ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Алоҳида ўқув юртларини ташкил этиш ва уларнинг фаолияти / Олий таълим / Президент ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 28.09.2018 й. 772-сон "Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясининг ҳудудий филиаллари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

28.09.2018 й.

N 772




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ ДАВЛАТ

БОШҚАРУВИ АКАДЕМИЯСИНИНГ ҲУДУДИЙ

ФИЛИАЛЛАРИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ

ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясининг ҳудудий филиалларини ташкил этиш тўғрисида" 2018 йил 6 августдаги ПҚ-3901-сон қарорида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш, шунингдек, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, давлат ва хўжалик бошқарув органларининг ҳудудий тузилмалари ҳамда бошқа ташкилотларнинг бошқарув кадрлари ва масъул ходимлари учун замонавий шароитларда бошқарув кадрларининг касбий билим ва савиясига қўйилаётган талабларни ҳисобга олган ҳолда уларнинг малакасини оширишни самарали ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси томонидан ишлаб чиқилган:

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ва унинг ҳудудий филиалларида 2018/2019 ўқув йилида маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий тузилмалари, шунингдек, нодавлат нотижорат ва бошқа ташкилотлар бошқарув кадрларининг малака ошириш жадвали 1-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ва унинг ҳудудий филиалларида 2018/2019 ўқув йилида жадвалга мувофиқ малака ошириш курсларига юбориладиган бошқарув кадрлар таркиби 2 ва 2а-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси (кейинги ўринларда - Академия деб аталади) келгуси ўқув йиллари учун бошқарув кадрларининг малака ошириш жадвали ва таркибини ҳар йили 1 августга қадар Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли комплекслари ва таркибий бўлинмалари раҳбарлари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда Академия ва унинг ҳудудий филиалларида бошқарув кадрларининг малака ошириш жадвалига мувофиқ малака ошириш курсларида тингловчиларнинг иштирокини таъминласинлар.


3. Академия Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда:

ҳар йили сентябрь ойидан бошлаб, тасдиқланган малака ошириш жадвали ва ўқув режаси асосида ҳудудий филиалларда замонавий таълим технологияларини татбиқ этган ҳолда юқори савияда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, давлат бошқаруви органларининг ҳудудий тузилмалари ҳамда бошқа давлат ташкилотлари бошқарув кадрларининг малакасини ошириш курслари ташкил этиш;

Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидан юбориладиган малака оширувчи бошқарув кадрларининг малака ошириш жадвали, ҳудудий филиалларнинг ўқув режаси ва дастурлари асосида Академияда ўқитилишига зарур шарт-шароитлар яратиш;

Академия ва унинг ҳудудий филиалларидаги малака ошириш курсларида таълим жараёнининг сифатли ташкил этилиши ва самарадорлиги юзасидан доимий мониторинг олиб борилишини таъминласин.


4. Белгилаб қўйилсинки:

малака ошириш курсларининг ўқув юкламаси ҳажми Академия томонидан буюртмачилар билан келишилган ҳолда тасдиқланган ўқув режалари асосида белгиланади;

малака ошириш курслари тингловчилари Академиянинг Ахборот-ресурс маркази электрон адабиётлар фондидан бепул асосда фойдаланадилар;

иш жойидан ажралган ҳолда малака ошириш курслари ва ўқув-амалий семинарларга юбориладиган тингловчиларга, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда суткалик ва транспорт харажатлар қопланади;

вилоят ҳокими ўринбосарлари, туман (шаҳар) ҳокимлари ва туман (шаҳар) ҳокими ўринбосарлари учун ташкил этиладиган малака ошириш курслари ва ўқув-амалий семинарлар даврида ўқув машғулотларидан кейин тегишли тиббиёт бирлашмаларида уларни стационар тиббий кўрикдан ўтказиш ва даволаш ишлари амалга оширилади;

ҳудудий филиаллар фаолиятини амалга ошириш учун филиал ходимлари, профессор-ўқитувчилар ва мутахассисларнинг малакасини ошириш, шунингдек, Академия ва унинг ҳудудий филиалларига қўшимча профессор-ўқитувчи ҳамда мутахассисларни тайёрлаш мақсадида ўқув семинарлари ва тренинглар ўтказиб борилади;

хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий тузилмалари, нодавлат нотижорат ва бошқа ташкилотлар, шунингдек, тадбиркорлик субъектларининг буюртмаларига кўра, тўлов-контракт асосидаги малака ошириш ўқув курслари буюртмалар портфеллари асосида тасдиқланган малака ошириш режаларидан келиб чиққан ҳолда ташкил этилади.


5. Академия Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда:

Академия ва унинг ҳудудий филиалларида маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий тузилмалари, шунингдек, нодавлат нотижорат ва бошқа ташкилотларнинг бошқарув кадрлари ва масъул ходимлари учун вазирлик, идора ҳамда бошқа ташкилотларнинг раҳбарларини жалб этган ҳолда доимий асосда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг эҳтиёжидан келиб чиқиб, ўқув-амалий семинарлар ташкил этилишини таъминласин;

ўқув-амалий семинарларнинг Ўзбекистон Республикасида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти ва устувор йўналишлари, қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, давлат ҳамда ҳудудий дастурларнинг жойлардаги ижроси самарадорлигини оширишнинг долзарб масалаларига бағишланишига эътибор қаратсин;

ўқув-амалий семинарлар тегишли мавзулар бўйича вазирлик, идора ҳамда бошқа ташкилотларнинг раҳбарларини ўқув машғулотларига жалб этган ҳолда доимий асосда ташкил этсин;

Академия ва унинг ҳудудий филиалларида ташкил этиладиган ўқув-амалий семинарлар режаси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан Академия билан келишган ҳолда ҳар йили 1 сентябрь кунига қадар ишлаб чиқсин;

вазирлик, идора ҳамда бошқа ташкилотларнинг раҳбарларини жалб қилган ҳолда, шунингдек, Академия профессор-ўқитувчилари иштирокидаги ўқув-амалий семинарлар ҳудудий филиалларнинг Академия билан "Электрон таълим" миллий тармоғи ёрдамида ўзаро уланиш орқали масофавий вебинар шаклда ташкил этилишига эътибор қаратсин;

ўқув-амалий семинарлар доирасида тингловчиларда ўз фаолиятини самарали режалаштириш ва иш режалари ("йўл хариталари")ни сифатли бажариш кўникмаларини шакллантиришга йўналтирсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Академиянинг талабномаси бўйича ўн кунлик муддатда ҳудудий филиалларни олий таълим муассасаларининг биноларида "ноль" ставкадаги ижара тўлови асосида ҳамда тегишли коммунал ва фойдаланиш харажатларини қопламаган ҳолда, шунингдек, малака ошириш курсларини ташкил этиш ва жойлаштириш учун керакли хоналарни таъмирлаш-тиклаш ишларини амалга оширган ҳолда жойлаштирилишини якунласин.


7. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳудудий филиаллар фаолиятини ташкил этиш ва уларни сақлаш, шунингдек, мебель, замонавий ўқув ва масофавий таълим учун зарур жиҳозлар, компьютер техникаси, хоналарда кузатув камералар, ўқув адабиётлари билан таъминлаш юзасидан Академиянинг асосланган ҳисоб-китоблари бўйича зарур бюджет маблағларини ажратсин.


8. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ҳамда Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигига Академия ва унинг ҳудудий филиаллари фаолиятини мунтазам равишда оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиб бориш тавсия этилсин.


9. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари - "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ бошқаруви раиси А.Ж. Раматов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.А. Абдуҳакимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                               А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 28 сентябрдаги

772-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги

Давлат   бошқаруви академияси ва   унинг   ҳудудий

филиалларида 2018/2019 ўқув йилида маҳаллий давлат

ҳокимияти органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви

органларининг ҳудудий тузилмалари, шунингдек,

нодавлат нотижорат ва бошқа ташкилотлар

бошқарув кадрларининг малака ошириш

ЖАДВАЛИ


Т/р

Ҳудудлар

номи

Жами

2018/2019

ўқув йилида

Шу жумладан, ойлар кесимида

2018 йил

2019 йил

Малака ошири-

ладиган филиал-

лар номи

Жами

филиаллар

бўйича

Сентябрь

Октябрь

Ноябрь

Декабрь

Ян-

варь*

Фев-

раль*

Март

Апрель

Май

Июнь

Гра

нт

Тў-

лов**

Гра

нт

Тў-

лов

Гра

нт

Тў-

лов

Гра

нт

Тў-

лов

Гра

нт

Тў-

лов

Грант

Грант

Гра

нт

Тў-

лов

Гра

нт

Тў-

лов

Гра

нт

Тў-

лов

Гра

нт

Тў-

лов

Грант

Тў-

лов

Туман (шаҳар) ҳокимлиги ва ташкилотлари раҳбар кадрлари

1.

Қорақал-

поғистон Республикаси

336

120

15

15

30

15

30

15

60

15

49

47

30

15

30

15

30

15

15

15

Урганч

ҳудудий

филиали

587

240

2.

Хоразм вилояти

251

120

15

15

30

15

30

15


15

49

22

30

15

30

15

30

15

15

15

3.

Қашқадарё вилояти

316

120

15

15

30

15

30

15

30

15

49

42

30

15

30

15

30

15

30

15

Қарши

ҳудудий филиали

612

240

4.

Сурхондарё вилояти

296

120

15

15

30

15

30

15

30

15

43

43

30

15

30

15

30

15

15

15

5.

Жиззах вилояти

273

120

15

15

30

15

30

15

30

15

36

42

30

15

30

15

30

15


15

Гулистон

ҳудудий

филиали

503

240

6.

Сирдарё вилояти

230

120

15

15

30

15

30

15

30

15

43

22

30

15

30

15


15


15

7.

Самарқанд вилояти

336

120

30

15

30

15

30

15

30

15

48

48

30

15

30

15

30

15

30

15

Самарқанд

ҳудудий

филиали

816

360

8.

Бухоро вилояти

272

120

15

15

30

15

30

15

30

15

36

41

30

15

15

15

30

15

15

15

9.

Навоий вилояти

208

120

15

15

30

15

30

15

30

15

36

22

30

15

15

15


15


15

10.

Фарғона вилояти

396

120

30

15

30

15

30

15

30

15

60

51

30

15

30

15

30

15

75

15

Фарғона

ҳудудий

филиали

983

360

11.

Андижон вилояти


336

120

15

15

30

15

30

15

30

15

49

47

30

15

30

15

45

15

30

15

12.

Наманган вилояти


251

120

15

15

30

15

30

15

30

15

36

35

30

15

30

15

15

15


15

13.

Тошкент вилояти


455

120

30

15

30

15

30

15

60

15

60

65

30

15

30

15

60

15

60

15

Академия

675

240

14.

Тошкент шаҳри


220

120

30

15

30

15

30

15


15

20

35

30

15

30

15

15

15


15


Жами

4176

1680

270

210

420

210

420

210

420

210

614

562

420

210

390

210

375

210

285

210


4176

1680


Изоҳ:


*) Январь ва февраль ойларида республиканинг барча туман (шаҳар) ҳокимларининг ўринбосарлари малака оширади.


**) Хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий тузилмалари, нодавлат нотижорат ва бошқа ташкилотлар, шунингдек, тадбиркорлик субъектларининг буюртмаларига кўра тўлов-контракт асосида малака ошириш ўқув курслари ташкил қилинади.






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 28 сентябрдаги

772-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги

Давлат бошқаруви академияси ва унинг ҳудудий

филиалларида 2018/2019 ўқув йилида малака

ошириш курсларига давлат гранти асосида

юбориладиган бошқарув кадрлар

ТАРКИБИ

  

Т/р

Тингловчилар лавозими

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши

раисининг ўринбосарлари, вилоятлар ва Тошкент шаҳар

ҳокимлари ўринбосарлари

1.

Иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари

2.

Саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари

3.

Қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари

4.

Инвестициялар, инновациялар, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва кичик саноат зоналари ҳамда туризмни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари

5.

Ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари


6.

Хотин-қизлар қўмитаси раиси

Туман (шаҳар) ҳокимлари

1.

Туман (шаҳар) ҳокими

Туман (шаҳар) ҳокими ўринбосарлари*

1.

Ҳокимнинг Иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари

2.

Ҳокимнинг Саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари

3.

Ҳокимнинг Қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари

4.

Ҳокимнинг Инвестициялар, инновациялар, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва кичик саноат зоналари ҳамда туризмни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари

5.

Ҳокимнинг Ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари

6.

Ҳоким ўринбосари - Хотин-қизлар қўмитаси раиси

Туман (шаҳар) бўлимлари раҳбарлари**

1.

Туман Давлат солиқ инспекцияси

2.

Туман Иқтисодиёт ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш бўлими

3.

Туман Молия бўлими

4.

Туман Статистика бўлими

5.

Туман Бандликка кўмаклашиш маркази

6.

Туман Давлат архиви бўлими

7.

Туман Халқ таълими бўлими

8.

Туман Мактабгача таълим бўлими

9.

Туман Маданият бўлими

10.

Туман Жисмоний тарбия ва спорт бўлими

11.

Туман Тиббиёт бирлашмаси

12.

Туман Давлат санитария ва эпидемиология назорати маркази

13.

Туман "Оила" бўлими

14.

Туман Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси

15.

Туман Ободонлаштириш бошқармаси

16.

Туман уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими

17.

Туман Уй-жой бўлими

18.

Туман Қишлоқ хўжалиги бўлими

19.

Туман Ер ресурслари ва кадастри бўлими

20.

Туман Ветеринария бўлими

21.

Туман Ирригация бўлими

    

Изоҳ: Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги мазкур қарор 1-иловасидаги жадвал асосида 2018/2019 ўқув йили ойлари ва туман (шаҳар)лар кесимида тингловчилар рўйхатини Академияга тақдим этади.


*) Туман (шаҳар) ҳоким ўринбосарлари 2019 йил январь ва февраль ойларида малака оширадилар. Уларнинг сони туман ёки шаҳарнинг таркибий тузилмасидан келиб чиқиб белгиланади.


**) Ҳар бир туман (шаҳар) ҳокимлигидан 15 нафар тингловчи маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, давлат бошқаруви органларининг ҳудудий тузилмалари ҳамда бошқа давлат ташкилотларидан грант асосида малака ошириш курсларига юборилади.






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 28 сентябрдаги

772-сон қарорига

2а-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги

Давлат бошқаруви академияси ва унинг ҳудудий

филиалларида 2018/2019 ўқув йилида малака

ошириш курсларига тўлов-контракт асосида

юбориладиган бошқарув кадрлари

ТАРКИБИ

     

Т/р

Тингловчилар лавозими

Туман (шаҳар) ташкилотлари раҳбарлари

1.

Туман Тадбиркорликка кўмаклашиш маркази

2.

Туман Агросуғурта бўлими

3.

Агробанк туман филиали

4.

Халқ банки туман филиали

5.

Истеъмолчилар ҳуқуқини ҳимоя қилиш жамияти туман бўлими

6.

Туман Давлат хизматлари маркази

7.

"Нуроний" жамғармаси туман Кенгаши

8.

Фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштирувчи туман Кенгаши


9.

Ўзбекистон "Ёшлар Иттифоқи" туман Кенгаши

10.

Мудофаага кўмаклашувчи "Ватанпарвар" ташкилоти туман Кенгаши

11.

Ўзбекистон Халқ демократик партияси туман Кенгаши

12.

Ўзбекистон либерал демократик партияси туман Кенгаши

13.

"Миллий тикланиш"демократик партияси туман Кенгаши

14.

"Адолат" социал-демократик партияси туман Кенгаши

15.

Тумани фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши

16.

"Сувоқова"ДУК туман филиали

17.

Туман телекоммуникация боғланмаси

18.

Туман электр тармоқлари корхонаси

19.

"Тумангаз" филиали

20.

Туман "Ермулккадастр" хизмати

21.

Туман "Тоза ҳудуд" ДУК

22.

Туманагроҳимоя ҲАЖ

23.

Туман "Агросервис" МЧЖ


24.

Туман "Агропилла" МЧЖ

Изоҳ: Ушбу рўйхатдаги номзодлар малака ошириш курсларига мазкур қарор 1-иловасидаги жадвалда белгиланган давлат гранти асосида юбориладиган бошқарув кадрлар таркибидан ташқари юборилади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 29 сентябрь












































Время: 0.2028
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск