язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Давлат ҳуқуқий тизими асослари/ Фуқаролик/ Паспорт ва виза тизими/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 22.10.2018 й. 845-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни доимий ва вақтинча прописка қилиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 28 августдаги ПҚ-3924-сон қарорини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

22.10.2018 й.

N 845



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ "ЧЕТ ЭЛ ФУҚАРОЛАРИ ВА

ФУҚАРОЛИГИ БЎЛМАГАН ШАХСЛАРНИ ДОИМИЙ

ВА   ВАҚТИНЧА ПРОПИСКА     ҚИЛИШ   ТАРТИБИНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА"

2018 ЙИЛ 28 АВГУСТДАГИ   ПҚ-3924-СОН ҚАРОРИНИ

АМАЛГА ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни доимий ва вақтинча прописка қилиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 28 августдаги ПҚ-3924-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси фуқароларини доимий прописка қилиш ва турган жойи бўйича ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни доимий ва вақтинча прописка қилиш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 4-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


4. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан улар қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов ва Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири А.Ҳ. Комилов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                       А. Арипов








Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 22 октябрдаги

845-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 3 ноябрдаги 533-сон қарори билан тасдиқланган Давлат божлари ставкалари (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1994 й. 11-сон, 49-модда) 4-банди "б" кичик бандининг иккинчи хатбошидаги "камида энг кам ойлик иш ҳақининг камида 2500 баравари миқдорига тенг қийматдаги шартномадан - шартнома суммасининг 5 фоизи миқдорида" сўзлари "- шартнома суммасининг 5 фоизи, аммо энг кам ойлик иш ҳақининг камида 10 баравари миқдорида" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Хорижий фуқароларнинг ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасига келишлари, кетишлари, бу ерда бўлишлари ва транзит ўтишлари тартиби тўғрисида" 1996 йил 21 ноябрдаги 408-сон қарорига 2-илова матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги

бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон

Республикасида бўлиши

ҚОИДАЛАРИ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига мувофиқ чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар (кейинги ўринларда чет эл фуқаролари деб аталади) Ўзбекистон Республикасида доимий яшашлари ёки вақтинча бўлишлари мумкин.

2. Ушбу Қоидалар:

а) чет эл фуқароларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ҳаракатланиши;

б) чет эл фуқароларини аккредитация қилиш;

в) Ўзбекистон Республикасига бошқа давлатлардан келган чет эл фуқароларининг автотранспорт воситаларини ҳисобга қўйиш;

г) қонун ҳужжатларини ва ушбу Қоидаларни бузганлик учун чет эл фуқароларининг Ўзбекистон Республикасида бўлиш муддатларини қисқартириш ва уларни Ўзбекистон Республикасидан чиқариб юбориш тартибини белгилайди.

3. Ўзбекистон Республикасида вақтинча бўлиб турган чет эл фуқаролари жойлаштириш воситаларида (меҳмонхоналарда, меҳмонхона хизматлари - вақтинча яшаш хизматлари кўрсатиладиган туристик базаларда ва мажмуаларда, дам олиш уйлари ва зоналарида, пансионатларда, кемпингларда, мотелларда, оилавий меҳмон уйларида, ўтов ва чодирли лагерларда, санаторийларда ва бошқа объектларда, шунингдек, тунаш учун жойлашиш воситаларига айлантирилган ер транспортида), ўзлари танлаган бошқа уй-жой майдонида, шунингдек, даволаш муассасаларида қабул қилувчи ташкилотларни (вазирликлар, идоралар, мулкчилик шаклидан ҳамда фаолият туридан қатъи назар корхоналар ва ташкилотларни, чет давлатларнинг доимий ваколатхоналарини, халқаро ҳукуматлараро ташкилотларнинг ваколатхоналарини ва чет давлатларнинг ҳукумат ташкилотларини, халқаро ва чет эл нодавлат (ноҳукумат) нотижорат ташкилотларининг (кейинги ўринларда ташкилотлар деб аталади) ваколатхоналарини), шунингдек, уларни шахсий ишлар бўйича Ўзбекистон Республикасига таклиф қилган шахсларни хабардор қилган ҳолда яшайдилар.

4. Ўзбекистон Республикасида бўлиб турган чет эл фуқаролари ёнида паспорт ёки паспорт ўрнини босувчи ҳужжатлар (кейинги ўринларда миллий паспортлар деб аталади) бўлиши ҳамда улар бу ҳужжатларни ваколатли органлар вакилларининг талабига мувофиқ тақдим этишлари шарт.

Чет эл фуқаролари миллий паспорт йўқолганлиги ҳақида дарҳол қабул қилувчи ташкилотга ва ички ишлар органларига хабар қилишлари шарт.

Туристларнинг ҳужжатларини текшириш Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан белгиланадиган соддалаштирилган тартибда амалга оширилади.

5. Таклиф қилган (қабул қиладиган) шахслар, ташкилотлар, шу жумладан туризм операторлари чет эл фуқароларига уларнинг Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларида ва ушбу Қоидаларда назарда тутилган ҳуқуқлари ва мажбуриятлари ўз вақтида тушунтириб берилишини, чет эл фуқаролари билан муносабатларда белгиланган ҳуқуқий меъёрлар аниқ бажарилишини таъминлайдилар, чет эл фуқароларининг тегишли ҳисобини юритадилар (Ўзбекистон Республикасига шахсий ишлар билан нотижорат мақсадларда келаётган чет эл фуқароларини қабул қиладиган ва уларга турар жой берадиган жисмоний шахслар бундан мустасно), шунингдек, Интернет тармоғи орқали ихтисослаштирилган электрон автоматлаштирилган дастур (кейинги ўринларда Дастур деб аталади) ёрдамида хабардор қилиш ёки Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг тегишли бўлимларига мурожаат қилиш йўли билан уларнинг вақтинча пропискадан ўтказилишини, республика ҳудудида ҳаракатланишини ҳамда ўзларига белгилаб берилган бўлиш муддати тугагач, Ўзбекистон Республикасидан чиқиб кетишини таъминлаш учун жавобгар бўладилар.

Чет эллик туристларни қабул қиладиган туризм операторлари, шунингдек, уларнинг ходимлари чет эллик туристлар Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларини бузганлиги учун жавобгарликдан озод қилинадилар, ушбу банднинг биринчи хатбошида назарда тутилган жавобгарлик бундан мустасно.

Жойлаштириш воситаларига, даволаш муассасаларига ва бошқа уй-жой майдонларига жойлаштирилган чет эл фуқаролари (мустақил саёҳат қилиб, чодирли лагерларда ҳамда тунаш учун жойлаштириш воситасига айлантирилган ер транспортида яшайдиган чет эл фуқаролари бундан мустасно) вақтинча пропискадан ўтиш қоидаларини бузганлик учун жавобгарликдан озод қилиниб, чет эл фуқаролари келганларидан кейин уч сутка ичида ички ишлар органларини мустақил равишда хабардор қилишлари шарт бўлган жойлаштириш воситалари ва даволаш муассасалари маъмуриятининг, шунингдек, бошқа уй-жой майдонлари эгаларининг жавобгарлиги кучайтирилади.

6. Чет эллик фуқаро ташкилотлардан бирининг таклифига мувофиқ келган ҳолларда бошқа ташкилот ушбу фуқарога нисбатан мажбуриятларни ва ушбу Қоидаларнинг 5-бандида назарда тутилган жавобгарликни зиммасига олган ҳолда, уни ўз йўналиши бўйича Ўзбекистон Республикасида қабул қилиш ҳуқуқига эга.

7. Ўзига нисбатан виза режими қўлланилмайдиган ёхуд виза беришнинг соддалаштирилган тартиби қўлланиладиган, учинчи шахсларнинг таклифисиз ёки таклифсиз туристлар сифатида келган чет эл фуқаролари паспорт назоратидан ўтишдан олдин ушбу Қоидаларнинг 5-бандида назарда тутилган талаблар ва жавобгарлик билан танишиб чиқадилар. Мазкур фуқаролар зарур ҳолларда виза муддатини узайтириш учун мустақил равишда ҳужжатлар топшириш ҳуқуқига эга.

8. Чет эл фуқароларини Ўзбекистон Республикасига нотижорат мақсадларда шахсий ишлар бўйича таклиф қилган ва уларга уй-жой майдонини берган шахслар қуйидагиларга мажбур:

уларни қуйидаги йўллар билан вақтинча прописка қилиш чораларини кўрадилар:

агар чет эл фуқароларининг Ўзбекистон Республикасида бўлиш муддати 30 кундан ортиқ бўлса, ҳудудий ички ишлар органларига шахсан мурожаат этиш орқали хабардор қилиш;

агар чет эл фуқароларининг Ўзбекистон Республикасида бўлиш муддати тўлиқ 30 кундан ошмаса, Дастур ёрдамида ёки ҳудудий ички ишлар органларига шахсан мурожаат этиш орқали;

чет эл фуқаролари учун белгиланган Ўзбекистон Республикасида бўлиш муддати тугаганидан кейин уларнинг Ўзбекистон Республикасидан чиқиб кетишига ёрдам беришлари шарт.

Бу шахслар томонидан чет эл фуқароларига уй-жой, транспорт воситалари бериш ёхуд бошқа хизматлар кўрсатиш Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатлари ва ушбу Қоидалар бузилишига олиб келиши олдиндан маълум бўлган ҳолларда ушбу шахсларнинг чет эл фуқароларига уй-жой, транспорт воситалари беришига ёхуд бошқа хизматлар кўрсатишига йўл қўйилмайди.

9. Ўзбекистон Республикасида бўлиб турган чет эл фуқаролари Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига ва ушбу Қоидаларга риоя этишлари шарт.

10. Чет эл фуқаролари, мансабдор шахслар, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг бошқа фуқаролари ушбу Қоидаларнинг талабларига риоя этишлари юзасидан назоратни ички ишлар органлари ҳамда Ташқи ишлар вазирлиги ўз ваколатлари доирасида жойлардаги ҳокимият органлари ва Ўзбекистон Республикасининг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари билан ҳамкорликда, шу жумладан Дастур ёрдамида амалга оширадилар.

11. Чет эл фуқароларини вақтинча рўйхатдан ўтказиш ва уларга Ўзбекистон Республикасида доимий яшаш ҳамда унинг ҳудудида ҳаракатланиши учун рухсатномалар бериш тартиби Ўзбекистоннинг бошқа мамлакатлар билан икки томонлама ва кўп томонлама битимлари билан, шунингдек, Ташқи ишлар вазирлиги ва Ички ишлар вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан келишган ҳолда тенг асосларда ўзгартирилиши мумкин.



II. ЧЕТ ЭЛ ФУҚАРОЛАРИНИ АККРЕДИТАЦИЯ ҚИЛИШ.

ЧЕТ ЭЛ ФУҚАРОЛАРИНИНГ АВТОТРАНСПОРТ

ВОСИТАЛАРИНИ ҲИСОБГА ОЛИШ ВА

РЎЙХАТДАН ЎТКАЗИШ


12. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида чет эл фуқароларининг қуйидаги тоифалари аккредитация қилинади:

а) чет эл дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасаларининг раҳбарлари, дипломатик персонал аъзолари, консулликларнинг мансабдор шахслари, ҳарбий атташелар, дипломатик ваколатхоналар ва консуллик муассасаларининг маъмурий-техник ва хизмат кўрсатиш персонали, шунингдек, уларнинг оила аъзолари;

б) оммавий ахборот воситаларининг вакиллари ва уларнинг оила аъзолари;

в) халқаро ҳукуматлараро ташкилотларнинг ва чет давлатлар ҳукумат ташкилотларининг Ўзбекистон Республикасига хизмат ишлари бўйича келган мансабдор шахслари, мазкур ташкилотларнинг Ўзбекистон Республикасидаги ваколатхоналари ходимлари, шунингдек, Ўзбекистон Республикасида штаб-квартираси бўлган халқаро ташкилотлар ҳузуридаги мамлакатлар ваколатхоналарининг мазкур ташкилотлар устав ҳужжатларига ёки тегишли шартномаларга мувофиқ дипломатик имтиёзлардан ва иммунитетлардан фойдаланувчи ходимлари, шунингдек, уларнинг оила аъзолари.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, унинг ваколатхоналари томонидан мазкур шахсларга аккредитация карточкалари берилади ҳамда бевосита уларнинг миллий паспортларига аккредитация ҳақида ёзиб қўйилади.

13. Ўзбекистон Республикасига олти ойгача муддатга келган чет эл фуқароларининг шахсий ва хизмат автотранспорт воситалари Ўзбекистон Республикасининг божхона органларида ҳисобга қўйилиши керак. Чет эллик эгалари томонидан Ўзбекистон Республикасига олти ойдан ортиқ муддатга олиб кирилаётган транспорт воситалари Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати органларида рўйхатга олиниб, миллий рақам белгилари алмаштирилади.

Йўл ҳаракати тўғрисидаги конвенция (Вена, 1968 йил 8 ноябрь) талабларига жавоб берадиган халқаро ҳайдовчилик гувоҳномалари ва миллий ҳайдовчилик гувоҳномалари Ўзбекистон Республикаси ҳудудида автотранспорт воситаларини бошқариш учун ҳақиқийдир. Чет эл фуқароларига миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларини бериш ёки ушбу фуқароларнинг мазкур Конвенция талабларига жавоб бермайдиган ҳайдовчилик гувоҳномаларини алмаштириб бериш Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун назарда тутилган тартибда амалга оширилади.

Чет эллик эгаларининг транспорт воситаларини давлат техник кўригидан ўтказиш ҳам Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун назарда тутилган тартибда амалга оширилади.

Ўзбекистон Республикаси фуқароларига ёки Ўзбекистон Республикасида яшаётган чет эл фуқароларига қарашли бўлган автомототранспортни фойдаланиш учун чет эл фуқароларига бериш нотариал тартибда расмийлаштирилиб, автомототранспортнинг давлат рақами белгисини чет эл фуқароларига мўлжалланган тегишли тоифадаги белгига алмаштириш учун ички ишлар органлари хабардор қилинади. Чет эл фуқаролари томонидан қайтариб олиб чиқиб кетиш мажбурияти билан олиб кирилган автотранспорт белгиланган муддат тугаганидан кейин чет элга олиб чиқиб кетилиши керак ва у Ўзбекистон Республикаси ҳудудида олиб қўйилиши мумкин эмас.



III. ЧЕТ ЭЛ ФУҚАРОЛАРИНИНГ ЎЗБЕКИСТОН

РЕСПУБЛИКАСИ ҲУДУДИДА

ҲАРАКАТЛАНИШИ


14. Чет эл фуқаролари Ўзбекистон Республикасининг ўзларига ташриф учун рухсат берилган ҳудудидагина ҳаракатланишлари шарт.

Чет эл фуқаролари вақтинча бўлиш пунктига етиб келганларидан кейин таклиф қилган (қабул қиладиган) шахслар, ташкилотлар уларни Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органларида Дастур воситасида ёки ҳудудий ички ишлар органларига ёзма мурожаат қилиш орқали вақтинча рўйхатдан ўтказишлари шарт.

Жойлаштириш воситаларида ёки даволаш муассасаларида турган чет эл фуқаролари мазкур муассасаларда ҳисобдан ўтадилар.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшайдиган ва яшаш гувоҳномаларига эга бўлган чет эл фуқароларини вақтинча рўйхатдан ўтказиш уларнинг муайян яшаш жойида турадиган даври учун амалга оширилади. Уч суткадан то олти ойгача даврга вақтинча рўйхатдан ўтказиш шахсни доимий яшаш жойидан ўчирмаган ҳолда амалга оширилади. Хизмат сафарига, таътилга, дам олиш ёки даволанишга жўнаб кетаётганлардан ташқари бошқа шахсларни олти ойдан ортиқ муддатга вақтинча рўйхатдан ўтказиш шахсни доимий яшаш жойидан ўчирган ҳолда амалга оширилади.

15. Қабул қилувчи ташкилотлар йўналиши бўйича келган чет эл фуқароларининг чегара зонасига ва ташриф учун ёпиқ бўлган жойларга кириши ҳамда ҳаракатланиши:

ушбу ташкилотларнинг ёзма мурожаатлари асосида;

шахсий ишлар билан келган чет эл фуқароларининг чегара зонасига ва ташриф учун ёпиқ бўлган жойларга кириши ҳамда ҳаракатланиши чет эл фуқароларининг шахсий ёзма аризалари асосида фақат ички ишлар органларининг рухсати билан амалга оширилиши мумкин.

Қабул қилувчи ташкилотларнинг илтимосига кўра чет эл фуқароларига кўп марта кириш ва ҳаракатланиш учун рухсатномалар берилиши мумкин.

16. Ташқи ишлар вазирлиги ҳузурида аккредитация қилинган чет эл фуқароларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ҳаракатланиш тартиби, агар Ўзбекистон иштирокчиси бўлган халқаро келишувларда бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, икки томонлама шартномалар билан ва тенглик асосида белгиланади.

17. Чет эл фуқароларининг Ўзбекистон Республикасида транзит ҳаракатланиши Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан транзит ўтиши қоидаларига (3-иловага қаралсин) мувофиқ амалга оширилади.

18. Ўзбекистон Республикасидаги турар жойини ушбу Қоидаларни бузган ҳолда ўзгартирган чет эл фуқаролари ички ишлар органларининг талаби билан олдинги турар жойларига қайтишлари ёки танлаган бориш пунктларига мувофиқ юришлари шарт.



IV. БЎЛИШ МУДДАТИНИ ҚИСҚАРТИРИШ

ВА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДАН

ЧИҚАРИБ ЮБОРИШ


19. Чет эл фуқаролари ушбу Қоидаларни бузганлик учун Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортиладилар.

Ушбу Қоидаларнинг талабларига амал қилишлари шарт бўлган шахсларнинг (шу жумладан республикага чет эл фуқароларини шахсий ишлар бўйича таклиф қилган ёки уларга хизмат кўрсатадиган шахсларнинг) Қоидалар талабларини бузиши Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлади.

20. Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларини ёки ушбу Қоидаларни бузаётган чет эл фуқаросига Ўзбекистон Республикасида бўлиш учун унга белгиланган муддат қисқартирилиши мумкин.

Чет эл фуқаросининг Ўзбекистон Республикасида бўлиш муддати унинг бундан буён бўлиши учун асослар ёки маблағлар бўлмаганида ҳам қисқартирилиши мумкин.

21. Чет эл фуқаросининг Ўзбекистон Республикасида бўлиш муддатини қисқартириш ҳамда уни чиқариб юбориш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

22. Чет эл фуқароси Ўзбекистон Республикасида бўлиш қоидаларини бузган, яъни Ўзбекистонда яшаш ҳуқуқини берувчи ҳужжатларсиз ёки ҳақиқий бўлмаган ҳужжатлар билан яшаган, вақтинчалик ёки доимий рўйхатдан ўтиш, ҳаракатланиш ёки яшаш жойини танлаш бўйича белгиланган тартибга риоя қилмаган, бўлиш муддати тугаганидан кейин чиқиб кетишдан бўйин товлаган, Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан транзит ўтиш қоидаларига риоя этмаган ҳолларда Ўзбекистон Республикасидан ташқарига чиқариб юборилиб, кейинчалик унинг Ўзбекистон Республикасига кириш ҳуқуқи бир йилдан уч йилгача чекланиши мумкин.

Чет эл фуқароси Ўзбекистон Республикаси ҳудудида содир этилган жиноят учун суд томонидан белгиланган жазони ижро этиб бўлган ёки ўтаб бўлганидан кейин ёхуд қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда жиноий жавобгарликдан ёки жазодан озод қилинганидан кейин Ўзбекистон Республикасидан ташқарига чиқариб юборилиб, бундан кейин унинг Ўзбекистон Республикасига кириш ҳуқуқи:

катта ижтимоий хавф туғдирмайдиган ёки унча оғир бўлмаган жиноятларни содир этганлик учун - беш йилга;

оғир жиноятларни содир этганлик учун - ўн йилга.

ўта оғир жиноятларни содир этганлик учун - умрбод чекланади.

Чет эл фуқаросининг Ўзбекистон Республикасига кириш ҳуқуқини чеклаш муддати у Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқариб юборилган (Давлат чегарасини кесиб ўтган) пайтдан бошлаб ҳисобланади.

23. Чет эл фуқаросининг Ўзбекистон Республикасида бўлиш муддатини қисқартириш ва уни Ўзбекистон Республикасидан чиқариб юбориш тўғрисидаги қарорлар Ўзбекистон Республикасининг ваколатли органлари томонидан қабул қилинади. Чет эл фуқароси ушбу қарорда кўрсатилган муддатда Ўзбекистон Республикасидан чиқиб кетиши шарт. Бундай ҳолларда чиқиб кетишдан бўйин товлайдиганлар қонун ҳужжатларига мувофиқ мажбурий тартибда чиқариб юборилиши лозим.

Чет эл фуқаросига берилган виза уни Ўзбекистон Республикасидан ташқарига чиқариб юбориш вақтида бекор қилинади.

24. Ўзбекистон Республикасида бўлиб турган чет эл фуқароларини таклиф қилган қабул қилувчи ташкилотлар ва хусусий шахслар ички ишлар органларига чет эл фуқароларининг Ўзбекистон Республикасида бўлиш муддатларини қисқартириш ҳамда уларни чиқариб юборишни илтимос қилишлари мумкин.

25. Хизмат, шахсий, савдо ёки жамоат ишлари бўйича, ўқиш, малака ошириш, ишлаш учун ёки туристлар сифатида келган чет эл фуқароларини Ўзбекистон Республикасидан чиқариб юбориш харажатлари Ўзбекистон Республикасидан чиқариб юборилаётган чет эл фуқароларини таклиф қилган қабул қилувчи ташкилотлар ва хусусий шахслар зиммасида бўлади.

Бошқа чет элликларни, шу жумладан Ўзбекистон Республикасида доимий яшайдиган чет эл фуқароларини чиқариб юбориш харажатлари ички ишлар органлари зиммасида бўлади.

26. Чет эл фуқароси ўзини Ўзбекистон Республикасидан чиқариб юбориш ва Ўзбекистон Республикасида бўлиш муддатини қисқартириш тўғрисидаги қарор юзасидан Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда ва асосда шикоят қилиши мумкин.

27. Ушбу Қоидаларнинг 19-25-бандларидаги қоидалар Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига ва халқаро шартномаларига, шунингдек, халқаро ҳуқуқ меъёрларига мувофиқ имтиёзлардан ва иммунитетлардан фойдаланувчи шахсларга татбиқ этилмайди".


3. Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 7 июлдаги 200-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг биометрик паспортини ва 16 ёшга тўлмаган шахслар учун фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ҳаракатланиш ҳужжатини бериш тартиби тўғрисидаги низомда (Ўзбекистон Республикасининг ҚТ, 2011 й. 7-сон, 63-модда):


а) 2-банди:

қуйидаги мазмундаги иккинчи ва учинчи хатбошилар қўшилсин:

"Фуқаро ёки фуқаролиги бўлмаган шахс доимий пропискадан ўтмаган тақдирда паспорт ёки ҳаракатланиш ҳужжатини олиш учун унинг ота-онаси, васийлари (ҳомийлари) аввалги пропискадан ўтган жойдаги маълумотларни йиғиш пунктига мурожаат қилишлари мумкин.

Фуқаро ёки фуқаролиги бўлмаган шахс пропискадан ўтганлиги ҳақида маълумотлар бўлмаган тақдирда унинг ота-онаси, васийлари (ҳомийлари) паспорт ёки ҳаракатланиш ҳужжатини олиш учун у келган жойдаги маълумотларни йиғиш пунктига мурожаат қилишлари мумкин";

иккинчи хатбоши тўртинчи хатбоши деб ҳисоблансин;


б) 22-банднинг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Паспорт ёки ҳаракатланиш ҳужжати йўқолган тақдирда фуқаро ва фуқаролиги бўлмаган шахс ёхуд уларнинг қонуний вакиллари дарҳол бу ҳақда доимий пропискадан ўтган, келган ёки консуллик ҳисобида турган жойдаги маълумотларни йиғиш пунктига ариза беришлари шарт, бу пункт қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартиб-тамойилларни амалга оширганидан кейин уларга ушбу Низомда назарда тутилган тартибда янги паспорт ёки ҳаракатланиш ҳужжатини беради".


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниши лозим бўлган шахслар - Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тоифаларининг рўйхати тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида" 2012 йил 16 февралдаги 41-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 5-сон, 32-модда):


а) 1-иловада:


қуйидаги мазмундаги 1-1-банд қўшилсин:

"1-1. Фуқаролар қонун ҳужжатларига мувофиқ, доимий яшаш жойларида пропискадан ўтишлари ва/ёки турган жойларида ҳисобда туришлари шарт.

Агар қонун ҳужжатларида бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, турган жойи бўйича ҳисобга олинмаганлиги ёки доимий пропискада турмаганлиги фуқарога хизмат кўрсатишни рад этиш учун асос деб ҳисобланиши мумкин эмас.

Фуқаролар янги яшаш жойига келган кунларидан бошлаб беш кун ичида доимий пропискада туриш ёки ҳисобга қўйиш учун ҳужжатлар тақдим этишлари шарт.

16 ёшга тўлмаган шахсларни доимий прописка қилиш ва ҳисобга олиш уларнинг ота-оналари ёки уларни ўрнини босувчи шахсларнинг хоҳишига кўра ихтиёрий асосда амалга оширилади";


2-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"Доимий пропискага эга бўлиш ва турган жойлари бўйича ҳисобда туриш учун фуқаролар давлат хизматлари кўрсатишнинг соддалаштирилган тартибини таъминлайдиган электрон тизим орқали мурожаат қилишлари мумкин";


4-бандда:

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"ушбу Низомнинг 1-иловасига мувофиқ шакл бўйича ариза";

бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"уй-жой ҳужжатларининг асл нусхаси (нусхалари олиниб, асли қайтарилади)";


9-2-банднинг биринчи хатбошидан "қиймати энг кам ойлик иш ҳақининг 2500 бараваридан кам бўлмаган" сўзлари чиқариб ташлансин;


қуйидаги мазмундаги 10-1-10-3-бандлар қўшилсин:

"10-1. Турар жой мулкдори ўз оила аъзоларини ва бошқа шахсларни пропискадан ўтказиш ҳуқуқига эга.

10-2. Бир нечта уйга ёки квартирага эга бўлган мулкдор улардан фақат биттасигагина доимий пропискадан ўтиши мумкин.

10-3. Ҳарбий хизматга мажбур шахсларни прописка қилиш улар мудофаа ишлари бўйича бўлимларда ҳарбий ҳисобга қўйилганларидан кейин амалга оширилади. 16 ёшдан 45 ёшгача бўлган фуқаролар ҳарбий ҳисобга қўйилишлари керак";


11-банднинг учинчи хатбоши чиқариб ташлансин;


II бўлимга қуйидаги мазмундаги 11-1-11-6-бандлар қўшилсин:

"11-1. Фуқаро рўйхатдан чиқиш учун ТШИИББ МваФРБга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шакл бўйича ариза;

паспорт ёки туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома;

мудофаа ишлари бўлимидан ҳисобдан чиқарилганлиги ҳақида белги бўлган ҳисоб-ҳарбий ҳужжатлар;

уй дафтари ёки қайд этиш карточкаси ва квартиралар бўйича карточка (ушбу Низомнинг 3-5-иловалари);

рўйхатдан чиқарганлик учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган миқдорда давлат божи тўланганлиги тўғрисидаги квитанция.

11-2. Озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахсларни рўйхатдан чиқариш маҳкумнинг ишончномаси асосида ёки уй-жой биносидан фойдаланиш ҳуқуқини йўқотганлик ҳақидаги суд қарорига мувофиқ амалга оширилади.

11-3. Вафот этганлар ўлим қайд этилганидан кейин рўйхатдан чиқарилиши лозим.

Ўлим тўғрисидаги гувоҳнома шакли Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан белгиланади.

11-4. Тақдим этилган ҳужжатларда ишончсиз ва ҳақиқатга мувофиқ бўлмаган маълумотлар аниқланган тақдирда, шунингдек, Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида доимий пропискага эга бўлиш учун асос бўлган ҳужжатлар қалбакилаштирилган тақдирда доимий прописка ИИБ томонидан бекор қилинади, кейинчалик материаллар тергов органларига юборилади.

11-5. Пропискадан ўтиш ёки рўйхатдан чиқарилганлик суд қарорига кўра шунингдек, қонунда кўзда тутилган бошқа ҳолларда ҳам бекор қилиниши мумкин.

11-6. Рўйхатдан чиқарилганда ёки рўйхатдан ўтганлик бекор қилинганда МваФРБ инспектори уч кун муддат ичида Тошкент шаҳар ИИББ ва Тошкент вилояти ИИБ манзил-маълумотлар бюросига кетиш варақларини (ушбу Низомнинг 6-иловаси) юборади".


12-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"12. Фуқарони Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида турган жойи бўйича ҳисобга олиш (кейинги ўринларда ҳисобга олиш деб аталади) фуқарони доимий яшаш жойидан пропискадан чиқармасдан беш кундан бир йил муддатга амалга оширилади ҳамда бу Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида турар жой сотиб олиш учун асос ҳисобланмайди. Доимий пропискадан ўтмаганлик турган жойи бўйича ҳисобга олишни рад этиш учун асос ҳисобланмайди.

Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига беш кундан ортиқ бўлмаган муддатга келган фуқаролар ҳисобга олинмайди";


14-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"14. Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида ҳисобда туриш учун фуқаро келган кунидан бошлаб беш кун муддатда ўзи вақтинча турган жойдаги МваФРБга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

ушбу Низомга 7-иловага мувофиқ шаклдаги ариза;

паспорт;

контракт бўйича ҳарбий хизматчининг шахсий гувоҳномаси ёки Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари офицерининг шахсий гувоҳномаси (казармалар, корабллар ва кемалардан ташқарида яшайдиган ҳарбий хизматчилар учун);

туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома ва 35 х 45 мм ўлчамдаги икки дона расм - 16 ёшга тўлмаган шахслар учун;

уй-жой мулкдорининг (мулкдорларининг) турар жой майдони бериш тўғрисидаги аризаси (розилиги);

уй-жой ҳужжатларининг асл нусхаси (нусхалари олиниб, асли қайтарилади);

ҳисобга олинганлик учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган миқдорда давлат божи тўланганлиги тўғрисидаги квитанция;

Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига республиканинг бошқа минтақаларидан мавсумий иш билан шуғулланишга (қурилиш, қишлоқ хўжалиги ва бошқалар) келган фуқаролар учун мавсумий иш ҳақида шартнома ёки мавсумий иш берувчининг аризаси бўлса ушбу банднинг олтинчи ва еттинчи хатбошидаги ҳужжатлар талаб этилмайди";


15-банддаги "турар жой майдони берган уй-жой мулкдори (мулкдорлари)" сўзлари "ижарага олинган уй-жойда биргаликда яшайдиган вояга етган шахс" сўзлари билан алмаштирилсин;


16-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"16. МваФРБ инспектори ариза рўйхатдан ўтказилгандан, шунингдек, тақдим этилган ҳужжатлар ўрганиб чиқилгандан ва белгиланган тартибда расмийлаштирилгандан кейин ўша куннинг ўзида ариза берувчига ушбу Низомнинг 8 ва 9-иловаларига мувофиқ Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида турган жойида ҳисобга олиш тўғрисида фуқаронинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжатга қайд варағи (кейинги ўринларда ҳисобга олиш тўғрисидаги қайд варағи деб аталади) ёки BARE-CODE* билан ҳимояланган қайд варағини беради.

Ҳисобга олиш тўғрисидаги қайд варағи қатъий ҳисобда турувчи ҳужжат ҳисобланади. Ҳисобга олиш тўғрисидаги қайд варағи ҳамда BARE-CODE* билан ҳимояланган қайд варағи фуқаронинг турган жойида ҳисобга олинганлигини тасдиқлайдиган ҳужжат ҳисобланади ва паспорт, ҳарбий хизматчининг шахсий гувоҳномаси ёки туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома (16 ёшга тўлмаган шахслар учун) кўрсатилган тақдирда унда кўрсатилган муддат мобайнида ҳақиқийдир)";


18-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Таълим муассасаларига ўқишга келган фуқароларни МваФРБ инспектори томонидан ҳисобга олиш турар жойи (уй-жой майдони) бўйича амалга оширилади.

Ўқиш Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидан ташқарида жойлашган бошқа таълим муассасасига кўчирилган, фуқаро академик таътил олган ёки таълим муассасасидан ўқишдан четлатилган тақдирда ушбу муассасалар раҳбарияти тегишли қарор қабул қилинган кунда бу ҳақда фуқарони вақтинча турган жойида ҳисобга олишни расмийлаштирган миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимини хабардор қилади.

Таълим муассасаси раҳбариятининг билдиришномаси асосида миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими ҳисобга олишни бекор қилади ";


19-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"19. Ҳисобга олишни қайта расмийлаштириш ушбу Низомнинг 14-бандида назарда тутилган тартибда амалга оширилади.

Қуйидагилар:

Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида ҳисобга олиш жойи бўйича турган вақтида мунтазам равишда ҳуқуқбузарликлар содир этилиши;

шахснинг Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида бундан буён бўлиши жамоат тартиби бузилиши учун шарт-шароитлар яратиши тўғрисидаги маълумотларнинг мавжудлиги;

ушбу Низомнинг 14-бандида назарда тутилган ҳужжатларда нотўғри маълумотларнинг мавжудлиги ҳисобга олишни расмийлаштиришни рад этилиши учун асос ҳисобланади.

Фуқароларнинг Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида ҳисобда туриши рад этилган тақдирда миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими инспектори томонидан хулоса тузилади, ушбу хулоса миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими бошлиғи томонидан тасдиқланади, унда рад этишнинг аниқ асослари кўрсатилган бўлиши керак.

Ҳисобда туришни расмийлаштиришнинг рад этилиши юзасидан суд тартибида шикоят қилиш мумкин.


21-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"21. МваФРБ инспектори ариза берувчига ҳисобга олиш тўғрисидаги қайд варағи бергандан кейин ҳисобга қўйилган фуқаролар тўғрисидаги маълумотларни МваФРББнинг компьютер маълумотлар базасига киритади.

МваФРБ инспектори фуқаронинг Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида ҳисобга олинганлиги тўғрисидаги келиш варақасини (ушбу Низомнинг 10-иловаси) тўлдиради ва бир сутка мобайнида уларни Тошкент шаҳар ИИББ ва Тошкент вилояти ИИБнинг манзил-маълумотномалар бюросига юборади.

Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидаги меҳмонхоналар, даволаш муассасалари, санаторийлар, дам олиш уйлари ва шунга ўхшаш бошқа ташкилотларнинг масъул шахслари 12 соат мобайнида ушбу ташкилотларга келган фуқаролар ҳақидаги маълумотларни Интернет тармоғи орқали ихтисослаштирилган электрон автоматлаштирилган дастурга (кейинги ўринларда Дастур деб аталади) киритиб қўядилар.

МваФРБ фуқароларни ҳисобга олиш тўғрисидаги маълумотлар компьютер маълумотлар базасига киритилгандан кейин уларни реал вақт режимида маълумотларни узатишнинг идоравий тармоғи бўйича Ички ишлар вазирлигининг Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармасининг (МваФРББ) марказий маълумотлар базасига юборади ";


25-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"25. Нотурар жой биноларга фуқароларни доимий прописка қилиш ва ҳисобга олишни расмийлаштириш тақиқланади. Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига республиканинг бошқа минтақаларидан мавсумий иш билан шуғулланишга (қурилиш, қишлоқ хўжалиги ва бошқалар) келган фуқаролар истисно тариқасида нотурар жой биноларга ҳисобга олиниши мумкин";


қуйидаги мазмундаги 26-1-26-2-бандлар қўшилсин:

"26-1. Чегара зонасида жойлашган аҳоли пунктларида доимий пропискага эга бўлиш ва турган жойи бўйича ҳисобда туриш учун ушбу зонага киришга яшаш жойи бўйича ички ишлар органларидан чегара зонасига киришдан олдин белгиланган тартибда олинган рухсатнома ҳам тақдим этилади.

26-2. Фуқарони прописка қилиш, пропискадан чиқариш ва ҳисобга олиш белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома асосида ҳам амалга оширилиши мумкин";


1-2а-иловалар қуйидаги мазмундаги 1-10-иловалар билан алмаштирилсин:






" Ўзбекистон Республикаси фуқароларини

Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида

доимий прописка қилиш ва турган жойи

бўйича ҳисобга олиш тартиби

тўғрисидаги низомга

1-ИЛОВА





(бошлиқнинг резолюцияси, имзо ва сана)








ТШИИБ МваФРБ бошлиғига

Доимий прописка қилиш тўғрисида

АРИЗА

Фамилияси


Исми


Отасининг исми


Туғилган санаси


Туғилган жойи



Қаердан келди





(минтақа номи)



Келиш мақсади



(ўз уй-жойига, қариндошларга, васий (ҳомий)га, ишга, ўқишга ва бошқа сабаблар)

Қуйидаги манзил бўйича пропискага қўйишни сўрайман: __________тумани (шаҳар), _______ кўчаси ___ (квартал) ______ уй _____ корпус ____ квартира.

Турар жой


томонидан берилди.


(олди-сотди шартномаси, ордер, рақами, қачон ва ким томонидан берилган, уй-жой мулкдори Ф.И.О.

(қариндошлик даражаси) ёки уй-жой берган ташкилот номи)


Бир вақтнинг ўзида мен билан қуйидаги оила аъзоларимни пропискага қўйишни сўрайман:

Қариндошлик даражаси

Ф.И.О.

Туғилган йили ва жойи

Қаердан келди
















Ариза берувчи ёки ишончли шахснинг Ф.И.О.


Имзо ______________

                                          20__ йил "___" __________


  

Изоҳ. Ариза берувчи вояга етмаганлар ота-оналар, васий (ҳомий)лар ишончли шахслар ҳисобланади.






Ўзбекистон Республикаси фуқароларини

Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида

доимий прописка қилиш ва турган жойи

бўйича ҳисобга олиш тартиби

тўғрисидаги низомга

2-ИЛОВА





(бошлиқнинг резолюцияси, имзо ва сана)








ТШИИБ МваФРБ бошлиғига

Доимий яшаш манзилидан пропискадан

чиқариш тўғрисида

АРИЗА

Фамилияси



Исми


Отасининг исми


Туғилган санаси


Туғилган жойи



Прописка қилинган жой





(минтақа номи)



Кетишдан мақсади



(доимий яшашга, ишга, ўқишга ёки бошқа сабаблар)

Доимий пропискада турмоқчи бўлган манзили


.

Бир вақтнинг ўзида мен билан қуйидаги оила аъзоларимни пропискадан чиқаришингизни сўрайман:

Қариндошлик даражаси

Ф.И.О.

Туғилган йили ва жойи

Қаерга кетди
















Ариза берувчи ёки ишончли шахснинг Ф.И.О.


Имзо ______________

                                          20__ йил "___" __________


  

Изоҳ. Вояга етмаган ариза берувчилар учун ота-оналар васий (ҳомий)лар ишончли шахслар ҳисобланади.






Ўзбекистон Республикаси фуқароларини

Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида

доимий прописка қилиш ва турган жойи

бўйича ҳисобга олиш тартиби

тўғрисидаги низомга

3-ИЛОВА




тумани



кўчасидаги

______-уйда яшовчи фуқароларни прописка қилиш учун

УЙ ДАФТАРИ

    


ички ишлар органи номи

1-бет


1-бўлим. Дафтарни юритиш ва уйда прописка қилиш бўйича

масъул шахслар ҳақидаги маълумотлар

   

Т/р

Фамилияси, исми, отасининг исми

Қачондан бошлаб

Изоҳ




2-бет


2-бўлим. Уйга прописка қилиш ва дафтарларни юритиш ҳолати

бўйича мансабдор шахсларнинг қайдлари


Т/р

Текширишни ким ўтказди

Текшириш натижалари тўғрисидаги белги

лавозими

имзо



3-бўлим. Прописка

Т/р

Фамилияси,

исми,

отасининг исми,

туғилган жойи

(республика,

ўлка, шаҳар,

қишлоқ),

оилавий

аҳволи (бунда

у билан бирга

келган

16 ёшгача

бўлган

болалар ҳам

кўрсатилади)

Туғилган санаси

Қачон ва қаердан

(республика, ўлка,

вилоят, туман, шаҳар

(шаҳар типидаги

посёлка), қишлоқ)

келган. Агар аҳоли

яшаш пункти

доирасида

(бир кўчадан

бошқасига) кўчиб

ўтган бўлса, кўча

номи, уй, корпус,

квартира рақамлари

кўрсатилади

Келишдан

мақсади

ва муддати

Миллати

ва фуқаролиги

Паспорт серияси

ва рақа-

ми, ким

томо-

нидан

ва қачон

берилган

Ҳарбий

хизматга

муносабати,

ким томони-

дан ва

қачон

ҳисобга

олинган

Қаерда ва

қайси

вазифада

ишлайди.

Агар

ишламаётган

бўлса,

пенсионер,

ўқувчилиги

кўрсатилсин

Квартира рақами

Ички ишлар

органининг

прописка

қилинганлиги

ҳақидаги

белгиси

(киритилган

маълумот-

ларни

таққослаш).

Сана ва имзо

1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

11





Ўзбекистон Республикаси фуқароларини

Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида

доимий прописка қилиш ва турган жойи

бўйича ҳисобга олиш тартиби

тўғрисидаги низомга

4-ИЛОВА



ПРОПИСКА КАРТОЧКАСИ

1. Фамилияси


2. Исми



3. Отасини исми



4. Миллати



5. Туғилган санаси

20____ йил "_" _______

6. Туғилган

жойи


__________________________ вилояти (ўлкаси, республикаси)


_______________________________________________ тумани


________________________________________ шаҳар (қишлоқ)

7. Қачон

ва қаердан келди


___________________________ вилояти (ўлкаси, республикаси)


_________________________________________________ тумани


_________________________________________ шаҳар (қишлоқ)


___________________________ кўчаси


________ уй ________________ корпус


_______________________________ кв.


20__ йил "______" ________

8. Паспорт серияси

Рақами

Ким томонидан ва қачон берилган























9. Турар жой манзили


шаҳар (туман)

______________ кўчаси ___________ уй _____________ корпус ____________________ кв.

10. Қаерда ва ким бўлиб ишлайди


11. 16 ёшгача бўлган


болалар


(фамилияси,

исми, отасининг исми

туғилган йили)


12.  Ҳарбий хизматга

муносабати (ким

томонидан ва қачон

ҳисобга олинганва

ҳисобдан чиқарилган)

13.  Прописка тўғрисида

белги


14. Қаерга (вилоят, ўлка, республика, туман,

шаҳар, қишлоқ) жўнаб кетди ва пропискадан

чиққанлик ҳақида белги.





Ўзбекистон Республикаси фуқароларини

Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида

доимий прописка қилиш ва турган жойи

бўйича ҳисобга олиш тартиби

тўғрисидаги низомга

5-ИЛОВА



КВАРТИРАЛАР КАРТОЧКАСИ

    

______________________________________________________ кўчаси


______________ уй ___________________ корпус ______________ кв.


Телефон ____________________________________________________


Турар жой майдони ___________________________________ кв. метр


Уй эгаси _____________________________________________________

(ижарага берувчи)                       (Ф.И.О.)

________________________________________________________________


__________________________________________ вилояти (республикаси)


_________________________________________________________ тумани


__________________________________________________________ шаҳри


ХУЖМШ _______________________________________________________

    

Т/р

Уй эгасига, ижарага берувчига муносабати

Фамилияси, исми, отасининг исми

Туғилган куни, ой, йил

Паспорт қачонгача ҳақиқий

Прописка қилинган вақти ва қанча муддатга

Уй дафтаридан ўчирилган кун

1

2

3

4

5

6

7





































































































Ўзбекистон Республикаси фуқароларини

Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида

доимий прописка қилиш ва турган жойи

бўйича ҳисобга олиш тартиби

тўғрисидаги низомга

6-ИЛОВА







КЕТИШ МАНЗИЛ ВАРАҚАСИ

1. Фамилияси _______________________________________________________________________________


2. Исми ____________________________________________________________________________________



3. Отасининг исми __________________________________________________________________________


4. Туғилган санаси: 20 ________ йил "________"__________________________

5. Туғилган  жойи

давлат (ўлкаси, республика) _________________________________

туман (шаҳар) _____________________________________________


қишлоқ ___________________________________________________


6. Жинси______________

          эркак, аёл

7. Миллати______________________________

8. Ушбу жойга қачон, қаердан келган

________________________________ вилояти (ўлкаси, республикаси)


_____________________________________________ тумани (шаҳар)


___________________________________________________ қишлоғи



9. Пропискада бўлган манзили

_________________________________ вилояти (ўлкаси, республика)

_____________________________________________ тумани (шаҳар)

__________________________________________________ қишлоғи

________________ кўчаси __________ уй _______ корпус _______ кв.





                                                           прописка қайси орган томонидан расмийлаштирилган

10. Қаерга кетди


___________________________________ вилояти (ўлкаси, республикаси)

_________________________________________________ тумани (шаҳар)

_______________________________________________________ қишлоғи




Орқа томони

10. Кетишдан мақсад



ишга, ўқишга ёки доимий яшашга ва шу кабилар ва қанча муддатга


11. Қаерда ва қайси лавозимда ишлайди




агар ишламаётган бўлса,


      


пенсионер, ўқувчи, бировнинг қарамоғида эканлиги ва шу кабилар кўрсатилсин


    

12. Паспорт серияси _____ рақами ___________________________


  



20 ___ йил "___"_______ да _____________ 



томонидан берилган

ички ишлар органи номи



13. Фуқаро билан бирга 16 ёшга тўлмаган қўйидаги фарзандлари ҳам кетди:

        



Ф.И.О.

Жинси

Туғилган йили, ойи











Изоҳ. Фарзандлар ота-оналаридан фақат биттасининг кетиш манзил варақасига ёзилади.

14. Варақа 20 ___ йил "____"___________да тўлдирилди.


Ҳисобга олган масъул ходим Ф.И.О.________________


15. Маълумотларни текширдим ва ҳисобдан чиқаришни расмийлаштирдим:

20 ___ йил "____"__________                      Ф.И.О. имзо





Ўзбекистон Республикаси фуқароларини

Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида

доимий прописка қилиш ва турган жойи

бўйича ҳисобга олиш тартиби

тўғрисидаги низомга

7-ИЛОВА





(бошлиқнинг резолюцияси, имзо ва сана)








ТШИИБ МваФРБ бошлиғига


Турган жойи бўйича ҳисобга олиш тўғрисида

АРИЗА

Фамилияси

Исми


Отасининг исми


Туғилган санаси

Туғилган жойи

Қаердан келди


(минтақа номи)

Келиш мақсади


(ишга, ўқишга ёки бошқа сабаб кўрсатилади)

Қуйидаги манзил бўйича ҳисобга олишингизни сўрайман:


____________________ тумани (шаҳар) __________________ кўчаси ___________ (квартал)________ уй _____ корпус ____ квартира.

Турар жой




(уй-жой мулкдори Ф.И.О. (қариндошлик даражаси)




томонидан берилди.

ва уй-жой берган ташкилот номи)


Бир вақтнинг ўзида мен билан қуйидаги қариндошларимни ҳисобга олишингизни сўрайман:

        

Қариндошлик даражаси

Ф.И.О.

Туғилган йили ва жойи

Қаердан келди














    

Менга турган жойи бўйича ҳисобга қўйиш тартиби ва муддати тушунтирилди.


_________________________________ серияли ____________________________-сон ҳисобга олиш қайд варағини олдим.

Ариза берувчи ёки ишончли шахснинг Ф.И.О.

Имзо ______________

                                          20__ йил "___" __________



Изоҳ. Вояга етмаган ариза берувчилар учун ота-оналар, васий (ҳомий)лар ишончли шахслар ҳисобланади.





Ўзбекистон Республикаси фуқароларини

Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида

доимий прописка қилиш ва турган жойи

бўйича ҳисобга олиш тартиби

тўғрисидаги низомга

8-ИЛОВА



Фуқаронинг шахсини тасдиқлайдиган, турган жойи бўйича

ҳисобга олиш тўғрисидаги ҳужжатга _____-сон

ҚАЙД ВАРАҒИ

1. Фамилияси


2. Исми


3. Отасининг исми


4. Туғилган санаси


5. Туғилган жойи


6. Қачон ва қаердан келган

(доимий яшаш жойи манзили)

7. Шахсини тасдиқлайдиган ҳужжат

(серияси, тартиб рақами, ким томонидан ва қачон берилган)

   

8. Яшаш манзили


9. Келишдан мақсад


10. Турган жойи бўйича ҳисобга олиш муддати 20___ йил "___"____________ гача

11. Қайд варағини берган орган


12. Қайд варағини берган мансабдор шахснинг имзоси





(имзо)


(Ф.И.О.)


20__ йил "___" _____________________


М.Ў.






Ўзбекистон Республикаси фуқароларини

Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида

доимий прописка қилиш ва турган жойи

бўйича ҳисобга олиш тартиби

тўғрисидаги низомга

9-ИЛОВА


Ўзбекистон Республикаси

Миграция ва фуқароликни

расмийлаштириш Бош

бошқармаси

Ўзбекистон Республикаси

Ички ишлар вазирлиги

      

Турган жойи бўйича ҳисобга олиш тўғрисида

ҚАЙД ВАРАҒИ

  

ЖСШИР _______________________________

Рақам ___________________



Фуқаро: ________________________________

Туғилган вақти ___________



Ҳужжат ________ Берилган вақти __________

Амал қилиш муддати  __________________________

Серия N ____________________________




Вақтинча яшаш манзили



           Қўшимча маълумотлар


Кадастр N ______________________________


Келишдан мақсад ___________________







_________________________________ вилояти


Турган жойи бўйича ҳисобга олиш

муддати ________дан _____________гача

"_________" ойга







___________________________ тумани (шаҳар)


Қаердан келди _______________________







Манзил ______________________








Уй N ______ квартира N ________


Маълумотлар _______________________






Қайд варағини берган орган _________________________

Ҳисобга олиш тўғрисидаги қайд варағи фуқаронинг турган жойида ҳисобга олинганлигини

тасдиқлайдиган ҳужжат ҳисобланади ва паспорт, ҳарбий хизматчининг шахсий гувоҳномаси

ёки туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома (16 ёшга тўлмаган шахслар учун) кўрсатилган

тақдирда унда кўрсатилган муддат мобайнида ҳақиқийдир.






Ўзбекистон Республикаси фуқароларини

Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида

доимий прописка қилиш ва турган жойи

бўйича ҳисобга олиш тартиби

тўғрисидаги низомга

10-ИЛОВА







КЕЛИШ МАНЗИЛ ВАРАҚАСИ

1. Фамилияси _______________________________________________________________________________


2. Исми ____________________________________________________________________________________



3. Отасининг исми __________________________________________________________________________


4. Туғилган санаси: 20 ________ йил "________"__________________________

5. Туғилган жойи

___________________________________ давлати, вилояти (ўлкаси, республикаси)

_____________________________________________ тумани (шаҳар)


___________________________________________________ қишлоғи


6. Жинси______________

          эркак, аёл

7. Миллати______________________________

8. Прописка

қилинаётган

манзил

________________________________ вилояти (республикаси)


_____________________________________________ тумани (шаҳар)


___________________________________________________ қишлоғи


_____________________________________________________ кўчаси


уй ____________ корпус __________________ квартира ___________






9. Қачон қаердан

келди

_________________________________ давлати, вилояти (республика)

_____________________________________________ тумани (шаҳар)

__________________________________________________ қишлоғи

20 ___ йил "___"_______________________

Орқа томони




10. Келишдан мақсад



ишга, ўқишга, яшаш жойига ва шу кабилар,


11. Қаерда ва қайси лавозимда ишлайди






      


агар ишламаётган бўлса, пенсионер, ўқувчи, бировнинг қарамоғида эканлиги ва шу кабилар кўрсатилсин


    

12. Паспорт серияси _____ рақами ___________________________














қачон, қайси ички ишлар органи томонидан берилган, амал қилиш муддати


20 ___ йил "___"_______________________________________ 

13. Фуқаро билан бирга 16 ёшга тўлмаган қўйидаги фарзандлари ҳам келган:

        



Ф.И.О.

Жинси

Туғилган йили, ойи











Изоҳ. Фарзандлар ота-оналаридан фақат биттасининг келиш манзил варақасига ёзилади.

14. Варақа 20 ___ йил "____"___________да тўлдирилди.


Ҳисобга олган масъул ходим Ф.И.О.________________


15. Маълумотларни текширдим ва ҳисобдан чиқаришни расмийлаштирдим:

20 ___ йил "____"__________                    


Ф.И.О.                                                                                                                              _____________ имзо ";

          

б) 2-иловада:


1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномасига эга бўлган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий ҳамда вақтинча пропискадан ўтиш, бошқа давлатлардан келаётган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг доимий яшаш учун рухсатнома олиш тартибини, шунингдек, яшаш гувоҳномасини бериш тартибини белгилайди.

Доимий ҳамда вақтинча пропискадан ўтишни расмийлаштириш учун чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар давлат хизматлари кўрсатишнинг соддалаштирилган тартибини таъминлайдиган электрон тизим орқали мурожаат қилишлари мумкин";


қуйидаги мазмундаги 1-1-1-2-бандлар қўшилсин:

"1-1. Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида қонун ҳужжатларига мувофиқ доимий яшашлари ёки вақтинча бўлишлари мумкин.

Ўзбекистон Республикасида вақтинча бўлиб турган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг яшаш жойи, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ўзлари яшаётган жой ҳақида хабар қилиш тартиби, шунингдек, чет эл фуқароларини ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни таклиф қилган (қабул қиладиган) шахсларнинг мажбуриятлари ва жавобгарлиги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Хорижий фуқароларнинг ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасида келишлари, кетишлари, бу ерда бўлишлари ва транзит ўтишлари тартиби тўғрисида" 1996 йил 21 ноябрда қабул қилинган 408-сон қарори билан белгиланади.

1-2. Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида бўлиб турган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар қонун ҳужжатларига риоя қилишлари шарт";


2-1-банддаги "иловага" сўзи "1-иловага" сўзлари билан алмаштирилсин;


қуйидаги мазмундаги 2-2-банд қўшилсин:

"2-2. Агар чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар тегишли рухсатномага ва яшаш гувоҳномасига эга бўлсалар, Ўзбекистон Республикасида доимий яшашлари мумкин";


3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"3. Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига бошқа давлатлардан келган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар Ўзбекистон Республикасида доимий яшашга рухсатнома олиш учун туман (шаҳар) ички ишлар бошқармаларининг (бўлимларининг) (кейинги ўринларда ТШИИББ деб аталади) миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимига (кейинги ўринларда МваФРБ деб аталади) мурожаат қиладилар ҳамда қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:

ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шаклдаги 2 нусхада ариза-анкета;

чет эл фуқаросининг паспорти ёки фуқаролиги бўлмаган шахснинг ҳаракатланиш ҳужжати;

уй-жой мулкдорининг (мулкдорларининг) уй-жой майдони бериш тўғрисидаги аризаси;

уй-жой ҳужжатларининг асл нусхаси (нусхалари олиниб, асли қайтариб берилади);

никоҳ тузилганлиги, бола туғилганлиги, ота-онанинг вафот этганлиги тўғрисидаги ҳужжатлар, шунингдек, васийлик ёки ҳомийликни тасдиқловчи ҳужжатлар (нусхалари олиниб, асли қайтариб берилади);

тегишли давлат ҳокимияти органи, давлат ёки хўжалик бошқаруви органи, бошқа республика аҳамиятига молик давлат ташкилоти раҳбарининг илтимосномаси (ушбу Низомнинг 1-иловасида кўрсатилган Рўйхатнинг 6-банди бўйича прописка қилиш чоғида);

ҳужжатларни кўриб чиққанлик ва расмийлаштирганлик учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган миқдорда йиғим тўланганлиги ҳақидаги квитанция;

35 х 45 мм ўлчамдаги иккита фотосурат;


3-1-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"3-1. Ўзбекистон Республикасига "Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни кучга кирганидан кейин (1992 йил 28 июль) келган ҳамда Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида узоқ вақтдан бери собиқ СССР паспортлари намуналари билан яшаётган ёки уларни йўқотиб қўйган, шунингдек, ҳужжатларга эга бўлмаган (туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома бундан мустасно) ва ушбу Низомнинг 1-иловасида кўрсатилган Рўйхатга кирган шахслар Ўзбекистон Республикасида доимий яшашга рухсатнома олиш учун ТШИИББ МваФРБга ушбу Низомнинг 3-бандида кўрсатилган ҳужжатларни тақдим этадилар, чет эл фуқаросининг паспорти ёки фуқаролиги бўлмаган шахснинг ҳаракатланиш ҳужжати (фуқаролиги бўлмаган шахс гувоҳномаси) бундан мустасно.

Юқорида кўрсатилган, ушбу Низомнинг 1-иловасида кўрсатилган Рўйхатга кирмаган шахслар тегишли ҳужжат (фуқаролиги бўлмаган шахснинг яшаш гувоҳномаси ёки фуқаролиги бўлмаган шахснинг ҳаракатланиш ҳужжати) билан ҳужжатлаштириладилар, улар кейинчалик пойтахт минтақасидан ташқарига чиқиб кетадилар, бу ҳақда мазкур шахслардан белгиланган намунадаги мажбурият олинади";


4-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"Зарур ҳолларда ИИББ МваФРБ ёки ИИБ МваФРБ шахсни ҳамда унинг бошқа давлат фуқаролигига мансублигини аниқлаш мақсадида чет давлатнинг ваколатли органларига белгиланган тартибда сўровнома юбориши мумкин";


5-банднинг биринчи хатбошига қуйидаги мазмундаги жумла қўшилсин:

"Сўровномага уч ой ичида чет давлатнинг ваколатли органларидан жавоб келмаганлиги ИИББ МваФРБ ва ИИБ МваФРБнинг хулосасини тайёрлаш ҳамда материалларни ИИВ МваФРББга юбориш учун асос бўлади";


қуйидаги мазмундаги 7-1-7-3-бандлар қўшилсин:

"7-1. Чет элликлар учун Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномаси 5 йил муддатга, аммо миллий паспортнинг амал қилиш санасидан ошмаган муддатга берилади. Шахс 60 ёшга тўлганидан кейин чет элликларга яшаш гувоҳномаси миллий паспортнинг амал қилиш муддатига берилади.

7-2. Фуқаролиги бўлмаган шахсга яшаш гувоҳномаси 5 йил муддатга, шахс 60 ёшга тўлганидан кейин эса муддатсиз берилади.

7-3. Яшаш гувоҳномасининг амал қилиш муддатларини узайтириш 5 мартагача ушбу Низомнинг 7-1 ва 7-2-бандларида белгиланган муддатларга амалга оширилади, шундан кейин у алмаштирилади".


8-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"8. Яшаш гувоҳномасига эга бўлган ҳамда Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига республиканинг бошқа минтақаларидан келган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий пропискадан ўтишни расмийлаштириш учун ТШИИББ МваФРБга мурожаат қиладилар ҳамда қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:

ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ шаклдаги ариза;

яшаш гувоҳномаси;

уй-жой ҳужжатининг асл нусхаси (нусхалари олиниб, асли қайтариб берилади);

уй-жой мулкдорининг (мулкдорларининг) уй-жой майдони бериш тўғрисидаги аризаси (розилиги) ёхуд шахсан топшириш имкони бўлмаганида нотариал тасдиқланган аризаси (розилиги);

никоҳ тузилганлиги, бола туғилганлиги, ота-оналар вафот этганлиги тўғрисидаги ҳужжатлар, шунингдек, васийлик ёки ҳомийликни тасдиқловчи ҳужжатлар (нусхалари олиниб, асли қайтариб берилади);

тегишли давлат ҳокимияти органи, давлат ёки хўжалик бошқаруви органи, республика аҳамиятига молик бошқа давлат ташкилоти раҳбарининг илтимосномаси (ушбу Низомнинг 1-иловаси билан тасдиқланган Рўйхатнинг 6-банди бўйича пропискадан ўтиш чоғида);

доимий пропискадан ўтказганлик учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган миқдорда давлат божи тўланганлиги ҳақидаги квитанция";


12-1-банднинг учинчи хатбошидаги ва 12-2-банднинг учинчи хатбошидаги "илованинг" деган сўз "1-илованинг" деган сўзлар билан алмаштирилсин";


12-4-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"12-4. Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига республиканинг бошқа минтақаларидан келган ҳамда бу минтақаларда доимий пропискадан ўтган, шунингдек, бошқа давлатлардан келган ва яшаш гувоҳномасини олган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидаги янги қурилган нархи энг кам ойлик иш ҳақининг 3300 бараваридан кам бўлмаган кўчмас мулкни банк ҳисобварақлари орқали ҳисоб-китобларни амалга оширган ҳолда сотиб олишлари мумкин.

Ушбу Низомнинг мақсадларига кўра янги қурилган кўчмас мулк тоифасига туман (шаҳар) ҳокимининг қурилиши тугалланган бинони, иншоотни, уй-жойни фойдаланишга қабул қилиб олиш тўғрисидаги комиссия далолатномасини тасдиқлаш ҳақидаги қарори асосида мулк ҳуқуқи вужудга келган ҳамда қабул қилиб олинганига уч йилдан кўп бўлмаган мол-мулк киради";


13-банддан "унинг Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида уй-жой сотиб олиш, шунингдек, доимий иш ва ижтимоий кафолатлар олиш учун асос ҳисобланмайди" сўзлари чиқариб ташлансин;


15-банднинг:

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"ушбу Низомга 4-иловага мувофиқ шаклдаги ариза";

бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"уй-жой ҳужжатининг асл нусхаси (нусхалари олиниб, асли қайтариб берилади)";


16-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"16. ТШИИББ МваФРБ ҳужжатларни ўрганиб чиққанидан ва расмийлаштирганидан кейин бир сутка ичида Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида вақтинча пропискани расмийлаштириб, яшаш гувоҳномасига тегишли белги қўяди ёки вилоятда вақтинча пропискадан ўтказилганлик тўғрисида ушбу Низомнинг 5-иловасига мувофиқ BARE-CODE билан ҳимояланган қайд варағи беради";


18-банднинг биринчи хатбошидаги "ўн беш кун" сўзлари "уч кун" сўзлари билан алмаштирилсин;


19-банднинг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидаги меҳмонхоналар, даволаш муассасалари, санаторийлар, дам олиш уйлари ва бошқа шунга ўхшаш ташкилотларнинг (кейинги ўринларда жойлаштириш воситалари деб аталади) масъул шахслари 12 соат ичида чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар тўғрисидаги ахборотни Интернет тармоғи орқали ихтисослаштирилган электрон автоматлаштирилган дастурга (кейинги ўринларда Дастур деб аталади) киритиб қўядилар";


қуйидаги мазмундаги IV-1 қисм қўшилсин:


"IV-1. Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида

бошқа давлатлардан келган чет эл фуқаролари

ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга вақтинча

пропискани расмийлаштириш тартиби


23-1. Ўзбекистон Республикасида вақтинча бўлиб турган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ҳудудида тегишли равишда миллий паспортлар, фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ҳаракатланиш ҳужжатлари ёки фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг гувоҳномалари бўйича вақтинча прописка асосида яшайдилар. Вақтинча прописка белгиланган пунктга келгандан кейин уч сутка ичида амалга оширилади, байрам кунлари ва дам олиш (якшанба) кунлари бундан мустасно.

Вақтинча прописка қилишнинг уч суткалик муддати келиш (чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси Давлат чегараси назорат-ўтказиш пункти орқали ўтиши) санасидан кейинги куннинг 00:01 соатидан бошлаб ҳисобланади.

23-2. Қуйидагилар вақтинча пропискадан озод қилинадилар:

а) республикага Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг таклифига мувофиқ келган чет мамлакатлар давлат ва ҳукумат раҳбарлари, парламент ва ҳукумат делегацияларининг аъзолари, ушбу делегацияларнинг техник персонали, санаб ўтилган шахсларнинг оила аъзолари;

б) Бирлашган Миллатлар Ташкилоти томонидан берилган паспортлар бўйича Ўзбекистон Республикасига келган шахслар;

в) Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда аккредитация қилинган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар;

г) 16 ёшга тўлмаган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар;

д) Ўзбекистон Республикасига байрам ва дам олиш кунларида ёки оддий кунларда уч суткагача бўлган муддатга келадиган ҳамда шу кунлар давомида республикадан чиқиб кетадиган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар;

е) саёҳат қилаётган чет эл фуқаролари ёки фуқаролиги бўлмаган шахслар, агар уларнинг республиканинг ҳар бир аниқ аҳоли пунктида бўлиш муддати уч суткадан ошмаса, уларнинг бўлганлигини тасдиқлайдиган ҳужжатлар (хизматлардан фойдаланганлигини ёки товарлар харид қилганлигини тасдиқлайдиган ҳужжатлар) мавжуд бўлганида. Бунда битта аҳоли пунктида узлуксиз рўйхатдан ўтиш талаби қўйилмайди;

ж) Ўзбекистон Республикасига белгиланган тартибда келган чет эл ҳарбий самолётлари (кемалари) экипажларининг аъзолари.

Ҳарбий самолётлар (кемаларнинг) экипажлари аъзоларининг қирғоққа тушиши ва Ўзбекистон Республикаси ҳудуди бўйлаб юришига ҳарбий самолётлар (кемалар) қабул қилиш режасига мувофиқ катта (ҳарбий) бошлиқ томонидан рухсат этилади;

з) халқаро йўлларда юк ва йўловчилар ташишни амалга оширувчи хорижий автотранспорт воситалари экипажлари таркибига кирувчи шахслар, ташишларни амалга ошираётган йўналишларидаги шаҳарларда ва аҳоли яшаш жойларида, шу жумладан борадиган жойларида бўлган чоғларида;

и) ҳарбий бўлмаган чет эл кемалари экипажлари таркибига кирувчи шахслар гарнизонларда ва чегара шаҳарларида бўлган чоғларида, бу шахслар уюшган ҳолда саёҳатга чиққан вақтларида эса Ўзбекистон Республикасининг бошқа шаҳарларида ҳам.

Чет эл фуқаролари кўрсатиб ўтилган тоифаларнинг объектлардан чиқишларига портларда амалда бўлган қоидалар ва йўриқномаларга мувофиқ чегара қўшинлари вакиллари томонидан рухсат этилади;

к) халқаро авиация йўлларининг фуқаро ҳаво кемалари экипажлари, халқаро темир йўл поездлари бригадалари таркибига кирувчи шахслар, қатновнинг амалдаги жадвалида кўрсатилган аэропортларда ёки станцияларда бўлган чоғларида.

23-3. Чет эл фуқароларини ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни вақтинча прописка қилиш Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари томонидан қуйидаги шаклларда амалга оширилади:

а) жойлаштириш воситалари ва даволаш муассасалари маъмуриятининг улар келиб жойлашган вақтда Дастур ёрдамида, қанча бўлишларидан қатъи назар, таклиф қилган (қабул қиладиган) шахсларнинг, шу жумладан туризм операторларининг эса тур бошлангунгача хабардор қилиши;

б) чет эл фуқароларини ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни шахсий ишлар бўйича Ўзбекистон Республикасига нотижорат мақсадларда таклиф қилган (қабул қилаётган) ва уларга турар жой берган жисмоний шахсларнинг:

улар келиб жойлашган пайтда Дастур ёрдамида хабардор қилиши ёки чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар келганидан кейин, агар чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг бўлиш муддати тўлиқ 30 суткадан ошмаса, байрам ва дам олиш (якшанба) кунларидан ташқари уч сутка ичида ҳудудий ички ишлар органларига ёзма равишда мурожаат қилиши;

чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар келганидан кейин, агар чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг бўлиш муддати 30 суткадан ошса, байрам ва дам олиш (якшанба) кунларидан ташқари уч сутка ичида ҳудудий ички ишлар органларига ёзма равишда мурожаат қилиши йўли билан;

в) мустақил равишда саёҳат қилаётган, чодирли лагерларда ва тунаш учун жойлашиш воситасига айлантирилган ер транспортида яшаётган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг келганларидан кейин уч сутка мобайнида туристик-ахборот марказларига ёки яқин орадаги жойлаштириш воситаларига мурожаат қилиши йўли билан, махсус Дастур модули ишга туширилганидан кейин эса маълумотларни саёҳат йўналишидаги аҳоли пунктларини кўрсатган ҳолда мустақил равишда тўлдириш йўли билан хабардор қилиши.

Туристик-ахборот марказларининг ва жойлаштириш воситаларининг маъмуриятлари Дастур ёрдамида ҳудудий ички ишлар органларига мустақил равишда саёҳат қилаётган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг мурожаатлари асосида улар тўғрисидаги маълумотлар билан тўлдирилган билдиришномани юборишлари шарт.

Жойлаштириш воситалари ва даволаш муассасаларининг масъул шахслари томонидан жойлашган шахсларнинг ҳисоби юритилади.

Ички ишлар органи жойлашган шахслар тўғрисидаги ахборотни ҳар ҳафтада ҳудуд бўйича манзил-маълумотлар бюросига юбориши шарт. Жойлаштириш воситалари ва даволаш муассасаларининг масъул шахслари яшовчилар жойлаштирилган пайтда ҳудудий ички ишлар органларини жойлашган, рўйхатдан ўтишлари керак бўлган шахслар тўғрисида Дастур ёрдамида хабардор қилишлари шарт.

Жойлаштириш бўйича хизматлар кўрсатувчи хусусий уйларга (квартираларга) келувчиларни ҳисобга олиш жойлаштириш воситаларининг масъул шахслари томонидан жойлаштириш бўйича хизматлар кўрсатиш тўғрисидаги ёзма келишув (шартнома) асосида ёки белгиланган тартибда сертификатлаштирилган ушбу уйларнинг (квартираларнинг) эгалари томонидан мустақил равишда белгиланган тартибда Дастур ёрдамида амалга оширилади.

Жойлаштириш воситалари ва даволаш муассасаларининг масъул шахслари томонидан ушбу талабнинг бузилиши Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлади.

23-4. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида чет эл фуқароларининг ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг қуйидаги тоифалари аккредитация қилинади:

а) чет эл дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасаларининг бошлиқлари, дипломатик персонал аъзолари, консулхоналарнинг мансабдор шахслари, ҳарбий атташелар, дипломатик ваколатхоналар ва консуллик муассасаларининг маъмурий-техник ва хизмат кўрсатиш персонали, шунингдек, уларнинг оила аъзолари;

б) оммавий ахборот воситаларининг вакиллари ва уларнинг оила аъзолари;

в) халқаро ҳукуматлараро ташкилотларнинг ва чет давлатлар ҳукумат ташкилотларининг Ўзбекистон Республикасига хизмат ишлари юзасидан келган мансабдор шахслари, мазкур ташкилотларнинг Ўзбекистон Республикасидаги ваколатхоналари ходимлари, шунингдек, Ўзбекистон Республикасида штаб-квартираси бўлган халқаро ташкилотлар ҳузуридаги мамлакатлар ваколатхоналарининг мазкур ташкилотлар устав ҳужжатларига ёки тегишли шартномаларга мувофиқ дипломатик имтиёзлардан ва иммунитетлардан фойдаланувчи ходимлари, шунингдек, уларнинг оила аъзолари.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан мазкур шахсларга аккредитация карточкалари берилади ҳамда бевосита уларнинг миллий паспортларига аккредитация ҳақида ёзиб қўйилади.

23-5. Ушбу Низомнинг 23-2, 23-4 ва 23-6-бандларида кўрсатилмаган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар Ўзбекистон Республикасининг ҳудудий ички ишлар органларида, агар чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг бўлиш муддати 30 кундан ошмаса. Дастур ёрдамида ёки ҳудудий ички ишлар органларига ёзма мурожаат этиш ёрдамида хабардор қилиш асосида ва агар чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг бўлиш муддати 30 кундан ортиқ бўлса, таклиф қилувчи (қабул қиладиган) шахсларнинг, ташкилотларнинг ёзма мурожаати асосида рўйхатдан ўтказилишлари керак. Билдиришномалар чет эл фуқаролари жойлашган пайтда, ички ишлар органларига мурожаат эса байрам ва дам олиш (якшанба) кунларини ҳисобга олмаган ҳолда уч суткадан кечиктирмасдан берилиши зарур.

Ўзбекистон Республикасида шахсий ишлар бўйича, фуқароларнинг таклифлари билан турган чет эл фуқароларини ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни вақтинча пропискадан ўтказиш чет эл фуқароларини ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни нотижорат мақсадларда Ўзбекистон Республикасига таклиф қилаётган (қабул қиладиган) ва уларга уй-жой майдони берган жисмоний шахслар томонидан:

агар чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг бўлиш муддати тўлиқ 30 кундан ошмаса, ҳудудий ички ишлар органларини Дастур ёрдамида ёки ҳудудий ички ишлар органларига ёзма мурожаат этиш воситасида хабардор қилиш йўли билан;

агар чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг бўлиш муддати 30 кундан ортиқ бўлса, ҳудудий ички ишлар органларига мурожаат қилиш йўли билан амалга оширилади.

30 кунгача вақтинча пропискадан ўтказиш учун таклиф қилган (қабул қиладиган) шахслар Дастурда қайд этилади ва унинг ёрдамида туристик йиғимни (меҳмонхона йиғимини) тўлайдилар ҳамда ҳудудий ички ишлар органларига қуйидаги ҳужжатларни электрон шаклда юборадилар:

ушбу Низомга 6-иловага мувофиқ шаклдаги ариза;

миллий паспортнинг ёки таклиф қилинаётган фуқаролиги бўлмаган шахс учун ҳужжатнинг кўчирма нусхаси;

уй-жой мулкдорининг вақтинча пропискадан ўтказишга ёзма розилигининг кўчирма нусхаси ва уй-жойга ҳуқуқни белгиловчи ҳужжатлар.

Ҳудудий ички ишлар органларига ёзма мурожаат қилиш йўли билан 30 кунгача вақтинча пропискадан ўтказиш учун таклиф қилган (қабул қиладиган) шахслар юқорида санаб ўтилган ҳужжатларни ҳамда туристик йиғим (меҳмонхона йиғими) тўланганлиги ҳақидаги квитанцияни тақдим этадилар.

30 кундан ортиқ муддатга вақтинча пропискадан ўтказиш учун таклиф қилган (қабул қиладиган) шахслар, ташкилотлар ўзлари турган жойдаги ҳудудий ички ишлар органларига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:

белгиланган шаклдаги ариза;

қабул қиладиган ташкилотнинг белгиланган шаклдаги илтимосномаси;

миллий паспорт ёки фуқаролиги бўлмаган шахс учун ҳужжат;

уй-жой мулкдорининг вақтинча пропискадан ўтказишга ёзма розилиги ҳамда уй-жойга ҳуқуқни белгиловчи ҳужжатлар;

давлат божи тўланганлиги тўғрисидаги квитанция.

Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг вақтинча прописка муддатини узайтириш учун таклиф қилган (қабул қиладиган) шахслар, ташкилотлар вақтинча прописка муддати тугашидан уч кун олдин ҳудудий ички ишлар органларига мурожаат қилишлари керак.

23-6. Жойлаштириш воситаларида ва даволаш муассасаларида қуйидагилар ҳисобга олиниши лозим:

а) Ўзбекистон Республикасига хизмат, савдо ёки жамоат ишлари бўйича, даволаниш ёки дам олиш учун, туристлар сифатида, алоҳида ҳолларда эса ички ишлар органларининг рухсати билан фуқароларнинг таклифига мувофиқ келган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар, ушбу Низомнинг 23-2 ва 23-4-бандларида кўрсатилган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар бундан мустасно;

б) Ўзбекистон Республикаси ҳудудига шахсий ишлар билан келган миллий паспортларнинг (дипломатик паспортлар ёки хизмат паспортларининг) эгалари, чет мамлакатлар ташқи ишлар идораларининг хизматчилари, уларнинг оила аъзолари.

Чет эл фуқароларининг ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг амалда ҳисобга олинишини текшириш ички ишлар органлари томонидан ихтисослаштирилган электрон автоматлаштирилган дастур ёрдамида амалга оширилади.

23-7. Ушбу Низомнинг 23-6-бандида кўрсатилган чет эл фуқароларини ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни ҳисобга олиш вақтинча пропискага тенглаштирилади ва жойлаштириш воситалари ҳамда даволаш муассасалари маъмурияти томонидан қонунда белгилаб қўйилган тартибда Дастур ёрдамида амалга оширилади.

23-8. Сафарлар туризм оператори томонидан аҳоли пунктларидан ташқарида ташкил этиладиган тур доирасида экскурсия раҳбари, гид ва/ёки йўриқчи-бошловчи ҳамроҳлигида амалга оширилганида, агар бундай тур ёки унинг бир қисми 10 суткадан ошмаса;

туризм операторининг автотурини сотиб олган ҳолда шахсий автомобилда, мотоциклда, велосипедда, яёв ёки гуруҳ таркибида автобусда амалга оширилганда чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар томонидан амалга оширилганида туризм операторлари томонидан ички ишлар органларига туристларнинг паспорт маълумотлари, ҳаракатланиш йўналишларининг схемалари, саёҳат қилиш вақтида тўхташ (тунаш) жойлари кўрсатилган рўйхатларини ихтисослаштирилган электрон автоматлаштирилган дастур ёрдамида электрон шаклда тақдим этиш вақтинча пропискадан ўтказишга тенглаштирилади.

23-9. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида вақтинча пропискадан ўтмасдан ушбу Низомнинг 23-1-бандида кўрсатилган муддатдан ортиқ вақт давомида турган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ҳужжатларини ички ишлар органларининг тегишли рухсатисиз расмийлаштириш ҳамда уларнинг жойлаштириш воситаларида ва даволаш муассасаларида яшаши тақиқланади.

23-10. Ўзбекистон Республикасида бўлиш қоидаларини бузган, шунингдек, бошқа тартиббузарликларга йўл қўйган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар тўғрисида жойлаштириш воситалари ва даволаш муассасаларининг маъмурияти, бошқа уй-жой майдонларининг эгалари ҳудуддаги ички ишлар органларига дарҳол хабар беришлари шарт.

Бундай шахсларни жойлаштириш воситалари ва даволаш муассасасида расмийлаштириш фақат ички ишлар органларидан рухсат олинганидан кейин амалга оширилиши мумкин.

23-11. Жойлаштириш воситаларида ва даволаш муассасаларида, шунингдек, бошқа уй-жой майдонларида яшаётган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг бўлиш муддатини узайтириш қабул қилувчи ташкилотларнинг ёзма илтимосномалари ёхуд таклиф қилган (қабул қиладиган) шахслар, ташкилотларнинг ёзма мурожаатлари ёки виза режими қўлланилмайдиган, ё бўлмаса виза беришнинг соддалаштирилган тартиби қўлланиладиган, учинчи шахсларнинг таклифисиз ёки туристлар сифатида таклиф қилинмасдан, аммо визанинг амал қилиш муддати доирасида келган (туристлар учун - турнинг амал қилиш муддатига) чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ўз ёзма аризалари асосида амалга оширилади.

23-12. Ўзбекистон Республикасида яшаш ҳуқуқини берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахс жойлаштириш воситасига, даволаш муассасасига ва бошқа уй-жой майдонига келган пайтдан бошлаб 12 соат ичида амалга оширилади.

23-13. Ўзбекистон Республикасида доимий яшайдиган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар Ўзбекистон Республикасида яшашга рухсат берадиган гувоҳномалар бўйича жойлаштириш воситаларига ва даволаш муассасаларига умумий асосларда жойлашадилар ҳамда уларда ҳисобга олинадилар.

23-14. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида, унинг ҳудудий бўлинмаларида аккредитация қилинмаган чет эл фуқароларининг дипломатик паспортлари жойлаштириш воситаларида ва даволаш муассасаларида ушбу Низомга мувофиқ ҳисобга олиниши лозим.

Ўзбекистон Республикасидаги дипломатик корпуснинг белгиланган тартибда аккредитация қилинган, миллий паспорт ёки аккредитация карточкаси асосида жойлаштириш воситаларида яшаётган ва даволаш муассасасида бўлган аъзолари жойлаштириш воситаларининг ва даволаш муассасаларининг ҳисобга олиш дафтарлари ва карточкалари бўйича паспортларга ва аккредитация карточкаларига бирон-бир белги қўймасдан ҳисобга олинишлари лозим.

23-15. Жойлаштириш воситалари ва даволаш муассасалари маъмурияти, шунингдек, бошқа уй-жой майдонларининг эгалари томонидан чет эл фуқароларини ҳисобга олиш талабларига риоя этилиши юзасидан назоратни ички ишлар органлари амалга оширади.

23-16. Ушбу Низомнинг 23-4, 23-5 ва 23-6-бандларида кўрсатилган чет эл фуқароларининг аккредитация ёки вақтинча пропискадан ўтказиш муддатини узайтириш тегишли равишда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида, Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органларида, жойлаштириш воситаларида ва даволаш муассасаларида визаларнинг амал қилиш муддатига улар белгиланган тартибда узайтирилганидан кейин амалга оширилади";


Низомга илова Низомга 1-илова деб ҳисоблансин;


1-илованинг 1-бандидан "(кейинги ўринларда чет эл фуқаролари ва ФБШ деб аталади)" сўзлари чиқариб ташлансин;


қуйидаги мазмундаги 2-6-иловалар қўшилсин:






Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган

шахсларни Тошкент шаҳри ва Тошкент

вилоятида доимий ва вақтинча прописка

қилиш тартиби тўғрисидаги низомга

2-ИЛОВА





ТШИИБ МваФРБ бошлиғига



 

Сурат учун

жой


35х45

 



Ўзбекистон Республикасида қуйидаги

манзилда вақтинча яшовчи:







(фуқаролиги)




дан



(фамилияси, исми, отасининг исми)



тел:


АРИЗА-АНКЕТА


Менга Ўзбекистон Республикасида доимий яшашга рухсат беришингизни

сўрайман



(сабаби кўрсатилсин)

Ўзим ҳақимда қуйидагиларни маълум қиламан:


1. Туғилган куни, ойи ва йили __________________________________________


2. Туғилган жойи _____________________________________________________


3. Миллати ___________________________________________________________


4. Муқаддам бошқа давлат фуқароси бўлганмисиз? Қачон, қаерда ва қайси давлат фуқароси бўлгансиз, нима сабабдан уни йўқотгансиз, батафсил кўрсатинг ______________________________________________________________________________________

________________________________________________________________________________________________________________


5. Илгари қачон ва нима сабабдан Ўзбекистон Республикасига келгансиз (келиш ва кетиш санаси, виза рақами ва ким томонидан берилган) _________________________________________________________________________________________________


6. Никоҳда тураман, турмайман (кераксизи ўчирилсин)


7. Доимий яшашга рухсат олиш учун мен билан бирга келаётган фарзандларимнинг (16 ёшгача) фамилияси, исми, туғилган йили ва фуқаролиги:

а) _____________________________________________________________________________________________________________

б) _____________________________________________________________________________________________________________

в) _____________________________________________________________________________________________________________

г) _____________________________________________________________________________________________________________

д) _____________________________________________________________________________________________________________


а

б

в

г

д

8. Меҳнат фаолияти, шу жумладан, таълим ва ҳарбий хизмат:

Ой ва йили

Корхона, ташкилот ва

муассаса номи, лавозими

Корхона, ташкилот ва

корхона жойлашган манзил

кириш

кетиш






















































































































Изоҳ: Меҳнат фаолияти билан шуғулланаётган шахслар учун маълумотлар ариза берувчининг иш жойи бўйича мансабдор шахс имзоси билан тасдиқланади ва муҳр босилади.


9. Хорижда истиқомат қиладиган қариндошларим:

Фамилияси, исми,

отасининг исми

Қариндошлик даражаси

Туғилган йили ва фуқаролиги

Иш жойи ва

лавозими

Яшаш манзили

































































10. Ўзбекистон Республикасида истиқомат қиладиган қариндошларим (шу жумладан, эр, хотиннинг қариндошлари)

Фамилияси, исми,

отасининг исми

Қариндошлик

даражаси

Туғилган йили ва фуқаролиги

Иш жойи ва лавозими

Яшаш манзили





































































11. Қўшимча равишда қуйидагиларни маълум қиламан:

а) ______________________ йилда берилган _______________________________________________________________ амал қилиш муддати 20___ йил "___"_______гача

б) виза (келишдан мақсади) 20___йил "____" ________________________________ N


томонидан берилган

(ким ва қачон, берилиш асослари)


_____________________________________________________ амал қилиш муддати 20___ йил "___"_______гача


20___ йил "___"_______






(аризачи имзоси)


12. Ҳужжатларни солиштириб, аризани қабул қилдим:


20___ йил "___"_______






(ходимнинг лавозими, фамилияси, имзоси)


   

Қўшимча маълумотлар:






Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган

шахсларни Тошкент шаҳри ва Тошкент

вилоятида доимий ва вақтинча прописка

қилиш тартиби тўғрисидаги низомга

3-ИЛОВА





ТШИИБ МваФРБ бошлиғига



Сурат учун

жой


35х45

 










манзилда доимий яшовчи




(фуқаролиги /фуқаролиги бўлмаган шахс)




дан



(фамилияси, исми, отасининг исми)



тел:


АРИЗА-АНКЕТА


Менга қуйидаги манзил бўйича доимий пропискани расмийлаштириб беришингизни сўрайман __________________

___________________________________________________________________________________________________________________


Ўзим ҳақимда қуйидагиларни маълум қиламан:


1. Туғилган кун, ой ва йили __________________________________


2. Туғилган жойи ____________________________________________


3. Миллати _____________________________________________


4. Никоҳда тураман, турмайман (кераксизи ўчирилсин)


5. Доимий яшашга рухсат олиш учун мен билан бирга келаётган фарзандларимнинг (16 ёшгача) фамилияси, исми, туғилган йили ва фуқаролиги:

а) ________________________________________________________________________________________________________________

б) ________________________________________________________________________________________________________________

в) ________________________________________________________________________________________________________________

г) ________________________________________________________________________________________________________________

д) ________________________________________________________________________________________________________________

а

б

в

г

д

6. Меҳнат фаолияти, шу жумладан таълим ва ҳарбий хизмат:

Ой, йил

Муассаса, ташкилот, корхона

номи ва лавозими

Муассаса, ташкилот, корхона

жойлашган манзил

кириш

кетиш

































































































Изоҳ: Меҳнат фаолияти билан шуғулланаётган шахслар учун маълумотлар ариза берувчининг иш жойи бўйича мансабдор шахс имзоси билан тасдиқланади ва муҳр босилади.


7. Хорижда яшовчи қариндошларим:

Фамилияси, исми,

отасининг исми

Қариндошлик даражаси

Туғилган йили ва фуқаролиги

Иш жойи ва

лавозими

Яшаш манзили













































































8. Қўшимча равишда қуйидагиларни маълум қиламан:


яшаш гувоҳномаси серияси___________, рақами _______________________, _______________ томонидан ____________________ йилда берилган, муддати 20__ йил "____" _____________га қадар.


Анкетада кўрсатилган барча маълумотлар тўғри. Ўзим, оила аъзоларим ва яқин қариндошларим ҳақида нотўғри маълумотлар берилган тақдирда доимий прописка рад этилиши ҳақида огоҳлантирилдим.

20___ йил "___"_______






(ариза берувчининг имзоси)


9. Ҳужжатларни солиштириб, аризани қабул қилдим:

20___ йил "___"_______






(ходимнинг лавозими, фамилияси, имзоси)






Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган

шахсларни Тошкент шаҳри ва Тошкент

вилоятида доимий ва вақтинча прописка

қилиш тартиби тўғрисидаги низомга

4-ИЛОВА





(бошлиқнинг резолюцияси, имзо ва сана)








ТШИИБ МваФРБ бошлиғига


Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномасига эга

бўлган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган

шахсларни вақтинча прописка қилиш тўғрисида

АРИЗА


Фамилияси ________________________________ Исми _______________________________


Отасининг исми ________________________ Фуқаролиги ____________________________


Фуқаролиги бўлмаган шахс___________________


Туғилган санаси "_____" __________ Туғилган жойи ________________________________


Келган жойи



(минтақа номи)

Келишдан мақсади



(ўз уйига, қариндошлариникига, васийсига (ҳомийсига), ишга, ўқишга ёки бошқа сабаблар)

Қуйидаги манзил бўйича вақтинча прописка қилишни сўрайман: _____________ тумани, ___________ кўчаси, ___________ мавзе, __________ уй, ____ корпус, _______ квартира

Уй-жой майдони берилди

(мулкдор (ижарачи)нинг фамилияси, исми, отасининг исми, қариндошлик даражаси

ёки яшаш майдони берган ташкилот номи)

Айни бир вақтда қуйидаги қариндошларимни вақтинча прописка қилишни сўрайман:

Қариндошлик даражаси

Фамилия, исми, отасининг исми

Фуқаролиги

Туғилган жойи

ва санаси

Қаердан келди





















Ариза берувчининг имзоси ______________


20___ йил "___"_______





Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган

шахсларни Тошкент шаҳри ва Тошкент

вилоятида доимий ва вақтинча прописка

қилиш тартиби тўғрисидаги низомга

5-ИЛОВА


Миграция ва фуқароликни

расмийлаштириш

бош бошқармаси

Ўзбекистон Республикаси

Ички ишлар вазирлиги

      

Чет эл фуқароси (фуқаролиги бўлмаган шахс)ни

вақтинча прописка қилиш тўғрисида

ҚАЙД ВАРАҒИ



Фуқаролиги ______________________________

Рақами __________________________



Чет эл фуқароси (фуқаролиги бўлмаган шахс) __________________________________________

Туғилган санаси __________________



Ҳужжат ________ Берилган сана _____________

Амал қилиш муддати ______________

Серия N _____________________________




Вақтинча яшаш манзили


      Қўшимча маълумотлар

Кадастр N __________________________________


Келишдан мақсади ___________________




Қабул қилувчи томон _________________

_____________________________________ вилояти


Вақтинча прописка қилиш муддати ________ дан

_______ гача "__" ойга







________________________________ тумани (шаҳар)


Қаердан келди _______________________________







Манзил _______________________________________








Уй N __________ квартира N _____________________


Маълумотлар ________________________________






Қайд варағини берган орган _________________________

Вақтинча прописка тўғрисидаги қайд варағи унда кўрсатилган муддатгача

паспорт ёки унинг ўрнини босувчи ҳужжат кўрсатилганда ҳақиқийдир






Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган

шахсларни Тошкент шаҳри ва Тошкент

вилоятида доимий ва вақтинча прописка

қилиш тартиби тўғрисидаги низомга

6-ИЛОВА



(бошлиқнинг резолюцияси, имзо ва сана)





ТШИИБ МваФРБ бошлиғига


АРИЗА


______________________ Сиздан фуқарони вақтинча прописка қилиш ва вақтинча прописка муддатини узайтиришни сўрайди (кераксизи ўчирилсин):

1. Ф.И.О.



(чет эл фуқаросининг фамилияси, исми, отасининг исми кириллчада ёзилади)


(чет эл фуқароси фамилияси, исми, отасининг исми паспорт бўйича лотин ҳарфларида ёзилади)

2. Фарзандлари

(16 ёшгача бўлган фарзандларнинг фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган йили)

3. Фуқаролиги __________________________________ 4. Жинси _________________________________


5. Туғилган жойи ва санаси__________________________________________________________________


6. Миллий паспорти N ___________________________ 7. Виза тури ва рақами _____________________


8.Виза ким томонидан берилган ва унинг муддати______________________________________________


9. Ўзбекистонга келиш санаси (НЎП):_________________________________________________________


10.Иш жойи ва лавозими: ____________________________________________________________________


11. Яшаш манзили: __________________________________________________________________________


12. Уй-жой майдони берган шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми __________________________________________________

___________________________________________ ________________________________ уй. тел.__________________________________


13. Ҳужжатларни расмийлаштириш ва тақдим этишга масъул бўлган шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми _____________________________________________________________________________________________________________________


Паспорт серияси ___ N ______________________ хизмат телефони _________________________________




(Қабул қилувчи ташкилот раҳбарининг лавозими)


(фамилияси, исми отасининг исми, имзо)

М.Ў.


Изоҳ:

Юридик шахслар учун тақдимнома корхона бланкасида ёки тоза оқ қоғозда расмийлаштирилиб, юқори чап бурчакда қабул қилувчи ташкилотнинг ҳужжатнинг чиқиш рақами ва санаси кўрсатилган бурчакли штампи қўйилади.

Тақдимномага уй-жой майдони берган шахснинг розилик аризаси илова қилинади.".






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 22 октябрдаги

845-сон қарорига

4-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

ўз кучин йўқотган деб эътироф этилаётган

айрим қарорлари


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари ҳузуридаги махсус комиссиялар тўғрисидаги Намунавий низомни тасдиқлаш ҳақида" 1999 йил 16 апрелдаги 178-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 4-сон, 20-модда).


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзи қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниши лозим бўлган шахслар - Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тоифаларининг рўйхати тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида" 2012 йил 16 февралдаги 41-сон қарори)" 2012 йил 20 апрелдаги 116-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 4-сон, 28-модда) 1-илованинг 4-банди "б" кичик банди ва 6-банди.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 14 мартдаги ПҚ-2833-сон қарори)" 2017 йил 20 декабрдаги 1001-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 12-сон, 292-модда) илованинг 7-банди.


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг Давлат хавфсизлиги тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 14 мартдаги ПФ-5379-сон Фармони)" 2018 йил 29 майдаги 396-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2018 й., 5-сон, 126-модда) илованинг 16-банди.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 24 октябрь