ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Прокуратура. Адлия органлари. Нотариат. Адвокатура. Юридик хизмат / Нотариат /

Юридик шахслар иштирокидаги нотариал ҳаракатларни амалга оширишда юридик шахслар ҳақида маълумотлар олишнинг Маъмурий регламенти (ЎзР ВМ 14.09.2018 й. 733-сон қарорига 5-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 14 сентябрдаги

733-сон қарорига

5-ИЛОВА



Юридик шахслар иштирокидаги нотариал

ҳаракатларни амалга оширишда юридик

шахслар ҳақида маълумотлар олишнинг

МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Регламент нотариатнинг фаол модели доирасида нотариуслар томонидан "ягона дарча" тамойили бўйича юридик шахслар иштирокидаги нотариал ҳаракатларни амалга оширишда юридик шахслар ҳақида маълумотларни олишда давлат хизматлари марказлари билан ҳамкорлик қилиш тартибини белгилайди.


2. Нотариусларнинг давлат хизматлари марказлари билан ахборот алмашуви курьерлик хизмати орқали ёки идоралараро электрон тизимлар орқали реал вақт режимида амалга оширилади.

3. Юридик шахслар иштирокидаги нотариал ҳаракатларни амалга оширишда юридик шахслар ҳақидаги маълумотларни олиш ушбу Регламентга 1-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.



2-БОБ. ЮРИДИК ШАХСЛАР ҲАҚИДАГИ

МАЪЛУМОТЛАРНИ ОЛИШДА НОТАРИУСЛАР ВА

ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИ МАРКАЗЛАРИНИНГ

ЎЗАРО ҲАМКОРЛИК ҚИЛИШИ ТАРТИБИ

4. Нотариус юридик шахс иштирокидаги нотариал ҳаракатларни амалга оширишда юридик шахснинг таъсис ҳужжатлари билан танишиб чиқиши, шунингдек, у қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилганлигини ҳамда амалга оширилаётган нотариал ҳаракатлар уларнинг таъсис ҳужжатларига мувофиқ ёки мувофиқ эмаслигини текширади.

Бунда нотариус юридик шахслар ҳақидаги маълумотларни курьерлик хизмат орқали ёки идоралараро электрон тизимлари орқали реал вақт режимида мустақил олади.


5. Нотариуслар юридик шахслар ҳақидаги маълумотларни олиш учун ушбу Регламентга 2-иловага мувофиқ давлат хизматлари марказига курьерлик хизмати орқали ёзма шаклда ёки идоралараро электрон тизим орқали электрон шаклда сўровнома билан мурожаат қилади.

6. Сўровномада қуйидагилар кўрсатилиши лозим:

сўров йўллаётган нотариал идоранинг номи;

сўров йўллаётган нотариал идоранинг манзили (агар сўровнома ёзма шаклда бўлса);

сўровнома йўлланган сана ва қайд рақами;

сўров йўлланаётган давлат хизматлари маркази номи;

юридик шахс СТИРи;

сўровнома йўллаётган нотариал идора нотариусининг Ф.И.О.;

сўровнома йўллаётган нотариал идора нотариусининг имзоси ва муҳри (агар сўровнома ёзма шаклда бўлса).

7. Сўровнома электрон тарзда расмийлаштирилганда идоралараро электрон тизим орқали реал вақт режимида жўнатилади.


8. Сўровномада маълумотлар тўлиқ бўлмаган тақдирда давлат хизматлари маркази маълумотномани беришни рад этади.

Бошқа асосларга кўра юридик шахслар ҳақидаги маълумотларни беришни рад этиш қатъиян тақиқланади.


9. Нотариуснинг сўровномасига давлат хизматлари марказлари ушбу Регламентга 3-иловага мувофиқ шаклда, агар сўровнома:

курьерлик хизмати орқали юборилса - бир соат ичида ёзма ёки электрон шаклда;

идоралараро электрон тизим орқали юборилса - зудлик билан реал вақт режимида электрон шаклда жавоб бериши шарт.


10. Юридик шахс ҳақидаги маълумотлар давлат хизматлари марказлари томонидан бепул берилади.

11. Нотариус сўровномасига асосан бериладиган маълумотда қуйидагилар кўрсатилиши шарт:

давлат хизматлари марказининг номи;

давлат хизматлари маркази манзили (агар жавоб ёзма шаклда бўлса);

маълумотнома тузилган сана ва қайд рақами;

маълумотнома юборилаётган нотариал идора;

юридик шахс ҳақидаги маълумотлар (юридик шахснинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномаси, таъсис ҳужжатлари, уларга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар билан, СТИР);

давлат хизматлари маркази ходимининг лавозими ва Ф.И.О.;

имзо ва муҳр (агар жавоб ёзма шаклда бўлса).



3-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


12. Ишончсиз ва бузиб кўрсатилган маълумотлар тақдим этилгани учун ушбу маълумотларни тақдим этган шахслар жавоб берадилар.


13. Ушбу Регламент талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.






Маъмурий регламентга

1-ИЛОВА



Юридик шахслар иштирокидаги нотариал

ҳаракатларни амалга оширишда юридик

шахслар ҳақида маълумотлар олиш

СХЕМАСИ


Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддатлари

1-босқич

Юридик шахс вакили

1. Нотариал ҳаракатни амалга ошириш учун нотариусга мурожаат қилиш.

2. Вакил ваколатини тасдиқлайдиган ҳужжат билан юридик шахснинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномасини тақдим этиш.

1. Ўз хоҳишига кўра.




2. Мурожаат қилганда.

2-босқич

Нотариус

Юридик шахслар ҳақидаги маълумотларни сўраб сўровнома юбориш.

Ҳужжатлар тақдим

этилганда 15 дақиқа ичида.

3-босқич

Давлат хизматлари марказлари

Нотариус сўровига асосан юридик шахс ҳақидаги маълумотни тақдим этиш.

Агар сўровнома:

курьерлик хизмати орқали

юборилса - бир соат ичида;

идоралараро электрон тизим

орқали юборилса - зудлик

билан реал вақт режимида.

4-босқич

Нотариус

Нотариал ҳаракатни амалга ошириш.

Нотариал ҳаракатни турига қараб 15-30 дақиқа ичида.





Маъмурий регламентга

2-ИЛОВА



Юридик шахслар иштирокидаги нотариал

ҳаракатларни амалга оширишда юридик шахслар

ҳақидаги маълумотларни олиш учунсўровнома

ШАКЛИ

  

нотариал идоранинг номи ва манзили

  

сана

қайд рақами

  

давлат хизматлари маркази номи


Юридик шахслар иштирокидаги нотариал

ҳаракатларни амалга оширишда юридик

шахслар ҳақидаги маълумотларни олиш учун

СЎРОВНОМА

Юридик шахс тўғрисида маълумотлар

1. СТИР:

   






нотариус Ф.И.О.

имзо ва муҳр (сўровнома

ёзма шаклда бўлса)






Маъмурий регламентга

3-ИЛОВА



Юридик шахслар ҳақидаги маълумот

ШАКЛИ



давлат хизматлари маркази номи


  

сана

қайд рақами

  

нотариал идоранинг номи ва манзили


  

Юридик шахслар ҳақида

МАЪЛУМОТ


Юридик шахс тўғрисидаги маълумотлар

1. Номи ва ташкилий ҳуқуқий шакли:


2. Юридик шахснинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳномаси


3. Таъсис ҳужжатлари:


4. Таъсис ҳужжатларига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар


5. Жойлашган жойи (почта манзили):


6. СТИР:





давлат хизматлари маркази мансабдор

шахси лавозими, Ф.И.О.

имзо ва муҳр (сўровнома

ёзма шаклда бўлса)


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 17 сентябрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 17 сентябрь, 37-сон, 758-модда








































Время: 0.1370
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск