язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Халқаро алоқалар/ Ўзбекистон Республикаси билан имзоланган икки томонлама шартномалар/ Давлатлар бўйича ҳужжатлар тизими/ Тожикистон Республикаси/ Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Тожикистон Республикаси Ҳукумати ўртасида иккиёқлама солиқ солинишига йўл қўймаслик ҳамда даромад ва капитал солиқларини тўлашдан бош тортишнинг олдини олиш тўғрисида Битим (Душанбе, 2018 йил 9 март)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати

билан Тожикистон Республикаси Ҳукумати

ўртасида иккиёқлама солиқ солинишига

йўл қўймаслик ҳамда даромад ва капитал

солиқларини тўлашдан бош тортишнинг

олдини олиш тўғрисида

БИТИМ


Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Тожикистон Республикаси Ҳукумати, ҳар иккала давлат ўртасида иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш ва мустаҳкамлашга бўлган интилишдан келиб чиқиб, мазкур Битимни тузишга қарор қилдилар ва қуйидагилар тўғрисида келишиб олдилар:



1-модда. Битим қўлланиладиган шахслар


Мазкур Битим Аҳдлашувчи Давлатлардан бирининг ёки ҳар иккаласининг резидентлари бўлган шахсларга нисбатан қўлланилади.



2-модда. Битим қўлланиладиган солиқлар


1. Мазкур Битим бир Аҳдлашувчи Давлат ёки унинг маъмурий-ҳудудий бўлинмалари ёки маҳаллий ҳокимият органлари номидан ундириладиган даромад ва капитал солиқларига нисбатан, уларни ундириш услубидан қатъи назар, татбиқ этилади.


2. Даромад (фойда) ва капитал солиқларига даромаднинг умумий суммасидан, капиталнинг умумий суммасидан ёки даромад ёхуд капиталнинг айрим элементларидан ундириладиган барча солиқлар, шу жумладан, кўчар ва кўчмас мол-мулкни тасарруфдан чиқариш орқали даромаддан олинган солиқлар, корхоналар тарафидан тўланадиган маош ёки мукофот пулларининг умумий суммасидан ундириладиган солиқлар, шунингдек, капитал қийматининг ўсишидан ундириладиган солиқлар киради.


3. Мазкур Битим қўлланадиган амалдаги солиқларга, хусусан, қуйидагилар киради:


а) Тожикистон Республикасида:

даромад солиғи;

фойда солиғи;

кўчмас мулк солиғи;

(кейинги ўринларда "Тожикистон солиқлари" деб юритилади);


б) Ўзбекистон Республикасида:

юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи;

жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи;

мол-мулк солиғи;

(кейинги ўринларда "Ўзбекистон солиқлари" деб юритилади).


4. Мазкур Битим, у имзоланган санадан сўнг, қўшимча равишда ёки мавжуд солиқлар ўрнига ундириладиган ҳар қандай ўхшаш ёки моҳиятан бир хил солиқларга нисбатан ҳам қўлланилади. Аҳдлашувчи Давлатларнинг ваколатли органлари уларнинг солиқ қонунчилигига киритиладиган ҳар қандай муҳим ўзгартиришлар тўғрисида бир-бирларини хабардор қиладилар.



3-модда. Умумий таърифлар


1. Мазкур Битим мақсадлари учун, агар матн мазмунидан ўзгача маъно келиб чиқмаса:

а) "Аҳдлашувчи Давлат" ва "бошқа Аҳдлашувчи Давлат" атамалари матн мазмунига қараб, Ўзбекистон ёки Тожикистонни англатади;

б) "Тожикистон" атамаси Тожикистон Республикасини англатади ва географик маънода қўлланилганда Тожикистон Республикаси ўзининг суверен ҳуқуқлари ва юрисдикциясини, шу жумладан, халқаро ҳуқуқ нормаларига мувофиқ ер ости бойликлари ва табиий ресурслардан фойдаланиш ҳуқуқини амалга ошириши мумкин бўлган ҳамда Тожикистон Республикасининг қонунчилиги амал қиладиган ҳудудни, ички сув ҳавзаларини ва улар устидаги ҳаво кенглигини англатади;

в) "Ўзбекистон" атамаси Ўзбекистон Республикасини англатади ва географик маънода қўлланилганда Ўзбекистон Республикаси ҳудудини, шу жумладан, ҳудудий сувлари ва ҳаво кенглиги доирасида Ўзбекистон Республикасининг миллий қонунчилигига асосан ва халқаро ҳуқуқ нормаларига мувофиқ ўзининг суверен ҳуқуқлари ва юрисдикциясини, шу жумладан, ер ости бойликларидан ва табиий ресурслардан фойдаланиш ҳуқуқини амалга ошириши мумкин бўлган ҳудудни англатади;

г) "шахс" атамаси жисмоний шахс, компания ва ҳар қандай бошқа шахслар бирлашмасини англатади;

д) "компания" атамаси солиқ солиш мақсадлари учун корпоратив тузилма сифатида қабул қилинадиган ҳар қандай корпоратив тузилма ёки ҳар қандай бошқа бирлашмани англатади;

е) "Аҳдлашувчи Давлатнинг корхонаси" ва "бошқа Аҳдлашувчи Давлатнинг корхонаси" атамалари тегишлилигича бир Аҳдлашувчи Давлатнинг резиденти томонидан бошқариладиган корхона ва бошқа Аҳдлашувчи Давлатнинг резиденти томонидан бошқариладиган корхонани англатади;

ж) "халқаро ташиш" атамаси Аҳдлашувчи Давлатнинг корхонаси томонидан фойдаланиладиган денгиз, дарё ёки ҳаво кемасида, темир йўл ёки автомобиль транспорти воситасида ҳар қандай ташишни англатади, денгиз, дарё ёки ҳаво кемасидан, темир йўл ёки автомобиль транспорти воситаларидан фақат бошқа Аҳдлашувчи Давлат ҳудудида жойлашган пунктлар ўртасида фойдаланилган ҳоллар бундан мустасно;

з) "миллий шахс" атамаси қуйидагиларни англатади:

(i) Аҳдлашувчи Давлат фуқаролигига эга бўлган ҳар қандай жисмоний шахс;

(ii) Аҳдлашувчи Давлатнинг амалдаги қонунчилигига асосан бундай мақомни олган ҳар қандай юридик шахс, ширкат ёки уюшма;

и) "ваколатли орган" атамаси қуйидагиларни англатади:

(i) Тожикистонда - Молия вазирлиги ёки унинг ваколатли вакили;

(ii) Ўзбекистонда - Давлат солиқ қўмитаси ёки унинг ваколатли вакили;

к) "капитал" атамаси Ўзбекистон Республикасига нисбатан қўлланилганда "мол-мулк"ни англатади.


2. Мазкур Битим Аҳдлашувчи Давлат томонидан исталган вақтда қўлланилганда, унда таърифи берилмаган ҳар қандай атама, агар матндан бошқа маъно келиб чиқмаса, Битим қўлланиладиган солиқларга нисбатан бу вақтда ушбу Давлат қонунчилигига кўра белгиланган маънони англатиши шарт. Атаманинг ушбу Давлатнинг тегишли солиқ қонунчилигига мувофиқ ҳар қандай маъноси ушбу Давлатнинг бошқа қонунларида мазкур атама учун назарда тутилган маънодан устувор бўлади.



4-модда. Резидент


1. Мазкур Битимнинг мақсадлари учун "Аҳдлашувчи Давлатнинг резиденти" атамаси ушбу Давлатнинг қонунчилигига мувофиқ ўзининг доимий турар жойи, доимий истиқомат жойи, бошқарув жойи ёки шунга ўхшаш мазмундаги бошқа ҳар қандай мезонларга кўра ушбу Давлатда солиқ тўловчи ҳисобланган шахсни англатади, шунингдек, ушбу давлатни ва ҳар қандай маъмурий-ҳудудий бўлинмани ёки маҳаллий ҳокимият органларини ўз ичига олади. Бироқ бу атама фақат ушбу Давлатдаги манбалардан олинган даромадга нисбатан ёки унда жойлашган капиталга нисбатан ушбу Давлатда солиқ солиниши лозим бўлган ҳар қандай шахсни ўз ичига олмайди.


2. Агар мазкур модданинг 1-банди қоидасига кўра жисмоний шахс ҳар иккала Аҳдлашувчи Давлатнинг резиденти бўлса, унинг мақоми қуйидаги тарзда белгиланиши лозим:

а) шахс фақат ўзи доимий яшаши учун уй-жойга эга бўлган Давлатнинг резиденти бўлиб ҳисобланади; агар шахс ҳар иккала Давлатда ҳам бундай уй-жойга эга бўлса, у фақат яқинро

...