Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Валютани тартибга солиш /

Марказий банк Бошқарувининг 08.09.2018 й. 29/8-сон "Очиқ валюта мавқеини юритиш қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори (АВ томонидан 11.10.2018 й. 1497-3-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

11.10.2018 й.

N 1497-3



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

08.09.2018 й.

N 29/8

ҚАРОРИ



Очиқ валюта мавқеини юритиш қоидаларига

ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида


Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги ва "Валютани тартибга солиш тўғрисида"ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2005 йил 28 майдаги 610-сон қарори (рўйхат рақами 1497, 2005 йил 15 июль октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 йил, 28-29-сон, 215-модда) билан тасдиқланган Очиқ валюта мавқеини юритиш қоидаларига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Марказий банк раиси                                            М. Нурмуратов






Қарорга

ИЛОВА



Очиқ валюта мавқеини юритиш қоидаларига

киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар


1. 1-бандда:

қуйидаги мазмундаги еттинчи ва саккизинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

"барча қисқа валюта мавқелари жами суммаси - барча турдаги чет эл валюталари бўйича қисқа очиқ валюта мавқеларининг жами йиғиндиси;

барча узун валюта мавқелари жами суммаси - барча турдаги чет эл валюталари бўйича узун очиқ валюта мавқеларининг жами йиғиндиси;";

еттинчи - ўн биринчи хатбошилар тегишли равишда тўққизинчи - ўн учинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

ўн учинчи хатбоши чиқариб ташлансин.


2. 5-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"5. Очиқ валюта мавқелари жами суммасининг ҳақиқий ҳажми барча қисқа ва барча узун валюта мавқелари жами суммаларини алоҳида-алоҳида ҳисоблаб чиқишда ҳамда барча очиқ валюта мавқеларини ҳисоблаб чиқишда аниқланади.".


3. 8-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"8. Тижорат банкларининг миллий валютани чет эл валюталарига нисбатан қийматининг ўзгариши билан боғлиқ бўлган валюта хатарини чеклаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг қарори билан тижорат банклари учун очиқ валюта мавқеларининг қуйидагилар бўйича чегаралари белгиланади:

чет эл валютасининг ҳар бир тури бўйича;

очиқ валюта мавқеларининг жами суммаси;

барча қисқа валюта мавқелари жами суммаси;

барча узун валюта мавқелари жами суммаси.".


4. 9 ва 10-бандлар ўз кучини йўқотган деб топилсин.


5. 13-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"13. Тижорат банклари ўзларининг филиаллари учун очиқ валюта мавқелари лимитларини мазкур Қоидалар билан белгиланган талаблар доирасида мустақил равишда белгилайди ва бу ҳақида уларни ёзма ёки электрон шаклда хабардор қилади.".


6. 14-бандда:

учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ Марказий банк томонидан ўтказилаётган текширув маълумотлари;";

қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"тижорат банкларининг баланс ҳисобварақларининг кунлик мониторинги.".


7. 18-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"18. Очиқ валюта мавқеларининг лимити ошириб юборилган ҳолларда ёки ҳисобот тақдим этилмаганда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Банк назорати қўмитасининг қарорига асосан тижорат банкига нисбатан қонун ҳужжатларда белгиланган жавобгарлик чораларини қўллаши мумкин.".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 12 октябрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 15 октябрь, 41-сон, 822-модда








































Время: 0.1917
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск