язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик/ Чет эл фуқароларининг Ўзбекистонга келиши, кетиши ва бўлиши/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 06.04.2004 й. 166-сон "Латвия Республикаси фуқаролари учун виза тартиботларини соддалаштириш тўғрисида"ги Қарори

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

06.04.2004 й.

N 166


ЛАТВИЯ РЕСПУБЛИКАСИ ФУҚАРОЛАРИ УЧУН

ВИЗА ТАРТИБОТЛАРИНИ СОДДАЛАШТИРИШ

ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси билан Латвия Республикаси ўртасидаги сиёсий, савдо-иқтисодий, илмий-техник ва маданий ҳамкорликни янада фаоллаштириш, ишбилармонлик ва туристик мақсадларда Ўзбекистон Республикасига ташриф буюраётган Латвия Республикаси фуқаролари учун визаларни расмийлаштириш тартиботларини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги:

ишбилармонлик мақсадларида Ўзбекистонга ташриф буюраётган Латвия Республикаси фуқаролари учун бир йил муддатга кўп марталик визаларни, Ўзбекистон Республикасидаги таклиф қилаётган юридик шахснинг Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига мурожаат қилишига доир талабни бекор қилган ҳолда Ўзбекистон Республикасининг хорижий муассасаларида, ҳужжатларни қабул қилиш кунидан ташқари, 2 иш куни мобайнида расмийлаштирсин;

турист сифатида Ўзбекистонга ташриф буюраётган Латвия Республикаси фуқаролари учун 1 ойгача бўлган муддатга кўп марталик визаларни, туристик ташкилотларнинг туристик ваучерларини тақдим этиш зарурлигига доир талабни бекор қилган ҳолда, ҳужжатларни қабул қилиш кунидан ташқари, 2 иш куни мобайнида расмийлаштирсин.

2. Ўзбекистон Республикасининг манфаатдор вазирликлари ва идоралари ўз идоравий ҳужжатларини мазкур қарорга мувофиқлаштирсинлар.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.



Вазирлар Махкамасининг Раиси                                                    И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2004 йил, 14-сон, 169-модда.