ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Прокуратура. Адлия органлари. Нотариат. Адвокатура. Юридик хизмат / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Прокуратура /

Молия вазирлигининг 129-сон, Давлат солиқ қўмитасининг 2018-73-сон "Республика истеъмолчиларига электр энергияси ва табиий газни миллий валютада сотишдан тушадиган Мажбурий ижро бюросини ривожлантириш жамғармасини шакллантириш манбаси сифатида белгиланган маблағларни ҳисоб-китоб қилиш тартиби тўғрисидаги низомга қўшимчалар киритиш ҳақида"ги 28.09.2018 й. Қарори (АВ томонидан 11.10.2018 й. 2902-1-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

11.10.2018 й.

N 2902-1

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

28.09.2018 й.

N 129


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ

28.09.2018 й.

N 2018-73


ҚАРОРИ



Республика истеъмолчиларига электр энергияси

ва табиий газни миллий валютада сотишдан тушадиган

Мажбурий ижро бюросини ривожлантириш жамғармасини

шакллантириш манбаси сифатида белгиланган маблағларни

ҳисоб-китоб қилиш тартиби тўғрисидаги низомга

қўшимчалар киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 майдаги ПФ-5059-сон "Электр энергияси ва табиий газ етказиб бериш ҳамда истеъмол қилиш соҳасида тўлов интизомини янада мустаҳкамлаш, шунингдек, ижро иши юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 30 майдаги ПҚ-3016-сон "Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2017 йил 20 июлдаги 85 ва 2017-33-сон қарори билан тасдиқланган (рўйхат рақами 2902, 2017 йил 24 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 30-сон, 749-модда) Республика истеъмолчиларига электр энергияси ва табиий газни миллий валютада сотишдан тушадиган Мажбурий ижро бюросини ривожлантириш жамғармасини шакллантириш манбаси сифатида белгиланган маблағларни ҳисоб-китоб қилиш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ қўшимчалар киритилсин:


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Молия вазири

Д. Кучкаров

Давлат солиқ қўмитаси

раисининг биринчи ўринбосари

Б. Мусаев





Қарорга

ИЛОВА



Республика истеъмолчиларига электр энергияси

ва табиий газни миллий валютада сотишдан тушадиган

Мажбурий ижро бюросини ривожлантириш жамғармасини

шакллантириш манбаси сифатида белгиланган маблағларни

ҳисоб-китоб қилиш тартиби тўғрисидаги низомга

киритилаётган қўшимчалар


1. 6-бандда "қайта ҳисоб-китоб қилинади" деган сўзлардан кейин "ёки ўзаро ҳисоб-китоблар амалга оширилади" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


2. Қўйидаги мазмундаги 6-1 ва 6-2-бандлар билан тўлдирилсин:

"6-1. Ортиқча (хато) ўтказилган маблағларнинг ўзаро ҳисоб-китоб қилиш қуйидаги тартибда амалга оширилади.

Истеъмолчилар, электр энергияси ва табиий газ учун ортиқча (хато) ўтказилган маблағларни қайтариш юзасидан "Ўзбекэнерго" АЖ ёки "Ўзтрансгаз" АЖга ҳамда унинг ҳудудий бўлинмаларига ёзма ёки электрон шаклда ("Ўзбекэнерго" АЖ ёки "Ўзтрансгаз" АЖнинг расмий веб-сайти) ариза (бундан буён матнда ариза деб юритилади) билан мурожаат қилади.

Истеъмолчиларнинг мазкур аризасига асосан "Ўзбекэнерго" АЖ ёки "Ўзтрансгаз" АЖнинг ҳудудий бўлинмалари ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг ҳудудий бўлими томонидан электр энергияси ёки табиий газ учун ортиқча (хато) тўланган маблағларни қайтариш тўғрисида далолатнома тузилади ҳамда мазкур бўлинмаларнинг раҳбарлари ва бош ҳисобчилари томонидан имзоланади.

Ортиқча (хато) тўланган маблағларни қайтариш тўғрисида далолатнома икки иш куни ичида "Ўзбекэнерго" АЖ ёки "Ўзтрансгаз" АЖга тақдим этилади.

Ҳудудий бўлинмалар томонидан тақдим этилган далолатномалар асосида, бир иш куни ичида "Ўзбекэнерго" АЖ ёки "Ўзтрансгаз" АЖ томонидан истеъмолчиларнинг ортиқча (хато) тўланган пул маблағларини қайтариш тўғрисидаги далолатномалар рўйхати тузилади ва мазкур рўйхат Жамғармага тақдим қилинади.

Жамғарма, тақдим этилган рўйхат асосида икки иш куни давомида "Ўзбекэнерго" АЖ ҳудудий бўлинмаларининг махсус ҳисобварағига (22604) ёки "Ўзтрансгаз" АЖнинг асосий ҳисобварағига (20210) мазкур Низомнинг 6-2-бандида келтирилган формулага мувофиқ ҳисоб-китоб қилиб, ортиқча (хато) тўланган маблағларни қайтаради.

"Ўзбекэнерго" АЖ ёки "Ўзтрансгаз" АЖ бир иш куни давомида Жамғарма томонидан қайтарилган маблағларга ортиқча (хато) тўланган маблағларнинг қолган қисмини қўшган ҳолда (далолатномада кўрсатилган маблағ) истеъмолчиларнинг ҳисобварағларига ўтказиб беради.

"Ўзбекэнерго" АЖ ёки "Ўзтрансгаз" АЖ ва уларнинг ҳудудий бўлинмалари томонидан ортиқча (хато) тўланган маблағлар истеъмолчиларнинг ҳисобварағига қайтаришда банклар томонидан хизмат ҳақи ундиримайди.

6-2. Жамғарма томонидан қайтиралидиган маблағ миқдори қуйидаги формулага асосан аниқланади:


S (қайтариш) = (S ортиқча(хато)) - ((S ортиқча(хато)) х 20/120) х 10/100


Бунда:

S (қайтариш) = Жамғарма томонидан қайтариб бериш лозим бўлган маблағ миқдори;

S ортиқча(хато) = истеъмолчи томонидан ортиқча (хато) ўтказилган маблағ;


20/120 = истеъмолчи томонидан ортиқча (хато) ўтказилган маблағда қўшимча қиймат солиғи ҳиссаси;


10/100 = истеъмолчи томонидан ортиқча (хато) ўтказилган маблағда Жамғарма ҳиссаси.".


3. Мазкур қўшимчалар Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, "Ўзбекэнерго" АЖ, "Ўзбекнефтегаз" АЖ, "Ўзтрансгаз" АЖ, Мажбурий ижро бюросини ривожлантириш Жамғармаси ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси билан келишилган.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 12 октябрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 15 октябрь, 41-сон, 820-модда









































Время: 0.1307
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск