язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси/ Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш/ Чиқиндиларни қайта ишлаш/ Маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш бўйича хизматлар кўрсатишни ташкил этиш учун ҳудудларни тадбиркорлик субъектларига бириктириш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 25.09.2018 й. 765-сон қарорига 1-илова)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 25 сентябрдаги

765-сон қарорига

1-ИЛОВА



Маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш

бўйича хизматлар кўрсатишни ташкил этиш учун

ҳудудларни тадбиркорлик субъектларига

бириктириш тартиби тўғрисида

Низом


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш бўйича хизматлар кўрсатишни ташкил этиш учун ҳудудларни тадбиркорлик субъектларига давлат-хусусий шериклик асосида, ноль ставкадан бошланувчи "E-IJRO AUKSION" ягона электрон савдо майдончаси орқали электрон аукцион йўли билан бириктириш тартибини белгилайди (кейинги ўринларда электрон танлов деб аталади).

Ушбу Низом ҳудудларни Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорларига мувофиқ бириктириш ҳолатларига татбиқ этилмайди.


2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


"E-IJRO AUKSION" ягона электрон савдо майдончаси - электрон танловларни ташкил этиш ва ўтказиш учун зарур маълумотларни киритиш, сақлаш ва қайта ишлаш имкониятини, шунингдек, манфаатдор шахсларнинг электрон танловлар жараёнида бевосита иштирок этишини таъминлайдиган ахборот тизими;


ҳудудни бириктириш - танлов асосида тадбиркорлик субъектларига маълум бир ҳудудда маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш бўйича хизматлар кўрсатишни ташкил этиш ҳуқуқини бериш;


билдиришнома - Интернет жаҳон ахборот тармоғида,шу жумладан, буюртмачининг веб-сайтларига жойлаштириладиган "E-IJRO AUKSION" ягона электрон савдо майдончасида келгусида ўтказиладиган электрон танлов ҳақидаги маълумот;


танлов таклифи - танлов ҳужжатида белгиланган шартларга мувофиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш хизматларини кўрсатиш бўйича фаолиятни амалга оширишга таклиф;


лот - электрон танловга қўйилган ҳудуд;


шахсий ҳисобварақ - оператор томонидан операторнинг ички электрон тизимида оператор маълумотлари базасида рўйхатдан ўтган иштирокчиларнинг пул маблағларини жамлаш ва ҳисобини юритиш учун электрон танлов иштирокчисига очиладиган ҳисобварақ;


оператор - "E-IJRO AUKSION" ягона электрон савдо майдончасида электрон танловларни ташкил этиш ва ўтказишга ваколатли бўлган "Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази" давлат унитар корхонаси;


ариза берувчи - белгиланган тартибда рўйхатдан ўтган ва таклиф этилган шарларга мувофиқ электрон танловда иштирок этиш учун ариза берган тадбиркорлик субъекти (юридик шахс);


закалат пули - электрон танловда иштирок этиш учун ариза берувчилар томонидан тўланадиган пул миқдори;


ҳудуд - маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш хизматларини кўрсатиш бўйича электрон танловга қўйиладиган зона (шаҳар, туман, туман маркази, қишлоқ ва бошқа аҳоли пунктлари);


"E-IJRO AUKSION" ягона электрон савдо майдончасидаги техник узилиш - иштирокчилардан бирига электрон танловда иштирок этишга имкон бермайдиган ёки оператор ходимига электрон танлов ўтказилишига хизмат кўрсатишнинг техник имкониятини таъминламайдиган электрон савдо майдончасидаги техник носозликлар;


танлов иштирокчиси - электрон танловда иштирок этишга қўйилган ариза берувчи.


3. Электрон танловларни ташкил этиш ва ўтказиш, шунингдек, ҳудудларни бириктириш ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.



2-БОБ. АРИЗА БЕРУВЧИЛАРГА

ҚЎЙИЛАДИГАН УМУМИЙ ТАЛАБЛАР


4. Ариза берувчи қуйидаги мажбурий талабларга мувофиқ бўлиши керак:

юридик шахс сифатида давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома мавжудлиги;

танлов ҳужжатларига мувофиқ ҳудудга тўлиқ хизмат кўрсатиш учун юк ташиш қувватини таъминлаб берадиган, талаб этиладиган миқдордаги техник соз чиқинди ташиш машиналарининг мавжудлиги;

юкларни ташиш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун амалдаги лицензия ва аризада кўрсатилган ҳар бир транспорт воситасига лицензия карточкасининг мавжудлиги (Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан ташкил этилган давлат унитар корхоналари ва муассасалари бундан мустасно);

буюртманома тақдим этилиши санасида ариза берувчига нисбатан тугатиш жараёни ўтказилишининг мавжуд эмаслиги;

буюртманома тақдим этилиши санасида суд органларининг ариза берувчининг ночор (банкротлиги) ва/ёки фаолиятини тўхтатиш тўғрисидаги қарорининг мавжуд эмаслиги.


5. Ариза берувчи:

электрон танловда иштирок этиш учун бошқа ҳудудларда маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш учун фойдаланишда бўлган чиқинди ташиш машиналарини кўрсатган ҳолда ариза беришга;

танлов таклифига аввалги электрон танловлар натижаси бўйича ушбу Низомга мувофиқ унга бириктирилган ҳудуд учун аризада кўрсатилган айнан ўша чиқинди ташиш машиналарини киритишга ҳақли эмас (ҳудудни бириктириш муддатининг якунланиши ёки ариза берувчининг ушбу ҳудуддаги фаолияти тўхтатилиши ҳоллари бундан мустасно).



3-БОБ. ЭЛЕКТРОН ТАНЛОВНИ ЎТКАЗИШ

УЧУН ЗАРУР МАТЕРИАЛЛАРНИ

ТАЙЁРЛАШ ТАРТИБИ


6. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари электрон танлов буюртмачиси ҳисобланадилар (кейинги ўринларда буюртмачи деб юритилади).

7. Буюртмачи:

танлов ҳужжатларини тасдиқлайди;

Оператор билан электрон танлов ўтказиш бўйича хизмат кўрсатишга шартнома тузади.


8. Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг ҳудудий органлари ҳузуридаги Санитар тозалаш хизматларини ташкил этиш маркази (кейинги ўринларда Санитар тозалаш маркази деб аталади) буюртмачининг ишчи органи ҳисобланади ва қуйидаги вазифаларни бажаради:

а) қуйидагиларни ўз ичига олувчи танлов ҳужжатларини тайёрлайди:

ҳудудлар рўйхати (икки ва ундан ортиқ ҳудуд мавжуд бўлганда);

ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ шакл бўйича электрон танловга қўйилаётган ҳар бир ҳудуднинг паспорти;

электрон танловлар ғолибларининг чиқинди тўплаш шохобчаларида ва туташ ҳудудда лозим даражадаги тозаликни таъминлаш, шунингдек, маиший чиқиндиларни мустақил равишда саралашни амалга ошириш, санитария жиҳатидан тозалаш инфратузилмасини яратиш ёки яхшилашни (чиқинди тўплаш шохобчаларини таъмирлаш, реконструкция қилиш ва қуриш, контейнерлар билан жиҳозлаш) назарда тутувчи мажбуриятлари;

б) бириктирилаётган ҳудудда қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизматларнинг базавий қийматини ҳисоблаб чиқаради.

Бунда, қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича жисмоний шахслар (аҳоли)га кўрсатиладиган хизматларнинг бир ойлик базавий қиймати бириктирилаётган ҳудудда истиқомат қилувчи аҳоли сони, белгиланган тариф, мажбурий тўловларнинг ўртача ундириш даражаси, шунингдек, Санитар тозалаш бўйича ихтисослаштирилган корхоналар республика бирлашмасига ажратмалар ва Санитар тозалаш марказини сақлаш харажатларидан келиб чиқиб, қуйидаги формула орқали аниқланади:


V= Н x S x K x 0,95-R


бунда:

V - жисмоний шахслар (аҳоли)га ҚМЧларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича кўрсатиладиган хизматларнинг бир ойлик базавий қиймати;

Н - бириктирилаётган ҳудудда истиқомат қилувчи ва қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизматлар учун жисмоний шахслар томонидан мажбурий тўловларни тўлаш ва ҳисобини юритишнинг ягона электрон тизимига киритилган жисмоний шахслар (аҳоли)нинг умумий сони;

S - қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича жисмоний шахслар (аҳоли)га кўрсатиладиган хизматлар учун белгиланган тартибда тасдиқланган тариф миқдори;

K - қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизматлар учун мажбурий тўловларнинг ўртача ундириш даражаси (Тошкент шаҳрида - 100 % (К=1), вилоятлар марказларида - 90 % дан ортиқ бўлмаган (К<0,9), бошқа ҳудудларда - 80 % дан ортиқ бўлмаган (К<0,8));

0,95 - бараварлик коэффициенти (Санитар тозалаш бўйича ихтисослаштирилган корхоналар республика бирлашмасининг банк ҳисоб рақамига 5 % миқдоридаги ажратмалар ҳисоби билан);

R - Санитар тозалаш марказини сақлаш учун ажратмалар суммаси.

в) ҳудудларни электрон танловга қўйиш учун буюртмачи номидан автоматлаштирилган ахборот тизими орқали операторга электрон буюртманома юборади.

Ишчи орган қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа функцияларни ҳам бажаради.

9. Буюртмага танлов ҳужжатлари ва электрон танловни ўтказиш бўйича хизматлар учун пул тўланганлигини тасдиқловчи тўлов ҳужжатининг электрон (сканер қилинган) нусхаси илова қилинади.


10. Электрон танлов ўтказиш бўйича хизмат кўрсатиш шартномасигабир вақтнинг ўзида бир нечта ҳудудлар киритилиши мумкин. Электрон танлов бир нечта лот учун ўтказилиши мумкин.



4-БОБ. ЭЛЕКТРОН ТАНЛОВНИ

ЎТКАЗИШНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


11. Оператор буюртмачи билан электрон танлов ўтказиш бўйича хизмат кўрсатиш тўғрисида тузилган шартномага ва ушбу Низомга мувофиқ электрон танловларнинг ташкил этилиши ва ўтказилишини таъминлайди.


12. Электрон танловни ўтказиш бўйича хизматлар учун оператор ҳар бир лот бўйича меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 70,3 фоизи миқдорида пул мукофоти олади.

13. Агар буюртмага ушбу Низомнинг 9-бандида назарда тутилган барча ҳужжатлар илова қилинмаган ёхуд улар зарур тарзда расмийлаштирилмаган ҳолларда оператор электрон буюртмани олган кундан кейинги иш кунидан кечикмай электрон хат билан буюртмачига унинг буюртмасини қайтаради. Бунда, бартараф этилиши лозим бўлган камчиликлар хатда кўрсатилади.


14. Буюртмачи бир ҳафта муддатда оператор томонидан кўрсатилган барча камчиликларни тузатади ва электрон буюртмани ушбу Низомнинг 8 ва 9-бандлари талабларига мувофиқ қайтадан юборади.


15. Оператор белгиланган талабларга жавоб берадиган буюртма ва унга илова қилинган ҳужжатларни олган санадан кейинги иш кунидан кечиктирмай электрон танловни ўтказиш ҳақидаги билдиришномани ўзининг веб-порталига жойлаштиради.

Бир вақтнинг ўзида электрон танлов ўтказилиши ҳақидаги маълумот буюртмачининг веб-сайтига жойлаштирилади.


16. Электрон танлов ўтказиш ҳақидаги билдиришнома уни ўтказиш кунига камида 30 календарь кун қолганда операторнинг веб-порталига жойлаштирилиши ва веб-порталда электрон танлов бошлангунга қадар туриши лозим.

Электрон танлов якунланганидан кейин веб-порталда электрон танлов якунланганлиги ва унинг натижалари ҳақидаги маълумот автоматик тарзда янгиланади.


17. Билдиришномада қуйидаги маълумотлар бўлиши зарур:

электрон танлов ўтказиладиган сана ва вақт;

лот рақами ва номланиши;

электрон танловда иштирок этишга буюртманомаларни қабул қилишнинг охирги санаси ва вақти;

ушбу Низомнинг 4 ва 5-бандларида ариза берувчилар учун кўрсатилган мажбурий талаблар ва чекловлар;

ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ электрон танловга қўйилаётган ҳудуднинг паспорти;

танлов ҳужжатларига мувофиқ электрон танлов ғолибларининг мажбуриятлари;

электрон танловда иштирок этиш учун ушбу Низомга 4-иловага мувофиқ буюртманома шакли;

ушбу Низомга 5-иловага мувофиқ танлов таклифи шакли;

ариза берувчилар томонидан ушбу Низомнинг 20-банди талабларига мувофиқ илова қилиниши керак бўлган ҳужжатлар рўйхати;

электрон танловда иштирок этиш учун закалат пулининг миқдори, закалат пули ўтказилиши лозим бўлган операторнинг банк реквизитлари;

буюртмачининг номи, манзили ва телефон (факс) рақами.


18. Операторнинг веб-порталида барча хоҳловчиларга билдиришнома билан эркин танишиш имконияти таъминланиши лозим. Шунингдек, операторнингвеб-порталида, буюртмачининг веб-сайтларида электрон танлов ўтказиш қоидалари билан танишиш имконияти яратилади.

Оператор оммавий ахборот воситалари орқали, шунингдек, бошқа усулларда тадбиркорлик субъектларини электрон танловда иштирок этиш тартиби ҳақида мунтазам таништириб боради.



5-БОБ. ЭЛЕКТРОН ТАНЛОВДА

ИШТИРОК ЭТИШ ШАРТЛАРИ


19. Электрон танловда иштирок этишга буюртманомаларни қабул қилиш билдиришнома жойлаштирилган кундан бошлаб операторнинг веб-порталида автоматик тарзда амалга оширилади ва электрон танловни ўтказиш санасидан икки иш куни олдин соат 13.00 да якунланади.

Буюртманомаларни қабул қилиш учун белгиланган муддат ўтгандан кейин тушган буюртманомалар қабул қилинмайди.


20. Электрон танловда иштирок этиш учун буюртманома электрон кўринишда, танлов таклифини тўлдирган ҳолда берилади.

Буюртманома ва танлов таклифи электрон рақамли имзо билан имзоланади.

Буюртманомага қуйидаги ҳужжатларнинг электрон (сканер қилинган) нусхалари илова қилинади:

юкларни ташиш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун амалдаги лицензия ва буюртманомада кўрсатилган ҳар бир транспорт воситасига лицензия карточкаси (Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан ташкил этилган давлат унитар корхоналари ва муассасалари бундан мустасно);

танлов таклифида кўрсатилган ҳар бир транспорт воситасига транспорт воситасининг рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома (техник паспорт, техник талон) нусхаси;

чиқинди ташиш машиналари ҳаракатини реал вақт режимида автоматлаштирилган кузатиш тизими (GPS)ни жорий қилиш ва унга хизмат кўрсатиш юзасидан шартнома нусхаси;

ишлаб чиқариш базаси (автопарк, гараж)нинг ижара шартномаси нусхаси (агар хусусий ишлаб чиқариш базаси мавжуд бўлмаса);

Закалат пули ариза берувчи томонидан муайян бир (танланган) лот бўйича буюртманома бераётганда унинг шахсий ҳисобварағидан чиқариб олинади.

Агар ариза берувчининг шахсий ҳисобварағидаги мавжуд пул маблағлари закалат пулини тўлашга етарли бўлмаса, электрон танловда иштирок этиш учун буюртманома қабул қилинмайди.


21. Электрон танловда иштирок этиш учун закалат пули базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баравари миқдорида белгиланади.

22. Ариза берувчи буюртманомани қабул қилишнинг охирги муддатидан кечиктирмасдан ушбу Низомга 6-иловага мувофиқ шаклдаги ва электрон рақамли имзо билан имзоланган билдиришномани операторга юбориш орқали электрон танловда иштирок этишга буюртманомани ўзгартириш ёки чақириб олишга ҳақли.

Электрон танловда иштирок этишга буюртманома чақириб олинган ҳолларда оператор тўланган закалат пулини буюртманома чақириб олинган кундан бошлаб уч иш кунидан кечиктирмай иштирокчига қайтаради. Закалат пули ариза берувчининг электрон танловда иштирок этишга берган буюртманомада кўрсатилган банк ҳисобрақамига қайтарилади.

Ариза берувчига қайтарилган закалат пули у томонидан банк ҳисобварағи реквизитлари нотўғри кўрсатилганлиги сабабли ёки бошқа сабабларга кўра операторнинг банк ҳисобварағига қайта тушган тақдирда, оператор банк реквизитлари тўғрисидаги аниқ маълумотлар сўровномасини юбориб, ариза берувчини бу ҳақда хабардор қилади. Ушбу ҳолатда закалат пули ариза берувчи мурожаат қилган кундан бошлаб кейинги иш кунидан кечиктирмай қайтарилади.


23. Иштирок этиш учун ариза қабул қилингандан кейин у қуйидаги талабларга риоя этилганлиги юзасидан текширилади:

буюртманома ва танлов таклифи белгиланган талабларга мувофиқ тўлдирилганлиги, шунингдек электрон рақамли имзонинг ариза берган шахсга тегишлилиги ва асли эканлиги (шу жумладан, амал қилиши тўхтатилиши, бекор қилиниши);

билдиришномада кўрсатилган буюртманома бериш муддати тугагунига қадар буюртманома бериш.

Буюртманома дастур ёрдамида автоматик тарзда текширилади, текширув натижаси ва қабул қилинган қарор ҳақида ариза берувчига зудлик билан хабар қилинади.


24. Буюртманома ушбу Низомнинг 23-банди иккинчи ва учинчи хатбошиларида назарда тутилган талабларга мувофиқ бўлган тақдирда, бир вақтнинг ўзида ариза берувчи электрон танлов иштирокчиси мақомини олганлиги ҳақида хабардор қилинган ҳолда, у электрон танловда иштирок этишга қўйилади.

Электрон танлов иштирокчиларига улар электрон танловда иштирок этишда фойдаланиш учун шахсий тартиб рақамлари берилади.


25. Буюртманома ушбу Низомнинг 23-банди иккинчи ва учинчи хатбошиларида назарда тутилган талабларга мувофиқ бўлмаган тақдирда, электрон танловда иштирок этишга буюртманома зудлик билан рад этилади ва бир вақтнинг ўзида бу ҳақда ариза берувчига аниқ сабабларни кўрсатган ҳолда билдиришнома юборилади.

Бунда, ариза берувчи билдиришномада кўрсатилган аризани қабул қилиш вақти якунлангунига қадар электрон танловда иштирок этишга буюртманомани ундаги камчиликларни бартараф қилган ҳолда такроран юборишга ҳақли.


26. Оператор буюртманомаларнинг сақланишини, шунингдек, улар сир тутилишини таъминлайди.

Буюртманомаларни қабул қилиш даврида, шунингдек, электрон танловни ўтказиш давомида операторнинг веб-порталида танлов иштирокчилари ҳақидаги маълумотларни (юридик шахснинг номи ва почта манзили, солиқ тўловчининг идентификация рақами, иштирокчини аниқлаш имконини берадиган бошқа маълумотларни) акс эттиришга йўл қўйилмайди.



6-БОБ. ЭЛЕКТРОН ТАНЛОВНИ

ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ


27. Электрон танлов операторнинг веб-порталида билдиришномада кўрсатилган кун ва вақтда бошланади.


28. Танлов таклифларини баҳолаш ва электрон танлов ғолибини аниқлаш ушбу Низомга 7-иловага мувофиқ танлов таклифларини баҳолаш шакли бўйича балли тизимдан фойдаланган ҳолда дастур ёрдамида автоматик тарзда амалга оширилади.

Танлов таклифларини баҳолаш якуни бўйича энг юқори балл тўплаган иштирокчи электрон танлов ғолиби деб эътироф этилади.

Икки ва ундан ортиқ танлов иштирокчилари тенг балл тўплаган тақдирда буюртманомани олдинроқ рўйхатдан ўтказган иштирокчи ғолиб деб эътироф этилади.


29. Электрон танлов унда иштирок этишга қўйилган икки ёки ундан ортиқ иштирокчи мавжуд бўлган тақдирда ўтказилади.


30. Ягона электрон савдо майдончасининг ишлашида электрон танловни ўтказишга тўсқинлик қиладиган техник узилиш содир бўлган ҳолларда, электрон танловни ўтказиш санаси ва вақти ҳақида электрон танлов иштирокчиларини мажбурий хабардор қилган ҳолда электрон танлов техник узилиш бартараф қилинган кундан кейинги кунда давом эттирилади.


31. Электрон танлов якунланганда операторнинг веб-порталида автоматик тарзда электрон танлов ғолибининг номи акс эттирилади.


32. Электрон танлов қуйидаги ҳолларда ўтказилмаган деб эътироф этилади:

биронта ариза берувчи электрон танловда иштирок этиш учун қўйилмаган бўлса, шу жумладан, унда иштирок этиш учун биронта буюртманома тушмаган бўлса;

электрон танловда иштирок этиш учун фақат битта иштирокчи қўйилган ва у ушбу Низомнинг 37-банди учинчи хатбошида назарда тутилган тартибда шартнома тузишни рад этса;

ушбу Низомнинг 38-бандида назарда тутилган тартибда ҳудудда жисмоний ва юридик шахсларга маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш бўйича хизматлар кўрсатишга буюртмачи билан шартнома тузиш таклиф этилган электрон танлов ғолиби ва танловнинг иккинчи иштирокчиси ушбу таклифни рад этса.


33. Электрон танлов ўтказилмаган деб эътироф этилганда бу ҳақдаги маълумот ўтказилмаган деб эътироф этишнинг сабаблари кўрсатилган ҳолда операторнингвеб-порталида акс эттирилади.

Бир вақтнинг ўзида электрон танлов ўтказилмаган деб эътироф этилганлиги тўғрисида буюртмачига маълумот юборилади.


34. Агар электрон танловда иштирок этиш учун фақат битта иштирокчи қўйилган бўлса, у электрон танлов ғолиби деб эътироф этилади ва ушбу Низомнинг 35 ва 36-бандларида назарда тутилган тартибда электрон танлов натижалари тўғрисидаги баённома расмийлаштирилади.



7-БОБ. ҲИСОБ-КИТОБ ҚИЛИШ ВА ЭЛЕКТРОН

ТАНЛОВ НАТИЖАЛАРИ ТЎҒРИСИДАГИ

БАЁННОМАНИ РАСМИЙЛАШТИРИШ

ТАРТИБИ


35. Оператор кейинги иш кунидан кечиктирмай:

электрон танловда иштирок этиш учун электрон танлов ғолиби томонидан тўланган закалат пулини буюртмачининг буюртмада кўрсатилган банк ҳисоб рақамига ўтказади;

махсус бланкада электрон танлов натижалари ҳақидаги баённомани (кейинги ўринларда баённома деб аталади) расмийлаштиради, уни асосий муҳр билан тасдиқлайди ва электрон нусхасини (сканер қилинган) электрон танлов натижалари ҳақида хабардор қилган ҳолда белгиланган тартибда электрон танлов ғолиби ҳамда буюртмачига юборади.

Баённоманинг асл нусхаси электрон танлов ғолиби (ёки унинг ишончнома бўйича вакили)га имзо қўйдирилган ҳолда топширилади (ёки электрон танлов ғолибининг розилигига кўра почта жўнатмаси билан юборилади).


36. Электрон танлов натижалари ҳақидаги баённомада:

электрон танлов ўтказилган сана;

электрон танлов ғолиби ва электрон танловнинг бошқа иштирокчилари;

ҳудуд ва у ҳақидаги маълумотлар тавсифи;

буюртмачи ва электрон танлов ғолиби ўртасида маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари кўрсатиш юзасидан давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим ёки шартномани тузиш муддати тўғрисида.

37. Электрон танлов ғолиби баённома расмийлаштирилган кундан бошлаб беш иш куни мобайнида, баённомани тақдим этган ҳолда, маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматларини кўрсатишга давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим ёки шартномани тузиш учун буюртмачига мурожаат қилади.

Буюртмачи электрон танлов ғолиби билан тузилган маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари кўрсатиш юзасидан давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим ёки шартноманинг электрон (сканер қилинган) нусхасини у имзоланганидан сўнг кейинги иш кунидан кечиктирмай операторга юбориши шарт.

Агар электрон танлов ғолиби баённома расмийлаштирилган кундан бошлаб беш иш куни мобайнида буюртмачини маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари кўрсатиш юзасидан давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим ёки шартномани тузишни рад этиш тўғрисида хабардор қилса (ёзма) ёки мурожаат қилмаса, у рад этган деб ҳисобланади ва буюртмачи кейинги иш кунидан кечиктирмай бу ҳақда операторга электрон тизим ёрдамида маълум қилади.

38. Оператор, ўз навбатида, электрон танлов ғолибининг маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари кўрсатиш юзасидан давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим ёки шартнома тузишни рад этганлиги тўғрисидаги маълумотни олганидан сўнг кейинги иш кунидан кечиктирмай буюртмачи билан маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари кўрсатиш юзасидан давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим ёки шартнома тузиш тўғрисидаги таклиф билан танлов иштирокчилари орасида танлов ғолибидан кейин юқори балл тўплаган навбатдаги иштирокчига (агар баллар тенг бўлса - аризани олдинроқ берганга) (кейинги ўринларда танловнинг иккинчи иштирокчиси деб аталади) электрон хат юборади.

Бунда, агар танловнинг иккинчи иштирокчиси беш иш куни мобайнида ушбу Низомга 8-иловага мувофиқ шаклдаги ва электрон рақамли имзо билан имзоланган билдиришномани операторга юбориш орқали таклифни қабул қилганлигини тасдиқласа, у электрон танлов ғолиби деб эътироф этилади ва унга ушбу Низомнинг 35 ва 36-бандларида назарда тутилган тартибда электрон танлов натижалари тўғрисидаги баённома расмийлаштирилади.

Танловнинг иккинчи иштирокчиси баённома расмийлаштирилган кундан бошлаб беш иш куни мобайнида баённоманинг асл нусхасини тақдим этган ҳолда маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари кўрсатиш юзасидан давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим ёки шартномани тузиш учун буюртмачига мурожаат қилади.

39. Буюртмачи электрон танлов ғолиби билан тузилган маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари кўрсатиш юзасидан давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим ёки шартноманинг электрон (сканер қилинган) нусхасини у имзоланганидан сўнг кейинги иш кунидан кечиктирмай операторга юбориши шарт.

Агар танловнинг иккинчи иштирокчиси таклиф юборилган кундан бошлаб беш иш куни мобайнида буюртмачини маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари кўрсатиш юзасидан давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим ёки шартномани тузишни рад этиш тўғрисида хабардор қилса (ёзма) ёки мурожаат қилмаса, у рад этган деб ҳисобланади ва буюртмачи кейинги иш кунидан кечиктирмай бу ҳақда операторга электрон тизим орқали маълум қилади. Бунда электрон танлов ўтказилмаган деб эътироф этилади.


8-БОБ. ЗАКАЛАТ ПУЛИНИ ҚАЙТАРИШ

ТАРТИБИ ВА ШАРТЛАРИ


40. Ушбу Низомнинг 35 ва 36-бандларида назарда тутилган тартибда электрон танлов натижалари тўғрисида баённома расмийлаштирилган танлов иштирокчиларига закалат пуллари қайтарилмайди ва маблағларни электрон танловларни ўтказиш ишларини ташкил этишга йўналтириш учун буюртмачининг банк ҳисоб рақамига ўтказилади.


41. Электрон танлов якунланганидан ёки ўтказилмаган деб эътироф этилганидан сўнг закалат пули қуйидаги тарзда қайтарилади, ушбу Низомнинг 40-бандида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно:

а) танловнинг иккинчи иштирокчисининг ҳисобварағига:

ушбу Низомнинг 37-банди иккинчи хатбошида назарда тутилган ҳолатда маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари кўрсатиш юзасидан давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим ёки шартноманинг электрон (сканер қилинган) нусхаси олинган кундан бошлаб кейинги иш кунидан кечиктирмай;

ушбу Низомнинг 39-банди иккинчи хатбошида назарда тутилган ҳолатда - танловнинг иккинчи иштирокчиси рад этган деб эътироф этилгандан сўнг кейинги иш кунидан кечиктирмай;

б) бошқа иштирокчиларнинг ҳисобварағларига электрон танлов якунланган ёки уни ўтказилмаган деб эътироф этилган кунда.


42. Иштирокчининг шахсий ҳисобварағидаги пул маблағлари унинг электрон танловда ёки бошқа савдоларда иштирок этиш истаги йўқлиги ва пул маблағларини қайтариш тўғрисидаги аризасига асосан унинг банк ҳисобварағига қайтарилади.



9-БОБ. ҲУДУДЛАРНИ БИРИКТИРИШ

ТАРТИБИ


43. Буюртмачи электрон танлов ғолиби мурожаат қилганидан сўнг уч иш куни мобайнида ва баённомага асосан у билан 5 йилдан кам бўлмаган муддатга маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари кўрсатиш юзасидан давлат-хусусий шериклик тўғрисида битим ёки шартнома тузади.

44. Агар электрон танлов ушбу Низомнинг 32-бандида назарда тутилган ҳолатларга асосан ўтказилмаган деб эътироф этилса, буюртмачи электрон танлов ўтказмасдан, тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар "Тоза ҳудуд" ёки Тошкент шаҳар "Махсустранс" давлат унитар корхоналари билан маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари кўрсатиш юзасидан шартнома тузишга ҳақли.

45. Электрон танлов ғолиблари маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари кўрсатиш юзасидан давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим ёки шартнома тузилган кундан бошлаб беш иш куни мобайнида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш бўйича хизматлар кўрсатишга киришадилар.


10-БОБ. МАИШИЙ ЧИҚИНДИЛАРНИ ТЎПЛАШ

ВА ОЛИБ ЧИҚИШ БЎЙИЧА ХИЗМАТЛАР

КЎРСАТИЛИШИ УСТИДАН ДАВЛАТ ВА

ЖАМОАТЧИЛИК НАЗОРАТИ


46. Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг давлат экологик назоратини амалга оширувчи мансабдор шахслари маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш бўйича фаолиятнинг амалга оширилиши юзасидан доимий назоратни амалга оширадилар.

47. Оммавий ахборот воситалари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва Ўзбекистон Республикаси фуқаролари қаттиқ маиший чиқиндиларни олиб чиқиш жадвалининг бажарилиши, махсус автотранспорт воситасининг белгиланган ҳудудга ўз вақтида етиб келиши ва маиший чиқиндиларнинг олиб кетилиши устидан жамоатчилик назоратини амалга оширадилар.


11-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДА


48. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар белгиланган тартибда жавоб берадилар.






Низомга

1-ИЛОВА


Электрон танловларни ташкил этиш ва ўтказиш,

шунингдек, ҳудудларни бириктириш

СХЕМАСИ

  

Босқичлар


Субъектлар



Тадбирлар


Бажариш муддатлари


1-босқич

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари (кейинги ўринларда буюртмачи деб аталади)


     

1. Танлов ҳужжатларини тайёрлаш.



   

1. Заруратга кўра ёки ҳудудни бириктириш муддатининг якунланишидан 2 ой олдин.


2. Танлов ҳужжатларини тасдиқлаш.



2-3. Электрон танловни эълон қилиш санасига қадар.



3. "Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази" ДУК (кейинги ўринларда оператор деб аталади) билан электрон танловларни ўтказиш бўйича хизмат кўрсатишга шартнома тузиш.




4. Электрон танловларни ўтказиш учун тўловни ўтказиш.



4. Электрон буюртма бериш санасига қадар.



5. Ҳудудларни электрон танловга қўйиш учун операторга электрон буюртма бериш.



5. Электрон танловни эълон қилиш санасига қадар.



6. Электрон танлов ўтказилиши ҳақида веб-сайтга маълумот жойлаштириш.



6. Билдиришнома операторнинг веб-порталига жойлаштирилган кунда.


2-босқич

"Электрон онлайн-

аукционларни

ташкил этиш маркази"

ДУК

1. Электрон танлов ўтказилиши ҳақида веб-порталга билдиришнома жойлаштириш.



1. Буюртмачининг электрон буюртмаси қабул қилиб олинган кундан сўнг 1 иш куни мобайнида ва электрон танлов ўтказиш кунидан камида 30 календарь кун олдин.


2. Ариза берувчилардан электрон буюртманомаларни қабул қилиш.


2. Билдиришнома жойлаштирилган кундан бошлаб электрон танловни ўтказиш санасидан икки кун олдин (соат 13.00 да) якунланади.


3-босқич

Ариза берувчи

 

1. Веб-порталда рўйхатдан ўтиш.


2. Шахсий ҳисобварақни закалат пулини ўтказишга талаб этиладиган миқдордаги пул маблағлари билан тўлдириш.


1-2. Электрон танловда иштирок этиш учун ариза бериш санасига қадар.


3. Ариза бериш.


3. Билдиришнома жойлаштирилган кундан бошлаб ва электрон танловни ўтказиш санасидан икки кун олдин (соат 13.00 да) якунланади.


4-босқич

"Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази"

ДУК

1. Дастур ёрдамида автоматик тарзда билдиришномаларни текшириш.


2. Ариза берувчини текшириш ва қабул қилинган қарор тўғрисида хабардор қилиш.

1-2. Электрон танловда иштирок этиш учун ариза қабул қилинган кунда, зудлик билан.


3. Ариза берувчиларнинг танлов таклифларини баҳолаш ва электрон танлов ғолибини аниқлаш.


3. Электрон танловни ўтказиш учун белгиланган кун ва вақтда.


4. Электрон танлов натижалари тўғрисидаги баённомани расмийлаштириш, электрон танлов ғолиби ва буюртмачига топшириш (юбориш).


5. Электрон танлов ғолиби томонидан тўланган закалат пулини буюртмачининг банк ҳисобварағига ўтказиш.



4-5. Электрон танлов якунланганидан сўнг кейинги иш кунидан кечиктирмай.

5-босқич

Электрон танлов ғолиби

Баённомани тақдим этган ҳолда маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари кўрсатиш юзасидан давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим ёки шартнома тузиш учун буюртмачига мурожаат қилиш.

Баённома расмийлаштирилган кундан бошлаб 5 иш куни мобайнида.

6-босқич

Буюртмачи

Танлов ғолиби билан маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари кўрсатиш юзасидан давлат-хусусий шериклик тўғрисида битим ёки шартнома тузиш.

   

 

Электрон танлов ғолиби мурожаат қилган кундан бошлаб 3 иш куни мобайнида

    





Низомга

3-ИЛОВА



I. Электрон танловга қўйилаётган ҳудуд паспорти

1.


вилояти

2.


тумани (қишлоқ ва бошқалар)

3. Аҳоли сони - ____________ минг киши


шу жумладан:

- кўп квартирали уйларда - _________________ минг киши

- якка тартибдаги турар жой секторида - _________________ минг киши


4. Юридик шахслар сони: - _________________ та

шундан:

- бюджет ташкилотлари - _________________ та

шу жумладан:

- мактабгача таълим муассасалари (тарбияланувчилар сони) - _______та (______киши)

- мактаблар, коллежлар, олий таълим муассасалари ва бошқа ўқув муассасалари - _______та (______киши)

- шифохоналар, санаторийлар, пансионатлар, бошқа даволаш-профилактика муассасалари ва ҳ.к. - _______та (______ётоқ ўрни)


5. Қаттиқ маиший чиқиндилар (ҚМЧ)нинг суткалик тўпланиш ҳажми* _________________ кг, _________________ куб.м


6. Бир кунда ҳудудга тўлиқ хизмат кўрсатишни таъминлаб бериш учун талаб этиладиган чиқинди ташиш машиналарининг юк ташиш қуввати ** ______________ куб.м


7. Ҳудудни электрон танлов ғолибига бириктириш муддати _________________ йил


8. ҚМЧларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизматларнинг базавий қиймати:

- жисмоний шахслар (аҳоли)га ҚМЧларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича кўрсатиладиган хизматларнинг базавий қиймати бир ойга _________ сўм;

- юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларга хизмат кўрсатишда базавий тариф ____________ сўм (1 куб.м ҚМЧларни олиб чиқиш учун) ***

9. Электрон танловга қўйилаётган ҳудудга кирувчи фуқаролар йиғини, кўчалар, мавзелар ва уйлар рўйхати:

Т/р

Номи

Кўп квартирали ва якка тартибдаги турар уйлар

1.

Фуқаролар йиғини_________________________________


_________________________________________________


Кўча____________________________________________


Мавзе___________________________________________

….

….

а) кўп квартирали уйлар:

- рақамлари - N___, N___, N___, …;

- аҳоли сони - ______ минг киши;

б) чиқинди тўплаш шохобчалари сони ____ та

шу жумладан:

наъмунавий (қўриқланадиган) ____ та;

модулли (қўриқланмайдиган) ____ та;

в) контейнерлар сони ____ та;

г) "сигнал" усулида хизмат кўрсатиладиган якка тартибдаги уйлар:

- рақамлари - N___, N___, N___, …;

- аҳоли сони - ______ минг киши.

2.







  

10. Қуйидагилар:

а) чиқинди тўплаш шохобчалари бўйича:

- _____________ та чиқинди тўплаш шохобчаларини таъмирлаш;

- _____________ та чиқинди тўплаш шохобчалариниреконструкция қилиш;

- _____________ та чиқинди тўплаш шохобчаларини қуриш;

б) чиқинди тўплаш шохобчаларини ____ та контейнерлар билан жиҳозлаш талаб этилади.


Изоҳ:


*) ҚМЧнинг суткалик тўпланиш ҳажми қуйидаги формула ёрдамида ҳисобланади:

масса бўйича (Мсут кг):


Мсут = Н х Nm, бунда:


Н - аҳолининг умумий сони, киши;

Nm - юридик шахслардан ҳосил бўладиган ҚМЧни ҳисобга олган ҳолда бир киши учун қабул қилинган ўртача ҚМЧнинг тўпланиш меъёри (Nm=1,17 кг/сутка);

ҳажм бўйича (Vсут, куб.м):


Vсут = Мсут / G, бунда:


G - ҚМЧнинг қабул қилинган ўртача солиштирма оғирлиги (G=445 кг/куб.м).


**) Бир кунда ҳудудга тўлиқ хизмат кўрсатишни таъминлаб бериш учун талаб этиладиган чиқинди ташиш машиналарининг юк ташиш қуввати қуйидаги формула ёрдамида ҳисобланади (Ртех, куб.м):


Ртех=Vсут / Кисп/ 2, бунда:


Vсут- ҚМЧнинг суткалик тўпланиш ҳажми;

Кфой - паркдан фойдаланиш коэффициенти (Кфой=0,75);

2 - чиқинди ташиш машиналарининг бир кунлик ўртача қатнов сони.


***) чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасида хизмат кўрсатишга ихтисослашган давлат корхоналари учун маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизматларга тасдиқланган тариф миқдори.


II. Танлов таклифларини баҳолаш мезонлари

Т/р

Мезонлар номи

1.

Ишлаб чиқариш базасининг (автопарк, гараж) мавжудлиги

2.

Хизмат кўрсатиладиган аҳоли сонидан келиб чиққан ҳолда чиқинди ташиш машиналарининг юк ташиш қуввати

3.

Чиқинди ташиш машиналарининг ишлаб чиқарилган йилига кўра улардан неча йил фойдаланилганлиги

4.

Чиқинди ташиш машиналари ҳаракатини реал вақт режимида автоматлаштирилган кузатиш тизими (GPS)нинг мавжудлиги

5.

ҚМЧларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизматларнинг базавий қийматидан жисмоний шахслар (аҳоли)га ҚМЧларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича бир ойлик хизматларнинг паст қиймати бўйича таклиф

6.

Юридик шахс ва якка тартибдаги тадбиркорларга ҚМЧларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизматлар кўрсатишга базавий тарифдан паст тариф бўйича таклиф


    





Низомга

4-ИЛОВА



Электрон танловда иштирок этиш учун

БУЮРТМАНОМА

     

1.



(юридик шахснинг тўлиқ номи)

СТИР ________________


Давлат рўйхатидан ўтказиш рақами: _________________________________________


Жойлашган жойи (почта манзили): __________________________________________


Электрон почта манзили: ___________________________________________________

Телефон ва факс рақами (агар мавжуд бўлса):



(мамлакат ва шаҳар кодини кўрсатган ҳолда)


электрон танловни ўтказиш ҳақидаги билдиришномани ва Маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш бўйича хизматлар кўрсатилишини ташкил этиш учун ҳудудларни тадбиркорлик субъектларига бириктириш тартиби тўғрисидаги низом (кейинги ўринларда Низом деб юритилади) билан танишиб 20____ йил "___" _______да соат ______да __________ сайтида бўлиб ўтадиган электрон танловда қатнашиш учун ушбу буюртманомани қабул қилишингизни сўрайди.


Лот рақами: N _______________


Лотнинг номланиши: _____________________________________________________


2. Ушбу билан:

а)


:


(юридик шахснинг тўлиқ номи)


   

юридик шахс сифатида давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномага эга эканлигини;

танлов ҳужжатларига мувофиқ ҳудудга тўлиқ хизмат кўрсатиш учун юк ташиш қувватини таъминлаб берадиган, талаб этиладиган миқдордаги техник соз чиқинди ташиш машиналарига эга эканлигини;

юкларни ташиш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун амалдаги лицензия ва буюртманомада кўрсатилган ҳар бир транспорт воситаси учун лицензия карточкасига эга эканлигини (Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари билан ташкил этилган давлат унитар корхоналари ва муассасалари бундан мустасно);

тугатиш, банкрот деб топиш, ёки фаолиятини тўхтатиш жараёнида эмаслигини тасдиқлайман;

б) қуйидагилар тўғрисида огоҳлантирилди:

ушбу буюртманомада кўрсатилган маълумотлар ишончсизлиги ҳолларида электрон танлов натижалари ҳақиқий эмас деб эътироф этилиши ва жисмоний ва юридик шахсларга маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш бўйича хизматларни кўрсатишга шартномани бекор қилиш ҳамда буюртмачи томонидан электрон танлов натижалари бўйича ҳудудни бириктириш тўғрисида қабул қилинган қарорни бекор қилиш юзасидан қарор қабул қилишга асос бўлиши мумкинлиги;

Шунингдек, электрон танлов ғолиби деб эътироф этилган, шу жумладан, жисмоний ва юридик шахсларга маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш бўйича хизматларни кўрсатишга шартнома тузишни рад этиш ёки бош тортиш ҳолатида ўтказилган закалат пули суммаси қайтарилмайди.


3. Электрон танловда қатнашишга ушбу буюртманомани тақдим қилиб, Низомдаги электрон танловни ўтказиш шартларига розилигимни тасдиқлайман.


4. Электрон танлов ғолиби деб эътироф этилган тақдирда, буюртмачининг ҳудудни электрон танлов ғолибига бириктириш тўғрисидаги қарори қабул қилинган кундан бошлаб беш иш кунидан кечиктирмай маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш бўйича хизматлар кўрсатилишини ўз зиммамга оламан.


5. "E-IJRO AUKSION" ЯЭСМ оператори томонидан юборилган барча хатларни қуйидаги электрон почта манзили орқали олишни расман маълум қиламан

  


(электрон почта манзили)

  

"E-IJRO AUKSION" ЯЭСМ оператори томонидан мазкур электрон почта манзилига юборилган хатлар улар юборилган вақтида расман қабул қилиб олинган деб ҳисобланишини ва "E-IJRO AUKSION" ЯЭСМ мазкур хатларнинг ўз вақтида ўқилмаганлигининг оқибатлари учун жавоб бермаслигини тасдиқлайман.


6. Закалат пули суммасини қайтариш учун


нинг банк реквизитлари

(юридик шахснинг тўлиқ номи)


        

Банк номи

Банк МФОси


Банк ҳисобварағи N

7. Буюртманомага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

юкларни ташиш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун лицензия нусхаси ва танлов таклифларида кўрсатилган ҳар бир транспорт воситасига ва махсус техникага лицензия карточкалари (Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан ташкил этилган давлат унитар корхоналари ва муассасалари бундан мустасно);

танлов таклифида кўрсатилган ҳар бир транспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома (техник паспорт, техник талон) нусхаси;

чиқинди ташиш машиналари ҳаракатини реал вақт режимида автоматлаштирилган кузатиш тизими (GPS)ни жорий қилиш ва унга хизмат кўрсатиш юзасидан шартнома нусхаси;

ишлаб чиқариш базаси (автопарк, гараж)нинг ижара шартномаси нусхаси (агар хусусий ишлаб чиқариш базаси мавжуд бўлмаса).

____________________________________________________________________________________________________________________________



Тўлдирилган сана __________________________________


Ариза берувчининг ЭРИ __________________________________






Низомга

5-ИЛОВА



Танлов таклифи


I. Ишлаб чиқариш базасининг мавжудлиги

тўғрисидаги маълумотлар

Ишлаб чиқариш объектининг номи

Ишлаб чиқариш объектининг

жойлашган жойи

Эгаллаган ҳудуд майдони

Ишлаб чиқариш объектининг

мол-мулки

Автопарк (гараж)





II. Чиқинди ташиш машиналарининг юк ташиш

қуввати тўғрисидаги маълумотлар

Т/р

Русуми

Юк кўтариш

қуввати

(кг)

Паркдан фойдаланиш

коэффициенти ҳисоби

билан юк кўтариш

қуввати

(кг)


(3-устун х 0,75*)

Бир кунлик қатновлар сони

Юк ташиш қуввати

(куб.м)


(4-устун х 5-устун) / 445**

Аҳолига хизмат

кўрсатиш қуввати

(киши)


(4-устун /1,17*** х5-устун)

1

2

3

4

5

6

7

1.

ISUZU

3000

2250

2

10

3 846

2.

MAN

6000

4500

2

20

7 692








Жами




30

11 538

III. Чиқинди ташиш машиналарининг ишлаб чиқарилган

йилига қараб улардан неча йил фойдаланилганлиги

Т/р

Русуми

Ишлаб чиқарилган йили

Давлат рақами

1




2







IV. Абонентлар ҳисобини юритиш бўйича автоматлаштирилган

тизимнинг мавжудлиги тўғрисида маълумот

Т/р

Дастурий таъминотнинг номи

Дастурий таъминот жорий

қилинган сана

Дастурий таъминотни жорий қилиш ва

унга хизмат кўрсатишга шартнома

шартнома рақами ва санаси

шартнома муддатининг

тугаш санаси

1





2









V. Чиқинди ташиш машиналари ҳаракатини реал вақт

режимида автоматлаштирилган кузатиш тизими

(GPS)нинг мавжудлиги тўғрисида маълумот

Т/р

Назорат тизимининг номи

Назорат тизими жорий

қилинган сана

Чиқинди ташиш машиналари ҳаракатини реал вақт

режимида автоматлаштирилган кузатиш тизими (GPS)ни

жорий қилиш ва унга хизмат кўрсатишга шартнома

шартнома рақами ва санаси

шартнома муддатининг

тугаш санаси

1





2





VI. Маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш

бўйича таклиф этилаётган хизматлар қиймати тўғрисида

маълумотлар

Т/р

Тариф

Тариф миқдори

1.

ҚМЧларни тўплаш ва олиб чиқиш бўйича жисмоний шахслар (аҳоли)га кўрсатиладиган хизматларнинг бир ойлик базавий қиймати

______________ сўм.

2.

Юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларга хизмат кўрсатишда 1 м-3 ҚМЧларни олиб чиқиш учун

______________ сўм.

       

Изоҳ.


*) 0,75 - паркдан фойдаланиш коэффициенти (ПФК);


**) 445 - ҚМЧнинг қабул қилинган ўртача солиштирма оғирлиги (кг/куб.м);


***) 1,17 - юридик шахслардан ҳосил бўладиган ҚМЧни ҳисобга олган ҳолда бир киши учун қабул қилинган ўртача ҚМЧнинг тўпланиш меъёри (кг/сутка);

жадвалда келтирилган рақамлар мисол тариқасида кўрсатилган;

танлов таклифининг барча бандлари бўйича тўлиқ ва батафсил маълумотлар тақдим этилиши лозим.



Сана __________________________________


Ариза берувчининг ЭРИси __________________________________






Низомга

6-ИЛОВА



Электрон танловда иштирок этишга

буюртманомани чақириб олиш ҳақида

БИЛДИРИШНОМА

 



(юридик шахснинг тўлиқ номи)

СТИР __________________________


Давлат рўйхатидан ўтказиш рақами: _________________________________________


Жойлашган жойи (почта манзили): ___________________________________________


Электрон почта манзили: ____________________________________________________

Телефон ва факс рақами (агар мавжуд бўлса):


,


(мамлакат ва шаҳар кодини кўрсатган ҳолда)


ушбу билдиришнома билан _____-сон лот бўйича ____________ (электрон танлов ўтказиш санаси) куни ўтказиш белгиланган электрон танловда иштирок этишга берган буюртманомани чақириб олади.



Сана__________________________________


Ариза берувчининг ЭРИси__________________________________






Низомга

7-ИЛОВА


Танлов таклифларини баҳолаш

МЕЗОНЛАРИ

     

Т/р

Мезонлар номи

Баллар


Жами

100


шу жумладан:


1.

Ишлаб чиқариш базасининг (автопарк, гараж) мавжудлиги*

20

2.

Хизмат кўрсатиладиган аҳоли сонидан келиб чиққан ҳолда чиқинди ташиш машиналарининг юк ташиш қуввати:

20


5000 кишига қадар

5

5 001 кишидан 10 000 кишига қадар

10

10 001 кишидан 20 000 кишига қадар

15

20 000 кишидан ортиқ

20

3.

Чиқинди ташиш машиналарининг ишлаб чиқарилган йилига боғлиқ равишда улардан неча йил фойдаланилганлиги**

30


3 йилгача (3 йил ҳам қўшилган ҳолда

30

3 йилдан 5 йилгача

25

5 йилдан 10 йилгача

15

10 йилдан ортиқ

10

4.

Чиқинди ташиш машиналари ҳаракатини реал вақт режимида автоматлаштирилган кузатиш тизими (GPS)нинг мавжудлиги

5

5.

ҚМЧларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизматларнинг базавий қийматидан жисмоний шахслар (аҳоли)га ҚМЧларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича бир ойлик хизматларнинг паст қиймат таклифи

15


5 % гача (5% ҳам қўшилган ҳолда)

7

5% дан 10 % гача

10

10% дан 15 % гача

12

15% дан ортиқ

15

6.

Юридик шахс ва якка тартибдаги тадбиркорларга ҚМЧларни тўплаш ва олиб чиқиш бўйича хизматлар кўрсатишга базавий тарифдан паст тариф бўйича таклиф:

10


5 % гача (5% ҳам қўшилган ҳолда)

2

5% дан 10 % гача

4

10% дан 15 % гача

8

15% дан ортиқ

10

 

Изоҳлар:


*) Хусусий ишлаб чиқариш базаси мавжуд бўлмаган тақдирда ишлаб чиқариш базасининг ижара шартномаси нусхаси тақдим этилади;


**) Ишлаб чиқарилган йилига боғлиқ равишда ҳар бир чиқинди ташиш машинаси бўйича аниқланган баллар жамланади, сўнгра электрон танлов иштирокчиси томонидан таклиф этилган чиқинди ташиш машиналари сонига бўлинади.






Низомга

8-ИЛОВА


Маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш

бўйича хизматлар кўрсатишга буюртмачи билан

давлат-хусусий шериклик тўғрисида битим ёки

шартнома тузиш ҳақидаги таклиф қабул

қилинганлигини тасдиқлаш тўғрисида

БИЛДИРИШНОМА


(юридик шахснинг тўлиқ номи)

СТИР ___________


Давлат рўйхатидан ўтказиш рақами: _________________________________________


Жойлашган жойи (почта манзили): __________________________________________


Электрон почта манзили:____________________________________________________

Телефон ва факс рақами (агар мавжуд бўлса):

,


(мамлакат ва шаҳар кодини кўрсатган ҳолда)

ушбу билдиришнома билан ____________ (электрон танлов ўтказиш санаси) куни ўтказилиши белгиланган электрон танловга қўйилган, _____ -сон лот бўйича маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш бўйича хизматлар кўрсатишга буюртмачи билан давлат-хусусий шериклик тўғрисида битим ёки шартнома тузиш ҳақидаги таклиф қабул қилинганлигини тасдиқлайди.

Сана




Ариза берувчининг ЭРИси


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 26 сентябрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 2 октябрь, 39-сон, 780-модда