язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Халқаро алоқалар/ Халқаро ҳамкорлик/ Давлатлараро ҳамкорлик органлари фаолиятини ташкил этиш масалалари/ Осиё/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 09.04.2004 й. 167-сон "Малайзия билан инвестиция ҳамкорлигини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

09.04.2004 й.

N 167


МАЛАЙЗИЯ БИЛАН ИНВЕСТИЦИЯ

ҲАМКОРЛИГИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Малайзия билан инвестиция ҳамкорлиги дастурларини самарали тайёрлаш ва амалга ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикасининг Малайзия билан Ҳукуматлараро ҳамкорлиги доирасида Инвестиция лойиҳаларини тайёрлаш бўйича идоралараро ишчи гуруҳ таркиби иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Қуйидагилар Ўзбекистон Республикасининг Малайзия билан ҳамкорлигининг устувор йўналишлари этиб белгилансин:

Ўзбекистон Республикасининг углеводород ресурсларини кенг кўламда разведка қилиш ва қазиб чиқариш бўйича нефть-газ тармоғидаги лойиҳаларни амалга оширишга инвестицияларни жалб этиш;

электротехника, электрон, кон қазиб чиқариш, енгил саноат, мебель, кимё, озиқ-овқат ва қайта ишлаш саноатида, туризм соҳасида ва хизматлар кўрсатишнинг бошқа турларида (соғлиқни сақлаш, таълим) қўшма корхоналар ташкил этиш;

саноат, таълим, соғлиқни сақлаш соҳасида ва молия хизматлари секторида телекоммуникацияларнинг замонавий тизимларини ва илғор ахборот технологияларини жорий этиш;

Малайзия компанияларини Ўзбекистоннинг реал ва молия секторлари корхоналарини хусусийлаштириш жараёнига жалб этиш;

илмий-техника ҳамкорлиги, таълим ва маданият соҳаларида ўзаро фойдали алоқаларни ривожлантириш.


3. Идоралараро ишчи гуруҳ 2004 йил 1 сентябргача Малайзия билан савдо-иқтисодий ҳамкорлик дастурини, шу жумладан биргаликда амалга ошириш учун устувор инвестиция лойиҳалари рўйхатини ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин.

Савдо-иқтисодий ҳамкорлик дастурини тайёрлаш доирасида қўшма бизнес-семинарлар ўтказиш, Ўзбекистоннинг инвестиция ва экспорт салоҳияти кўргазмаларини ташкил этиш, Ўзбекистон ва Малайзия тадбиркорлари ўртасидаги алоқаларни кенгайтириш назарда тутилсин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Р.С. Азимов ва Э.М. Ғаниев зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                  И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

2004 йил 9 апрелдаги

167-сон қарорига

ИЛОВА


Малайзия билан Ҳукуматлараро ҳамкорлик

доирасида инвестиция лойиҳаларини

тайёрлаш бўйича Идоралараро ишчи гуруҳ

ТАРКИБИ

1.

Азимов Р.С.

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари, Молия вазири, ишчи гуруҳ раҳбари


2.

Ғаниев Э.М.

-

Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазири, ишчи гуруҳ раҳбарининг ўринбосари


3.

Боқиев Ф.Х.


-

Вазирлар Маҳкамаси Иқтисодиёт ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари йиғма ахборот-таҳлил департаменти мудири


4.

Барноев Ў.И.


-

Вазирлар Маҳкамаси Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ҳамда истеъмол товарлари масалалари ахборот-таҳлил департаменти мудири


5.

Болтабоев М.Р.

-

Вазирлар Маҳкамасининг Маданият, таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий муҳофаза масалалари ахборот-таҳлил департаменти мудири

6.

Аҳмедов Н.А.

-

Давлат геология қўмитаси раиси


7.

Неъматов И.Т.

-

Ташқи ишлар вазирининг ўринбосари


8.

Яковлев И.Г.

-

Давлат мулки қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари


9.

Ашрафхонов Б.Б.

-

Молия вазирининг ўринбосари


10.

Ҳасанов С.С.

-

Иқтисодиёт вазирининг ўринбосари


11.

Абдуллаева Ш.Р.

-

Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги раисининг ўринбосари


12.

Тишченко С.П.

-

Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари


13.

Маҳмудов М.М.

-

Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги бош директорининг биринчи ўринбосари


14.

Баҳромов А.У.

-

"Ўзбекенгилсаноат" давлат-акциядорлик компанияси бошқаруви раиси


15.

Ибрагимов Ғ.И.

-

"Ўзкимёсаноат" давлат-акциядорлик компанияси раиси


16.

Мажитов Ш.Х.

-

"Ўзбекнефтгаз" миллий холдинг компаниясининг бош муҳандиси - бош менежери


17.

Ҳусанбоев Б.М.

-

"Ўзбектуризм" миллий компанияси раиси


18.

Умаров Ш.Х.

-

"Ўзэлтехсаноат" уюшмаси раиси


19.

Азимова М.А.

-

"Файз" холдинг компанияси раиси


Изоҳ. Идоралараро ишчи гуруҳ аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда унинг таркибига уларнинг лавозимига янгидан тайинланган шахслар киритилади.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2004 йил, 14-сон, 170-модда.