Умная подшивка

2018 й. / СБХ 45 /

Божхона

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Минтақавий ҳамкорлик



ЯНГИ УФҚЛАР САРИ


Аввал хабар берганимиздек, октябрь ойида VIII йиллик Марказий Осиё савдо форуми илк бор Тошкентда бўлиб ўтди. "Савдо ва инвестицияларни ривожлантиришдаги янги уфқлар" деб номланган анжуман минтақа давлатларининг ўзаро ва халқаро савдо учун очиқлигини яна бир бор намойиш этди. Зеро, бу тамойил мамлакатимизда олиб борилаётган иқтисодий ўсиш суръатларини ошириш, қулай ишбилармонлик муҳитини яратиш, савдо ва туризмни ривожлантиришга қаратилган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларимизга айнан ҳамоҳанг келади.


Форум ташкилотчилари - АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) ва Ўзбекистон Ташқи савдо вазирлиги Ёшлар ижод саройида дунёнинг 27 мамлакатидан 1 100 дан ортиқ делегатни тўплади. Улар қаторида Марказий Осиё, Европа ва Америка Қўшма Штатлари, халқаро ташкилотларнинг давлат ва хусусий сектор вакиллари бор. Шуни қайд этиш керакки, форумда хорижий ҳукумат тузилмалари, бизнес-уюшмалар, дунёнинг йирик ишлаб чиқарувчилари, шунингдек, халқаро молия институти ва ташкилотлари, шу жумладан Жаҳон банки, Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти, ЕХТТ, Европа тикланиш ва тараққиёт банки, Халқаро ҳамкорлик бўйича Германия жамияти, Жаҳон савдо ташкилоти ва бошқа ташкилотларнинг вакиллари иштирок этди.

Анжуманни очар экан, USAIDнинг Марказий Осиё бўйича минтақавий директори Кристофер Эдвардс анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган мазкур форум бизнес доираларини 70 млн дан зиёд мижоз истиқомат қилаётган минтақа ривожланаётган бозорининг янги имкониятлари билан таништиришга хизмат қилишини таъкидлади.

- Ўзбекистон

...
Время: 0.0031
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск