ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Педагог ходимлар меҳнати учун ҳақ тўлаш /

Хорижий ўқув ва илмий адабиётларни таржима ва таҳрир қилиш ҳамда экспертизадан ўтказишни амалга оширадиган мутахассис ва профессор-ўқитувчилар меҳнатига ҳақ тўлаш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 10.10.2018 й. 816-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 10 октябрдаги

816-сон қарорига

2-ИЛОВА



Хорижий ўқув ва илмий адабиётларни таржима ва

таҳрир қилиш ҳамда экспертизадан ўтказишни амалга

оширадиган мутахассис ва профессор-ўқитувчилар

меҳнатига ҳақ тўлаш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом хорижий ўқув ва илмий адабиётларни таржима ва таҳрир қилиш ҳамда экспертизадан ўтказишни амалга оширадиган мутахассис ва профессор-ўқитувчилар меҳнатига ҳақ тўлаш тартибини белгилайди.


2. Олий таълим муассасаларида хориждан келтирилган ўқув ва илмий адабиётларни таржима қилиш, таҳрир қилиш ва экспертизадан ўтказишни амалга оширадиган мутахассислар ва профессор-ўқитувчилар меҳнатига ҳақ тўлашда қуйидаги маблағлардан фойдаланиш назарда тутилади:

олий таълим муассасасининг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари;

ҳомийлик хайриялари, грантлар, жумладан халқаро грантлари;

қонун ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа маблағлар.



2-БОБ. ХОРИЖИЙ ЎҚУВ ВА ИЛМИЙ

АДАБИЁТЛАРНИ ТАРЖИМА ВА ТАҲРИР ҚИЛИШ

ҲАМДА ЭКСПЕРТИЗАДАН ЎТКАЗИШНИ АМАЛГА

ОШИРАДИГАН МУТАХАССИС ВА ПРОФЕССОР-

ЎҚИТУВЧИЛАР МЕҲНАТИГА ҲАҚ ТЎЛАШНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ


3. Хорижий ўқув ва илмий адабиётларни таржима ва таҳрир қилиш ҳамда экспертизадан ўтказиш мақсадида олий таълим муассасаларида ҳар бир фан бўйича профессор-ўқитувчилар таркибидан ҳамда жалб этилган мутахассислардан иборат ишчи гуруҳлар (кейинги ўринларда Ишчи гуруҳлар деб аталади) ташкил этилади.


4. Ишчи гуруҳлар таркибига киритиладиган мутахассисларга қўйиладиган талаблар ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ белгиланади.


5. Ишчи гуруҳлар аъзолари хизматига ҳақ тўлаш тарифларини меъёрлаштириш хорижий ўқув ва илмий адабиётларнинг муаллифлик босма табоғи ҳажмига мувофиқ, меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорига нисбатан коэффициентларда таржима қилиш, таҳрир қилиш, экспертизадан ўтказиш жараёнлари учун алоҳида ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ белгиланади.

6. Ишчи гуруҳ томонидан бажариладиган хизматларга ҳақ тўлаш ишчи гуруҳ аъзолари билан тузиладиган фуқаролик ҳуқуқий тусдаги шартномалар асосида амалга оширилади.



3-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


7. Ишчи гуруҳ аъзолари хизматига ҳақ тўлаш масалалари бўйича низолар қонун ҳужжатлари асосида ҳал этилади.


8. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.






Низомга

1-ИЛОВА



Хорижий ўқув ва илмий адабиётларни

таржима ва таҳрир қилиш ҳамда экспертизадан

ўтказишни амалга оширадиган ишчи

гуруҳ аъзоларига қўйиладиган

ТАЛАБЛАР

      

Т/р

Ишчи гуруҳ аъзоси

Маълумоти бўйича талаблар

Малакаси бўйича талаблар

1.

Таржимон

Таржимон қуйидаги учта талабдан камида биттасига лойиқ бўлиши лозим:


1. Таржимонлик, филология йўналишлари(мутахассисликлари) бўйича олий маълумот тўғрисидаги дипломга эга чет тили ва она тилини мукаммал биладиган олий маълумотли мутахассис, бакалавр ёки магистр.


2. Мазкур йўналиш бўйича PhD, фан номзоди ёки фан доктори илмий даражасига, доцент ёхуд профессор илмий унвонига эга олим-мутахассис.


3. Таржимон ҳуқуқига эга (сертификат ёки бошқа расмий ҳужжат билан тасдиқланган) бўлган, чет тилини IELTS-6.0 ва ундан юқори даражада(шу жумладан, бошқа чет тилларидан таржима қилишда мувофиқ даража назарда тутилади)биладиган (тасдиқловчи ҳужжат билан) мутахассис.

Таржимон таржима предметини ҳар иккала тил воситаларида осон ифода қила оладиган, тил хусусиятларини биладиган ва уни таржимада тўлақонли амалга ошира оладиган бўлиши ҳамда қуйидаги малака талабларидан камида биттасига лойиқ бўлиши лозим:


1. Профессионал таржимон ёки профессионал хорижий тил филологи малака талабларига жавоб берадиган мутахассис.


2. Чет тилини ўзлаштиришнинг Умумевропа халқаро стандарти бўйича камида В2+ ёки С1 даражасида биладиган юқори малакали, оғзаки ва ёзма таржима йўналишида тажрибага эга бўлган мутахассис.


3. Республикада ёки хорижий мамлакатларда илмий, илмий-оммабоп, илмий-техник (соҳалар бўйича) матнларни таржима қилиш тажрибасига эга, таржималари расмий матбуотда, илмий ва оммабоп нашрларда чоп этилган ва тан олинган мутахассис.


4. Чет эл олий таълим муассасаларининг бакалавриати ёки магистратурасини битирган ёхуд камида 2 йил давомида PhD дастури бўйича ўқиган ёки малакасини оширган мутахассис.

2.

Муҳаррир

Муҳаррир қуйидаги талабдан камида биттасига лойиқ бўлиши лозим:


1. Фан, таълим йўналиши ёки таълим соҳаси бўйича олий маълумотли мутахассис, бакалавр ёхуд магистр дипломига эга бўлган соҳа мутахассиси.


2. Мазкур йўналиш бўйича PhD, фан номзоди ёки фан доктори илмий даражасига, доцент ёхуд профессор илмий унвонига эга бўлган соҳа мутахассиси.

Муҳаррир қуйидаги малака талабидан камида биттасига лойиқ бўлиши лозим:


1. Тегишли фан ёки турдош ўқув фанларидан камида 5 йил дарс бериб келаётган профессор ёки ўқитувчи.


2. Соҳани мукаммал биладиган, илмий мақола, ўқув ва илмий адабиётларни тайёрлаб нашр қилган мутахассис.

Чет тилини биладиган фан ёки йўналиш мутахассисларига афзаллик берилади.

3.

Эксперт

Соҳага оид таълим муассасаси, илмий муассаса ва бошқа ташкилотларда фаолият юритаётган олий маълумотли мутахассис (раҳбар).

Соҳани мукаммал биладиган, соҳага оид республика ва жаҳондаги тенденциялардан хабардор бўлган мутахассис.

Чет тилини биладиган фан ёки йўналиш мутахассисларига афзаллик берилади.





Низомга

2-ИЛОВА



Хорижий ўқув ва илмий адабиётларни таржима ва

таҳрир қилиш ҳамда экспертизадан ўтказишни амалга

оширадиган ишчи гуруҳ аъзолари меҳнатига ҳақ тўлаш

ТАРИФЛАРИ

    

Т/р

Иш номи

Ўлчам бирлиги

Меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорига

нисбатан коэффициент бўйича бир муаллифлик

табоғи учун меҳнатга ҳақ тўлашнинг минимал ставкаси

1.

Таржима қилиш

Муаллифлик табоғи

*

2.

Таҳрир қилиш

Муаллифлик табоғи

0,422

3.

Экспертизадан ўтказиш

Муаллифлик табоғи

0,422

  

Изоҳлар.


1. Муаллифлик табоғи - 40 000 босма белгиларга, график материални (расмлар, диаграммалар, жадваллар, мусиқа ноталари ва ҳоказолар) нашр этишда 3000 кв. сантиметрга тенг бўлган нашр этиладиган асар ҳажмини ўлчаш бирлиги. Ҳарфлар, тиниш белгилари, рақамлар ва бошқалар ҳамда сўзлар ўртасидаги ҳар бир оралиқ босма белгилар ҳисобланади.


2. Ишчи гуруҳ аъзолари меҳнатига ҳақ тўлаш иш тугаллангандан сўнг, нашрга тавсия этилган ҳажмдан келиб чиққан ҳолда белгиланган тарифларга мос равишда амалга оширилади.


*) Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Маданият ва санъат ташкилотлари, ижодий уюшмалар ва оммавий ахборот воситалари фаолиятини янада ривожлантириш, соҳа ходимлари меҳнатини рағбатлантириш бўйича қўшимча шароитлар яратишга доир чора-тадбирлар тўғрисида" 2017 йил 14 августдаги ПҚ-3201-сон қарори билан тасдиқланган ставкалар асосида ҳақ тўлаш амалга оширилади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 11 октябрь










































Время: 0.1607
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск