Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Бухгалтерия ҳисоби. Аудит. Баҳолаш фаолияти / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Бухгалтерия ҳисоби /

Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботида лизинг операцияларини акс эттириш Тартиби (ЎзР ВМ 06.05.1998 й. 194-сон қарорга 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

1998 йил 6 майдаги

194-сон қарорига

2-ИЛОВА



Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботида лизинг

операцияларини акс эттириш

ТАРТИБИ


Ушбу Тартиб Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик Кодексига мувофиқ ва Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 19 декабрдаги 556-сон қарори асосида ишлаб чиқилган. У лизинг операцияларини ҳисобга олишда ва улар бўйича ҳисоботларда қўллаш учун мўлжалланган.



ЛИЗИНГ ОЛУВЧИ КОРХОНАДА ЛИЗИНГ

ОПЕРАЦИЯЛАРИНИ ҲИСОБГА ОЛИШ


Молия лизингида лизинг мулки лизинг олувчи томонидан актив сифатида ҳисобга олинади ва амортизация қилинади, лизинг бўйича қарз эса мажбурият тариқасида пассив бўйича акс эттирилади, лизингга бериладиган асосий воситаларни лизинг берувчи ва лизинг олувчи ўртасида келишилган жадал амортизация қилишга йўл қўйилади.

Лизинг муносабатларида лизинг олувчига қатъий суммадаги лизинг тўлови маълум қилинади. У активнинг контракт қийматидан, унинг мулкий сугуртаси, техника хизмати кўрсатиш бўйича харажатлардан, солиқлар, пошлиналар ва бошқалардан, шунингдек лизинг ставкаси (кредит учун фоиз ставкаси)дан иборат бўлади.

Лизинг объектини кирим қилиш "Узоқ муддат билан ижарага олинадиган асосий воситалар" 03-счёти дебети бўйича "Ижара мажбуриятлари" 97-счёт корреспонденциясида акс эттирилади.

Амортизация Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига мувофиқ ҳисоблаб ёзилади. Амортизацияни ҳисоблаб ёзиш қуйидаги бухгалтерия қайди билан расмийлаштирилади:

"Асосий ишлаб чиқариш" 20-счёт дебети. ("Давр харажатлари" 26-счёти ва асосий воситаларни ишлатиш жойига боглиқ ҳолда бошқа счётлар). "Узоқ муддат билан ижарага олинган асосий воситаларнинг эскириши" 02-2-счёт кредити.

Лизинг ставкаларига оид лизинг тўловларини ҳисоблаб ёзиш "Фойда ва зарарлар" 80-счёт дебети ва "Фоизлар бўйича ижара мажбуриятлари" 97-2-счёт кредити бўйича акс эттирилади.

Тўловларнинг лизинг берувчига тўланишига кўра "Фоизлар бўйича ижара мажбуриятлари" 97-2-счёти пул маблагларини ҳисобга олиш счётлари бўлган корреспонденцияга дебет қилинади.

Асосий қарзни ундириш (активнинг контракт қийматини тўлаш) қуйидаги бухгалтерия қайдлари билан расмийлаштирилади:

а) ҳисоблаб ёзишда: "Асосий қарз бўйича ижара мажбуриятлари" Дт 97-1-счёти - "Турли дебиторлар ва кредиторлар билан ҳисоб-китоблар" Кт 76-счёти;

б) тўлашда: "Турли дебиторлар ва кредиторлар билан ҳисоб-китоблар" Дт 76-счёти - пул маблагларини ҳисобга олиш Кт счётлари.

Шартноманинг амал қилиш муддати тугагач лизинг объектлари "Асосий воситалар" 01-счёти дебетига ва "Узоқ муддат билан ижарага олинган асосий воситалар" 03-счёти кредитига контракт қиймати бўйича, "Узоқ муддат билан ижарага олинган асосий воситаларнинг эскириши" 02-2-счёти дебетига ва "Ўз асосий воситаларининг эскириши" 02-1-счёти кредитига кирим қилинади.

Агар лизинг сотиб олувчи сотиб олиш ҳуқуқини лизинг шартномаси муддати тугагунгача амалга оширса, у ҳолда активнинг контракт қиймати қисми бўйича муддатидан олдин ҳисоблаб ёзилган тўловлар "Келгуси даврлар харажатлари" 31-счётига (кейинчалик лизинг шартномасининг илгари белгиланган муддати мобайнида харажатларни ҳисобга олиш счётларига тенг миқдорда ҳисобдан чиқарган ҳолда) ёки ташкилот ихтиёрида қоладиган фойдага ўтказилади.



ЛИЗИНГ БЕРУВЧИ КОРХОНАДА ЛИЗИНГ

ОПЕРАЦИЯЛАРИНИ ҲИСОБГА ОЛИШ


Объектларни кирим қилишда тегишли счётлар: "Ўрнатишга берилган асбоб-ускуналар" 07-счёти, "Асосий воситалар" 01-счёти, "Капитал қўйилмалар" 08-счёти "Етказиб берувчилар ва пудратчилар билан ҳисоб-китоблар" 60-счётлари бўлган корреспонденция-га дебет қилинади. Тўловнинг амалга оширилишига кўра "Етказиб берувчилар ва пудратчилар билан ҳисоб-китоблар" 60-счёти дебет қилинади ва пул маблагларини ҳисобга олиш счётлари кредит қилинади.

Объектларни лизинг шартларида лизинг олувчи корхонага бериш лизинг берувчининг бухгалтерия ҳисобида қуйидаги қайдлар билан акс эттирилади:

а) лизингга берилган активлар контракт қиймати суммасида:

"Сотилган ва бошқа чиқиб кетган асосий воситалар" Дт 47-счёти - "Асосий воситалар" Кт 01-счёти;

б) уларни ишлатиш даврида ҳисобланган эскириш суммасида:

"Ўз асосий воситаларининг эскириши" Дт 02-1-счёти - "Сотилган ва бошқа чиқиб кетган асосий воситалар" Кт 47-счёти (ушбу қайд лизинг активини такрорий беришда амалга оширилади);

в) лизингнинг бутун даври учун белгиланган лизинг тўловлари суммасида:

"Тушумга нисбатан ижара мажбуриятлари" Дт 09-счёти - "Сотилган ва бошқа чиқиб кетган асосий воситалар" Кт 47-счёти;

г) назарда тутилаётган даромад натижаси (47-счёт айланмалари ўртасидаги фарқ) суммасида:

"Сотилган ва бошқа чиқиб кетган асосий воситалар" Дт 47-счёти - "Келгуси даврлар даромадлари" Кт 83-счёти;

д) ҳар ойда тушадиган лизинг тўлови суммасида:

пул маблагларини ҳисобга олиш Дт счёти - "Тушумга нисбатан ижара мажбуриятлари" Кт 09-счёти;

"Келгуси даврлар даромадлари" Дт 83-счёти - "Фойда ва зарарлар" Кт 80-счёти.

Лизинг шартномаси амал қиладиган даврда актив эгаси ҳисобланувчи лизинг берувчи лизинг объектини ўзи сугурта қилиши ёки мулкни сугурта қилиш бўйича вазифасини лизинг олувчига юклаши мумкин. Иккинчи ҳолатда сугурта бўйича барча харажатларни ва ушбу операцияларни ҳисобга олишни лизинг олувчи амалга оширади, мазкур харажатларни амалга ошириш учун унда маблаг етишмаган тақдирда лизинг берувчи лизинг олувчи билан келишган ҳолда сугурта бўйича харажатларни тўлашни лизинг шартномасининг бутун даврига тақсимлайди, бу ҳам ўзига хос маблаг билан таъминлаш ҳисобланади. Сугурта ҳолати бошланганда лизинг берувчи лизинг олувчига сугурта тўловининг олинган суммасини ўтказади ёки уни, лизинг тўловини камайтирган ҳолда, ўзида қолдиради.



ЛИЗИНГ ОЛУВЧИ КОРХОНАДА ЎРНАТИШНИ

ТАЛАБ ҚИЛУВЧИ АСБОБ-УСКУНАЛАР БЎЙИЧА

ЛИЗИНГ ОПЕРАЦИЯЛАРИНИ ҲИСОБГА ОЛИШ


Ўрнатишни талаб қилувчи асбоб-ускуналар бўйича лизинг операциялари бухгалтерия ҳисобида қуйидаги қайдлар билан акс эттирилади:

Лизинг бўйича олинган асбоб-ускуналарнинг контракт қиймати лизинг олувчининг "Ўрнатишга берилган асбоб-ускуналар" 07-счётига "Ижара мажбуриятлари" 97-счёти бўлган корреспонденцияга ўтказилади.

Ўрнатиш харажатлари "Капитал қўйилмалар" 08-счёти дебетига тегишли счётлар кредити бўлган корреспонденцияга ўтказилади.

Асбоб-ускуналарнинг ўрнатишга берилишига кўра қиймат "Ўрнатишга берилган асбоб-ускуналар" 07-счёти кредитидан "Капитал қўйилмалар" 08-счёти дебетига кўчирилади. Ўрнатиш тугаллангач шартноманинг амал қилиш муддати тугагунгача асбоб-ускуналар қиймати "Капитал қўйилмалар" 08-счёти кредитидан "Узоқ муддат билан ижарага олинадиган асосий воситалар" 03-счёти дебетига ёзилади.

Шартноманинг амал қилиш муддати тугагандан кейин асбоб-ускуналарни кирим қилишда уларнинг қиймати "Узоқ муддат билан ижарага олинадиган асосий воситалар" 03-счёти дебетига ёки "Капитал қўйилмалар" 08-счётига (агар уларни ўрнатиш шартноманинг амал қилиш муддатигача тугалланмаган бўлса) ҳамда "Узоқ муддат билан ижарага олинадиган асосий воситаларнинг эскириши" 02-2-счёти дебетига ва "Ўз асосий воситаларининг эскириши" 02-1-счёти кредитига ёзилади.






























Время: 0.1956
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск