ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Жисмоний тарбия ва спорт /

Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг 09.10.2018 й. 9-мҳ-сон "Ўзбекистон Республикасининг спорт терма жамоаларига номзодлар рўйхатларини шакллантиришнинг умумий принциплари ва мезонлари, ушбу рўйхатларни тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 25.10.2018 й. 2954-1-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

25.10.2018 й.

N 2954-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ВА СПОРТ

ВАЗИРИНИНГ

09.10.2018 й.

N 9-мҳ


БУЙРУҒИ




Ўзбекистон Республикасининг

спорт терма жамоаларига номзодлар рўйхатларини

шакллантиришнинг умумий принциплари ва мезонлари,

ушбу рўйхатларни тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги

низомга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 мартдаги ПФ-5368-сон "Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитасининг 2017 йил 26 октябрдаги 13-мҳ-сон қарори (рўйхат рақами 2954, 2017 йил 7 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 49-сон, 1221-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг спорт терма жамоаларига номзодлар рўйхатларини шакллантиришнинг умумий принциплари ва мезонлари, ушбу рўйхатларни тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Вазир                                                                                  Д. Набиев






Буйруққа

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикасининг

спорт терма жамоаларига номзодлар рўйхатларини

шакллантиришнинг умумий принциплари ва мезонлари,

ушбу рўйхатларни тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги

низомга киритилаётган ўзгартиришлар


1. 10-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"10. Рўйхат (3 та нусхада) спорт федерацияси (уюшмаси) раҳбари томонидан имзоланган тақдимномага илова қилган ҳолда ҳар йили 31 декабрга қадар Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигига (бундан буён матнда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги деб юритилади) тақдим этилади.".


2. 11, 12, 14-бандлардаги "Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси" деган сўзлар "Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


3. 13-банддаги "Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитасининг" ва "Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитасига" деган сўзлар тегишинча "Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг" ва "Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигига" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


4. 15-банддаги "Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитасига" деган сўзлар "Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигига" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


5. 16-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"16. Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Ўзбекистон Республикасининг спорт терма жамоаларига номзодлар рўйхатига ўзгартириш киритиш тўғрисидаги тақдимномани 30 кун ичида кўриб чиқади.".


6. 17-банддаги "Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитасининг" деган сўзлар "Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


7. Мазкур ўзгартиришлар Ўзбекистон Мудофаасига кўмаклашувчи "Ватанпарвар" ташкилоти Марказий Кенгаши билан келишилган.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 26 октябрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 29 октябрь, 43-сон, 851-модда










































Время: 0.1582
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск