ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Меҳнат ва аҳолининг бандлиги / Аҳоли бандлиги / Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг чет элда ишлаши. Чет эл фуқароларининг Ўзбекистонда ишлаши /

Хорижга меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун кетаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг касбий малакасини тасдиқлаш фаолияти билан шуғулланувчи юридик шахсларни аккредитациядан ўтказиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 12.09.2018 й. 725-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 12 сентябрдаги

725-сон қарорига

2-ИЛОВА



Хорижга меҳнат фаолиятини амалга

ошириш учун кетаётган Ўзбекистон Республикаси

фуқароларининг касбий малакасини тасдиқлаш

фаолияти билан шуғулланувчи юридик шахсларни

аккредитациядан ўтказиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг ташқи меҳнат миграция тизимини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2018 йил 5 июлдаги ПҚ-3839-сон қарорига мувофиқ меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун хорижга жўнаб кетаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг касбий малакасини тасдиқлаш бўйича фаолият билан шуғулланувчи юридик шахсларни аккредитациядан ўтказиш, шунингдек меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун хорижга жўнаб кетаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг малака, билим ва кўникмаларга эгалигини баҳолаш тартибини белгилайди, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси фуқароларини хорижда уюшган ҳолда ишга жойлаштиришни ташкил этиш бўйича халқаро шартномаларни амалга ошириш доирасида.

2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


малака, билим ва кўникмаларни баҳолаш - даъвогар малакасининг Ўзбекистон Республикаси фуқаролари меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун жўнаб кетадиган чет давлатларда қабул қилинган касбий стандарт низомлари ёки малака талабларига мувофиқлигини, шу жумладан, чет тилини билиш даражасини тасдиқлаш;

даъвогар - ўз малакаси, билими ва кўникмаларини ушбу низомда белгиланган тартибда тасдиқлаш учун малакани баҳолаш марказига мурожаат қилган, шу жумладан иш берувчининг йўлланмаси бўйича мурожаат қилган ходим ёки муайян турдаги меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун даъво қилаётган жисмоний шахс;


малака, билим ва кўникмаларни баҳолаш учун баҳолаш воситалари - касб бўйича имтиҳон ўтказишда билимни баҳолаш марказлари томонидан фойдаланиладиган вазифалар, мезонлар мажмуи;


билимлилиги тўғрисида сертификат - малака, билим ва кўникмаларга ижобий баҳо берилганини ҳамда ишчиларга малака разрядларини ва мутахассисларга малака тоифаларини бериш бўйича касбий стандартлар ёки малака талабида назарда тутилган малаканинг тегишли даражаси берилганини тасдиқловчи ҳужжат, шунингдек, чет тилини билиш даражасини аниқлаш;

профессионал стандарт - муайян турдаги касбий фаолиятни амалга ошириш учун ходимга зарур бўлган, Ўзбекистон Республикаси фуқаролари меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун жўнаб кетаётган чет давлатларда тасдиқланган малака, билим ва кўникмалар хусусияти;


билимни баҳолаш маркази - ушбу низомга ҳамда касбий ва малака стандартлари талабларига мувофиқ малака, билим ва кўникмаларга баҳо бериш бўйича фаолият олиб борадиган ва ушбу низомда белгиланган тартибда аккредитациядан ўтган ваколатли орган юридик шахс;


аккредитация - хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун жўнаб кетаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг касбий билимга эгалигини, шу жумладан касб кўникмалари ва чет тилларини билиш даражасини тасдиқлаш бўйича фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқига даъво қилувчи юридик шахсга билимни баҳолаш маркази мақомини бериш тартиб-таомили;


ариза берувчи - аккредитациядан ўтишга ёки аккредитация муддатини узайтиришга даъво қилаётган юридик шахс;


ваколатли орган - Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги;


ишчи орган - Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги марказий аппаратининг таркибий бўлинмаси (бўлинмалари);

Малакаси тасдиқланган шахслар миллий реестри - мутахассисларнинг касблари ва тоифалари бўйича касбий малакалари, билимлари ва кўникмалари тасдиқланган жисмоний шахслар тўғрисида доим янгилаб бориладиган ахборот ресурси, маълумотлар базаси;


Билимни баҳолаш марказлари реестри - хорижга меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун жўнаб кетаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг касбий малакаларини, шу жумладан касбий кўникмаларни ва чет тилларини билиш даражасини тасдиқлаш бўйича фаолият амалга ошириш ҳуқуқи учун аккредитацияга эга юридик шахслар тўғрисида доим янгилаб бориладиган ахборот ресурси, маълумотлар базаси (кейинги ўринларда билимни баҳолаш марказлари деб юритилади.



2-БОБ. МАЛАКА, БИЛИМ ВА

КЎНИКМАЛАРНИ БАҲОЛАШ ТИЗИМИ


3. Қуйидагилар баҳолаш тизими иштирокчилари ҳисобланади:

меҳнат соҳасида давлат сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш ҳамда норматив-ҳуқуқий тартибга солиш функцияларини амалга оширувчи ваколатли орган сифатида Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги;

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги;

билимни баҳолаш марказлари;

иш берувчилар;

даъвогарлар.


4. Малака, билим ва кўникмаларни баҳолаш бўйича хизматлар Ўзбекистон Республикаси фуқаролари меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун жўнаб кетаётган чет давлатларда тасдиқланган ишчиларга малака разрядларини ва мутахассисларга малака тоифаларини бериш бўйича касбий стандартлар ва малака талаблари асосида билимни баҳолаш марказлари томонидан кўрсатилади.


5. Малака, билим ва кўникмаларни баҳолаш якунлари бўйича даъвогарга билимга эгалиги тўғрисида сертификат берилади, у даъвогарни Малакаси тасдиқланган шахслар миллий реестрига киритиш учун асос ҳисобланади.


6. Билимни баҳолаш марказлари ўзлари томонидан бериладиган билимга эгалик тўғрисидаги сертификатлар Ўзбекистон Республикаси фуқаролари меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун жўнаб кетаётган чет давлатларда тан олиниши учун малака, билим ва кўникмаларни баҳолаш ваколатига эга органлар ёки тегишли чет давлатларнинг иш берувчилари билан ҳамкорлик битимлари тузади.



3-БОБ. АРИЗА БЕРУВЧИНИ

АККРЕДИТАЦИЯДАН ЎТКАЗИШ


7. Меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун хорижга жўнаб кетаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг касбий малакасини тасдиқлаш бўйича фаолият билан шуғулланувчи юридик шахсларни аккредитациядан ўтказиш тартиби 1-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.

Аккредитациядан ўтказиш ёки аккредитациядан ўтказишни рад этиш тўғрисидаги қарорлар Касбий малакалар ва билимлар бўйича кенгаш тақдимномасига биноан ваколатли орган томонидан қабул қилинади, унинг таркиби ваколатли орган томонидан тасдиқланади.

Касбий малакалар ва билимлар бўйича кенгашнинг қарори баённома шаклида расмийлаштирилади ва оддий кўпчилик овоз билан қабул қилинади.

Касбий малакалар ва билимлар бўйича кенгашнинг қарорини сўров йўли билан расмийлаштириш мумкин.

Касбий малакалар ва билимлар бўйича кенгашнинг мажлисларига Давлат тест маркази, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, тегишли илмий-тадқиқот ва таълим муассасалари вакиллари таклиф этилиши мумкин.

Касбий малакалар ва билимлар бўйича кенгашнинг қарорлари тавсия хусусиятига эга.


8. Аккредитацияга даъво қилувчи ариза берувчи қуйидаги талабларга жавоб бериши керак:

ушбу Низом ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонун ҳужжатлари талабларига қатъий риоя этиши;

штатида (ўриндошлик бўйича йўл қўйилади) олий маълумотли ва олий таълим муассасасини битиргандан кейин ариза берувчи малака, билим ва кўникмаларни баҳолашга даъво қилаётган йўналишларнинг ҳар бири бўйича камида 3 йиллик амалий иш стажига (шу жумладан ўриндошлик бўйича) эга бўлган камида бир нафар ходимга бўлиши;

тасарруфида хўжалик юритиш, тезкор бошқариш ҳуқуқи асосида ёки бошқа қонуний асосда малака, билим ва кўникмаларни баҳолаш учун баҳолаш воситаларига, шунингдек малака имтиҳони ташкил этиш ва ўтказиш учун мўлжалланган моддий-техник базага эга бўлиши;

малака, билим ва кўникмаларни баҳолашда олинган ахборотнинг махфийлигини таъминлаши;

малака, билим ва кўникмаларни баҳолаш бўйича шартнома мажбуриятларини ўз вақтида ва сифатли бажариши;

малака, билим ва кўникмаларни баҳолашда мустақиллик, ошкоралик ва холисликни таъминлаши;

малака, билим ва кўникмаларни баҳолаш тўғрисида ишончли ахборот тақдим этиши керак.


9. Аккредитацияга даъво қилувчи ариза берувчи бевосита ёки билвосита почта орқали ёки электрон шаклда умумий фойдаланиладиган ахборот-коммуникация тармоқларидан, шу жумладан Интернет тармоғидан фойдаланган ҳолда электрон имзо қўйилганлиги шарти билан ишчи органга қуйидагиларни тақдим этади:

ушбу Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шаклда ариза;

штатида ва/ёки фуқаролик ҳуқуқий хусусиятга эга шартнома бўйича ариза берувчи малака, билим ва кўникмаларни баҳолашга даъво қилаётган йўналишларнинг ҳар бири бўйича олий юридик маълумотли мутахассиснинг (мутахассисларнинг) мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжатлар;

тасарруфида хўжалик юритиш, тезкор бошқариш ҳуқуқи асосида ёки бошқа қонуний асосда малака, билим ва кўникмаларни баҳолаш учун баҳолаш воситалари, шунингдек малака имтиҳони ташкил этиш ва ўтказиш учун мўлжалланган моддий-техник база мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжат;

Бунда билимни баҳолаш марказида касб малакасини ва чет тилини билиш даражасини (TOEFL, IELTS ва ҳоказолар) баҳолаш учун тегишли аккредитация мавжуд бўлса, қўшимча аккредитация талаб этилмайди.


10. Ариза берувчидан мазкур Низомда назарда тутилмаган ҳужжатларни тақдим этишни талаб қилиш тақиқланади.


11. Ариза берувчи ишончсиз ёки бузилган маълумотларни тақдим этгани учун Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб беради.


12. Аккредитация олиш учун ариза у ва аккредитация олиш учун тақдим этиладиган зарур ҳужжатлар тушган кундан бошлаб ўн иш куни ичида ишчи орган томонидан кўриб чиқилади. Кўриб чиқиш якунлари бўйича ишчи орган хулоса тайёрлайди. Хулоса ваколатли органга берилади.


13. Аккредитация олиш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш учун ишчи орган томонидан тўлов куни Ўзбекистон Республикасида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг беш баравари миқдорида йиғим ундирилади.

14. Тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқиш жараёнида ишчи орган ариза берувчиларнинг малака, билим ва кўникмаларни баҳолаш бўйича режалаштирилаётган фаолиятни амалга ошириш учун мазкур Низомда белгиланган талаблар ва шартларга мувофиқлигини жойнинг ўзига бориб ўрганиши мумкин.


15. Ваколатли орган ишчи органнинг хулосасини олган кундан бошлаб беш кун мобайнида аккредитациядан ўтказиш ёки уни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.


16. Ишчи орган тегишли қарор қабул қилингандан кейин уч кун давомида ариза берувчини қабул қилинган қарордан хабардор қилиши шарт.


17. Аккредитация чекланмаган муддатга берилади.


18. Аккредитация намунавий бланкда расмийлаштирилади. Унинг шакли ваколатли орган томонидан тасдиқланади. Бланклар зарур ҳимоя даражасига эга, қатъий ҳисобот берадиган ҳужжатлар ҳисобланади, ҳисобга олинадиган серия ва рақамга эга.

Бланкларни олиш, ҳисобга олиш ва сақлаш ишчи орган зиммасига юкланади.


19. Ваколатли орган:

юридик шахс томонидан тегишли тарзда расмийлаштирилмаган ҳужжатлар тақдим этилса;

юридик шахс томонидан тақдим этилган ҳужжатларда ишончсиз ёки бузилган маълумотлар бўлса;

юридик шахс ушбу Низомда назарда тутилган талаблар ва шартларга мувофиқ келмаса, юридик шахсни аккредитациядан ўтказишни рад этишга ҳақли.

Бошқа асослар бўйича, шу жумладан мақсадга мувофиқ эмаслиги сабаблари бўйича аккредитациядан ўтказишни рад этишга йўл қўйилмайди.


20. Аккредитациядан ўтказишни рад этиш тўғрисидаги қарор асослантирилган бўлиши керак ҳамда рад этиш сабабларини ва юридик шахс мазкур сабабларни бартараф этиб, такроран кўриб чиқиш учун ҳужжатлар тақдим этиши мумкин бўлган муддатни кўрсатган ҳолда ёзма шаклда ариза берувчига юборилади (берилади). Аккредитациядан ўтказишни рад этиш тўғрисидаги хабарда кўрсатилган муддат камчиликларни бартараф этиш учун зарур бўлган вақтга тенг бўлиши керак.


21. Юридик шахсни аккредитациядан ўтказишни рад этилган тақдирда, аризани кўриб чиқиш учун тўланган йиғим қайтарилмайди.


22. Юридик шахснинг барча зарур ҳужжатлар билан аризаси олинган санадан бошлаб беш иш куни ичида ҳужжатлар ваколатли орган томонидан такроран кўриб чиқилади. Юридик шахснинг аризаси такроран кўриб чиқилиши учун йиғим ундирилмайди.


23. Юридик шахснинг аризасини такроран кўриб чиқишда аккредитациядан ўтказишни рад этиш тўғрисидаги хабарда аввал кўрсатилмаган янги асослар бўйича аккредитациядан ўтказишни рад этишга йўл қўйилмайди.


24. Аккредитациядан ўтказишни рад этиш учун асос бўлиб хизмат қилган сабабларни бартараф этиш учун тақдим этилган муддат тамом бўлгандан кейин берилган аккредитациядан ўтказиш тўғрисидаги юридик шахснинг аризаси янги берилган ариза ҳисобланади.


25. Ариза берувчи ваколатли орган қарорига қўшилмаса, аккредитациядан ўтказишни рад этиш тўғрисидаги қарор, шунингдек ишчи орган мансабдор шахсининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиш ҳуқуқига эга.



4-БОБ. МАЛАКА, БИЛИМ ВА

КЎНИКМАЛАРНИ БАҲОЛАШ


26. Малака, билим ва кўникмаларни баҳолаш иш берувчиларга малака разрядини ва мутахассисларга малака тоифасини бериш, шунингдек, чет тилини билиш даражасини баҳолаш бўйича малака имтиҳони (кейинги ўринларда малака имтиҳони деб аталади) шаклида ўтказилади.

Бунда меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун хорижга жўнаб кетаётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ихтиёрий асосда малакани баҳолашда иштирок этади.


27. Малака имтиҳони билимни баҳолаш маркази томонидан ташкил этилади ва ўтказилади.


28. Малака имтиҳони бошқа жисмоний ёки юридик шахслар маблағлари ҳисобига даъвогарнинг ташаббуси билан ёки иш берувчи маблағлари ҳисобига иш берувчи йўлланмаси бўйича ўтказилади.


29. Малака имтиҳонидан ўтиш учун билимни баҳолаш марказига даъвогар томонидан бевосита ёки билвосита почта орқали ёки электрон шаклда умумий фойдаланиладиган ахборот-коммуникация тармоқларидан, шу жумладан Интернет тармоғидан фойдаланган ҳолда қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

малака имтиҳонида иштирок этиш тўғрисидаги даъвогар аризаси.

Мазкур ҳужжатлар бир нусхада тақдим этилади. Ушбу бандда назарда тутилмаган қўшимча ҳужжатларни талаб қилиш мумкин эмас.

Қуйидаги ҳужжатлар ваколатли орган томонидан тегишли давлат органлари ва ташкилотлардан мустақил равишда, шу жумладан "Электрон ҳукумат" тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали сўраб олинади:

паспортнинг ёки шахсни тасдиқловчи бошқа ҳужжатнинг нусхаси;

тегишли рухсат тўғрисидаги ҳужжатларнинг нусхалари.

30. Малака, билим ва кўникмаларни баҳолаш бўйича малака имтиҳонида иштирок этиш қиймати билимни баҳолаш марказлари томонидан мустақил белгиланади.

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги меҳнат бозоридаги бандлик билан боғлиқ вазиятдан ва Ўзбекистон Республикаси фуқароларини хорижда ишга жойлаштиришни ташкил этиш бўйича халқаро шартномаларни бажариш заруратидан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда чет тили бўйича малака имтиҳонида иштирок этиш қийматининг чекланган даражасини белгилашга ҳақли.

Бунда чет тили бўйича малака имтиҳонида иштирок этиш қийматини тўлашдан тушган маблағларнинг 50 фоизи Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи фуқароларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармасига йўналтирилади.

31. Малака имтиҳонини топширишга қўйишни рад этиш тақиқланади, бундан қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар мустасно.


32. Малака имтиҳонидан ўтиш якунлари бўйича даъвогарга уч кун муддатда билимни баҳолаш маркази томонидан билимга эгалик тўғрисидаги сертификат берилади, малака имтиҳонидан ўтишда қониқарсиз баҳо олган тақдирда эса малака имтиҳонидан ўтганлик тўғрисида даъвогар учун тавсияларга эга хулоса берилади.


33. Билимга эгалик тўғрисида берилган сертификатлар ҳақидаги маълумотлар Малакаси тасдиқланган шахслар миллий реестрига ваколатли орган томонидан киритилади.


34. Билимни баҳолаш маркази томонидан малака имтиҳонидан ўтиш якунлари бўйича қабул қилинган қарорларга қўшилмаган даъвогар ёки иш берувчи улар малака имтиҳонидан ўтиш натижалари тўғрисида хабардор қилинган санадан бошлаб ўн календарь кун давомида ваколатли органга ёки Касбий малакалар ва билимлар бўйича кенгашга ёзма шикоят беришга ҳақли.

Малака имтиҳонини ўтказиш натижалари ва билимга эгалик тўғрисидаги сертификат бериш билан боғлиқ шикоятларни кўриб чиқиш тартиби ваколатли орган томонидан белгиланади.



5-БОБ. СИФАТГА ҲАМДА ЎРНАТИЛГАН

ТАЛАБЛАР ВА ШАРТЛАРГА РИОЯ

ЭТИЛИШИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ


35. Ваколатли орган билимни баҳолаш маркази ушбу Низомда назарда тутилган лицензия талаблар ва шартларга риоя этишини ишчи орган орқали назорат қилади.


36. Билимни баҳолаш марказлари ҳар ой ишчи органга ваколатли орган томонидан белгиланадиган шакллар бўйича ўз фаолияти тўғрисида ҳисобот тақдим этади.


37. Билимни баҳолаш марказлари сифатга ва шартларга риоя этишини назорат қилишда ваколатли орган ўз ваколати доирасида:

баҳолаш сифатига ва шартларга оид талабларга риоя этилишини текшириш, шу жумладан, малакаси ҳақида сертификат олган ва Малакаси тасдиқланган шахслар миллий реестрига киритилган шахслар билимлари даражасини саралаб текшириш, бу жараёнга, заруратга кўра, миллий ва хорижий экспертларни пулли асосда жалб қилиш. Бунда малакани баҳоловчи муайян марказда малакаси ҳақида сертификат олган ҳамда Малакаси тасдиқланган шахслар миллий реестрига киритилган шахсларнинг кўпи билан 3 фоизи (бироқ камида беш нафар шахс) саралаб текширилади;

текширувлар ўтказишда юзага келадиган масалаларга, шунингдек Ўзбекистон Республикаси фуқароларидан тушган шикоятларга доир зарур ахборотни билимни баҳолаш марказларидан сўраш ва олиш;

текширувлар натижалари асосида ҳужжатлар (маълумотлар) тузиш, унда билимни баҳолаш марказлари томонидан ўрнатилган талаблар ва шартлар бузилган аниқ ҳолатларни кўрсатиш;

аниқланган қонунбузарликларни билимни баҳолаш марказлари томонидан бартараф этиш тўғрисида ижро этиш учун мажбурий бўлган кўрсатмалар бериш, бундай қонунбузарликларни бартараф этиш учун етарли бўлган муддатларни белгилаш;

қонун ҳужжатлари бузилган аниқ ҳолатлар бўйича қарорлар қабул қилиш ва судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.


38. Аккредитация билимни баҳолаш маркази томонидан ўрнатилган талаблар ва шартлар бузилганлиги аниқланган, шунингдек аниқланган қонунбузарликларни бартараф этиш тўғрисидаги ваколатли органнинг кўрсатмалари улар томонидан бажарилмаган ҳолларда тўхтатилиши мумкин.

Ваколатли орган амал қилишини тўхтатиш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан бошлаб уч кундан кечикмай бу ҳақда билимни баҳолаш марказини ёзма равишда хабардор қилиши керак.


39. Ваколатли орган билимни баҳолаш маркази учун аккредитациянинг амал қилишини тўхтатишга олиб келган ҳолатларни бартараф этиш муддатини белгилайди.


40. Билимни баҳолаш маркази томонидан аккредитациянинг амал қилишини тўхтатишга олиб келган ҳолатлар бартараф этилса, ваколатли орган мазкур ҳолатларни бартараф этиш тўғрисида ёзма тасдиқнома олган вақтдан бошлаб уч кун муддатда аккредитациянинг амал қилишини давом эттириш тўғрисида қарор қабул қилади.


41. Билимни баҳолаш марказлари аккредитациянинг амал қилиши тўхтатилган даврда фаолият олиб бориши қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлади.


42. Аккредитациянинг амал қилиши ваколатли орган томонидан қуйидаги ҳолларда тугатилади:

билимни баҳолаш маркази аккредитациянинг амал қилишини тугатиш тўғрисидаги ариза билан мурожаат қилса;

билимни баҳолаш маркази тугатилганда ёки у қайта ташкил этилганда, бунда у ўз фаолиятини тўхтатганда, бундан у қайта ташкил этилган ҳол мустасно, шунингдек қўшилганда, бунда янги юзага келган юридик шахс давлат рўйхатидан ўтказилган санада қайта ташкил этилаётган юридик шахсларда айни бир аккредитацияланадиган фаолият турини амалга ошириш учун аккредитацияси бўлганда;

билимни баҳолаш маркази томонидан ушбу низомда назарда тутилган талаблар ва шартлар бир неча марта ёки бир марта қўпол тарзда бузилганда;

ваколатли орган томонидан белгиланган муддатда аккредитация амал қилишининг тўхтатилишига олиб келган ҳолатлар билимни баҳолаш маркази томонидан бартараф этилмаганда;

аккредитация тўғрисидаги ваколатли орган қарори ноқонунийлиги аниқланганда;

агар ўтказилган саралаш текшируви якунлари бўйича малакани баҳоловчи муайян марказда малакаси ҳақида сертификат олган ҳамда Малакаси тасдиқланган шахслар миллий реестрига киритилган шахсларнинг 50 фоизидан ортиғининг билим даражаси касбий стандартининг белгиланган қоидаларига ёки малака талабларига, шу жумладан, чет тилини билиш даражасига қўйилган талабларга мос келмаса.

Ваколатли орган аккредитациянинг амал қилишини тугатиш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан бошлаб уч кундан кечикмай бу ҳақда уни асослаб берган ҳолда билимни баҳолаш марказини ёзма равишда хабардор қилади.

Аккредитация тугатилганда тўланган йиғимлар қайтарилмайди.


43. Аккредитация:

ушбу Низомнинг 42-бандида назарда тутилган;

билимни баҳолаш марказлари аккредитацияни бекор қилиш тўғрисидаги ариза билан мурожаат қилган;

сохта ҳужжатлардан фойдаланган ҳолда аккредитация олинганлиги аниқланган ҳолларда бекор қилинади.

Ушбу банднинг тўртинчи хатбошисида назарда тутилган ҳолда аккредитация суднинг қарори билан, бошқа ҳолларда эса ваколатли органнинг қарори билан бекор қилинади.


44. Ваколатли орган аккредитацияни бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилингандан кейин уч кун ичида бу ҳақда билимни баҳолаш марказини ёзма равишда хабардор қилиши керак.

Аккредитация бекор қилинганда тўланган йиғимлар қайтарилмайди.


45. Ваколатли органнинг аккредитация, уни тўхтатиш, давом эттириш, тугатиш ва бекор қилиш тўғрисидаги қарорлари ваколатли органнинг расмий интернет сайтида ёки бошқа оммавий ахборот воситаларида чоп этилиши лозим.



6-БОБ. МАЛАКАСИ ТАСДИҚЛАНГАН

ШАХСЛАР МИЛЛИЙ РЕЕСТРИ


46. Малакаси тасдиқланган шахслар миллий реестри ваколатли орган томонидан юритилиб, ваколатли органнинг расмий веб-сайтида жойлаштирилади.

47. Малакаси тасдиқланган шахслар миллий реестрининг электрон платформаси, шунингдек, малакани баҳолаш марказлари фаолиятининг дастурий таъминоти Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги тасарруфидаги "Меҳнат соҳасидаги лойиҳаларни бошқариш маркази" МЧЖ томонидан Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан ишлаб чиқилади ва қўллаб-қувватланади.

48. Малака имтиҳонидан ўтказиш якунлари бўйича даъвогарга берилган билимни баҳолаш марказининг билимга эгалик тўғрисидаги сертификати Малакаси тасдиқланган шахслар миллий реестрига киритиш учун асос ҳисобланади.

Билимни баҳолаш марказлари томонидан тегишли ахборотни Малакаси тасдиқланган шахслар миллий реестрига автоматик киритиш механизмини жорий этишга йўл қўйилади.


49. Малакаси тасдиқланган шахслар миллий реестрида қуйидагилар кўрсатилиши керак:

тартиб рақами;

идентификация рақами (автоматик ҳосил бўладиган ноёб рақам);

даъвогарнинг фамилияси, исми, отасининг исми;

даъвогарнинг паспорт маълумотлари;

малака, билим ва кўникмалар баҳоланган касб (мутахассислик);

малака, билим ва кўникмалар баҳоланган касб (мутахассислик) коди;

тегишли касб (малака) бўйича малака, билим ва кўникмаларни баҳолаш;

чет тилларини билиш даражасини баҳолаш - агар билса;

чет давлат қонун ҳужжатлари базавий асосларини билиш даражасини баҳолаш - агар билса;

чет давлат маданий-этник негизларини билиш даражасини баҳолаш - агар билса;

билимни баҳолаш маркази номи ва у жойлашган жой (почта манзили);

телефон рақами (факс);

ташкилот раҳбарининг фамилияси, исми, отасининг исми;

аккредитация берилган сана ва аккредитация рақами.

Ваколатли орган Малакаси тасдиқланган шахслар миллий реестрига жойлаштириш учун талаб қилинган ахборот турларини тўлдириши мумкин.


50. Малакаси тасдиқланган шахслар миллий реестридаги ахборот ваколатли органнинг веб-сайтига жойлаштирилади ва танишиш учун очиқ ҳисобланади.


51. Билимни баҳолаш марказларининг аккредитациясини тўхтатиш, тугатиш ёки бекор қилиш тўғрисида қарорлар қабул қилинган тақдирда, ваколатли орган аккредитация муддати тўхтатилган, тугатилган ёки бекор қилинган тегишли билимни баҳолаш маркази томонидан билимга эгалик тўғрисидаги сертификат берилган даъвогар(лар) малакаси, билими ва кўникмаларини баҳолаш натижаларини Малакаси тасдиқланган шахслар миллий реестридан чиқариб ташлашга ҳақли.

Бунда ваколатли орган билимни баҳолаш маркази томонидан даъвогарлар малакаси, билими ва кўникмаларига берилган баҳо сифатини, шу жумладан Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи фуқароларни қўллаб-қувватлаш ҳамда ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармаси маблағлари ҳисобига учинчи томонни жалб қилган ҳолда текширишга, шундан сўнг Малакаси тасдиқланган шахслар миллий реестрида шахсни тиклаш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақли.



7-БОБ. ВАКОЛАТЛИ ОРГАН ҚАРОРЛАРИ

УСТИДАН ШИКОЯТ ҚИЛИШ


52. Ваколатли органнинг қарорлари, шунингдек ваколатли орган ва ишчи орган мансабдор шахсининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда юридик шахслар томонидан шикоят қилиниши мумкин.


53. Ваколатли органнинг аккредитацияни тўхтатиш, тугатиш ва бекор қилиш тўғрисидаги қарорлари устидан судга шикоят қилиш мумкин. Суд аккредитацияни бекор қилиш асосли эмас деб эътироф этса, ишчи орган билимни баҳолаш маркази олдида унга етказилган зарар миқдорида жавоб беради.



8-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


54. Ушбу Низомга мувофиқ ундириладиган йиғимлар ваколатли органнинг махсус ҳисобварағига ўтказилади.

55. Ушбу Низом талабларини бузганликда айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.






Низомга

1-ИЛОВА



Хорижга меҳнат фаолиятини амалга

ошириш учун кетаётган Ўзбекистон Республикаси

фуқароларининг касбий малакасини тасдиқлаш

фаолияти билан шуғулланувчи юридик

шахсларни аккредитациядан ўтказиш

СХЕМАСИ

    

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Ижро муддатлари



1-босқич

Ариза берувчи

Зарур ҳужжатлар билан бирга ишчи органга ариза беради.

Лицензия даъвогарининг хоҳишига кўра

  

2-босқич

Ишчи орган


1. Аккредитация учун тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқиш.


2. Тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқиш жараёнида зарурат бўлса, ариза берувчининг белгиланган талабларга мувофиқлигини жойнинг ўзига бориб ўрганади.


3. Кўриб чиқиш якунлари бўйича хулоса тайёрлайди, у лицензияловчи органга берилади.


Хулоса олинган кундан бошлаб ўн иш куни давомида

3-босқич

Ишчи орган

Ҳужжатларни кўриб чиқиш учун энг кам иш ҳақининг беш баравари миқдорида йиғим тўлайди.

Хулоса олинган кундан бошлаб ўн иш куни давомида


4-босқич

Ваколатли орган

Касб малакалари ва малакалар бўйича Кенгаш тақдимига биноан аккредитация қилиш ёки аккредитация қилишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.

Хулоса олинган кундан бошлаб беш иш куни давомида


  

5-босқич

Ишчи орган

Қабул қилинган қарор тўғрисида ариза берувчини хабардор қилади


Тегишли қарор қабул қилинган кундан кейин уч кун ичида

  

  

6-босқич

Аккредитацияланган юридик шахс

Лицензия талабларига кўра фаолият олиб боради.


Доимий асосда

  

   




Низомга

2-ИЛОВА



Хорижга вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга

ошириш учун хорижга кетаётган Ўзбекистон Республикаси

фуқароларининг касбий малакасини, шу жумладан касбий

кўникмаларни ва чет тилларини билиш даражасини

тасдиқлаш фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини

олишга аккредитациядан ўтиш учун

АРИЗА

       

1. Ариза берувчи номи:


2. Жойлашган жойи (почта манзили):


3. Телефон


факс


4. е- mail:


5. web-саҳифа:


(агар бор бўлса)

6. Банк реквизитлари:


7. Аризага илова қилинадиган ҳужжатлар рўйхати:

1) …,

2) …,

3) …,

4) …,

5) …


Раҳбарнинг Ф.И.О. ва имзоси




Берилган сана: 20 __ й. "___"___________



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 13 сентябрь












































Время: 0.2071
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск