язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Давлат ҳуқуқий тизими асослари/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (Ҳукумат)/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 14.04.2004 й. 182-сон "Муддати ўтказиб юборилган дебиторлик ва кредиторлик қарзларни қисқартириш ва бюджетга тўловлар интизомини мустаҳкамлаш бўйича Республика комиссияси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

14.04.2004 й.

N 182



МУДДАТИ ЎТКАЗИБ ЮБОРИЛГАН

ДЕБИТОРЛИК ВА КРЕДИТОРЛИК ҚАРЗЛАРНИ

ҚИСҚАРТИРИШ ВА БЮДЖЕТГА ТЎЛОВЛАР

ИНТИЗОМИНИ МУСТАҲКАМЛАШ БЎЙИЧА

РЕСПУБЛИКА КОМИССИЯСИ ФАОЛИЯТИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Муддати ўтказиб юборилган дебиторлик ва кредиторлик қарзларни қисқартириш ва бюджетга тўловлар интизомини мустаҳкамлаш бўйича Республика комиссияси ишларини ташкил этишни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Муддати ўтказиб юборилган дебиторлик ва кредиторлик қарзларни қисқартириш ва бюджетга тўловлар интизомини мустаҳкамлаш бўйича Республика комиссияси тўғрисидаги Низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида муддати ўтказиб юборилган дебиторлик ва кредиторлик қарзларни қисқартириш ва бюджетга тўловлар интизомини мустаҳкамлаш бўйича минтақавий комиссиялар ташкил этилсин.


3. Белгилаб қўйилсинки:

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосарлари минтақавий комиссияларнинг раислари ҳисобланади;

минтақавий комиссиялар таркиби Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари билан келишган ҳолда Муддати ўтказиб юборилган дебиторлик ва кредиторлик қарзларни қисқартириш ва бюджетга тўловлар интизомини мустаҳкамлаш бўйича Республика комиссияси томонидан тасдиқланади.


4. Муддати ўтказиб юборилган дебиторлик ва кредиторлик қарзларни қисқартириш ва бюджетга тўловлар интизомини мустаҳкамлаш бўйича Республика комиссияси:

бир ой муддатда Муддатида тўланмаган тўловлар муддатини кечиктириш ва (ёки) уларни бўлиб-бўлиб тўлаш, пеня ҳисоблашни тўхтатиш, шунингдек солиқлар ҳамда бюджетга ва давлат мақсадли фондларига тўловлар бўйича пеняни ҳисобдан чиқариш тўғрисидаги Низомга мазкур қарордан келиб чиқувчи ўзгартиришларни белгиланган тартибда киритсин;

муддати ўтказиб юборилган дебиторлик ва кредиторлик қарзларни қисқартириш ва бюджетга тўловлар интизомини мустаҳкамлаш бўйича минтақавий комиссия тўғрисидаги низомни икки ҳафта муддатда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С.Азимов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                              И.Каримов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2004 йил, 15-сон, 178-модда.


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами",

2004 й., N 4, 36-модда.