ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Прокуратура. Адлия органлари. Нотариат. Адвокатура. Юридик хизмат / Нотариат /

Кўчмас мулкни бошқа шахсга ўтказиш шартномасини нотариал тасдиқлашда ер участкаси, бино ва иншоотлар ҳамда кўп йиллик дов-дарахтлар ҳақида маълумотлар олишнинг Маъмурий регламенти (ЎзР ВМ 14.09.2018 й. 733-сон қарорига 3-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 14 сентябрдаги

733-сон қарорига

3-ИЛОВА



Кўчмас мулкни бошқа шахсга ўтказиш шартномасини

нотариал тасдиқлашда ер участкаси, бино ва иншоотлар ҳамда

кўп йиллик дов-дарахтлар ҳақида маълумотлар олишнинг

МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Регламент нотариатнинг фаол модели доирасида нотариуслар томонидан "ягона дарча" тамойили бўйича кўчмас мулкни бошқа шахсга ўтказиш шартномаси нотариал тасдиқлашда ер участкаси, бино ва иншоотлар ҳамда кўп йиллик дов-дарахтлар ҳақидаги маълумотларни (ер участкаси, бино ва иншоотлар ҳамда кўп йиллик дов-дарахтларнинг тегишлилиги ва таркиби, кадастр рақами ва умумий (яшаш) майдони ҳажми, сони, кўчмас мулкни бошқа шахсга ўтказишга тақиқ ва хатлов мавжуд ёки мавжуд эмаслиги) (кейинги ўринларда - ер участкаси, бино ва иншоотлар ҳамда кўп йиллик дов-дарахтлар ҳақида маълумот) олишда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси туман (шаҳар) филиаллари (кейинги ўринларда - Давлат кадастрлари палатаси туман (шаҳар) филиаллари) билан ҳамкорлик қилиш тартибини белгилайди.

2. Нотариусларнинг Давлат кадастрлари палатаси туман (шаҳар) филиаллари билан ахборот алмашуви курьерлик хизмати орқали ёки "Электрон ҳукумат" тизимининг Идоралараро интеграциялашув платформаси орқали реал вақт режимида амалга оширилади.

Бунда сўров билан юборилаётган маълумотлар Кадастр ва кўчмас мулкларни рўйхатдан ўтказиш интеграцион ахборот тизимида (кейинги ўринларда - Ахборот тизими) бўлмаганлиги аниқланган тақдирда, уч кун ичида ушбу маълумотлар "Электрон ҳукумат" тизимининг Идоралараро интеграциялашув платформаси орқали тақдим этилади.

3. Бино ва иншоот ҳақидаги маълумотларни олиш ушбу Регламентга 1-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.



2-БОБ. ЕР УЧАСТКАСИ, БИНО ВА ИНШООТЛАР ҲАМДА

КЎП ЙИЛЛИК ДОВ-ДАРАХТЛАР ҲАҚИДА МАЪЛУМОТ

ОЛИШДА НОТАРИУСЛАР ВА ДАВЛАТ КАДАСТРЛАРИ

ПАЛАТАСИ ТУМАН (ШАҲАР) ФИЛИАЛЛАРИНИНГ

ЎЗАРО ҲАМКОРЛИК ҚИЛИШИ ТАРТИБИ

4. Ер участкаси, бино ва иншоотлар ҳамда кўп йиллик дов-дарахтлар мулкдори ёки қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда унинг номидан ҳаракат қилишга ваколатли бўлган вакил кўчмас мулкни бошқа шахсга ўтказиш шартномасини нотариал тасдиқлаш учун нотариусга кўчмас мулкка эгалик ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат билан биргаликда паспорт ёки шахсни тасдиқловчи бошқа ҳужжатларни ҳамда қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳужжатларни тақдим этади.

Бунда ер участкаси, бино ва иншоотлар ҳамда кўп йиллик дов-дарахтларнинг тўлиқ бошқа шахсга ўтказиш шартномасини тасдиқлаш ишларини амалга оширишда маълумотлар нотариусларга курьерлик хизмати ёки "Электрон ҳукумат" тизимининг Идоралараро интеграциялашув платформаси орқали реал вақт режимида мустақил тақдим этилади.

5. Нотариуслар ер участкаси, бино ва иншоотлар ҳамда кўп йиллик дов-дарахтлар ҳақидаги маълумотни олиш учун ушбу Регламентга 2-иловага мувофиқ курьерлик хизмати орқали ёзма ёки "Электрон ҳукумат" тизимининг Идоралараро интеграциялашув платформаси орқали электрон шаклда сўровнома билан мурожаат қилади.

6. Сўровномада қуйидагилар кўрсатилиши лозим:

сўров йўллаётган нотариал идора номи;

сўров йўллаётган нотариал идора манзили (агар сўровнома ёзма шаклда бўлса);

сўровнома йўлланган сана ва қайд рақами;

сўров йўлланаётган Давлат кадастрлари палатаси туман (шаҳар) филиали номи;

кўчмас мулкнинг кадастр маълумотлари (кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқлар давлат реестри рақами ва кадастр рақами);

сўровнома йўлланган нотариал идора нотариусининг Ф.И.О.;

сўровнома йўллаган нотариал идора нотариусининг имзоси ва муҳри (агар сўровнома ёзма шаклда бўлса).

7. Сўровнома электрон тарзда расмийлаштирилади ва "Электрон ҳукумат" тизимининг Идоралараро интеграциялашув платформаси орқали реал вақт режимида жўнатилади.

8. Сўровномада маълумотлар тўлиқ бўлмаган тақдирда Давлат кадастрлари палатаси туман (шаҳар) филиали маълумотномани беришни рад этади.

Бошқа асосларга кўра ер участкаси, бино ва иншоотлар ҳамда кўп йиллик дов-дарахтлар ҳақида маълумот беришни рад этиш қатъиян тақиқланади.

9. Нотариуснинг сўровномасига Давлат кадастрлари палатасининг туман (шаҳар) филиаллари томонидан ушбу Регламентга 3-иловага мувофиқ шаклда, агар сўровнома:

курьерлик хизмати орқали юборилса - бир соат ичида ёзма ёки электрон шаклда;

"Электрон ҳукумат" тизимининг Идоралараро интеграциялашув платформаси орқали юборилганда - зудлик билан реал вақт режимида электрон шаклда жавоб йўлланади.

Бунда сўров билан юборилаётган маълумотлар Ахборот тизимида бўлмаганлиги аниқланган тақдирда, уч кун ичида ушбу маълумотлар "Электрон ҳукумат" тизимининг Идоралараро интеграциялашув платформаси ёки курьерлик хизмати орқали тақдим этилади.

10. Ер участкаси, бино ва иншоотлар ҳамда кўп йиллик дов-дарахтлар ҳақида маълумотлар Давлат кадастрлари палатаси туман (шаҳар) филиаллари томонидан бепул берилади.

11. Нотариус сўровномасига асосан бериладиган маълумотда қуйидагилар кўрсатилиши шарт:

Давлат кадастрлари палатаси туман (шаҳар) филиали номи;

Давлат кадастрлари палатаси туман (шаҳар) филиалининг манзили (агар жавоб ёзма шаклда бўлса);

маълумотнома тузилган сана ва қайд рақами;

маълумотнома юборилаётган нотариал идора;

ер участкаси, бино ва иншоотлар ҳамда кўп йиллик дов-дарахтлар мулкдори ҳақидаги маълумотлар (агар мулкдор жисмоний шахс бўлса, жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами, фамилияси, исми, отасининг исми, паспорт ёки идентификацияловчи ID-карта рақами, юридик шахс бўлса, унинг номи);

ер участкаси, бино ва иншоотлар ҳамда кўп йиллик дов-дарахтлар кадастр маълумотлари (ер участкаси, бино ва иншоотлар ҳамда кўп йиллик дов-дарахтлар таркиби, жойлашган манзили, уларга бўлган ҳуқуқ гувоҳномаси рақами, кадастр рақами, умумий (яшаш) майдони ҳажми, кадастр қиймати);

кўчмас мулкни бошқа шахсга ўтказишга тақиқ ва хатлов мавжуд ёки мавжуд эмаслиги ҳақида маълумот;

кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқлар тўғрисида, уларнинг мавжуд ёки мавжуд эмаслиги ҳақида маълумот.

Давлат кадастрлари палатаси туман (шаҳар) филиали ходимининг лавозими ва Ф.И.О.;

имзо ва муҳр (агар жавоб ёзма шаклда бўлса).


3-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


12. Ишончсиз ва бузиб кўрсатилган маълумотлар тақдим этилгани учун ушбу маълумотларни тақдим этган шахслар жавоб берадилар.


13. Ушбу Регламент талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.






Маъмурий регламентга

1-ИЛОВА


Кўчмас мулкни бошқа шахсга ўтказиш

шартномасини нотариал тасдиқлашда ер участкаси,

бино ва иншоотлар ҳамда кўп йиллик дов-дарахтлар

ҳақида маълумотларни олиш

СХЕМАСИ

          


Босқичлар

   


    

Субъектлар

    


     

Тадбирлар

     


     

Бажариш муддатлари

        








1-босқич


Жисмоний ёки

юридик шахс


          

1. Кўчмас мулкни бошқа шахсга ўтказиш шартномасини нотариал тасдиқлаш ҳақида нотариусга мурожаат қилиш.


2. Кўчмас мулкка эгалик ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат билан биргаликда паспорт ёки шахсни тасдиқловчи бошқа ҳужжатни тақдим этиш.

      


        

1. Ўз хоҳишига кўра




2. Мурожаат қилганда














2-босқич


Нотариус


         

Ер участкаси, бино ва иншоотлар ҳамда кўп йиллик дов-дарахтлар жойлашган ҳудуддаги Давлат кадастр палатасининг туман (шаҳар) филиалига курьерлик хизмати ёки "Электрон ҳукумат" тизимининг Идоралараро интегра-циялашув платформаси орқали ер участкаси, бино ва иншоотлар ҳамда кўп йиллик дов-дарахтлар ҳақида маълумотларни сўраб сўровнома юбориш.

    


Реал вақт режимида











3-босқич


Давлат кадастр

палатасининг туман

(шаҳар) филиали


    

Нотариус сўровига асосан ер участкаси, бино ва иншоотлар ҳамда кўп йиллик дов-дарахтларнинг тегиш-лилиги ва таркиби, кадастр рақами ва умумий (яшаш) майдони ҳажми, кўчмас мулкни бошқа шахсга ўтказишга тақиқ ва хатлов мавжуд ёки мавжуд эмаслиги ҳақидаги маълумотни тақдим этиш.

       


      

Агар сўровнома:

курьерлик хизмати орқали

юборилса - бир соат ичида


"Электрон ҳукумат" тизимининг

Идоралараро интеграциялашув

платформаси орқали реал вақт

режимида











4-босқич


Нотариус


         

Кўчмас мулкни бошқа шахсга ўтказиш шартномасини нота-риал тасдиқлаш.

     


Ҳужжатлар тўлиқ тақдим

этилганда 30 дақиқа ичида











Маъмурий регламентга

2-ИЛОВА


Кўчмас мулкни бошқа шахсга ўтказиш шартномасини

нотариал тасдиқлашда ер участкаси, бино ва иншоотлар ҳамда

кўп йиллик дов-дарахтлар ҳақидаги маълумотларни

олиш учун сўровнома шакли

     


нотариал ташкилотнинг

номи ва манзили

  

сана

қайд рақами

  

Давлат кадастрлари

палатаси туман (шаҳар)

филиали номи

Кўчмас мулкни бошқа шахсга ўтказиш шартномасини

нотариал тасдиқлашда ер участкаси, бино ва иншоотлар ҳамда

кўп йиллик дов-дарахтлар ҳақидаги маълумотларни олиш учун

СЎРОВНОМА

        

Бино ва иншоот тўғрисидаги маълумотлар

      

1. Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқ гувоҳномаси рақами



2. Кадастр рақами



 

 

QR-код

Нотариус Ф.И.О.




имзо ва муҳр (агар сўровнома ёзма шаклда бўлса)





Маъмурий регламентга

3-ИЛОВА


Кўчмас мулк ҳақида маълумот шакли

   


Давлат кадастрлари

палатаси туман (шаҳар)

филиали номи

  

сана

қайд рақами

  

нотариал ташкилотнинг

номи ва манзили

Кўчмас мулк ҳақида

МАЪЛУМОТ

        

Кўчмас мулк мулкдори - жисмоний шахс тўғрисидаги маълумотлар


1. Фамилияси, исми, отасининг исми



2. Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами, паспорт серияси, рақами, уни берган орган ва берилган вақти



3. Доимий яшаш манзили



Кўчмас мулк мулкдори - юридик шахс тўғрисидаги маълумотлар


1. Номи



2. СТИР



Кўчмас мулк тўғрисидаги маълумотлар


1. Кўчмас мулк жойлашган манзил



2. Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқ гувоҳномаси рақами



3. Кадастр рақами



4. Кўчмас мулк таркиби



5. Умумий майдони ҳажми



6. Яшаш майдони ҳажми



7. Кўчмас мулк инвентарь баҳоси



8. Кўчмас мулкни бошқа шахсга ўтказишга тақиқ ва хатлов мавжуд ёки мавжуд эмаслиги



QR-код

Давлат кадастрлари палатаси туман (шаҳар) филиали мансабдор шахси лавозими, Ф.И.О.



имзо ва муҳр (агар сўровнома ёзма шаклда бўлса)

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 17 сентябрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 17 сентябрь, 37-сон, 758-модда










































Время: 0.0230
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск