ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш, кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 23.10.2018 й. 858-сон "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг юридик техникумларида ўқишни ташкил қилиш чоралари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

23.10.2018 й.

N 858



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ ЮРИДИК

ТЕХНИКУМЛАРИДА ЎҚИШНИ ТАШКИЛ

ҚИЛИШ ЧОРАЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида" 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ-3666-сон қарори ижросини таъминлаш ҳамда давлат ва хўжалик бошқаруви органларида талаб юқори бўлган тор доирадаги ва ихтисосли мутахассисликлар бўйича юридик кадрлар тайёрлаш тизимини яратиш, шунингдек, касбий юридик таълим сифатини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида" 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ-3666-сон қарори билан:

Адлия вазирлиги тузилмасида ҳар бир ҳудудда биттадан - 14 та юридик техникум (кейинги ўринларда юридик техникумлар деб аталади) ташкил этилганлиги;

юридик техникумларнинг ўқув-методик жараёнини мувофиқлаштириш, уларга амалий ва ахборот-ресурс жиҳатидан кўмаклашиш Тошкент давлат юридик университети (кейинги ўринларда ТДЮУ деб аталади) томонидан, уларнинг фаолиятига раҳбарлик қилиш ва назоратни ташкил этиш ҳамда ташкилий-кадрлар базасини мустаҳкамлаш эса - ҳудудий адлия органлари томонидан амалга оширилиши маълумот учун қабул қилинсин.

3. Қуйидагилар юридик техникумларнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг талаб юқори бўлган тор доирадаги ва ихтисосли мутахассисликлар бўйича тизимли фикрлаш қобилияти, иш юритиш, замонавий ахборот-коммуникация технологияларини қўллашнинг амалий кўникмаларига эга бўлган ва хорижий тилларни биладиган касб-ҳунар таълими бўйича юридик кадрларни тайёрлаш;

таълим жараёнини ўқув жараёнига илғор таълим стандартларини жорий этишга йўналтирилган замонавий шакллар ва усуллар, инновацион педагогик технологиялар асосида ташкил этиш;

ўқув жараёнига тегишли мутахассислик ва касблар бўйича бой иш тажрибасига эга бўлган амалиётчи мутахассисларни кенг жалб этган ҳолда юридик таълим ва ҳуқуқни қўллаш амалиётининг ўзаро яқин ҳамкорлигини таъминлаш;

замонавий инновацион ўқув лойиҳаларини биргаликда амалга ошириш, шунингдек, ўқувчилар амалиётини ташкил этиш учун тегишли ҳудудлардаги давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, судлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, бошқа ташкилотлар, таълим ва илмий муассасалар билан ҳамкорликни ҳар томонлама ривожлантириш;

ўқувчилар учун мўлжалланган янги авлод дарсликлари, махсус ўқув-методик адабиётлар яратишда иштирок этиш;

ўқувчиларни маънавий-ахлоқий тарбиялаш самарадорлигини, уларнинг ҳуқуқий маданияти ва ҳуқуқий онгини ошириш, уларда ватанпарварлик, Ватан тақдири ва келажагига масъуллик ҳамда дахлдорлик туйғусини шакллантириш ва ривожлантириш чораларини амалга ошириш.


4. ТДЮУга қуйидаги вазифалар юклансин:


а) юридик техникумларда ўқув-методик жараённи мувофиқлаштиришнинг самарали механизмини яратиш бўйича:

"юриспруденция" йўналиши бўйича замонавий стандартларни ҳисобга олган ҳолда ўрта махсус профессионал таълим мутахассисликлари ва касблари бўйича малака талаблари, ўқув режалари ва фан дастурларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш, шунингдек, чет тиллари бўйича ўқув машғулотларини ўтказиш учун гуруҳларда ўқувчилар миқдорини белгилаш;

юридик техникумларни ўқув-методик жараённи ташкил этиш соҳасидаги янгиликлар ҳақида, шу жумладан, сайёр маслаҳатларни ўтказиш орқали доимий хабардор қилишни йўлга қўйиш;

таълим жараёнида ўқувчиларнинг мантиқий ва тизимли фикрлаш, ҳуқуқий ҳужжатларни тузиш амалий кўникмаларини ривожлантиришга йўналтирилган юридик фанларни ўқитишнинг замонавий шакл ва усулларини, педагогик, ахборот-коммуникация, инновацион технологияларни қўллаш;

ўқувчилар билимини нохолис баҳолаш эҳтимолини истисно қиладиган замонавий баҳолаш тизимини жорий этиш;

таълим мутахассисликлари ва касблари доирасида ўқувчилар амалиётини ташкил этиш ва ўташ механизмини такомиллаштириш;

юридик техникумлар учун мўлжалланган янги авлод дарсликлари, махсус ўқув-методик адабиётларни яратиш бўйича ишларни ташкил этиш;

б) юридик техникумлар ўқувчилари билим олиши ва маданияти даражасини оширишнинг доимий мониторинги олиб борилишини назарда тутадиган тизимни жорий этиш бўйича:

ўқувчиларнинг клублар, тўгараклар ва спорт секциялари шаклидаги ижтимоий тадбирларда иштирок этишини ташкил этиш ва ҳисобга олиш;

ўқувчиларнинг юридик техникумлар ахборот-ресурс марказларидан фойдаланишини рағбатлантириш;

юридик техникумлар фаолиятига раҳбарлик қилиш ва назоратни ташкил этиш бўйича ҳудудий адлия органларига доимий асосда амалий кўмаклашиш;

юридик техникумларда ўқув жараёнини ташкил этиш, уларнинг фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига таклифлар киритиш.

5. ТДЮУга ўқувчиларда ишга қабул қилишда талаб қилинадиган билим ва кўникмаларни шакллантириш учун юридик техникумларда умумий ўқув-методик сиёсатни ишлаб чиқиш бўйича ваколатли органлар, иш берувчилар ва фуқаролик жамияти институтлари вакилларидан иборат маслаҳат кенгашини тузиш ҳуқуқи берилсин.

7. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари юридик техникумларга ўқувчиларнинг амалиёт ўташини ташкил этишда ҳар томонлама кўмаклашсинлар.

8. Белгилансинки, юридик техникумларга ходимларни ишга қабул қилиш ва даврий аттестациядан ўтказиш адлия органлари ва муассасалари учун белгиланган тартибда амалга оширилади.

9. Юридик техникумларга 2 тадан навбатчи енгил автотранспорт воситасини сақлаш учун лимит ажратилсин.

10. Белгилансинки:

ТДЮУнинг юридик техникумлар ва ТДЮУ қошидаги академик лицейда ўқув-методик жараёнини мувофиқлаштириш бўйича фаолиятни ташкил этадиган таркибий бўлинмаси ходимларининг штатдаги чекланган сони Адлия вазирлиги томонидан тасдиқланадиган ТДЮУ намунавий штатлари билан аниқланади;

ТДЮУ мазкур таркибий бўлинмаси бошлиғининг лавозим маоши олий таълим муассасаси деканининг базавий лавозим маошига, унинг ўринбосари лавозим маоши - олий таълим муассасаси декани ўринбосари базавий лавозим маошига тенглаштирилади;

автотранспорт воситаларини сотиб олиш ва сақлаш билан боғлиқ харажатлар юридик техникумларнинг бюджетдан ташқари маблағлари, бюджетдан ташқари Адлия органлари ва муассасаларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳамда адлия органлари ва муассасаларининг бюджетдан ташқари бошқа маблағлари ҳисобига амалга оширилади;

Юридик техникумлар ва ТДЮУ ҳузуридаги академик лицей ўқув-методик жараёнини мувофиқлаштириш бўйича фаолиятни ташкил этадиган ТДЮУ таркибий бўлинмаси штат бирликларининг сони кўпайтирилиши билан ҳамда мазкур таркибий бўлинма бошлиғининг лавозим маоши олий таълим муассасаси деканининг базавий лавозим маошига, унинг ўринбосари лавозим маоши - олий таълим муассасаси декани ўринбосари базавий лавозим маошига тенглаштириш билан боғлиқ харажатлар ТДЮУ бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобига амалга оширилади.

11. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида юридик техникумларда кам таъминланган оилалар аъзолари бўлган ўқувчилар, "Меҳрибонлик уйи" ва Болалар шаҳарчасининг битирувчилари, I гуруҳ ногиронлиги бўлган, шу жумладан кўзи ожиз шахслар таълим олиши билан боғлиқ харажатлар учун зарур маблағларни назарда тутсин.

12. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига таълим хизматлари сифатини ошириш мақсадида юридик техникумларинг бошқарув, педагог, ўқув-ёрдамчи, техник ва хизмат кўрсатувчи ходимларига устама ҳақлари ва моддий рағбатлантиришнинг бошқа турлари миқдорларини юридик техникумларнинг тўлов-контрактдан келиб тушган маблағлари (шу жумладан, табақалаштирилган контракт) ҳисобидан ҳамда Адлия органлари ва муассасаларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари, адлия органлари ва муассасаларининг бюджетдан ташқари бошқа маблағлари ҳисобидан мустақил белгилаш ҳуқуқи берилсин.

Юридик техникумлар ходимларига ҳар ойлик устамаларни белгилаш мезонлари Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан ўрнатилади.

13. Белгилансинки, 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тузилмасига кирмаган коллежларда ва техникумларда "Юриспруденция", "Ҳуқуқшунослик", "Ижтимоий муҳофаза қилиш ҳуқуқшуноси" йўналишлари ва мутахассисликлари бўйича ўқувчиларни тайёрлаш тўхтатилади.

Белгилаб қўйилсинки, ушбу йўналишлар ва мутахассисликлар бўйича 2-3-босқич ўқувчилари ўқишни юқорида кўрсатилган таълим муассасаларида тамомлайди ва диплом олади.


14. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда улар қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


15. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 4-иловага мувофиқ айрим қарорларига қўшимчалар киритилсин.


16. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Р. Давлетов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                           А. Арипов





Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 23 октябрдаги

858-сон қарорига

4-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорлари киритилаётган

қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг давлат таълим стандартларини тасдиқлаш тўғрисида" 2017 йил 6 апрелдаги 187-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2017 й., 14-сон, 230-модда):


а) 2-иловада:


4-бобнинг 1-параграфига қуйидаги мазмундаги 16-1-банд қўшилсин:

"16-1. Ушбу параграф қоидалари Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг юридик коллежларига нисбатан татбиқ этилмайди";


18-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги юридик коллежларининг малака талаблари Тошкент давлат юридик университети томонидан ишлаб чиқилади ва тасдиқланади";


б) 3-илованинг 3-бандига қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги юридик коллежларининг ўқув дастурлари, давлат аттестацияси учун умумтаълим фанлари бўйича назорат-баҳолаш кўрсаткичлари Тошкент давлат юридик университети томонидан ишлаб чиқилади ва тасдиқланади".


2. Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 11 февралдаги 40-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 й., 2-сон, 11-модда) билан тасдиқланган Касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари томонидан корхоналар, муассасалар ва ташкилотларда ишлаб чиқариш амалиётини ўташ тартиби тўғрисидаги низомнинг 1-бандига қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг юридик коллежлари ўқувчиларига татбиқ этилмайди".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 25 октябрь











































Время: 0.0106
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск