язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Сув, сувдан фойдаланиш ва сув хўжалиги/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 20.04.2004 й. 186-сон "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Катта ва алоҳида муҳим сув хўжалиги объектларининг техник ҳолатини ҳамда бехатар ишлашини назорат қилиш давлат инспекцияси ("Давсувхўжаликназорат" инспекцияси) фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

20.04.2004 й.

N 186


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ

КАТТА ВА АЛОҲИДА МУҲИМ СУВ ХЎЖАЛИГИ

ОБЪЕКТЛАРИНИНГ ТЕХНИК ҲОЛАТИНИ ҲАМДА

БЕХАТАР ИШЛАШИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ ДАВЛАТ

ИНСПЕКЦИЯСИ ("ДАВСУВХЎЖАЛИКНАЗОРАТ"

ИНСПЕКЦИЯСИ) ФАОЛИЯТИНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Республика давлат бошқаруви органлари тизимини такомиллаштириш тўғрисида" 2003 йил 9 декабрдаги ПФ-3358-сон Фармонига мувофиқ, шунингдек катта ва алоҳида муҳим сув хўжалиги объектларининг техник ҳолати ҳамда бехатар ишлаши устидан назоратни кучайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

катта ва алоҳида муҳим сув хўжалиги объектлари техник ҳолатининг ишончлилиги ҳамда уларнинг бехатар ишлаши таъминланиши;

катта ва алоҳида муҳим сув хўжалиги объектлари лойиҳалаштирилиши, қурилиши, улардан фойдаланилиши, уларнинг реконструкция қилиниши ва таъмирланиши, шу жумладан лойиҳалар экспертизаси ташкил этилиши, қурилиш сифатининг ва фойдаланишга қабул қилиб олишнинг назорат қилиниши;

катта ва алоҳида муҳим сув хўжалиги объектларининг ишончли қўриқланиши ташкил этилиши устидан давлат назоратини амалга ошириш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Катта ва алоҳида муҳим сув хўжалиги объектларининг техник ҳолатини ҳамда бехатар ишлашини назорат қилиш давлат инспекцияси ("Давсувхўжаликназорат" инспекцияси) фаолиятининг асосий вазифалари этиб белгилансин.


2. Қуйидагилар:

"Давсувхўжаликназорат" инспекциясининг ташкилий тузилмаси ва марказий аппарати тузилмаси 1 ва 2-иловаларга мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Катта ва алоҳида муҳим сув хўжалиги объектларининг техник ҳолатини ҳамда бехатар ишлашини назорат қилиш давлат инспекцияси ("Давсувхўжаликназорат" инспекцияси) тўғрисидаги Низом 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. "Давсувхўжаликназорат" инспекцияси марказий аппарати ходимларининг чекланган умумий сони 17 нафар, шу жумладан бошқарув ходимлари сони 12 нафар этиб белгилансин.

"Давсувхўжаликназорат" инспекцияси бошлиғига, зарурият бўлганда, ходимларнинг белгиланган чекланган умумий сони доирасида "Давсувхўжаликназорат" инспекцияси марказий аппарати тузилмасига ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.


4. Қуйидагилар:

Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Катта ва алоҳида муҳим сув хўжалиги объектларининг техник ҳолатини ҳамда бехатар ишлашини назорат қилиш давлат инспекцияси ("Давсувхўжаликназорат" инспекцияси)ни ташкил этиш ва унинг фаолияти масалалари тўғрисида" 1999 йил 30 мартдаги 143-сон қарори 1-бандининг учинчи, тўртинчи хат боши, қарорнинг 2-банди ва қарорга 2 ва 3-иловалар;

Вазирлар Маҳкамасининг "Гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 1999 йил 16 ноябрдаги 499-сон қарорига 3-илованинг 3-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 11-сон, 66-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                               И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

2004 йил 20 апрелдаги

186-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси

ҳузуридаги Катта ва алоҳида муҳим сув хўжалиги

объектларининг техник ҳолатини ҳамда бехатар

ишлашини назорат қилиш давлат инспекцияси

("Давсувхўжаликназорат" инспекцияси)нинг

ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ

    

"Давсувхўжаликназорат"

инспекцияси


Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги ҳудудий инспекторлар


Инспекторлар - 13 киши

Ишлаб чиқариш ходимлари - 13 киши

Ёрдамчи ходимлар - 13 киши



Ҳудудий бўлинмалар ходимларининг чекланган сони 3 кишидан,

шу жумладан бошқарув ходимлари 1 кишидан иборат.






Вазирлар Маҳкамасининг

2004 йил 20 апрелдаги

186-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси

ҳузуридаги Катта ва алоҳида муҳим сув хўжалиги

объектларининг техник ҳолатини ҳамда бехатар

ишлашини назорат қилиш давлат инспекцияси

("Давсувхўжаликназорат" инспекцияси)

марказий аппаратининг

ТУЗИЛМАСИ








Бошлиқ




Эксперт кенгаши


























































Сув хўжалиги объектларининг техник ҳолати ва хавфсизлигини назорат қилиш бўлими

1 киши







Бош бухгалтер

1 киши


























Сув хўжалиги объектларининг техник ҳолати масалалари бўйича гуруҳ

2 киши







Кадрлар бўйича инспектор

1 киши


























Сув хўжалиги объектларининг бехатар ишлаши масалалари бўйича гуруҳ

2 киши







Юридик маслаҳатчи

1 киши













Сув хўжалиги объектларини техник ва асбоб-ускуналар билан қайта жиҳозлаш масалалари бўйича гуруҳ

2 киши




















Бошлиқ ёрдамчиси

1 киши





































Марказий аппарат ходимларининг чекланган умумий сони - 17 киши, шу жумладан бошқарув ходимлари - 12 киши.

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2004 йил, 16-сон, 185-модда.


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2004 й., N 4, 38-модда.