ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Меҳнат ва аҳолининг бандлиги / Аҳоли бандлиги / Умумий қоидалар /

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги янги иш ўринлари ташкил этишни рағбатлантириш ҳудудий жамғармаларининг Намунавий устави (АВ томонидан 28.09.2018 й. 3072-сон билан рўйхатга олинган Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг 20.08.2018 й. 23-Б-сон буйруғи билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2018 йил 28 сентябрда 3072-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Бандлик ва меҳнат

муносабатлари вазирининг

2018 йил 20 августдаги

23-Б-сон буйруғига

ИЛОВА



Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши,

вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

ҳузуридаги янги иш ўринлари ташкил этишни

рағбатлантириш ҳудудий жамғармаларининг

НАМУНАВИЙ УСТАВИ


Мазкур Намунавий устав Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 14 июлдаги ПҚ-3856-сон "Аҳоли бандлигини таъминлаш борасидаги ишларни такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги янги иш ўринлари ташкил этишни рағбатлантириш ҳудудий жамғармаларнинг (бундан буён матнда Ҳудудий жамғармалар деб юритилади) фаолият юритиш тартибини белгилайди.



1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ҳудудий жамғармалар юридик шахс мақомига эга давлат муассасаси шаклида ташкил этилиб, мустақил балансга, шахсий ғазна ҳисобварағига, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган муҳрга, тамға ва бланкаларга эга.


2. Ҳудудий жамғармалар маблағлари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилигида очиладиган шахсий ғазна ҳисобварақларида (бундан буён матнда ҳисобварақ деб юритилади) жамланади.


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 14 июлдаги ПҚ-3856-сон "Аҳоли бандлигини таъминлаш борасидаги ишларни такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ қуйидагилар Ҳудудий жамғарманинг асосий вазифалари ҳисобланади:

қишлоқ жойларда доимий иш ўринлари ташкил этувчи тадбиркорлик субъектларини кредитлар билан қўллаб-қувватлаш учун тижорат банкларида кредит линиялари очиш;

ишчи кучи кўп бўлган ҳудудларда давлат-хусусий шериклик шартлари асосида, айниқса аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд қатламлари учун янги иш ўринлари ташкил этишни назарда тутувчи корхоналарни ташкил этиш, бунда Ҳудудий жамғармаларнинг ташкил этилган корхоналардаги улушини хусусий шерикларга кейинчалик реализация қилиш шартини назарда тутиш;

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари қарорлари бўйича иш ўринлари ташкил этишга ҳамда аҳоли бандлигини таъминлашга қаратилган бошқа чора-тадбирларни амалга ошириш.



2-БОБ. ҲУДУДИЙ ЖАМҒАРМАЛАР

ДАРОМАДЛАРИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ

ВА УЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ ТАРТИБИ


4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 14 июлдаги ПҚ-3856-сон "Аҳоли бандлигини таъминлаш борасидаги ишларни такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига асосан қуйидагилар ҳудудий жамғармалар маблағларини шакллантирувчи манбалар этиб белгилансин:

Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари даромадларининг прогноз параметрларини ошириб бажаришдан ҳар ойда тушадиган 40 фоизгача бўлган миқдордаги даромадлар;

маҳаллий, хорижий ва халқаро ташкилотларнинг грантлари ҳамда беғараз ёрдами;

хайрия қилувчилар - жисмоний ва юридик шахслар, Ўзбекистон Республикаси резидентлари ва норезидентларининг белгиланган тартибда тақдим этиладиган маблағлари;

қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар.


5. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бюджетлари даромадларининг прогноз параметрларини ошириб бажаришдан тушумлар ҳажми молия органлари томонидан белгиланган тартибда аниқланади.


6. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бюджетлари даромадларининг прогноз параметрларини ошириб бажаришдан 40 фоизгача бўлган миқдордаги даромадлар молия органлари томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туман ва шаҳар ҳокимлари фармойишида назарда тутилган миқдорларда тегишли Ҳудудий жамғармаларнинг ҳисобварағига ўтказилади.

Бунда Ҳудудий жамғармаларнинг ҳисобварағига ўтказиладиган юқоридаги маблағлар тегишли ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 15 санасигача бир йўла ўтказилади.


7. Ҳудудий жамғармаларнинг маблағлари:

ҳудудий меҳнат бозорида фаол тадбирларни (меҳнат ярмаркаларини ўтказиш, касбга ўқитиш ва қайта тайёрлаш) молиялаштириш;

қишлоқ жойларда доимий иш ўринлари ташкил этувчи тадбиркорлик субъектларини кредитлар билан қўллаб-қувватлаш учун тижорат банкларида кредит линияси очиш;

ишчи кучи кўп бўлган ҳудудларда давлат-хусусий шериклик шартлари асосида, айниқса аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд қатламлари учун янги иш ўринлари ташкил этишни назарда тутувчи корхоналарни ташкил этиш билан боғлиқ харажатлар;

ҳудудий жамғармаларнинг Ижро этувчи дирекцияларни сақлаш билан боғлиқ харажатларни қоплаш;

Ўзбекистон Республикаси Президенти, Вазирлар Маҳкамаси, шунингдек Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари томонидан қабул қилинган қарорларида янги иш ўринларини яратишни назарда тутадиган лойиҳаларни, шунингдек янги иш ўринларини яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича ҳудудий дастурларни амалга оширишга қаратилган чора-тадбирларни қўллаб-қувватлаш учун тижорат банкларида кредит линиялари очиш орқали лойиҳаларни молиялаштириш учун сарфланади.


8. Ҳудудий жамғармалар маблағлари ҳисобидан тижорат банкларида очилган кредит линияси бўйича имтиёзли кредитлар бериш Тижорат банклари томонидан давлат мақсадли жамғармалари кредит линиялари ҳисобидан имтиёзли микрокредитлар бериш тартиби тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 2527, 2013 йил 19 ноябрь) талаблари асосида амалга оширилади.



3-БОБ. ҲУДУДИЙ ЖАМҒАРМАЛАР

ФАОЛИЯТИНИ БОШҚАРИШ


9. Ҳудудий жамғармаларнинг Кузатув кенгаши (кейинги ўринларда Кузатув кенгаши деб аталади) Ҳудудий жамғармаларни бошқаришнинг юқори органи ҳисобланади.

Ҳудудий жамғармалар фаолиятини бошқариш ва унинг маблағларини тақсимлаш Ҳудудий жамғармаларнинг Кузатув кенгаши томонидан амалга оширилади.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосарлари тегишли Кузатув кенгаши раиси ҳисобланади.

Ҳудудий жамғармаларнинг Кузатув кенгаши таркиби Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари томонидан тасдиқланади.

Кузатув кенгаши таркибига тегишли ҳудудий меҳнат органлари, молия органлари, давлат солиқ хизмати органлари, фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари ижро аппаратининг, савдо-саноат палатаси, ҳамда Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитасининг бўлимлари вакиллари киритилади.

Кузатув кенгаши мажлиси ҳар чоракда камида бир маротаба, зарур бўлганда навбатдан ташқари чақирилади.


10. Кузатув кенгаши:

ҳар йили 25 декабргача Ҳудудий жамғарманинг келгуси йил учун даромадлари ва харажатлари сметаларини тасдиқлайди;

ушбу Намунавий уставнинг 7-бандида назарда тутилган тадбирлар Жамғарма маблағлари ҳисобига молиялаштирилишини белгилайди;

зарур ҳолларда тасдиқланган даромадлар ва харажатлар сметаларига тегишли ўзгартиришлар киритади;

Ҳудудий жамғарма маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланилишини назорат қилади;

Ҳудудий жамғарманинг чорак якуни бўйича даромадлари ва харажатлари тўғрисидаги ҳисоботини кўриб чиқади ва тасдиқлайди;

Ҳудудий жамғармага хорижий кредитлар ва грантлар жалб этилишига кўмаклашади;

Ҳудудий жамғарма маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш билан боғлиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.



4-БОБ. ҲУДУДИЙ ЖАМҒАРМАЛАРНИНГ

ИЖРО ЭТУВЧИ ДИРЕКЦИЯЛАРИ

ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


11. Ҳудудий жамғармаларнинг маблағларини тасарруф этиш Ижро этувчи дирекциялар (бундан буён матнда Ижро этувчи дирекциялар деб юритилади) томонидан амалга оширилади.


12. Ижро этувчи дирекцияларнинг намунавий таркибий тузилмаси мазкур Намунавий уставнинг 1-иловага мувофиқ белгиланади.


13. Ижро этувчи дирекциялар:

Ҳудудий жамғармаларнинг келгуси йил учун даромадлари ва харажатлари прогноз кўрсаткичларини ишлаб чиқади;

Ҳудудий жамғармаларнинг даромадлар ва харажатлар сметаларини тайёрлайди ҳамда тасдиқлаш учун Кузатув кенгашига тақдим қилади;

Ҳудудий жамғарма тушумларини кўпайтириш ва унинг маблағларидан самарали фойдаланиш бўйича таклифлар тайёрлайди;

Ҳудудий жамғарманинг молиявий аҳволини тизимли равишда таҳлил қилиш ва прогнозлаш ҳамда унинг молиявий барқарорлигини таъминлаш учун олдини олувчи чора-тадбирларни ишлаб чиқади;

тадбиркорлик субъектларини кредитлар билан қўллаб-қувватлаш учун кредит линияси очиш учун тижорат банклари билан бош келишувлар тузади ҳамда белгиланган тартибда тижорат банкларига кредит маблағларини ажратади;

ишчи кучи кўп бўлган ҳудудларда давлат-хусусий шериклик шартлари асосида, айниқса аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд қатламлари учун янги иш ўринлари ташкил этишни назарда тутувчи корхоналарни ташкил этади;

Ҳудудий жамғарманинг тушумлар манбалари ҳамда асосий харажатлар йўналишлари бўйича даромадлари ҳисобини юритади;

Ҳудудий жамғарма маблағларидан мақсадли фойдаланиш юзасидан техник ва молиявий назоратни олиб боради;

ҳар чоракда камида бир марта Ҳудудий жамғарма маблағларидан фойдаланилиши тўғрисида ҳисобот тайёрлайди ва Кузатув кенгашига тақдим этади;

Ҳудудий жамғарма маблағларининг шаклланиши ва сарфланиши юзасидан мазкур Намунавий уставнинг 2, 3 ва 4-иловаларига мувофиқ шаклда ойлик ҳисоботларни Кузатув кенгаши аъзоларига ҳамда ҳудудий меҳнат органларига ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 5 санасигача тақдим этади. Бунда тақдим этилган ҳисоботлар ҳудудий меҳнат органи томонидан ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 7 санасигача Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига тақдим этилади;

Ҳудудий жамғарма маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланиш юзасидан маҳаллий оммавий ахборот воситалари орқали кенг жамоатчиликка ахборот беради;

Кузатув кенгаши ва Қорақалпоғистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Бандлик бош бошқармаларига Ҳудудий жамғармалар фаолияти юзасидан ҳисобот беради.


14. Ижро этувчи дирекциялар ўзларига юкланган вазифаларни амалга ошириш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:

тижорат банкларига очилган кредит линиялари маблағларини лойиҳалар кесимида молиялаштирилиши тўғрисида маълумотларни сўраш ва олиш;

янги иш ўринларини ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш юзасидан чора-тадбирларни молиялаштиришни самарали ташкил этиш юзасидан таклифларни Кузатув кенгашига киритиш.


15. Ижро этувчи дирекцияни ижрочи директор бошқаради ва у ўз навбатида Кузатув кенгаши котиби ҳисобланади.

Ижро этувчи дирекциянинг ижрочи директори Кузатув кенгашининг тақдимномасига асосан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари қарори билан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.


16. Ижрочи директор:

Ҳудудий жамғарма фаолияти юзасидан умумий раҳбарликни амалга оширади;

Ҳудудий жамғармага ходимларни қабул қилади ва меҳнат шартномаларини тугатади, уларнинг лавозим мажбуриятларини ва ваколатларини тақсимлайди;

ваколатлари доирасида юридик шахслар билан шартномалар тузади;

Ҳудудий жамғарма пул маблағлари ва моддий бойликларининг бухгалтерия ҳисоби юритилишини, молиявий ва статистик ҳисоботларнинг белгиланган тартибда тайёрланиши ва тақдим этилишини ташкил этади;

қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятлар ва ваколатларни амалга оширади.


17. Ижро этувчи дирекция ходимларига Ягона тариф сеткаси бўйича мазкур Намунавий уставнинг 5-иловасига мувофиқ разрядларда меҳнатига ҳақ тўланади.



5-БОБ. ИЖРО ЭТУВЧИ ДИРЕКЦИЯЛАР

ХОДИМЛАРИНИ МОДДИЙ РАҒБАТЛАНТИРИШ

ВА УЛАРНИ ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯЛАШ


18. Ижро этувчи дирекциялар ходимларини моддий рағбатлантириш ва ижтимоий муҳофаза қилиш Ҳудудий жамғармалар маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.


19. Ижро этувчи дирекциялар ходимларини моддий рағбатлантириш ва ижтимоий муҳофаза қилиш қуйидаги шаклларда амалга оширилади:

ходимларга лавозим маошларининг 100 фоизигача миқдорда ойлик шахсий устамалар ўрнатиш. Бунда Ижро этувчи дирекциялар ходимларига шахсий устамалар тегишли Кузатув кенгаши раиси томонидан белгиланади;

байрам саналарида ходимларни ойлик лавозим маошининг бир баравари миқдоригача миқдорда мукофотлаш;

ходимлар ойлик лавозим маошининг икки баравари миқдоригача молия йилида бир марта ходим меҳнат таътилига чиқаётганда моддий ёрдам кўрсатилади.



6-БОБ. ҲУДУДИЙ ЖАМҒАРМА

МАБЛАҒЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ

ЮЗАСИДАН ҲИСОБ, ҲИСОБОТ ВА НАЗОРАТ


20. Ҳудудий жамғармалар маблағларидан фойдаланиш бўйича ҳисоб ва ҳисоботлар қонунчиликда белгиланган тартибда Ижро этувчи дирекциялар томонидан юритилади.


21. Ҳудудий жамғармаларнинг даромадлари ва харажатлари сметаси бюджет ташкилотлари учун бюджетдан ташқари маблағлар бўйича қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тузилади (чораклар, даромадлар манбалари ва улардан фойдаланиш йўналишлари бўйича) ва Кузатув кенгаши томонидан тасдиқланади.


22. Ҳудудий жамғармаларнинг даромадлари ва харажатлари сметаларининг бажарилиши бўйича йиллик ҳисобот Кузатув кенгаши томонидан кўриб чиқилади ва ҳар йили 15 мартгача Кузатув кенгаши томонидан тасдиқланади.


23. Ҳудудий жамғарма маблағлари ҳисобидан тижорат банкларига очилган кредит линияси бўйича ажратилган кредитлар ва унга ҳисобланган фоизлар кўринишидаги даромадлар ҳаққонийлиги тегишли тижорат банклари билан ўзаро ҳисоблашув далолатномалари асосида аниқланади.


24. Ҳудудий жамғармага Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари даромадларининг прогноз параметрларини ошириб бажаришдан тушадиган 40 фоизгача бўлган миқдордаги даромадлар бўйича ҳудудий молия, давлат солиқ хизмати органлари ҳамда Ижро этувчи дирекцияси ўртасида солиштирма далолатнома тузилади.


25. Ҳудудий жамғарма маблағларидан мақсадли фойдаланилиши Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан назорат қилинади.



7-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


26. Ҳудудий жамғармаларнинг жорий йилда фойдаланилмай қолган маблағлари кейинги молия йилига ўтказилади ва Давлат бюджети даромадларига олиб қўйилмайди.


27. Ҳудудий жамғармалар маблағларидан қонун ҳужжатларида назарда тутилмаган мақсадларда фойдаланишга йўл қўйилмайди.


28. Ижро этувчи дирекциялар Ҳудудий жамғарма маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланилиши юзасидан жавобгардирлар.


29. Мазкур Намунавий устав талабларини бузишда айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.


30. Ҳудудий жамғармани қайта ташкил этиш ва тугатиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.


31. Мазкур Намунавий устав Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган.






Намунавий уставга

1-ИЛОВА



Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши,

вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги

янги иш   ўринлари   ташкил этишни   рағбатлантириш

ҳудудий жамғармалари Ижро этувчи дирекцияларининг

НАМУНАВИЙ ТАРКИБИЙ ТУЗИЛМАСИ

      

Ижро этувчи директор

Меҳнат бозорида фаол тадбирларни молиялаштириш бўйича бош мутахассис



1 бирлик

Янги иш ўринлари яратиш мақсадида тижорат банкларига кредит линияси очиш ва ҳисоб-китобини юритиш бўйича бош мутахассис


1 бирлик

Бош ҳисобчи




1 бирлик

      

Ходимларнинг чекланган сони - 4 та






Намунавий уставга

2-ИЛОВА



Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши,

вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги

янги иш ўринлари ташкил этишни рағбатлантириш ҳудудий

жамғармаси томонидан тижорат банкларига очилган кредит

линияси ҳисобидан тадбиркорлик субъектларига

ажратилган микрокредитлар тўғрисида

ҲИСОБОТ


Минг сўмда

Т/р

Тижорат банкининг номи

Фаолият тури

Кредит олганлар сони

Ажратилган кредит

Яратилиши режалаштирилаётган янги иш ўринлари сони

Амалда яратилган янги иш ўринлари сони

Солиқ органлари орқали ўз тасдиғини топган янги иш ўрни

Умумий миқдори

Фоизи

1.


2.


3.


...






Намунавий уставга

3-ИЛОВА



Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши,

вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги

янги иш ўринлари ташкил этишни рағбатлантириш ҳудудий

жамғармалари томонидан тижорат банкларига очилган кредит

линияси ҳисобидан якка тартибдаги тадбиркорларга,

жисмоний шахсларга, оилавий тадбиркорлик ва

шахсий деҳқон хўжаликларига ажратилган

микрокредитлар тўғрисида

ҲИСОБОТ


Минг сўмда

Т/р

Тижорат банкининг номи

Фаолият тури

Кредит олганлар сони

Ажратилган кредит

Яратилиши режалаштирилаётган янги иш ўринлари сони

Амалда яратилган янги иш ўринлари сони

Солиқ органлари орқали ўз тасдиғини топган янги иш ўрни

Умумий миқдори

Фоизи

1.


2.


3.


...






Намунавий уставга

4-ИЛОВА



20___ йилда Қорақалпоғистон Республикаси,

вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари

даромадлари прогноз кўрсаткичлари ижроси ҳамда

ҳудудий жамғармага тушумлар бўйича

ҲИСОБОТ*


Минг сўмда

N

Ҳисобот даври

Маҳаллий бюджет даромадларининг прогноз кўрсаткичи

Ҳақиқатда маҳаллий бюджет даромадлари бажарилиши

Маҳаллий бюджет даромадларининг прогноз кўрсаткичини ошириб бажарилган қисми

Ҳудудий жамғармага

ажратма миқдори

(40 фоизгача), млн.сўмда

Ҳақиқатда ўтказиб берилган маблағлар

Фарқи

сумма

фоиз

1.

I- чорак

2.

1 ярим йиллик

3.

9 ойлик

...

йиллик








Жами

     

     


Ҳудудий молия

органи раҳбари

_______________

(имзо)


20___ йил ____________

Ҳудудий солиқ хизмати

органи раҳбари

_______________

(имзо)


20___ йил ____________

Ҳудудий жамғарманинг

Ижро этувчи дирекцияси директори

_______________

(имзо)


20___ йил ____________

*) Жадвал ўсиб бориш тартибида тўлдирилади.






Намунавий уставга

5-ИЛОВА



Ҳудудий жамғармаларнинг Ижро этувчи

дирекциялари ходимларига меҳнатга ҳақ тўлаш

РАЗРЯДЛАРИ


Т/р

Лавозимнинг номи

Разряд

1

Ижрочи директор

15

2

Бош ҳисобчи

13

3

Меҳнат бозорида фаол тадбирларни молиялаштириш бўйича бош мутахассис


10

4

Янги иш ўринлари яратиш мақсадида тижорат банкларига кредит линияси очиш ва ҳисоб-китобини юритиш бўйича бош мутахассис

10


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 29 сентябрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 2 октябрь, 39-сон, 789-модда

















































Время: 0.2171
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск