ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Пул ва бюджет тизими. Бюджетдан ташқари фондлар / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Бюджет тизими /

Молия вазирининг 10.08.2018 й. 118-сон "Ўзбекистон Республикаси бюджет тизими бюджетларининг ғазна ижроси қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 15.09.2018 й. 2850-2-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

15.09.2018 й.

N 2850-2




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

10.08.2018 й.

N 118


БУЙРУҒИ




Ўзбекистон Республикаси бюджет тизими

бюджетларининг ғазна ижроси қоидаларига

ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикасининг "Давлат харидлари тўғрисида"ги ва "Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида"ги қонунларига мувофиқ, БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2016 йил 22 ноябрдаги 88-сон буйруғи (рўйхат рақами 2850, 2016 йил 22 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 51-сон‚ 593-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси бюджет тизими бюджетларининг ғазна ижроси қоидаларига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Вазир                                                               Д. Кучкаров






Буйруққа

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси бюджет тизими

бюджетларининг ғазна ижроси қоидаларига

киритилаёгган ўзгартириш ва қўшимчалар


1. 1-банднинг иккинчи хатбошисидаги "давлат қўмитаси ҳузуридаги Ўзбекистон Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси" деган сўзлар "вазирлиги ҳузуридаги Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. 20-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Дебитор қарздорликлар суммалари қолдиқлари ўз вақтида ёки ҳисобот ойи тугагунга қадар ўтказилмаган ҳолларда маблағлар жорий ойнинг охирги иш кунида "ЎРМВ" АТда автоматлаштирилган тарзда тегишли бюджетлар даромадларига ўтказилади.".


3. 26-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"26. Бюджет тизими бюджетлари, шунингдек БМЖ бюджетлари даромадларига кирим қилиш учун асос бўлмаган ЯҒҲга келиб тушган маблағлар ғазначилик бўлинмалари томонидан аниқланмаган тушумлар сифатида қабул қилинади. Агар уч иш куни мобайнида ушбу тушумларни аниқлаш ҳамда уларни тегишли шахсий ғазна ҳисобварақларига кирим қилиш имкони бўлмаса, учинчи иш кунида, бироқ жорий йилнинг 31 декабридан кечиктирмасдан Ягона ғазна ҳисобварағидан тўланиши (қайтарилиши) лозим бўлган аниқланмаган тушумлар "ЎРМВ" АТда автоматлаштирилган тарзда маблағлар қайси банк ҳисобрақамларидан келиб тушган бўлса шу банк ҳисобрақамларига қайтарилади.".


4. 42-бандда:

қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"UzASBO" ДМ уланган бюджет ташкилотлари, ДМЖ ва БМЖлар нотўғри ёки ортиқча келиб тушган маблағларни шахсий ғазна ҳисобварақларидан "UzASBO" ДМда электрон рақамли имзо билан тасдиқланган электрон тўлов топшириқномаларни ғазначилик бўлинмаларига юбориш орқали қайтаради.".

иккинчи хатбоши учинчи хатбоши деб ҳисоблансин.


5. 57-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"57. Капитал қўйилма буюртмачилари юридик мажбуриятларни рўйхатдан ўтказиш ёки ҳисобга олиш учун ғазначилик бўлинмаларига шартноманинг иккита асли ва битта нусхаси билан бирга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

икки асл нусхада Тўловлар жадвали;

товарнинг қиймати бир шартнома бўйича энг кам иш ҳақининг икки минг беш юз бараваридан олти минг бараваригача бўлган миқдорни ташкил этганда танлов иштирокчиларининг таклифларини кўриб чиқиш ва баҳолаш баённомаси нусхаси;

ишларнинг, хизматларнинг қиймати энг кам иш ҳақининг йигирма беш бараваридан олти минг бараваригача бўлган миқдорни ташкил этганда танлов иштирокчиларининг таклифларини кўриб чиқиш ва баҳолаш баённомаси нусхаси;

товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) қиймати бир шартнома бўйича энг кам иш ҳақининг олти минг бараваридан ортиқ суммани ташкил этганда тендер иштирокчиларининг таклифларини кўриб чиқиш ва баҳолаш баённомаси нусхаси;

агар инвестиция лойиҳалари доирасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари билан буюртмачиларга тендер ўтказмасдан товарларни (ишларни, хизматларни) етказиб берувчилар билан шартномалар тузиш ҳуқуқи берилган тақдирда, харид қилиш тартиб-таомили давлат харидининг суммасидан қатьи назар танлов ўтказиш орқали амалга оширилганда таклифалрни кўриб чиқиш ва баҳолаш баённомаси нусхаси;

танлов савдолари натижалари ҳисоботининг Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги билан келишилган нусхаси;

Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлигининг қурилиш-монтаж ишларини бажаришга (қурилишнинг бутун даври учун берилган) рухсати нусхаси;

манзилли рўйхат (лойиҳа-тадқиқот ишларининг манзилли рўйхати) нусхаси;

қурилиш объекти титул рўйхати нусхаси;

пудрат ташкилотининг қурилиш таваккалчиликларини суғурталаш юзасидан шартномаси нусхаси;

давлат экология экспертизаси хулосаси нусхаси (зарур бўлганда);

Бунда шартномаларда томонлар юридик хизматларининг ёки жалб қилинган адвокатларнинг имзоси бўлиши шарт.".


6. 71-2-бандда:

биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"71-2. "UzASBO" ДМга уланган капитал қўйилма буюртмачилари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда етказиб берувчини танлаб шартнома тузганидан сўнг танлов (тендер) иштирокчиларининг таклифларини кўриб чиқиш ва баҳолаш баённомаси ҳамда шартнома (қонун ҳужжатларига мувофиқ бажариш муддати бир йилдан ортиқ муддатни ташкил этадиган шартномалар бўйича шартномага қўшимча келишув) маълумотларини "UzASBO" ДМга киритади ва электрон ҳужжат шаклида электрон рақамли имзо билан тасдиқлаган ҳолда ғазначилик бўлинмаларига юборади.";

иккинчи ва учинчи хатбошилари "танлов (тендер)" деган сўзлардан кейин "иштирокчиларнинг таклифларини кўриб чиқиш ва баҳолаш" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


7. 73-банднинг иккинчи хатбошиси "белгиланган ҳоллар" деган сўзлардан кейин "ва электрон давлат харидлар орқали тузилган шартномалар" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


8. 87-бандда:

учинчи ва тўртинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"товарнинг қиймати бир шартнома бўйича энг кам иш ҳақининг икки минг беш юз бараваридан олти минг бараваригача бўлган миқдорни ташкил этганда танлов иштирокчиларининг таклифларини кўриб чиқиш ва баҳолаш баённомаси нусхаси;

ишларнинг, хизматларнинг қиймати энг кам иш ҳақининг йигирма беш бараваридан олти минг бараваригача бўлган миқдорни ташкил этганда танлов иштирокчиларининг таклифларини кўриб чиқиш ва баҳолаш баённомаси нусхаси;";

қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) қиймати бир шартнома бўйича энг кам иш ҳақининг олти минг бараваридан ортиқ суммани ташкил этганда тендер иштирокчиларининг таклифларини кўриб чиқиш ва баҳолаш баённомаси нусхаси;";

бешинчи ва олтинчи хатбошилар тегишинча олтинчи ва еттинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.


9. 88-банднинг "в" кичик бандининг тўртинчи ва бешинчи хатбошилари чиқариб ташлансин.


10. 91-бандда:

учинчи ва тўртинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"товарнинг қиймати бир шартнома бўйича энг кам иш ҳақининг икки минг беш юз бараваридан олти минг бараваригача бўлган миқдорни ташкил этганда танлов иштирокчиларининг таклифларни кўриб чиқиш ва баҳолаш баённомаси нусхаси;

ишларнинг, хизматларнинг қиймати энг кам иш ҳақининг йигирма беш бараваридан олти минг бараваригача бўлган миқдорни ташкил этганда танлов иштирокчиларининг таклифларини кўриб чиқиш ва баҳолаш баённомаси нусхаси;";

қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) қиймати бир шартнома бўйича энг кам иш ҳақининг олти минг бараваридан ортиқ суммани ташкил этганда тендер иштирокчиларининг таклифларини кўриб чиқиш ва баҳолаш баённомаси нусхаси;";

бешинчи хатбоши олтинчи хатбоши деб ҳисоблансин.


11. 93-банд ўз кучини йўқотган деб топилсин.


12. 109-1-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошилари "танлов (тендер)" деган сўзлардан кейин "иштирокчиларининг таклифларини кўриб чиқиш ва баҳолаш" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


13. 124-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошилардаги "комиссияси" деган сўзлар "иштирокчиларининг таклифларини кўриб чиқиш ва баҳолаш" деган сўзлар билан алмаштирилсин".


14. 160-бандда:

биринчи хатбошидан "ўн иш кунидан кечикмасдан" деган сўзлар чиқариб ташлансин;

иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин.


15. 177-бандда:

биринчи хатбошидан "беш иш кунидан кечикмасдан" деган сўзлар чиқариб ташлансин;

иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин.


16. Қуйидаги мазмундаги 179-3-банд билан тўлдирилсин:

"179-3. Буюртмачилар электрон давлат харидлари орқали товарларни (ишларни, хизматларни) қабул қилиб олганларидан сўнг уч иш куни муддатида бу ҳақдаги маълумотларни "UzASBO" ДМга киритишлари ва электрон рақамли имзо билан тасдиқланган ҳолда "ЎРМВ" АТга юборишлари лозим.".


17. 228-бандда:

биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"228. Қўшимча вақт даврида Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети, Қорақалпоғистон Республикасининг республика бюджети, вилоятларнинг вилоят бюджетлари ва Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджети, туманлар ва шаҳарлар бюджетларининг тегишли шахсий ғазна ҳисобварақларига тегишлилиги бўчиа ўтган йил мобайнида ишлатилмаган:";

иккинчи хатбоши "Тошкент шаҳри шаҳар бюджетининг" деган сўзлардан кейин "туманлар ва шаҳарлар бюджетининг" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


18. 229-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"229. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг, Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджетининг, вилоятлар вилоят бюджетларининг ва Тошкент шаҳри шаҳар бюджетининг, туманлар ва шаҳарлар бюджетининг захира жамғармаларидан ажратилган, шунингдек ўтган молия йили учун давлат ташқи қарзини тўланишига олдин ажратилган ва ўтказилган маблағларнинг ўтган молия йили мобайнида фойдаланилмаган қисмининг мажбурий равишда тегишлилиги бўйича Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети, Қорақалпоғистон Республикасининг республика бюджети, вилоятларнинг вилоят бюджетлари ва Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджети, туманлар ва шаҳарлар бюджетларига қайтариб ўтказилиши молия йили якунлангандан кейин кейинги йилнинг 10 январидан кечикмаган муддатда амалга оширилади.".


19. Қоидаларнинг 4-иловаси ўз кучини йўқотган деб топилсин.


20. Мазкур ўзгартириш ва қўшимчалар Ўзбекистон Республикаси Марказий банки билан келишилган.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 15 сентябрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 24 сентябрь, 38-сон, 771-модда









































Время: 0.2026
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск