Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Олий таълим (бакалавриат, магистратура) /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 17.09.2018 й. 736-сон "Таълим тизимида маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

17.09.2018 й.

N 736



ТАЪЛИМ ТИЗИМИДА МАЪНАВИЙ-МАЪРИФИЙ

ИШЛАР САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида" 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон Фармони ва "Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 20 апрелдаги ПҚ-2909-сон қарорида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш ҳамда талаба ва ўқувчиларнинг маънавий-маърифий, маданий савиясини мунтазам ошириб бориш, уларнинг ўқишдан бўш вақтини мазмунли ўтказишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетига тегишли Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Талабалар шаҳарчасида жойлашган собиқ "Фудзияма" кафеси биносини тегишли ҳудуди билан бирга (кейинги ўринларда объект деб аталади) Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги "Маънавият ва маърифат" марказига (кейинги ўринларда Марказ деб аталади) оператив бошқариш ҳуқуқи асосида бепул бериш, шунингдек, мазкур объектда Марказ таркибидаги Талабаларнинг медиа ижтимоий фаолияти ва маданий дам олиш масканини ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.


2. Қуйидагилар Марказнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг талаба ва ўқувчиларини юртимиз ҳамда дунёда рўй бераётган ижтимоий-сиёсий, маданий, хусусан, ёшлар ҳаётига оид воқеалар, янгиликлар ва қизиқарли маълумотлардан тезкор хабардор қилиб, уларнинг вақтини мазмунли ўтказишга мўлжалланган виртуал ахборот макони (веб-сайт, портал, форум, мессенжерлардаги каналлар ва ҳ.к.)ни яратиш ва доимий фаолият олиб боришини таъминлаш;

талаба ва ўқувчиларда китобхонлик ҳамда мутолаа маданиятини шакллантириш орқали уларнинг маънавий дунёсини юксалтиришга қаратилган ишларни ташкил этиб бориш;

ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари бўлган талаба ва ўқувчилар ҳамда уюшмаган ёшлар ўртасида уларни ватанпарварлик ва фидойилик руҳида тарбиялашга қаратилган ижтимоий акциялар, тадбир ва танловлар ташкил этиш, уларда миллий контентга бўлган қизиқишларини оширишга қаратилган блоггерлар клуби фаолиятини йўлга қўйиш;

ўқиш ёки иш юзасидан хорижда истиқомат қилаётган ўзбекистонлик ёшлар билан мунтазам виртуал алоқани йўлга қўйиш ва улар билан Интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали маънавий-маърифий тарғибот ишларини олиб бориш;

олий ва ўрта махсус таълим тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар, таълим билан боғлиқ долзарб муаммолар ва уларнинг ечимини таҳлил қилиш ҳамда ёритиб бориш мақсадида пресс-клуб ташкил этиш ва унинг доимий фаолиятини таъминлаш;

ёшларнинг бепул маданий дам олишларига қаратилган тадбирлар ташкил этиш, театр томошалари намойиш этиб борилишини таъминлаш, уларга ижтимоий-психологик ёрдам кўрсатиш хизматини ташкил этиш;

талаба ва ўқувчилар туризмини ривожлантириш, ёш авлодни мамлакатимизнинг тарихий жойларига ва буюк аждодларимизнинг муқаддас зиёратгоҳларига доимий ташрифларини уюштириш;

олий ва ўрта махсус таълим муассасаларида ўтказиладиган "Ахборот ва мураббийлик соатлари"ни методик таъминлаш ҳамда турли мавзуларда мультимедиа маҳсулотларини яратиш ва тарқатиб бориш;

профессор-ўқитувчилар, талаба ва ўқувчилар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва коррупциянинг олдини олишга қаратилган маънавий-маърифий тарғибот ишларини мунтазам йўлга қўйиш;

олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълим тизимида оммавий, маданий-маърифий ва спорт-соғломлаштириш тадбирлари ва турли мусобақаларни ўтказиб бориш.


3. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги "Маънавият ва маърифат" марказининг тузилмаси 1-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги "Маънавият ва маърифат" маркази фаолиятини такомиллаштириш ҳамда талаба ва ўқувчиларнинг дарсдан бўш вақтини мазмунли ташкил этиш чора-тадбирлари дастури 2-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги "Маънавият ва маърифат" маркази ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш разрядлари 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирига, зарур ҳолларда, Марказ тузилмасига тасдиқланган ходимларнинг умумий чекланган сони ва меҳнатига ҳақ тўлаш жамғармаси доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда:

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги "Маънавият ва маърифат" маркази фаолиятини такомиллаштириш ҳамда талаба ва ўқувчиларнинг дарсдан бўш вақтини мазмунли ташкил этиш чора-тадбирлари дастурида белгиланган тадбирларни ўз вақтида ва самарали амалга ошириш чораларини кўрсин;

олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари талабалари ва ўқувчилари, шунингдек, меҳнат ва ўқув жамоалари ўртасида спорт турлари бўйича мусобақалар ва марафонларни юқори савияда ўтказишга алоҳида эътибор қаратсин;

талаба ва ўқувчиларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этишга муносиб ҳисса қўшаётган профессор-ўқитувчилар ҳамда тўгарак раҳбарларининг фаолиятини мониторинг қилиш натижаларига кўра, уларни тегишли таълим муассасаларининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан белгиланган тартибда моддий ва маънавий рағбатлантириб боришни мувофиқлаштирсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги:

бир ой муддатда Марказнинг янги таҳрирдаги уставини ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин;

Марказни зарур ихтисосликка эга бўлган малакали кадрлар билан таъминлаш, шунингдек, унинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш чора-тадбирларини кўрсин;

Марказнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, талаба ва ўқувчилар ҳамда профессор-ўқитувчилар ўртасида ўтказиладиган оммавий-маданий, спорт-соғломлаштириш ва маънавий-маърифий тадбирларни ўтказиш учун Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Олий таълим муассасаларини ривожлантириш жамғармаси маблағларидан фойдалансин.


6. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Марказ мурожаатига асосан уни зарур телекоммуникациялар, Интернет жаҳон ахборот тармоғига кириш ва телефон алоқаси билан белгиланган тартибда таъминласин.


7. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузурида "Маънавият ва маърифат" марказини ташкил этиш тўғрисида" 2011 йил 12 январдаги 11-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 1-2-сон, 9-модда) 4-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.А. Абдухакимов ҳамда олий ва ўрта махсус таълим вазири И.У. Маджидов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                         А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 17 сентябрдаги

736-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта

махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги

"Маънавият ва маърифат" марказининг

ТУЗИЛМАСИ









Директор













































































Ташкилий, маънавий-маърифий ва ижтимоий-сиёсий масалалар бўйича директор ўринбосари

(1)


Ахборот-коммуникация технологияларини жорий қилиш, маданий дам олишни ташкил этиш ва жамоатчилик билан ишлаш бўйича директор ўринбосари

(1)



Бухгалтерия

(3)



















Бош юрисконсульт

(1)


























Кадрлар бўйича инспектор

(1)


Ижтимоий-сиёсий фаоллик ва ҳуқуқий саводхонликни ривожлантириш бўлими

(3)
























Талабаларнинг медиа ижтимоий фаолияти ва маданий дам олиш маскани



Ахборот хавфсизлиги бўйича мутахассис

(1)



































Маънавият тарғиботи ва истеъдодли ёшларни қўллаб-қувватлаш бўлими

(3)


Интернет ва ижтимоий тармоқлар билан ишлаш бўлими

(8)



Девонхона ва архив

(2)



























Техник фойдаланиш ва хўжалик бўлими*

(1)



Оммавий ва спорт-соғломлаштириш тадбирлари, талабаларнинг ўқишдан бўш вақтларини мазмунли ўтказишни ташкил этиш бўлими

(8)




















































































































Матбуот хизмати ва мультимедиа бўлими

(6)












































       

Марказ ходимларининг чекланган сони (техник, хизмат кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимлар ва профессор-ўқитувчилардан ташқари) - 40 нафар, шу жумладан бошқарув ходимлари сони - 12 нафар.


*) Техник, хизмат кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимлар сони олий таълим муассасалари учун белгиланган нормативлар асосида белгиланади.






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 17 сентябрдаги

736-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус

таълим вазирлиги ҳузуридаги "Маънавият ва маърифат"

маркази фаолиятини такомиллаштириш ҳамда талаба ва

ўқувчиларнинг дарсдан бўш вақтини мазмунли ташкил этиш

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ДАСТУРИ

Т/р

Чора-тадбирлар номи


Амалга ошириш механизми


Бажариш

муддати


Масъуллар


1.

Талабалар ўртасида "Йил талабаси" танловини жорий этиш ва унинг ҳар йили ўтказиб борилишини йўлга қўйиш.


1. "Йил талабаси" танловини ўтказиш бўйича ишчи гуруҳ таркибини шакллантириш.


2018 йил

сентябрь

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, тасарруфида олий таълим муассасалари бўлган вазирликлар ва идоралар, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Республика Маънавият ва маърифат маркази


2. "Йил талабаси" танловининг низомини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


2018 йил

сентябрь

3. Танловни олий таълим муассасалари талабалари ўртасида ўтказиб бориш.


ҳар йили

2.

Соғлом оила қуриш, соғлом фарзандни дунёга келтириш, соғлом турмуш тарзини юритиш (тўғри овқатланиш, гигиена, тиббий маданият, спорт билан шуғулланиш ва бошқалар) асосларини талаба ва ўқувчи қизлар ўртасида манзилли тарғиб этиш мақсадида якка тартибда тушунтириш ишлари, очиқ мулоқот, сайёр қабул ва давра суҳбатларини ташкил этиш.


1. Тадбирларни ўтказиб бориш бўйича ишчи гуруҳни тузиш.


2018 йил

сентябрь

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Касб-ҳунар таълими маркази, Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, "Соғлом авлод учун" халқаро жамоат фонди

2. Ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда тадбирлар режасини ишлаб чиқиш.


2018 йил

сентябрь

3. Тадбирларни юқори савияда ўтказиш.

мунтазам

3.

Талаба ва ўқувчи қизларнинг тадбиркорлик соҳасига оид билим ва кўникмаларини ошириш бўйича тадбиркор, ҳунарманд аёллар иштирокида ўқув-тренинглар ташкил этиш.


1. Ҳамкор ташкилотлар вакилларидан иборат ишчи гуруҳ тузиш.


2018 йил

сентябрь

Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, Марказий банк

2. Ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда ўқув-тренинглар режасини ишлаб чиқиш.


2018 йил

сентябрь


3. Ўқув-тренингларни юқори савияда ўтказиш.


мунтазам

4.

Талаба ва ўқувчи қизларни тадбиркорликка йўналтириш ҳамда уларнинг боқимандалик кайфиятига берилишининг олдини олишга қаратилган кўрсатув ва эшиттиришларни ташкил этиш.


1. Ҳамкор ташкилотлар вакилларидан иборат ишчи гуруҳини тузиш.


2018 йил

сентябрь

Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, "Нуроний" жамғармаси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи

2. Ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда кўрсатувлар медиа-режасини ишлаб чиқиш.


2018 йил

октябрь

3. Кўрсатувларни юқори савияда ташкил этиш.


мунтазам

5.

"Буюкларни тарбиялаган онажонлар" рукнида атоқли олимлар, таниқли арбобларнинг оиласи, аввало, уларни тарбиялаган оналар ҳақида туркум мақолалар ва кўрсатувлар ташкил этиш. "Фарзандлар тарбиясида китобнинг ўрни" мавзусига оид мақолаларни мунтазам равишда тайёрлаш ва чоп этиб бориш.


1. Ҳамкор ташкилотлар вакилларидан иборат ишчи гуруҳи тузиш.


2018 йил

сентябрь


Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги

2. Ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда иш режасини ишлаб чиқиш.


2018 йил

октябрь

3. Мақолаларни тайёрлаш ва чоп этиб бориш.


мунтазам

6.

Талабаларнинг ижтимоий-психологик ҳолатини янада яхшилаш мақсадида ҳар бир олий таълим муассасасида мутахассислардан иборат Социологик ва педагогик-психологик хизмат гуруҳини ташкил этиб, таълим муассасаси раҳбарига мазкур гуруҳ аъзоларини ҳар ойда белгиланган тартиб асосида моддий рағбатлантириб бориш ваколатини бериш.


1. Белгиланган тартибда ҳар бир олий таълим муассасасида мутахассислардан иборат Социологик ва педагогик-психологик хизмат гуруҳини ташкил этиш.


2018 йил

сентябрь


Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, манфаатдор вазирликлар ва идоралар

2. Социологик ва педагогик-психологик хизмат гуруҳи фаолиятини мониторинг қилиб бориш.


мунтазам

7.

Талаба ва ўқувчи қизларга шарт-шароитлар яратиш, уларга бўлган юксак эътибор сифатида Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 2 февралдаги ПФ-5325-сон Фармонининг мазмун-моҳияти ҳақида давра суҳбатларини ташкил этиш.


1. Талаба ва ўқувчи қизларга шарт-шароитлар яратиш бўйича тадбирлар ўтказадиган ижодий гуруҳ тузиш.


2018 йил

сентябрь


Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги "Оила" илмий-амалий тадқиқот маркази, Республика Маънавият ва маърифат маркази

2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 февралдаги ПФ-5325-сон Фармонининг мазмун-моҳиятини тушунтириш бўйича тадбирларни ўтказиш режа-жадвалини тасдиқлаш.


2018 йил

ноябрь

3. Режа-жадвал асосида тадбирларни ташкил этиш.


мунтазам

8.

Талабалар турар жойларида таълим муассасасининг ички имкониятларидан келиб чиққан ҳолда, талабалар учун барча шароит ва имкониятларга эга бўлган ҳунармандчилик ва илм-фанга доир тўгараклар ҳамда ўқув курслари ташкил этиш.


1. Ҳар бир талабалар турар жойидаги тўгарак ёки ўқув курси учун мос бўлган жойларни аниқлаб, рўйхатини шакллантириш.


2018 йил

сентябрь


Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, манфаатдор вазирликлар ва идоралар

2. Талабалар турар жойларида ҳунармандчилик ва илм-фанга доир тўгараклар ҳамда ўқув курсларини ташкил этиш.


2018 йил

ноябрь

9.

Таълим муассасаларида "Президент асарлари билимдони", "Тафаккур синовлари", "Қувноқлар ва зукколар", "Талабалар театр студиялари", "Ёш китобхонлар", "Ягонасан, муқаддас Ватан!" каби республика миқёсида ўтказилаётган танловлар ҳамда спорт мусобақаларини юқори савияда ташкил этиш мақсадида уларни олий таълим муассасаларининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан молиялаштириш тизимини такомиллаштириш.


1. Олий таълим муассасаларининг йиллик харажатлар сметасига ўтказилаётган танловлар ҳамда спорт мусобақаларини олий таълим муассасаларининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан молиялаштириш бандини киритиш.


ҳар йили


Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Республика Маънавият ва маърифат маркази

2. Танловлар ҳамда спорт мусобақаларининг ҳар бир олий таълим муассасасида юқори савияда ташкил этилишини таъминлаш.


алоҳида режа асосида

3. Ўтказилган тадбирлар натижасини мониторинг қилиш.


мунтазам

10.

Таълим муассасалари ўртасида республика миқёсида ташкил этилаётган спорт мусобақалари сонини янада ошириш, мусобақалар ўтказиладиган спорт турларини кенгайтириш, таълим муассасалари ўртасида спорт турлари бўйича ўртоқлик учрашувлари ўтказиб борилишини йўлга қўйиш.


1. Таълим муассасаларида ташкил этилаётган спорт мусобақалари турларини қайта кўриб чиқиш.


2018 йил

сентябрь


Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, тасарруфида олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари бўлган вазирликлар ва идоралар

2. Таълим муассасалари ўртасида республика миқёсида ташкил этилаётган спорт мусобақалари сонини янада ошириш ва мусобақа ўтказиладиган спорт турларини кенгайтириш чораларини белгилаш.


2018 йил

октябрь

3. Таълим муассасалари ўртасида спорт турлари бўйича ўртоқлик учрашувлари режасини ишлаб чиқиш.


мунтазам

11.

Олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларидаги тўгаракларни тўлиқ хатловдан ўтказиш ва барча тўгаракларнинг самарали фаолият юритишини таъминлаш мақсадида тўгарак раҳбарларини моддий қўллаб-қувватлаш чораларини кўриш.


1. Тўгарак раҳбарларига иш ҳақи миқдорининг 25 фоизигача бўлган миқдорда устама ҳақ белгилаш бўйича намунавий тартиб ишлаб чиқиш.


2018 йил

сентябрь


Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, тасарруфида олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари бўлган вазирликлар ва идоралар

2. Талаба ва ўқувчиларни ўз қизиқишидан келиб чиққан ҳолда тўгаракларга кенг қамраб олинишини таъминлаш.


2018 йил

октябрь

3. Талабалар томонидан тўгараклар давомида яратилган маҳсулотлар реализациясини ва кўргазмаларини йўлга қўйиш.


мунтазам

12.

Талабалар турар жойидаги тарбиячи-педагогларнинг педагогик маҳорати ва ёшлар билан олиб бориладиган тарбиявий ишлар бўйича малакасини ошириш чораларини кўриш ҳамда улар учун сайёр семинар-тренинглар ўтказиб бориш механизмини жорий этиш.


1. Тарбиячи-педагогларнинг малакасини ошириш юзасидан таклиф ишлаб чиқиш бўйича ишчи гуруҳ тузиш.


2018 йил

сентябрь


Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, тасарруфида олий таълим муассасалари бўлган вазирликлар ва идоралар, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар

2. Тарбиячи-педагогларнинг малакасини ошириш ва улар учун семинар-тренинглар ўтказиб бориш бўйича таклиф ишлаб чиқиш.


2018 йил

октябрь

3. Ишлаб чиқилган таклиф асосида тарбиячи-педагогларнинг малакасини ошириш механизмини жорий қилиш.


2018 йил

ноябрь

13.

Талабаларда китобхонлик ва мутолаа маданиятини юксалтириш мақсадида гуруҳлар, факультетлар ва таълим муассасалараро (онлайн, видеоконференция тарзида) адабий учрашувлар, шеърият кечалари, адабий ўқишлар, навоийхонлик, бобурхонлик каби тадбирларни ташкил этиш.


1. Тадбирларнинг манзилли режасини ишлаб чиқиш.


2018 йил

сентябрь


Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, тасарруфида олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими таълим муассасалари бўлган вазирликлар ва идоралар

2. Тадбирларни ўз вақтида ташкил этиб бориш.


режа асосида

3. Ўтказилаётган тадбирларнинг мониторингини юритиш.


ҳар чоракда

14.

Ҳар бир таълим муассасасида нотиқлик маҳоратига эга бўлган талаба (ёки ўқувчи)лардан иборат "Ёш тарғиботчилар клуби"ни ҳамда "IQ-SНOU" номли телетанловни ташкил этиш.


1. Клубнинг намунавий низомини ишлаб чиқиш.


2018 йил

сентябрь


Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, тасарруфида олий таълим муассасалари бўлган вазирликлар ва идоралар


2. Клубларнинг таълим муассасалараро сафарларини уюштириш.


режа асосида

15.

Талаба ва ўқувчиларни янги ахборотлар билан мунтазам таъминлаб бориш мақсадида талабалар турар жойларидаги Ахборот-ресурс марказида мавжуд китоблар билан таъминланган хона ва Интернет жаҳон ахборот тармоғига уланган (маълумотлар базасига уланган) хонани ташкил этиш.


1. Ахборот-ресурс марказида мавжуд китоблар билан таъминланган хона ва Интернет жаҳон ахборот тармоғига уланган (маълумотлар базасига уланган) хонага эга бўлмаган талабалар турар жойлари рўйхатини шакллантириш.


2018 йил

сентябрь


Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, тасарруфида олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари бўлган вазирликлар ва идоралар

2. Талабалар турар жойларидаги Ахборот-ресурс марказида мавжуд китоблар билан таъминланган хона ва Интернет жаҳон ахборот тармоғига уланган (маълумотлар базасига уланган) хонани ташкил этиш.


2018 йил

октябрь

3. Хоналардан фойдаланиш бўйича доимий назорат олиб бориш.


мунтазам

16.

Талаба ва ўқувчилар ўртасида диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувлик ғояларини кенг тарғиб қилиш мақсадида тизимли равишда диний уламолар билан учрашувлар, маънавий-маърифий тадбирлар уюштириш.


1. Тадбирларнинг манзилли режасини ишлаб чиқиш.


2018 йил

сентябрь


Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Дин ишлари қўмитаси, манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Тадбирларни ўз вақтида ташкил этиб бориш.


режа

асосида

3. Ўтказилаётган тадбирларнинг мониторингини юритиш.


мунтазам

17.

Мутахассисларни жалб этган ҳолда, талаба (ўқувчи)лар ўртасида бадиий жамоалар фаолиятини йўлга қўйиш ва уларнинг ўзлари таҳсил олаётган олий таълим муассасаси ҳамда яқин ҳудудлардаги маҳаллаларда бадиий-ижодий чиқишларини ташкил этиб бориш.


1. Бадиий жамоалар фаолиятини йўлга қўйиш.


2018 йил

сентябрь


Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, тасарруфида олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари бўлган вазирликлар ва идоралар


2. Бадиий жамоаларнинг бадиий-ижодий чиқиши бўйича манзилли режа ишлаб чиқиш.


2018 йил

октябрь

3. Ўтказилаётган бадиий-ижодий чиқишларни оммавий ахборот воситаларида ёритиб бориш.


2018 йил

давомида

18.

Талаба ва ўқувчилар иштирокида республика оммавий ахборот воситаларида талабалар ва ўқувчиларнинг чиқишлари бўйича танловлар эълон қилиш.


1. Танловлар низомини ишлаб чиқиш.


2018 йил

сентябрь


Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, тасарруфида олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари бўлган вазирликлар ва идоралар, манфаатдор вазирлик ва идоралар


2. Танловлар дастурини ишлаб чиқиш.


2018 йил

октябрь


3. Ўтказилаётган танловларнинг мониторингини юритиш.


2018 йил

давомида

19.

Талабаларнинг маънавият, тарих, санъат соҳасида ҳамда миллий қадриятлар ва анъаналар, маданий меросимиз тўғрисидаги билимларини бойитиш, уларда миллий ғурур ва ифтихор туйғуларини юксалтириш, уларни тарихий-маънавий меросимиз, урф-одат ва анъаналаримизга ҳурмат руҳида тарбиялаш чораларини янада кучайтириш ҳамда натижадорлигини таъминлаш.


1. Мазкур масала бўйича дастур ишлаб чиқиш.


2018 йил

ноябрь


Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, тасарруфида олий таълим муассасаси бўлган вазирликлар ва идоралар, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Республика Маънавият ва маърифат маркази, олий таълим муассасалари ректорлари


2. Дастур асосида тадбирлар ўтказишни йўлга қўйиш.


режа

асосида

3. "Ватаним - менинг бахтим" шиори остида бой тарихий-маънавий меросимиз, урф-одат ва анъаналаримизни тарғиб этиш.


2018/2019

ўқув йили

давомида


20.

қув даргоҳимизни юксак маънавият ва маърифат масканига айлантирамиз" мавзусида ижтимоий акциялар ташкил этиш.

1. Ижтимоий акциялар ўтказишнинг намунавий дастурини ишлаб чиқиш.


2018 йил

сентябрь


Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Республика Маънавият ва маърифат маркази, тасарруфида олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари бўлган вазирликлар ва идоралар, манфаатдор вазирликлар ва идоралар


2. Ҳар бир таълим муассасасида дастур асосида ижтимоий акциялар ўтказиш.

2018 йил

октябрь-

ноябрь


3. Ижтимоий акциялар якуни бўйича республика форумини ўтказиш.


2018 йил

ноябрь


21.

Олий таълим муассасаларининг Талабалар театр студияси ва "Қувноқлар ва зукколар" жамоаларининг ҳудуддаги ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари бўйлаб махсус режа-жадвал асосидаги ижодий сафарларини ташкил этиш.


1. Ижодий сафарларнинг режа-жадвалини ишлаб чиқиш.


2018 йил

сентябрь


Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Касб-ҳунар таълими маркази, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи


2. Ҳар бир таълим муассасасида режа-жадвал асосида ижодий сафарлар уюштириш.

режа-

жадвал

асосида


3. Ўтказилаётган ижодий сафарлар мониторингини олиб бориш.


мунтазам

22.

Талаба ва ўқувчи қизлар ўртасида "Қиз бола - бўлғуси оила бекаси" мавзусида давра суҳбатлари ташкил этиш.


1. Мазкур масала бўйича дастур ишлаб чиқиш.


2018 йил

сентябрь


Хотин-қизлар қўмитаси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


2. Дастур асосида мутахассис тарғиботчилар рўйхатини шакллантириш.


2018 йил

октябрь

3. Ҳар бир таълим муассасасида учрашув, давра суҳбати ва семинар-тренинглар ташкил этиш.


2018 йил

сентябрь-

декабрь


23.

"Талаба ёшлар маънавий-ахлоқий онгини шакллантиришнинг ижтимоий-фалсафий хусусиятлари" мавзусида илмий-амалий конференция ташкил этиш.

1. Конференцияни ўтказиш бўйича ишчи гуруҳни ташкил этиш.


2018 йил

сентябрь


Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, тасарруфида олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари бўлган вазирликлар ва идоралар, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Республика Маънавият ва маърифат маркази, манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Конференцияни эълон қилиш ва унинг ахборот хатини тарқатиш.


2018 йил

октябрь

3. Конференция мақолаларини йиғиб олиш.


2018 йил

сентябрь-

октябрь


4. Конференцияни ўтказиш.


2018 йил

ноябрь


5. Конференция материаллари асосида хулоса таклифлари тайёрлаш.


2018 йил

ноябрь


24.

Талабалар ва ўқувчиларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этишга доир ишлар тизимини такомиллаштиришга қаратилган илмий тадқиқотлар олиб бориш учун эълон қилинган грант танловлари натижасига кўра илмий грантлар ажратиш чораларини кўриш.


1. Илмий грантлар мавзуларини аниқлаш бўйича эксперт комиссиясини тузиш.


2018 йил

сентябрь


Инновацион ривожланиш вазирлиги, Фанлар академияси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар


2. Илмий грантлар мавзуларини эълон қилиш.


2018 йил

октябрь

3. Грантларда эълон қилинган мавзулар бўйича тадқиқотлар натижаларини амалиётга татбиқ этиш чораларини кўриш.


белги-

ланган

муддат-

ларда


25.

Таниқли ва юқори илмий салоҳиятга эга академик ва профессор-ўқитувчиларнинг онлайн тарздаги видеодарсларини ташкил этиш тизимини жорий қилиш.

1. Мазкур масала бўйича режа-жадвал ишлаб чиқиш.


2018 йил

сентябрь


Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Фанлар академияси, манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Режа-жадвал асосида академик ва профессор-ўқитувчилар рўйхатини шакллантириш ва дарс жадвалини ишлаб чиқиш.


2018 йил

сентябрь

3. Ҳар бир йўналиш бўйича академик ва профессор-ўқитувчиларнинг онлайн видеодарсларини ўтказиб бориш.


тасдиқ-

ланган

режа-

жадвалга

мувофиқ


26.

Таълим муассасаларида "Оила - маънавият қўрғони", "Шукроналик - улуғ неъмат", "Ободлик кўнгилдан бошланади" мавзуларида мутахассислар иштирокидаги учрашув, давра суҳбати ва семинар-тренинглар ташкил этиш.


1. Мазкур масала бўйича дастур ишлаб чиқиш.


2018 йил

сентябрь


Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси


2. Дастур асосида мутахассис тарғиботчилар рўйхатини шакллантириш.


2018 йил

сентябрь

3. Ҳар бир таълим муассасасида учрашув, давра суҳбати ва семинар-тренинглар ташкил этиш.

2018 йил

август-

декабрь


27.

Талабалар ва ўқувчиларда шукроналик ҳиссини янада кучайтиришга қаратилган "Эзгу ишларга дахлдорлик - улуғ фазилат", "Лоқайдлик - жамият кушандаси" мавзусида илмий-ижодий танловлар ташкил этиш.


1. Танловлар низомини ишлаб чиқиш.


2018 йил

сентябрь


Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси


2. Низом асосида танловларни юқори савияда ташкил этиш.

2018 йил

сентябрь-

декабрь


       





Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 17 сентябрдаги

736-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим

вазирлиги ҳузуридаги "Маънавият ва маърифат"

маркази ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш

РАЗРЯДЛАРИ

     

Т/р

Лавозимлар номи


Меҳнатга ҳақ тўлаш

разрядлари


1.

Директор


*

2.

Ташкилий, маънавий-маърифий ва ижтимоий-сиёсий масалалар бўйича директор ўринбосари


**

3.

Ахборот-коммуникация технологияларини жорий қилиш, маданий дам олишни ташкил этиш ва жамоатчилик билан ишлаш бўйича директор ўринбосари


**

4.

Бўлим бошлиғи


16

5.

Психолог


15

6.

Услубчи


14

7.

Бош бухгалтер


14

8.

Бош юрисконсульт


12

9.

Журналист-муҳаррир


12

10.

Бош дастурловчи


12

11.

Таржимон


12

12.

Бош ижтимоий ходим


12

13.

Ахборот хавфсизлиги бўйича бош мутахассис


12

14.

Видео-фото тасвир бўйича бош мутахассис


12

15.

Видео монтаж бўйича бош мутахассис


12

16.

Аудио монтаж бўйича бош мутахассис


12

17.

Веб-дизайнер


12

18.

Техник фойдаланиш ва хўжалик бўлими мудири


10

19.

Иқтисодчи


8

20.

Девонхона ва архив бўлими мудири


7

21.

Кадрлар бўйича инспектор


6

22.

Архивариус


4

23.

Ғазначи


4

         

*) мос равишда олий таълим муассасасининг факультет декани базавий лавозим маошига тенглаштирилади;

**) мос равишда олий таълим муассасасининг факультет декани ўринбосари базавий лавозим маошига тенглаштирилади;

Марказнинг хўжалик ва хизмат кўрсатувчи ходимлари сони ва уларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш миқдорлари - олий таълим муассасалари учун белгиланган нормативлар ва меҳнатга ҳақ тўлаш миқдорига мос равишда белгиланади.






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 17 сентябрдаги

736-сон қарорига

4-ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузурида

"Маънавият ва маърифат" марказини ташкил

этиш тўғрисида" 2011 йил 12 январдаги 11-сон

қарорига киритилаётган ўзгартиришлар


1. 2 ва 3-бандлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


2. 7-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"2018 йилда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида "Ижтимоий соҳа" учун назарда тутилган маблағлар доирасида Марказни сақлаш ва унинг фаолиятини молиялаштириш учун зарур маблағлар ажратсин, 2019 йилдан бошлаб эса ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан "Маориф" соҳасига ажратиладиган харажатлар параметрларида назарда тутсин".


3. 1-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 19 сентябрь


















































Время: 0.2291
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск