Умная подшивка

2018 й. / Норма маслаҳатчи 40 /

Мавзувий сон

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

БИЗ ЯШАЙДИГАН УЙ*


Уй-жойларни ёппасига "ободлаштириш"

Битта ширкатга 17 та куратор

"Эксплуатация харажатлари"

ўрнига "мажбурий бадаллар"

Тошкентда яна уй дафтарлари пайдо бўлди

Қўшни электр энергиясини ўғирлаётганини

қандай аниқлаш мумкин?


Долзарб мавзу



УЙ-ЖОЙЛАРНИ ЁППАСИГА

"ОБОДЛАШТИРИШ"


Бир қатор ижтимоий лойиҳалар номидаги "обод" таърифи тобора тескари маънони англатиб бораётгани ачинарли ҳол. Буни кўпинча "ободлаштириш" фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини бузган ҳолда амалга оширилаётгани билан изоҳлаш мумкин. Шу йўсиндаги яна битта янгилик жорий этиладиган кўринади.


Республикамиздаги бутун кўп квартирали уй-жой фондини "Obod Uy" тизими билан қамраб олиш режалаштирилмоқда. ҚҲТБТ порталида муҳокама учун жойлаштирилган Президентнинг Ўзбекистондаги уй-жой фондидан фойдаланиш тизимини такомиллаштириш тўғрисидаги қарори лойиҳасида шу ҳақда сўз боради. Лойиҳани ишлаб чиқувчи - УКХ вазирлиги Ўзбекистондаги ҳар битта кўп квартирали уйни "Obod Uy" яшовчининг электрон картаси" (www.oboduy.uz) фойдаланиш харажатлари учун ҳақ тўланишини ҳисобга олувчи интеграцияланган тизимига (бундан кейин - тизим, сайт, электрон карта) мажбурий улашни таклиф этмоқда.

Таклиф этилаётган янгилик кўп уй-жой соҳаси вакиллари, шунингдек бўлажак фойдаланувчиларда ижобий таассурот уйғотмаяпти. Ҳужжат лойиҳасида пойтахтнинг Мирзо Улуғбек тумани ҳокимлиги ва Ахборот коммуникациялари вазирлиги ВМнинг 12.12.2016 йилдаги 400-сон қарори доирасида "Obod Uy" лойиҳасини муваффақиятли амалга ошираётгани айтилган. Бироқ "Норма маслаҳатчи" таҳририятига, шунингдек ижтимоий сайтларга пилот лойиҳанинг камчиликлари, унга тузатишлар киритиш зарурлиги ҳақида фуқаролардан мурожаатлар келиб тушди. Биз вазиятни жойнинг ўзида ўрганиб, шундан сўнг "Норма маслаҳатчи"нинг 7.08.2018 йилдаги 32 (681)-мавзувий сонида "Obod Uy"нинг ўзи нима эканлиги, қай мақсадда ташкил этилган, ижобий ва салбий жиҳатлари, фойдаланувчиларнинг унга ишонч билдирмасликлари сабаблари ҳақида тушунтиришлар тайёрлаб, камчиликларни бартараф этишга доир таклифлар берган эдик.

Моҳиятан олганда, "Obod Uy" - ХУМШ фаолияти ва уй-жой ҳақида яшовчилар учун фойдали ахборот жойлаштирилган сайт. Унинг асосий мақсади - ширкат ишининг очиқ-ойдинлигини таъминлаш: яшовчиларга бадал тузилмаси, жорий баланс, қарз мавжудлигини кўрсатиш. Бу ерда умумий йиғилишлар баённомалари, даромадлар ва харажатлар сметалари, ХУМШга буюртманомалар, таъсис ҳужжатлари, раиснинг ҳисоботлари, кўпинча яшовчилардан яшириладиган бошқа ахборот бўлиши лозим. Буларнинг барини уйда шошмасдан ўрганиб чиқиш, уяли алоқа телефони, смартфон, компьютердан сайтга кириш, онлайн режимда бадалларни тўлаш мумкин. Қулай, очиқ-ошкора, фойда келтириши шубҳасиз. Истиқболда яшовчилар ўртасида сўровлар ўтказиш, ХУМШ фаолиятини баҳолаш ва ҳатто уйни сақлашга доир муҳим масалалар бўйича онлайн-овоз бериш имконияти режалаштирилмоқда. Фойдали ресурс кейин ҳам ривожланиши, уй-жой мулкдорларига ўз уйини бошқаришда иштирок этиш, ХУМШ фаолияти устидан жамоатчилик назоратини ўрнатиш имконини берувчи маҳсулотга айланиши мумкин. Бошқа мамлакатлар амалиётидан келиб чиқилса, бундай сайтлар ахборотнинг очиқ-ошкоралигини таъминлаб, яшовчиларнинг умумий мол-мулкни бошқарувчиларга бўлган ишончини, тўлов интизомини, фаоллигини, уйни сақлашдан манфаатдорлигини оширади. 



"Obod Uy" очиқ-ошкораликни таъминлай олмади


Амалиётнинг кўрсатишича, тавсия этилган "Obod Uy" версияси ваъда қилинган фойдани бермаяпти. Ушбу тажрибани татбиқ этишга ҳали эрта, лойи

...
Время: 0.0030
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск