Умная подшивка
2018 й. / СБХ 38-39 /Аудит
АУДИТОРЛАР ФАОЛИЯТИНИНГ
РЕЙТИНГ БАҲОСИ
"Auditreyting" МЧЖ республикамиздаги аудиторлик ташкилотларининг 2017 йилдаги фаолият натижаларини таҳлил қилди.
Уларнинг ҳар йили рейтингда мажбурий иштирок этиши Ўзбекистон Республикаси аудиторлик ташкилотларига рейтинг баҳоси бериш тўғрисидаги низомда (Аудиторлар палатаси ҳамда Бухгалтерлар ва аудиторлар миллий уюшмаси томонидан 18.04.2008 йилда 23, 99а-сон билан тасдиқланган) назарда тутилган.
Аудиторлик ташкилотларининг йиллик рейтинги йил якунларига кўра ташкилотга берилган лицензия турига қараб гуруҳлар бўйича ўтказилади:
• барча хўжалик юритувчи субъектларни текширадиган аудиторлик ташкилотлари (1-гуруҳ);
• халқаро аудиторлик ташкилотлари (1М гуруҳи);
• хўжалик юритувчи субъектларда, акциядорлик жамиятлари, банклар ва суғурта ташкилотлари бундан мустасно, ташаббус тарзидаги ва мажбурий текширувларни ўтказадиган аудиторлик ташкилотлари (2-гуруҳ);
• фақат ташаббус тарзидаги текширувларни ўтказадиган аудиторлик ташкилотлари (3-гуруҳ).
Аудиторлик ташкилотларини таснифлаш Аудиторлик ташкилотлари тўғрисидаги низомнинг (4.04.2007 йилдаги ПҚ-615-сон қарор билан тасдиқланган) 2-бандидан келиб чиқади.
Рейтинг тузишда жами омиллар: фаолиятнинг молиявий кўрсаткичлари, ишбилармонлик фаоллиги, корпоратив салоҳият баҳоланади.
Навбатдаги рейтинг якунлари билан танишиб чиқишни таклиф этамиз.
2017 ЙИЛГИ ФАОЛИЯТ ЯКУНЛАРИГА КЎРА
АУДИТОРЛИК ТАШКИЛОТЛАРИ РЕЙТИНГИ
Т/р |
Аудиторлик ташкилотларининг номи
|