ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Хорижий кредитлар ва қарзлар / Қишлоқ хўжалиги /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 16.10.2018 й. ПҚ-3974-сон "Осиё тараққиёт банки иштирокидаги "Мева-сабзавотчилик тармоғида қўшилган қиймат яратиш занжирини ривожлантириш" лойиҳасини амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

16.10.2018 й.

N ПҚ-3974



ОСИЁ ТАРАҚҚИЁТ БАНКИ

ИШТИРОКИДАГИ "МЕВА-САБЗАВОТЧИЛИК

ТАРМОҒИДА ҚЎШИЛГАН ҚИЙМАТ ЯРАТИШ

ЗАНЖИРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ" ЛОЙИҲАСИНИ

АМАЛГА ОШИРИШГА ДОИР ҚЎШИМЧА

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Республикада мева-сабзавотчилик тармоғини ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирларни ўз вақтида ва самарали амалга ошириш ҳамда қишлоқ хўжалиги корхоналарининг молиявий барқарорлигини ошириш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Осиё тараққиёт банки иштирокидаги "Мева-сабзавотчилик тармоғида қўшилган қиймат яратиш занжирини ривожлантириш" лойиҳасини амалга ошириш тўғрисида" 2017 йил 2 мартдаги ПҚ-2813-сон қарори ижроси доирасида:

Ўзбекистон Республикаси ва Осиё тараққиёт банки ўртасида 154,0 млн. АҚШ доллари миқдоридаги "Мева-сабзавотчилик тармоғида қўшилган қиймат яратиш занжирини ривожлантириш" лойиҳасини (кейинги ўринларда - лойиҳа) 2017-2021 йилларда амалга оширишга мўлжалланган Қарз битими имзолангани;

ўтган икки йил давомида 151,0 млн АҚШ доллар миқдоридаги кредит линиялари учун ажратилган маблағлар тўлиқ ўзлаштирилган, шунингдек, лойиҳани бошқариш ва мониторинг қилиш учун 3,0 млн. АҚШ доллар ажратилгани;

ажратилган маблағлар ҳисобидан 161 та фермер хўжаликлари ва қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан: 137 гектар майдонда томчилатиб суғориш тизимлари ҳамда замонавий иссиқхоналарни жорий этиш билан 3370 гектар майдонда интенсив боғлар; 67 минг тонна сиғимга эга бўлган 58 та совутиш омборлари, йиллик қуввати 121 минг тоннага тенг бўлган 28 та қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш линиялари ҳамда 3500 дан ортиқ янги иш ўринлари яратилгани;

Осиё тараққиёт банки Директорлар кенгашининг 2018 йил 14 июнда қўшимча 198,0 млн. АҚШ доллари миқдорида лойиҳани қўшимча молиялаштириш учун, 5 йил имтиёзли даврни ҳисобга олган ҳолда, тўлаш муддати 25 йил бўлган қарзни Ўзбекистон Республикасига тақдим этилишини маъқуллагани маълумот учун қабул қилинсин.


2. Қуйидагилар:

"Мева-сабзавотчилик тармоғида қўшилган қиймат яратиш занжирини ривожлантириш" лойиҳасининг тузатиш киритилган техник-иқтисодий асослари асосий техник-иқтисодий кўрсаткичлари билан бирга 1-иловага мувофиқ;

"Мева-сабзавотчилик тармоғида қўшилган қиймат яратиш занжирини ривожлантириш" лойиҳасини қўшимча молиялаштириш доирасида ажратиладиган Осиё тараққиёт банки қарзига хизмат кўрсатиш схемаси 2-иловага мувофиқ;

"Мева-сабзавотчилик тармоғида қўшилган қиймат яратиш занжирини ривожлантириш" лойиҳасини қўшимча молиялаштириш доирасида Осиё тараққиёт банкининг қарзини узиш, улар бўйича фоизлар ва комиссиялар тўлаш прогноз жадвали 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Ўзбекистон Республикаси молия вазирига Ўзбекистон Республикаси ва Осиё тараққиёт банки ўртасидаги "Мева-сабзавотчилик тармоғида қўшилган қиймат яратиш занжирини ривожлантириш" лойиҳасини қўшимча молиялаштириш бўйича қарз битимини Ўзбекистон Республикаси номидан имзолаш ваколати берилсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси ва Осиё тараққиёт банки ўртасидаги "Мева-сабзавотчилик тармоғида қўшилган қиймат яратиш занжирини ривожлантириш" лойиҳасини қўшимча молиялаштириш юзасидан қарз битими бўйича белгиланган тартибда ҳуқуқий хулоса берсин.


5. Қуйидагиларга:

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари - молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига - Осиё тараққиёт банки қарзига маблағларни ўз вақтида ажратишни ва унга тегишли равишда хизмат кўрсатишни таъминлаш;

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари - Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раиси С.Р. Холмуродов зиммасига - Осиё тараққиёт банкининг қарз маблағларини ўз вақтида ва самарали ўзлаштирилишини таъминлаш бўйича шахсий жавобгарлик юклансин.


6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига 4-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


7. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосарлари С.Р. Холмуродов ва Ж.А. Қўчқоров ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси Г.К. Саидова зиммаларига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                      Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2018 йил 16 октябрдаги

ПҚ-3974-сон қарорига

1-ИЛОВА



"Мева-сабзавотчилик тармоғида қўшилган

қиймат занжирини ривожлантириш" лойиҳасига

тузатиш киритилган техник-иқтисодий асосларининг

АСОСИЙ КЎРСАТКИЧЛАРИ

     

Т/р

Кўрсаткичлар номи

Ўлчов бирлиги

Жами

шу жумладан:

ОТБ

кредити

Ўзбекистон

Республикаси

улуши

Бенефицирлар

маблағлари

1.

Лойиҳанинг умумий қиймати *

экв. минг

АҚШ долл.


556 835,86

352 000,00

88 502,53

116 333,33

2.

Жами капитал қўйилмалар

экв. минг

АҚШ долл.


486 686,66

352 000,0

18 353,33

116 333,33


Шу жумладан:






2.1

Тижорат банклари орқали

минг

АҚШ долл.


349 000,00

349 000,00




ЭМВ да кредит линиялари

минг

АҚШ долл.


349 000,00

349 000,00



2.2

бенефициарлар маблағи

экв. минг

АҚШ долл.


116 333,33



116 333,33


миллий валютада

экв. минг

АҚШ долл.


116 333,33



116 333,33

2.3

Бошқа харажатлар

минг

АҚШ долл.


3 000,00

3 000,00




ЭМВ

минг

АҚШ долл.


3 000,00

3 000,00



2.4

Инвестиция давридаги молиявий харажатлар

экв. минг

АҚШ долл.


18 353,33


18 353,33


3.

Солиқ ва божхона имтиёзлари

экв. минг

АҚШ долл


70 149,20


70 149,20


4.

Лойиҳани амалга оширишга жалб этилган мавжуд асосий фондлар қиймати

экв. минг

АҚШ долл.

Лойиҳани амалга оширишга жалб этилган мавжуд асосий фондлар мавжуд эмас

5.

Лойиҳани қоплашнинг ҳисоб-китоб қилиш муддати

йил

7

6.

Инвестиция даврининг давомийлиги

ой

60

7.

Яратиладиган ишлаб чиқариш фондларининг қиймати

экв. минг

АҚШ долл


465 333

8.

Қарзни қайтариш муддати

йил

25

9.

шу жумладан имтиёзли муддат

йил

5

*) Якуний қиймат кўрсаткичлари батафсил лойиҳа-смета ҳужжатлари тайёрлаш, товарларни (иш ва хизматлар) етказиб беришга тендер савдолари натижаларига кўра аниқланади.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2018 йил 16 октябрдаги

ПҚ-3974-сон қарорига

2-ИЛОВА



Мева-сабзавотчилик тармоғида қўшилган қиймат

яратиш занжирини ривожлантириш" лойиҳасини

қўшимча молиялаштириш доирасида ажратиладиган

Осиё тараққиёт банки қарзига хизмат кўрсатиш

СХЕМАСИ

          

Т/р

Тадбирлар номи

Жами

Қарзнинг тўланиши

Қарзни тўлаш усули

Қарз

суммаси

Давлат

бюджетидан

Лойиҳа

иштирокчилари

томонидан


сумма

%

сумма

%

сумма

%


1.

Тижорат банклари учун кредит линияси

198 000,00

100



198 000,00

100

Хизмат кўрсатиш иштирок этадиган тижорат банклари томонидан амалга оширилади


Жами

198 000,00


100



198 000,00

100






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2018 йил 16 октябрдаги

ПҚ-3974-сон қарорига

3-ИЛОВА



"Мева-сабзавотчилик тармоғида

қўшилган қиймат яратиш занжирини ривожлантириш"

лойиҳасига жалб этиладиган қўшимча молиялаштириш

доирасида Осиё тараққиёт банкининг қарз маблағларини

сўндириш ва фоиз тўловларини амалга ошириш

ПРОГНОЗ ГРАФИГИ

   

Қарз суммаси, минг АҚШ дол.


198 000,0


Қайтариш муддати


25 йил


Имтиёзли давр


5 йил


Қарз бўйича фоиз ставкаси


2%


       

минг АҚШ доллари

Тўлов саналари

    

Фоиз тўловлари

Асосий қарзни қайтарилиши

Жами тўловлар

15 декабрь 2018 й.

-

-

-

15 июнь 2019 й.

99,00


99,00

15 декабрь 2019 й.

495,00


495,00

15 июнь 2020 й.

891,00


891,00

15 декабрь 2020 й.

1 237,50


1 237,50

15 июнь 2021 й.

1 584,00


1 584,00

15 декабрь 2021 й.

1 782,00


1 782,00

15 июнь 2022 й.

1 980,00


1 980,00

15 декабрь 2022 й.

1 980,00


1 980,00

15 июнь 2023 й.

1 980,00

4 950,00

6 930,00

15 декабрь 2023 й.

1 931,00

4 950,00

6 881,00

15 июнь 2024 й.

1 881,00

4 950,00

6 831,00

15 декабрь 2024 й.

1 832,00

4 950,00

6 782,00

15 июнь 2025 й.

1 782,00

4 950,00

6 732,00

15 декабрь 2025 й.

1 733,00

4 950,00

6 683,00

15 июнь 2026 й.

1 683,00

4 950,00

6 633,00

15 декабрь 2026 й.

1 634,00

4 950,00

6 584,00

15 июнь 2027 й.

1 584,00

4 950,00

6 534,00

15 декабрь 2027 й.

1 535,00

4 950,00

6 485,00

15 июнь 2028 й.

1 485,00

4 950,00

6 435,00

15 декабрь 2028 й.

1 436,00

4 950,00

6 386,00

15 июнь 2029 й.

1 386,00

4 950,00

6 336,00

15 декабрь 2029 й.

1 337,00

4 950,00

6 287,00

15 июнь 2030 й.

1 287,00

4 950,00

6 237,00

15 декабрь 2030 й.

1 238,00

4 950,00

6 188,00

15 июнь 2031 й.

1 188,00

4 950,00

6 138,00

15 декабрь 2031 й.

1 139,00

4 950,00

6 089,00

15 июнь 2032 й.

1 089,00

4 950,00

6 039,00

15 декабрь 2032 й.

1 040,00

4 950,00

5 990,00

15 июнь 2033 й.

990,00

4 950,00

5 940,00

15 декабрь 2033 й.

941,00

4 950,00

5 891,00

15 июнь 2034 й.

891,00

4 950,00

5 841,00

15 декабрь 2034 й.

842,00

4 950,00

5 792,00

15 июнь 2035 й.

792,00

4 950,00

5 742,00

15 декабрь 2035 й.

743,00

4 950,00

5 693,00

15 июнь 2036 й.

693,00

4 950,00

5 643,00

15 декабрь 2036 й.

644,00

4 950,00

5 594,00

15 июнь 2037 й.

594,00

4 950,00

5 544,00

15 декабрь 2037 й.

545,00

4 950,00

5 495,00

15 июнь 2038 й.

495,00

4 950,00

5 445,00

15 декабрь 2038 й.

446,00

4 950,00

5 396,00

15 июнь 2039 й.

396,00

4 950,00

5 346,00

15 декабрь 2039 й.

347,00

4 950,00

5 297,00

15 июнь 2040 й.

297,00

4 950,00

5 247,00

15 декабрь 2040 й.

248,00

4 950,00

5 198,00

15 июнь 2041 й.

198,00

4 950,00

5 148,00

15 декабрь 2041 й.

149,00

4 950,00

5 099,00

15 июнь 2042 й.

99,00

4 950,00

5 049,00

15 декабрь 2042 й.

50,00

4 950,00

5 000,00


50 648,50

198 000,00

248 648,50

   





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2018 йил 16 октябрдаги

ПҚ-3974-сон қарорига

4-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим

қарорларига киритилаётган ўзгартишлар


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Осиё тараққиёт банки иштирокидаги "Мева-сабзавотчилик тармоғида қўшилган қиймат занжирини ривожлантириш" лойиҳасини амалга ошириш тўғрисида"ги 2017 йил 2 мартдаги ПҚ-2813-сон қарорининг рус тилидаги матнида:


а) 2-бандда:

учинчи хатбошидаги "Министерство сельского и водного хозяйства Республики Узбекистан" сўзлари "Агентство по реализации проектов в области агропромышленного комплекса и продовольственного обеспечения" сўзлари билан алмаштирилсин;

тўртинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

бешинчи хатбоши тўртинчи хатбоши деб ҳисоблансин.


б) 3-банднинг иккинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;


в) 6-банднинг учинчи хатбошисидаги "Агентством по реструктуризации сельскохозяйственных предприятий при Министерстве сельского и водного хозяйства Республики Узбекистан" сўзлари "Агентством по реализации проектов в области агропромышленного комплекса и продовольственного обеспечения" сўзлари билан алмаштирилсин;


г) 9 ва 10-бандлардаги "Министерства сельского и водного хозяйства Республики Узбекистан" сўзлари "Агентства по реализации проектов в области агропромышленного комплекса и продовольственного обеспечения" сўзлари билан алмаштирилсин;


д) 1-илова ўз кучини йўқотган деб топилсин.


2. Ўзбекистон Респуликаси Президентининг "Осиё тараққиёт банки иштирокида "Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш" лойиҳасини амалга оширишга доир чора-тадбирлар тўғрисида"ги 2016 йил 29 ноябрдаги ПҚ-2663-сон қарори рус тилидаги матнининг 2-бандида:

тўртинчи хатбошидан "в иностранной валюте" сўзлари чиқариб ташлансин;

еттинчи хатбошидаги "осуществляются только в свободно конвертируемой валюте" сўзлари "могут осуществляться как в иностранной, так и в национальной валюте" сўзлари билан алмаштирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 17 октябрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 22 октябрь, 42-сон, 831-модда












































Время: 0.2293
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск