Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Божхона қонунчилиги / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Божхона назорати ва олиб чиқиш ва олиб киришдаги бошқа назорат /

Халқаро почта ва курьерлик жўнатмалари устидан божхона назорати Қоидалари (АВ томонидан 11.02.2000 й. 896-сон билан рўйхатга олинган, Давлат божхона қўмитаси томонидан 07.02.2000 й. 02/20-12-сон билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

11.02.2000 й.

N 896




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИ

ТОМОНИДАН ТАСДИҚЛАНГАН

07.02.2000 й.

N 02/20-12



ЎЗБЕКИСТОН ПОЧТА

ВА ТЕЛЕКОММУНИКАЦИЯ

АГЕНТЛИГИ БИЛАН КЕЛИШИЛГАН



Халқаро почта ва курьерлик жўнатмалари

устидан божхона назорати

ҚОИДАЛАРИ


1. ҚЎЛЛАНИШ ДОИРАСИ


Мазкур Халқаро почта ва курьерлик жўнатмалари устидан божхона назоратининг қоидалари (кейинги ўринларда - Қоидалар) Ўзбекистон Республикаси Божхона кодекси асосида ишлаб чиқилган Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига жўнатиладиган ва Ўзбекистон Республикасига хорижий давлатлардан келиб тушадиган халқаро почта ва курьерлик жўнатмаларининг божхона назорати тартибини белгилайди.

Мазкур Қоидалар божхона органлари ҳамда почта алоқасининг оператор ва провайдерларига мажбурий ҳисобланади.

Мазкур Қоидалар ёзма хат-хабарлар (майда пакетлардан ташқари), дипломатик почта ва консуллик вализасига татбиқ этилмайди, қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.


2. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


2.1. Ушбу Қоидаларда тегишли тарифларга эга қуйидаги асосий атамалардан фойдаланилади:

халқаро почта жўнатмалари (кейинги ўринларда - ХПЖ) - тегишли қадоқдаги манзили кўрсатилган ёзма хат-хабарлар, посилкалар ва босма нашрлар;

халқаро курьерлик жўнатмалари (кейинги ўринларда - ХКЖ) - жўнатилиши қисқа муддатларда қўлдан-қўлга етказиб берилган (топшириладиган) ҳолда амалга ошириладиган почта варақчалари, хатлар, бандероллар, посилкалар, босма нашрлар;

халқаро почта алмашинуви жойи - кирувчи ва чиқувчи ХПЖларни тўлиқ қайта ишлов берувчи, шунингдек уларни манзил бўйича жўнатувчи миллий почта алоқа операторининг алоҳида бўлинмаси;

ХПЖ ва ХКЖлар устидан божхона назорати - Ўзбекистон Республикасининг қонунчилик ҳужжатлари ва халқаро шартномаларига риоя этилишини таъминлаш учун божхона органлари томонидан Ўзбекистон Республикасига хорижий давлатлардан келиб тушадиган ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига жўнатиладиган ХПЖ ва ХКЖ назоратини амалга ошириш чора-тадбирлар мажмуи;

божхона назорати зонаси - божхона назоратини амалга ошириш мақсадида товар, транспорт ва шахсларнинг махсус ҳаракатланиш режимини ўрнатиш учун Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудининг божхона тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш мақсадида божхона органлари томонидан ташкил қилинадиган, махсус ажратиб ва белгилаб қўйилган қисми.

2.2. Келувчи, чиқувчи ва транзит билан жўнатиладиган ХПЖларига тўлиқ ишлов бериш, уларни Ўзбекистон Республикаси божхона органлари томонидан назорат қилиш, шунингдек, тайинланган жойга жўнатиш почта алоқаси соҳасидаги махсус ваколатли орган томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси билан келишувга кўра белгиланадиган халқаро почта алмашинуви жойларида амалга оширилади.

Келувчи, чиқувчи ва очиқ транзит билан жўнатиладиган ХКЖларига тўлиқ ишлов бериш, уларни Ўзбекистон Республикаси божхона органлари томонидан назорат қилиш, шунингдек, тайинланган жойга жўнатиш почта алоқаси соҳасидаги махсус ваколатли органни хабардор қилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси томонидан белгиланадиган жойларда амалга оширилади.

ХПЖ ва ХКЖларда юбориладиган товарларнинг божхона расмийлаштируви қабул қилувчилар ёки жўнатувчилар қайси божхона органининг фаолият кўрсатиш зонасида турган бўлса, ўша божхона органи томонидан амалга оширилиши мумкин. Бундай ҳолларда ХПЖлари халқаро почта алмашинуви жойларидан почта алоқасининг тегишли ҳудудий ташкилотигача божхона назорати остида етказилади. Почта алоқасининг тегишли ҳудудий ташкилотларида божхона назорати остидаги товарларни сақлаш учун жойлар ташкил қилинади, бу жойлар божхона назорати зоналари ҳисобланади.

Ушбу банднинг иккинчи хатбошисида кўрсатилган жойлардан юбориладиган ХКЖлари қабул қилувчилар қайси божхона органининг фаолият кўрсатиш зонасида турган бўлса, ўша божхона органигача божхона назорати остида етказиб берилади.

2.3. Барча ХПЖ ва ХКЖларига Ўзбекистон Республикасининг ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги қонунчилик, ушбу Қоидалар ва Умумжаҳон почта иттифоқи актлари асосида белгиланган тартиблар, тақиқлар ва чекловлар татбиқ этилади.

2.4. ХПЖ ва ХКЖларида юбориладиган ҳамда божхона чегараси орқали олиб ўтиладиган товарлар божхона назоратидан ўтиши керак.

ХПЖ ва ХКЖ божхона назоратини амалга оширмасдан қабул қилувчиларга берилиши ёки божхона ҳудудидан ташқарига жўнатилиши мумкин эмас.

ХПЖларнинг божхона назорати бошланади: келиб тушадиганлар бўйича - ХПЖнинг божхона чегарасини кесиб ўтишида, чиқувчилар бўйича - божхона декларацияси қабул қилинган вақтдан.

ХПЖнинг божхона назорати, унинг божхона органлари томонидан битиш ёки божхона чегарасини кесиб ўтиш вақтида тамомланади.

2.4-1. Чегара ташқарисидан келиб тушаётган ХПЖ ва ХКЖлар божхона назорати зонасига Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 31-бобида белгиланган тартибда етказилиши лозим.

2.4-2. Почта соҳаси оператор ва провайдерлари ходимлари томонидан транспорт ташкилотлари вакилларига ХПЖ ва ХКЖлар топширилиши ва транспорт ташкилотлари вакилларидан почта соҳаси оператор ва провайдерлари ходимлари томонидан ХПЖ ва ХКЖлар қабул қилиниши божхона органининг мансабдор шахси иштирокида амалга оширилади.

2.5. Қуйидагиларга:

а) жисмоний шахсларнинг манзилига нотижорат мақсадларда, шунингдек юридик шахслар манзилига ХПЖларида юбориладиган, қиймати энг кам ойлик иш ҳақининг ўн бараваригача бўлган миқдордаги товарлар учун - Умумжаҳон почта иттифоқининг ҳужжатларида назарда тутилган ҳужжатларга;

б) жисмоний шахсларнинг манзилига нотижорат мақсадларда, шунингдек юридик шахсларнинг манзилига ХКЖларида юбориладиган, қиймати энг кам ойлик иш ҳақининг ўн бараваригача бўлган миқдордаги товарлар учун - тижорат ҳужжатларига келиб тушадиган ва жўнатиладиган ХПЖ ва ХКЖларга божхона декларацияси сифатида қаралади.

Қолган ҳолларда ХПЖ ва ХКЖларида юбориладиган товарларни декларациялаш божхона юк декларациясини бериш орқали амалга оширилади.

ХПЖ ва ХКЖларида олиб чиқиладиган, божхона юк декларацияси берилиши лозим бўлган товарларни декларациялаш мазкур товарлар почта алоқаси ташкилотларига топширилаётганда амалга оширилади.

2.5-1. Ҳар бир ХПЖлар бўйича почта алоқаси операторлари ва провайдерлари томонидан божхона органларига қабул қилувчи, товарнинг номи, вазни, миқдори ва маълум қилинган қиймати тўғрисида маълумотларни ўз ичига олган божхона декларацияси тақдим этилади.

Агар ХПЖлар бўйича божхона декларацияларида ушбу банднинг биринчи хатбошисида қайд этилган маълумотлар кўрсатилмаган бўлса, божхона органининг мансабдор шахси божхона назоратининг техник воситаларидан фойдаланган ҳолда божхона кўздан кечирувини ўтказиш вақтида зарур бўлган ҳолларда ХПЖларни очишни талаб қилиш ҳуқуқига эга.

ХКЖлар бўйича почта алоқаси операторлари ва провайдерлари томонидан божхона органларига божхона декларацияси ҳамда мажбурий равишда электрон хабар шаклида олдиндан берилиши лозим бўлган қуйидаги маълумотлар тақдим этилади:

қабул қилувчининг фамилияси, исми ва отасининг исми;

қабул қилувчининг манзили;

қабул қилувчининг паспорт серияси ва рақами ёки солиқ тўловчининг идентификация рақами;

почта алоқаси оператори ёки провайдерининг номи;

жўнатувчи давлат;

жўнатманинг тавсифи;

жўнатманинг қиймати.

Олдиндан келиб тушган электрон маълумотлар божхона декларациясида кўрсатилган маълумотлар билан номувофиқлиги аниқланганда ёхуд электрон маълумотлар мавжуд бўлмаганда, божхона қонунчилиги билан ўрнатилган божхона назорати шакллари ва чоралари қўлланилади.

Олдиндан келиб тушган электрон маълумотлар мавжуд бўлмаганда ва/ёки улар қисман тақдим этилса, ХКЖларнинг божхона назорати ва расмийлаштируви мазкур банднинг тўртинчи - ўнинчи хатбошиларида кўрсатилган маълумотлар божхона органларига почта алоқаси операторлари ва провайдерлари томонидан тақдим этилгандан сўнг амалга оширилади.

Олдиндан келиб тушган электрон маълумотлар мавжуд бўлганда ва улар божхона декларациясида кўрсатилган маълумотлар билан мувофиқ бўлса ҳамда божхона назоратини амалга оширгандан сўнг бирор-бир тафовут аниқланмаса, ХКЖларнинг божхона назорати қонунчилик ҳужжатларда белгиланган тартибда амалга оширилади.

2.6. Келиб тушган ХПЖ ва ХКЖлар почта алоқаси операторлари ва провайдерлари томонидан божхона органининг мансабдор шахси иштирокида очилади. Божхона назоратидан ўтказилиши лозим бўлган ХПЖ ва ХКЖлар божхона кўригидан ўтказиш учун тегишли ҳужжатларга ёзилган ҳолда тақдим этилади.

Почта алоқаси операторлари ва провайдерлари махсус ажратилган ва иш ҳажмини ҳисобга олган ҳолда етарли даражада жиҳозланган бинода ХПЖ ва ХКЖларни божхона кўригидан ўтказиш учун топширади. Божхона назоратига тақдим этилган ХПЖ ва ХКЖларни ҳужжатли солиштириш, очиш, тортиш ва қадоқлаш ҳамда юборилаётган предметларни почта алоқаси операторлари ва провайдерлари ходимлари томонидан санаш, ўлчаш ва тортиш божхона органининг мансабдор шахси иштирокида амалга оширилади.

2.7. ХПЖ ва ХКЖларни очиш орқали божхона кўригидан ўтказиш Божхона органининг мансабдор шахси ва почта алоқаси оператори ёки провайдерининг икки ходими томонидан амалга оширилади.

ХПЖ ва ХКЖлар бундай божхона кўриги натижаси почта алоқаси оператори ёки провайдери ходимлари томонидан мазкур Қоидаларнинг иловасига мувофиқ шаклда кўрик қайдини тузиш орқали расмийлаштирилади. Кўрик қайди икки нусхада тузилади ва почта алоқаси оператори ёки провайдерининг икки ходими ва божхона органининг мансабдор шахси томонидан имзоланади. Биринчи нусха почта алоқаси оператори ёки провайдерида қолади, иккинчи нусха ХПЖ ва ХКЖлар билан бирга адресатга юборилади.

ХПЖ ва ХКЖ божхона кўригидан ўтказилаётганда унинг миқдорида фарқлар, жойланмаларида номувофиқликлар ҳамда божхона тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари бузилишининг бошқа ҳоллари аниқланган тақдирда почта алоқаси операторининг ёки провайдерининг ходими божхона органининг мансабдор шахси билан биргаликда божхона кўриги далолатномасини имзолайди.

2.8. Божхона органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига киритилган ва қандайдир сабабларга кўра орқага ёки республика ташқарисидан қайтарилган ХПЖ ва ХКЖлар мажбурий божхона кўригидан ўказилади.

2.9. Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзит ҳаракатланаётган ХПЖ ва ХКЖларнинг божхона назорати Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 18-боби талаблари асосида амалга оширилади.

2.10. Бошқа давлат органларининг (ветеринар, карантин ва ҳ.к.) назоратидан ўтиши лозим бўлган ХПЖ ва ХКЖларнинг божхона расмийлаштируви ушбу органларнинг чиқариш тўғрисидаги қарори бўйича тегишли кузатув ҳужжатларига белги қўйилгандан сўнг тугалланади.

2.11. Божхона назорати зонасидан божхона чегараси ташқарисига юборилаётган ХПЖ ва ХКЖлар божхона органи томонидан кузатув ҳужжатларига "Yuk chiqarishga ruxsat berildi" штампи босиш орқали чиқарилади.


4. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУДУДИГА

КЕЛАЁТГАН ХПЖ ВА ХКЖЛАРНИ БОЖХОНА

НАЗОРАТИ ЗОНАСИДА ИШЛОВДАН ЎТКАЗИШ

4.1. Ушбу Қоидаларнинг 2.2-бандида кўрсатилган жойларда ХПЖ ва ХКЖларнинг божхона назоратини ўтказишда божхона декларациясида "Yuk chiqarishga ruxsat berildi" штампи божхона органининг мансабдор шахси томонидан, ХПЖ ва ХКЖга қўшилмалар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ божхона тўловларига тортилмайдиган бўлса, кейинчалик манзилга йўналтириш ва манзилга етказиш учун ХПЖ ва ХКЖларни почта алоқаси оператори ёки провайдери ходимларига топширади.

4.1-2. ХПЖ ва ХКЖ орқали юборилган товарлар бўйича божхона тўловлари ваколатли шахс томонидан тўланади.

Жўнатиладиган ХПЖ ва ХКЖлардаги товарлар нотижорат мақсадларда олиб келиниб, қиймати ва (ёки) миқдори республикага божсиз олиб кириш меъёрларидан ортиқ бўлган тақдирда, товарларга шу ортиқ учун божхона тўловларига тортилади.

Божхона органлари томонидан ХПЖ в ХКЖлардаги товарларга нисбатан божхона тўловлари ҳисобланган тақдирда, улар божхона тўловлари тўланганидан сўнг ваколатли шахсга берилади.

4.1-3. Божхона юк декларациясини тақдим этиш талаб қилинмайдиган товарлар учун божхона тўловлари ушбу Қоидаларнинг 2.5-бандига мувофиқ божхона органлари томонидан божхона кирим ордеридан фойдаланган холда ҳисобланади.

Божхона кирим ордери тўлдириш ва божхона тўловларини ҳисоблаш божхона органининг мансабдор шахси томонидан амалга оширилади.

4.1-4. Божхона юк декларациясини тақдим этиш талаб қилинмайдиган товарлар учун божхона тўловлари суммасини ҳисоблаш божхона мақсадлари учун фойдаланиладиган Умумжаҳон почта иттифоқини битимлари ва тижорат ҳужжатларида назарда тутилган ҳужжатлар асосида амалга оширилади.

Товарларнинг қиймати тўғрисида маълумот мавжуд бўлмаганда, товарларнинг божхона қиймати божхона органи томонидан Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 44-боби талабларига мувофиқ аниқланади.

Божхона тўловларини ҳисоблаш ва уларни тўлаш Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг VIII бўлимида белгиланган тартибда амалга оширилади.

4.2. ХПЖ ва ХКЖларнинг божхона расмийлаштируви божхона органлари томонидан қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ҳисобланган божхона тўловлари ушбу Қоидаларнинг 4.1-2 ва 4.1-4-бандларида белгиланган тартибда бундай ХПЖ ва ХКЖларни қабул қилиб олувчилар томонидан тўлангандан кейингина амалга оширилади.

Божхона тўловлари ҳисобланган ХПЖ олувчиси божхона назорати амалга оширилаётган ҳудуддан бошқа ҳудудда жойлашган тақдирда, божхона органи мансабдор шахси томонидан юк кузатув ҳужжатларига "Bojxona nazoratidagi yuk" штампи ва шахсий муҳр намунаси билан тасдиқлаган ҳолда юк олувчи жойлашган почта алоқа ташкилотига божхона назорати остида юборади.

ХКЖ ушбу банднинг иккинчи хатбошисида кўрсатилган ҳолларда божхона назорати остида олувчининг жойлашган ҳудудидаги божхона органига етказиб берилади.


5. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДАН

ЖЎНАТИЛАЁТГАН ХПЖ ВА ХКЖЛАРГА БОЖХОНА

НАЗОРАТИ ЗОНАЛАРИДА ИШЛОВ БЕРИШ

5.1. Жўнатилаётган ХПЖ ва ХКЖларга ишлов берилиши ва киритилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси ҳудудида уни жўнатувчилардан божхона назорати зоналарида қабул қилиб олинишида бошланади.

5.2. Ҳар бир жўнатувчи ХПЖ ва ХКЖларни почта алоқаси операторлари ва провайдерларига топширишдан олдин амалдаги қоидалар билан танишиб чиқиши ва юк кузатув ҳужжатларини белгиланган шаклда тўлдиришга мажбурдир. Ҳар бир ХПЖ ва ХКЖ жўнатувчи томонидан амалдаги қоидаларга биноан ушбу операцияларни назорат қилиш юклатилган почта алоқаси оператори ва провайдери ишчиси иштирокида қадоқланади.

5.3. Почта алоқаси операторлари ва провайдерлари томонидан қабул қилинган чиқиш ХПЖ ва ХКЖлар кузатув ҳужжатлари билан божхона назорат зонасига тушади ва у ердан уларни тортиш, дастлабки ажратиш ва накладнойларга ёзиш участкаларига топширилади. ХПЖ ва ХКЖлар ажратиш участкаларидан кузатув ҳужжатлари билан божхона текширувига тушади.

5.4. Почта алоқаси операторлари ва провайдерлари ишчилари божхона органининг мансабдор шахслари иштирокида ХПЖ ва ХКЖларнинг кузатув ҳужжатларини олдиндан текшириб чиқадилар ва жўнатиш тақиқланган буюмларни эгасига қайтариш учун ажратадилар. Ушбу ХПЖ ва ХКЖларинг кузатув ҳужжатларида қайтариш сабабларини кўрсатган ҳолда тегишли хизматлар томонидан белги қўйилади.

5.5. Юридик шахслар, операторлар ва почта алоқаси провайдерлари томонидан Ўзбекистон Республикасидан жўнатилаётган ХПЖ ва ХКЖларни қабул қилиш божхона расмийлаштирилгандан сўнг ва божхона декларациясининг бланкида "Yuk chiqarishga ruxsat berildi" штампининг қўйилгандан сўнггина амалга оширилади.

5.6. Экспорт қилувчилар Ўзбекистон Республикасининг банкларидаги ўз ҳисобрақамларига тўлиқ тўлов келиб тушгандан ва ушбу маълумотлар Ташқи савдо операцияларнинг ягона электрон ахборот тизимига киритилгандан сўнг, экспорт контрактлари тузмасдан интернет-дўконлари орқали товарлар, ишлар ва хизматлар экспорт қилиш ҳуқуқига эгадирлар, қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.

Бунда халқаро тўлов тизими орқали тўланган ҳолда бутунжаҳон Интернет тармоғи орқали битта инвойс бўйича беш минг АҚШ долларигача товар (хизмат)ларни экспорт қилишда харидор билан ёзма шартнома тузиш талаб этилмайди ва барча юридик ва жисмоний шахсларга Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимига ахборот киритмасдан ҳамда божхона юк декларациясини расмийлаштирмасдан амалга оширишга рухсат этилади.

Ушбу банднинг иккинчи хатбошисида кўрсатилган товарларни ўз ичига олган ХПЖ ва ХКЖларни жўнатиш Почта алоқаси хизматларини кўрсатиш қоидаларига (рўйхат рақами 2219, 2011 йил 18 апрель) мувофиқ амалга оширилади.





Қоидаларга

ИЛОВА



-сон КЎРИК ҚАЙДИ


(ХПЖ/ХКЖ рақами кўрсатилади)



"______"


_________________


20_____ й.



(сана)


(ой)


(йил)


ХПЖ/ХКЖнинг брутто вазни (кг): ______________________

Олувчи:



(жисмоний шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми/юридик шахснинг номи кўрсатилади)

Олувчининг манзили:



(жисмоний/юридик шахснинг манзили)

Жўнатув давлати:



(ХПЖ/ХКЖнинг жўнатув давлати)

Т/р

Буюмлар номланиши


Миқдори


Вазни (кг)













умумий миқдори ва вазни


  

(почта алоқаси оператори/провайдерининг фамилияси, исми ва отасининг исмининг бош ҳарфлари)


(имзо)

(почта алоқаси оператори/провайдерининг фамилияси, исми ва отасининг исмининг бош ҳарфлари)


(имзо)

(почта алоқаси оператори/провайдерининг фамилияси, исми ва отасининг исмининг бош ҳарфлари)


(имзо)

         








































Время: 0.1880
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск