёти;

2) арзон баҳо ва тез эскирадиган буюмлар:

а) арзон баҳо ва тез эскирадиган буюмларнинг ҳисобдан чиқарилиши:

дебет "Арзон баҳо ва тез эскирадиган буюмларнинг фонди" субсчёти;

кредит арзон баҳо ва тез эскирадиган буюмларни ҳисобга олувчи субсчётлар;

б) камомад суммасининг айбдор шахс ҳисобига олиб борилиши:

дебет "Камомадларга доир ҳисоб-китоблар" субсчёти;

кредит "Бюджетдан ташқари даромадлар ва тушумлар" ёки бошқа тегишли субсчётлар;

в) айбдор шахс томонидан ташкилот кассасига камомад суммасининг тўланиши:

дебет "Касса" субсчёти;

кредит "Камомадларга доир ҳисоб-китоблар" субсчёти;

г) ундирилган камомад суммасининг ташкилотнинг бюджетдан ташқари маблағлар бўйича талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағига (ёки Ғазначиликда очилган шахсий ҳисобварағига) кирим қилиниши:

дебет бюджетдан ташқари маблағларни ҳисобга олувчи тегишли субсчётлар;

кредит "Касса" субсчёти;

3) материал захиралар:

а) материал захиралар суммасини ҳисобдан чиқарилиши:

дебет "Бюджетдан ташқари жамғармалар ҳисобига харажатлар" ёки бошқа тегишли субсчётлар;

кредит материал захираларни ҳисобга олувчи субсчётлар;

б) камомад суммасининг айбдор шахс ҳисобига олиб борилиши:

дебет "Камомадларга доир ҳисоб-китоблар" субсчёти;

кредит "Бюджетдан ташқари даромадлар ва тушумлар" ёки бошқа тегишли субсчётлар;

в) айбдор шахс томонидан ташкилот кассасига камомад суммасининг тўланиши:

дебет "Касса" субсчёти;

кредит "Камомадларга доир ҳисоб-китоблар" субсчёти;

г) ундирилган камомад суммасининг ташкилотнинг бюджетдан ташқари маблағлар бўйича талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағига (ёки Ғазначиликда очилган шахсий ҳисобварағига) кирим қилиниши:

дебет бюджетдан ташқари маблағларни ҳисобга олувчи тегишли субсчётлар;

кредит "Касса" субсчёти;

4) асбоб-ускуналар ва қурилиш материаллари:

а) асбоб-ускуналар ва қурилиш материаллари суммасини ҳисобдан чиқарилиши:

дебет "Бюджетдан ташқари жамғармалар ҳисобига харажатлар" ёки бошқа тегишли субсчётлар;

кредит "Ўрнатиш учун мўлжалланган асбоб-ускуналар" субсчёти;

кредит "Капитал қурилиш учун қурилиш материаллари" субсчёти;

б) камомад суммасининг айбдор шахс ҳисобига олиб борилиши:

дебет "Камомадларга доир ҳисоб-китоблар" субсчёти;

кредит "Бюджетдан ташқари даромадлар ва тушумлар" ёки бошқа тегишли субсчётлар;

в) айбдор шахс томонидан ташкилот кассасига камомад суммасининг тўланиши:

дебет "Касса" субсчёти;

кредит "Камомадларга доир ҳисоб-китоблар" субсчёти;

г) ундирилган камомад суммасининг ташкилотнинг бюджетдан ташқари маблағлар бўйича талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағига (ёки Ғазначиликда очилган шахсий ҳисобварағига) кирим қилиниши:

дебет бюджетдан ташқари маблағларни ҳисобга олувчи тегишли субсчётлар;

кредит "Касса" субсчёти.

35. Агарда мол-мулк бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобига қилинган бўлса, айбдор шахсдан ундириладиган сумма мол-мулк қийматидаги бюджет ва бюджетдан ташқари маблағларнинг улушига мос равишда тақсимланиб, маблағнинг тегишли қисми бюджет даромадига ўтказиб берилади, қолган қисми бюджет ташкилотининг бюджетдан ташқари маблағлар бўйича талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағига (ёки Ғазначиликда очилган шахсий ҳисобварағига) кирим қилинади.

Бюджет ташкилотининг бюджетдан ташқари маблағлар бўйича талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағига (ёки Ғазначиликда очилган шахсий ҳисобварағига) кирим қилинган маблағлар тўлиғича ташкилотнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлашга сарфланади.

36. Агарда аниқланган камомад ўрнига моддий жавобгар шахснинг ташкилот ихтиёрига берган мол-мулки камомад чиққан мол-мулк қийматига тенг ёки кам бўлса, ушбу мол-мулк белгиланган тартибда бозор қийматида кирим қилинади, етишмайдиган қисми эса моддий жавобгар шахс томонидан пул маблағларини киритиш билан қопланади ва бухгалтерия ҳисобида мазкур Низомда белгиланган тартибда акс эттирилади.

37. Инвентаризация натижасида аниқланган пул маблағларининг камомади моддий жавобгар шахслардан ундирилиб, белгиланган тартибда кирим қилинади ва ҳисобда қуйидагича акс эттирилади:

а) аниқланган пул маблағлари камомади суммаси моддий жавобгар шахс ҳисобига олиб борилганда:

дебет "Камомадларга доир ҳисоб-китоблар" субсчёти;

кредит пул маблағларини ҳисобга олувчи субсчётлар;

б) камомад суммаси моддий-жавобгар шахсдан ундирилганда:

дебет пул маблағларини ҳисобга олувчи субсчётлар;

кредит "Камомадларга доир ҳисоб-китоблар" субсчёти.

Бунда, кирим қилинган пул маблағлари қатъий тартибда белгиланган мақсадга сарфланади.


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2004 йил, 14-сон, 173-модда.