Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / 2008 йилдан солиқ қонунчилигига оид ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Солиққа тортиш тўғрисидаги умумий қоидалар /

Жисмоний шахс - солиқ тўловчининг солиқлар ва йиғимлардан солиқ қарзи мавжуд ёки мавжуд эмаслиги ҳақида маълумотнома бериш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг Маъмурий регламенти (ЎзР ВМ 13.10.2018 й. 823-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 13 октябрдаги

823-сон қарорига

2-ИЛОВА



Жисмоний шахс - солиқ тўловчининг

солиқлар ва йиғимлардан солиқ қарзи мавжуд

ёки мавжуд эмаслиги ҳақида маълумотнома

бериш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг

МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Регламент жисмоний шахсларга (кейинги ўринларда ариза берувчилар деб аталади) Давлат хизматлари марказлари орқали солиқлар ва йиғимлардан солиқ қарзи мавжуд ёки мавжуд эмаслиги ҳақида маълумотнома бериш бўйича давлат хизмати (кейинги ўринларда давлат хизмати деб аталади) кўрсатиш тартибини белгилайди.

2. Давлат хизмати Давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда ЯИДХП деб аталади) орқали Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси (кейинги ўринларда ваколатли орган деб аталади) томонидан кўрсатилади.


3. Давлат хизматлари марказлари ва ваколатли орган ўртасидаги ахборот алмашинуви электрон рақамли имзони (кейинги ўринларда ЭРИ деб аталади) мажбурий тартибда қўллаш орқали фақат идоралараро ўзаро электрон боғланиш ёрдамида амалга оширилади.


4. Давлат хизмати кўрсатиш мазкур Регламентга 1-иловага мувофиқ схема асосида амалга оширилади.



2-БОБ. ДАВЛАТ ХИЗМАТИ

КЎРСАТИШ ТАРТИБИ


5. Ариза берувчи ёки унинг яқин қариндошлари (ота-онаси, эри ёки хотини ва болалари) давлат хизматидан фойдаланиш учун Давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этади ёки давлат хизматидан электрон тарзда фойдаланиш учун ЯИДХПда рўйхатдан ўтади.

6. Ариза берувчи ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, Давлат хизматлари маркази ходими ариза берувчи номидан, ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда эса, мустақил равишда ушбу Регламентнинг 2-иловасига мувофиқ шаклдаги сўровномани электрон тарзда тўлдиради.


7. Сўровнома тўлдирилгандан сўнг ариза берувчи маълумотларнинг тўғрилигини текширади ва имзоларни идентификация қилишнинг тегишли воситалари (ЭРИ, дактилоскопия, электрон имзо, Мобил-ID ва бошқалар) билан тасдиқлайди.

9. Давлат хизмати кўрсатилгани учун йиғим ундирилмайди.


10. Сўровномада нотўғри маълумотларнинг кўрсатилиши давлат хизмати кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланади.

Давлат хизматлари кўрсатишни бошқа асослар бўйича рад этиш тақиқланади.


11. Ариза берувчилар давлат хизматидан фойдаланишдан уни кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга. Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан бош тортганда унинг сўровномаси кўриб чиқилмасдан қолдирилади.


12. Ариза берувчи Давлат хизматлари марказига келиб мурожаат этганда, унинг сўровномаси Давлат хизматлари маркази ходими томонидан тўлдирилиб, ариза берувчи томонидан тасдиқлангандан сўнг 10 дақиқа мобайнида ваколатли органга электрон шаклда юборилади. ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда эса, сўровнома автоматик тарзда ваколатли органга юборилади.

13. Ваколатли орган сўровнома тушган вақтдан бошлаб 1 иш соати мобайнида QR-кодли (матрик штрихли код) маълумотномани расмийлаштиради ҳамда уни ўз ЭРИси билан тасдиқлаб, тегишли Давлат хизматлари марказига ёки (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ариза берувчига (электрон тарзда мурожаат этган тақдирда) ЯИДХП орқали электрон тарзда юборади.


14. Давлат хизматлари маркази, маълумотнома келиб тушгандан сўнг 10 дақиқа мобайнида уни ариза берувчининг электрон манзилига юборади ва ариза берувчини бу ҳақда ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади. Давлат хизматлари маркази ариза берувчи ўзи келиб мурожаат қилган тақдирда ариза берувчининг сўровига кўра унга маълумотномани электрон ёки қоғоз шаклда тақдим этиши мумкин.



3-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


15. Давлат хизматлари марказлари ва ваколатли орган ўз фаолиятини амалга ошириши натижасида олинган маълумотларнинг сир сақланишини таъминлайди.


16. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги, унинг ҳудудий бошқармалари ва Давлат хизматлари марказлари ушбу Регламент талаблари ижроси бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг фаолияти юзасидан, шу жумладан, ЯИДХП орқали доимий назоратни ва мониторингни амалга оширади.


17. Ариза берувчилар давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилишлари мумкин.


18. Мазкур Регламент талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.






Маъмурий регламентга

1-ИЛОВА



Солиқ тўловчиларнинг солиқлар ва йиғимлардан солиқ қарзи

мавжуд ёки мавжуд эмаслиги ҳақида маълумотнома

бериш бўйича давлат хизматини кўрсатиш

СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддатлари

1-босқич

Ариза берувчи

1. Маълумотномани олиш учун Давлат хизматлари марказига ўзи келган ҳолда мурожаат қилиш.


2. Ягона интерактив давлат хизматлари порталида рўйхатдан ўтиш.

1. Хоҳишига кўра


2. Мурожаат қилинганда

2-босқич

1. Давлат хизматлари маркази


2. Ягона интерактив давлат хизматлари портали

Сўровномани ваколатли органга юбориш.

1. Сўровнома тўлдирилгандан кейин 10 дақиқа ичида


2. Аниқ вақт режимида

3-босқич

Ваколатли орган

QR-код (матрик штрихли код) қўйилган маълумотномани расмийлаштириш ҳамда уни ўз электрон рақамли имзоси билан тасдиқлаб, тегишли Давлат хизматлари марказига ёки (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ариза берувчига (электрон тарзда мурожаат этган тақдирда) Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали электрон шаклда юбориш.

1 иш соати ичида

4-босқич

Давлат хизматлари

маркази

1. Маълумотнома келиб тушгандан сўнг уни ариза берувчининг электрон манзилига юбориш ва ариза берувчини бу ҳақда ахборот коммуникация тизими орқали хабардор қилиш.


2. Ўзи келиб мурожаат қилганда маълумотномани электрон ёки қоғоз шаклда ариза берувчига тақдим этиш.

1. 10 дақиқа ичида




2. Ариза берувчининг

сўровига кўра

    





Маъмурий регламентга

2-ИЛОВА

(сана)

(рақам)

Жисмоний шахс - солиқ тўловчининг солиқлар

ва йиғимлардан солиқ қарзи мавжуд ёки мавжуд

эмаслиги ҳақида маълумотнома олиш учун

СЎРОВНОМА

Ариза берувчи тўғрисида маълумотлар:

1. Доимий яшаш жойи (ҳудуд номи)


1.1. Туман/шаҳар номи


2. Фамилияси


3. Исми


4. Отасининг исми


5. Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами


6. СТИР


6. Солиқ объектининг кадастр рақамлари:


6.1.


6.2.


6.3.



7. Телефон рақами


8. Электрон почта манзили


Ушбу сўровномада қайд этилган маълумотларнинг тўлиқ ва ҳақиқийлигини ҳамда Менга тегишли барча солиқ объектларининг кадастр рақамлари тўғри кўрсатилганлигини тасдиқлайман.


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 15 октябрь













































Время: 0.1933
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск