ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш, кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш /Халқ таълими вазирлигининг 43-сон, Жисмония тарбия ва спорт вазирлигининг 13-мҳ-сон "Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги тасарруфидаги Спортнинг миллий кураш турига ихтисослаштирилган мактаб-интернатга ўқувчиларни танлаб олиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорни ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида"ги 28.09.2018 й. Қарори (АВ томонидан 31.10.2018 й. 2731-1-сон билан рўйхатга олинган)
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
31.10.2018 й.
N 2731-1
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИНИНГ 28.09.2018 й. N 43 |
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ВА СПОРТ ВАЗИРЛИГИНИНГ 28.09.2018 й. N 13-мҳ |
ҚАРОРИ
"Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги
тасарруфидаги Спортнинг миллий кураш турига
ихтисослаштирилган мактаб-интернатга ўқувчиларни
танлаб олиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш
ҳақида"ги қарорни ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 15 февралдаги ПФ-4956-сон "Маданият ва спорт соҳасида бошқарув тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳамда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Маданият ва спорт ишлари вазирлигининг 2015 йил 2 ноябрдаги 25-мҳ, 21-сон "Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги тасарруфидаги Спортнинг миллий кураш турига ихтисослаштирилган мактаб-интернатга ўқувчиларни танлаб олиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 2731, 2015 йил 23 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 47-сон, 600-модда) ўз кучини йўқотган деб топилсин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишилган.
3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Халқ таълими вазири
|
Ш. Шерматов |
Жисмоний тарбия ва спорт вазири |
Д. Набиев |
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2018 йил 1 ноябрь
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",
2018 йил 5 ноябрь, 44-сон, 870-модда