ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик / Ёнғин хавфсизлиги. Ёнғинга қарши тадбирлар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 01.11.2018 й. 901-сон "Аҳоли хонадонларида иситиш тизими ва ёқилғи маҳсулотларидан фойдаланишда хавфсизлик талабларига риоя этилишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

01.11.2018 й.

N 901




АҲОЛИ ХОНАДОНЛАРИДА ИСИТИШ

ТИЗИМИ ВА ЁҚИЛҒИ МАҲСУЛОТЛАРИДАН

ФОЙДАЛАНИШДА ХАВФСИЗЛИК ТАЛАБЛАРИГА

РИОЯ ЭТИЛИШИНИ ТАЪМИНЛАШ ЧОРА-

ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Сўнгги йилларда республика қишлоқларида янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар ва шаҳарларда кўп квартирали уйларни қуриш дастурларини амалга ошириш натижасида аҳолининг турар жойга бўлган эҳтиёжи қондирилмоқда ва шу асосда фуқароларнинг фаровонлик даражаси янада ошириб борилмоқда.

"Обод қишлоқ" ҳамда "Обод маҳалла" дастурлари доирасида республика туманларидаги қишлоқларда аҳоли хонадонларини электр ва табиий газ таъминоти тизимлари янгиланиб, суюлтирилган газ ҳамда кўмир ёқилғиси билан узлуксиз таъминлаб бориш юзасидан тизимли ишлар олиб борилмоқда.

Шу билан бирга, ҳудудлардаги кўп қаватли уйлар, якка тартибдаги уй-жойларни куз-қиш мавсумига сифатли тайёрлаш ҳамда хонадонларни иситишда табиий ва суюлтирилган газ, қаттиқ ёқилғидан фойдаланишда хавфсизликни таъминлаш қоидаларига риоя этмаслик ҳолатлари учраб турибди.

Оқибатда аҳоли хонадонларида ёнғин келиб чиқиши ёки ис газидан заҳарланиш ҳолатлари рўй бериб, инсонларнинг ҳаёти ва саломатлигига жиддий зарар етказилмоқда. Кўпинча ўлим билан тугайдиган ҳамда моддий зарар билан якунланадиган бахтсиз ҳодисаларга сабаб бўлмоқда.

Ис газидан заҳарланиш ва ҳаво-газ аралашмаси чақнаши билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар таҳлили шуни кўрсатмоқдаки, уларнинг аксарият қисми табиий газ ва муқобил ёқилғи турларидан ҳамда иситиш печларидан фойдаланишда техник ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя этилмаганлиги, табиий газ тармоғига нотўғри уланиш, иситиш мақсадида мавжуд газ плиталарини ёқиб қўйиш ва хонадонлар ичида очиқ оловдан фойдаланиш ҳамда дудбуронларнинг носозлиги оқибатида келиб чиқмоқда.

Аҳоли хонадонларини иситиш, аҳолининг маиший эҳтиёжлари учун табиий ва суюлтирилган газ, кўмир ёқилғисидан фойдаланишда бахтсиз ҳодисалар келиб чиқишининг олдини олиш ҳамда хавфсиз фойдаланиш қоидаларини аҳолига кенг миқёсда тушунтириш ва тарғибот ишларини олиб бориш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Аҳоли хонадонларида иситиш тизими ва ёқилғи маҳсулотларидан фойдаланишда хавфсизлик талабларига риоя этилишини ўрганиш ва бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олишга доир таклифлар тайёрлаш бўйича 1-иловага мувофиқ Республика комиссияси ташкил этилсин.


2. Қуйидагилар Республика комиссиясининг (А.Ж. Раматов) асосий вазифалари этиб белгилансин:

турар жойлардаги иситиш тизимлари, газ плиталари ва ёндиргичларидан хавфсиз фойдаланиш қоидаларига риоя этилиши ҳолатини тизимли ўрганиш ҳамда мавжуд муаммо ва носозликларнинг бартараф этилишини таъминлаш;

турар жойлардаги газ плиталари, иситиш қозонлари, дудбуронлар ва вентиляция тизимини техник тафтишдан ўтказиш ва профилактика хизматлари кўрсатишни тизимли ташкил этиш;

газ плиталари ва ёндиргичлари, иситиш қозонлари ва печларининг стандарт ва техник хавфсизлик талабларига жавоб беришини ўрганиш;

қурилиши тугалланган турар жойларни фойдаланишга топширишда уларнинг газ ва электр таъминоти, иситиш ва вентиляция тизимлари шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари ҳамда ёнғин хавфсизлиги талабларига тўлиқ жавоб беришига алоҳида эътибор қаратилишини таъминлаш;

хавфсиз ва энергия тежамкор иситиш қозонлари ва печларини саноат миқёсида ишлаб чиқаришни ташкил этиш бўйича таклифлар тайёрлаш;

оммавий ахборот воситалари орқали маиший эҳтиёжлар учун газ плиталари, иситиш қозонлари ва печларидан тўғри ва хавфсиз фойдаланиш бўйича махсус телекўрсатувлар, радиоэшиттиришлар ва давра суҳбатлари уюштириш;

маҳалла фуқаролар йиғинлари фаоллари иштирокида ис газидан заҳарланиш ҳамда ҳаво-газ аралашмаси чақнаши каби нохуш ҳолатларнинг олдини олиш бўйича аҳоли орасида кенг қамровли тарғибот ва ташвиқот ишларини олиб бориш.


3. Аҳоли турар жойларидаги иситиш қозонлари ва печларидан хавфсиз фойдаланиш қоидаларига риоя этилиши ҳолатини тизимли ўрганиш ҳамда мавжуд муаммо ва носозликларнинг бартараф этилишини таъминлаш бўйича 2-иловага мувофиқ ҳудудий комиссиялар ташкил этилсин.

Республика комиссиясининг функциялари, ўрганиш натижалари бўйича далолатномаларни расмийлаштирган ҳолда, ҳудудий комиссиялар томонидан амалга оширилиши белгилаб қўйилсин.


4. "Ўзтрансгаз" АЖ, Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги "Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекцияси, "Ўздавнефтгазинспекция" давлат инспекцияси, Ички ишлар вазирлиги билан биргаликда аҳоли хонадонларининг ички газ тармоқлари ҳамда газда ишловчи қурилма ва ускуналарининг қуйидаги муддатларда техник тафтишдан ўтказилишини ва уларга профилактика хизмати кўрсатилишини таъминласинлар:

кўп квартирали уйлардаги газ плиталари (бошқа газ приборлари мавжуд бўлмаганда) - икки йилда бир марта;

турар жойлардаги газ плиталари, иситиш, сув иситиш приборлари - бир йилда бир марта, профилактик хизмат кўрсатиш - ҳар йилги иситиш мавсуми бошланишидан аввал;

турар жойлардаги дудбуронлар ва вентиляция каналларини - ҳар йилги иситиш мавсумидан олдин текшириб, уларнинг созлигини тегишли далолатномалар билан қайд этиш.


5. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси қўлбола ясалган ностандарт иситиш мосламаларини ишлаб чиқариш ҳамда уларнинг бозорлар ва турли савдо шохобчаларида сотилишининг олдини олиш бўйича қатъий чоралар кўрсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда ҳар йили кўп квартирали уй-жой фондини куз-қиш мавсумига тайёрлаш дастурларини шакллантиришда кўп квартирали уйлардаги дудбуронлар ва вентиляция тизимини тозалаш ва таъмирлаш ишларини назарда тутсин.


7. "Ўздавнефтгазинспекция" давлат инспекцияси, "Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекцияси, Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Қурилиш вазирлиги иситиш тизими ва табиий ва суюлтирилган газдан ҳамда қаттиқ ёқилғидан фойдаланишда хавфсизликни таъминлаш бўйича норматив-ҳуқуқий ва техник ҳужжатларни, шунингдек, шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларини бир ой муддатда хатловдан ўтказиб, уларни такомиллаштириш бўйича таклифлар киритсин.


8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари - "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ бошқаруви раиси А.Ж. Раматов, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.С. Султанов ва Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                  А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 1 ноябрдаги

901-сон қарорига

1-ИЛОВА



Аҳоли хонадонларида иситиш тизими ва ёқилғи

маҳсулотларидан фойдаланишда хавфсизлик талабларига

риоя этилишини ўрганиш ва бахтсиз ҳодисаларнинг

олдини олишга доир таклифлар тайёрлаш бўйича

Республика комиссияси

ТАРКИБИ

   

1.

А.Ж. Раматов

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари, Республика комиссияси раҳбари

2.

Ж.Т. Мирзамаҳмудов

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ёқилғи-энергетика ва кимё соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари - энергетика вазири, Республика комиссияси раҳбарининг ўринбосари

3.

С.С. Саидкаримов

-

Бош прокурор ўринбосари, Республика комиссияси раҳбарининг ўринбосари (келишув асосида)

4.

Ш.А. Турсунов

-

"Ўзтрансгаз" АЖ бошқаруви раиси

5.

Д.А. Назармухамедов

-

Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари

6.

А.Х. Қўлдошев

-

Фавқулодда вазиятлар вазирининг биринчи ўринбосари

7.

Н.Т. Назиров

-

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирининг ўринбосари

8.

Б.И. Закиров

-

Қурилиш вазирининг биринчи ўринбосари

9.

Н.Т. Агзамов

-

"Ўздавнефтгазинспекция" ДИ бошлиғи

10.

Б.В. Гулямов

-

"Саноатгеоконтехназорат" ДИ бошлиғи

11.

Лавозими бўйича

-

Вазирлар Маҳкамасининг Ҳудудларни комплекс ривожлантириш, коммуникациялар, қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги масалалари котибияти мудирининг ўринбосари

12.

Лавозими бўйича

-

Вазирлар Маҳкамасининг Ҳудудларни комплекс ривожлантириш, коммуникациялар, қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги масалалари котибияти бош мутахассиси, Республика комиссияси котиби





Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 1 ноябрдаги

901-сон қарорига

2-ИЛОВА



Аҳоли турар жойларидаги иситиш қозонлари ва

печларидан хавфсиз фойдаланиш қоидаларига риоя

этилиши ҳолатини тизимли ўрганиш ҳамда мавжуд

муаммо ва носозликларнинг бартараф этилишини

таъминлаш бўйича ҳудудий комиссияларнинг

НАМУНАВИЙ ТАРКИБИ

1. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари, ҳудудий комиссия раҳбари


2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри прокурорларининг ўринбосарлари, ҳудудий комиссия раҳбарининг ўринбосари


3. "Ўзтрансгаз" АЖ вилоят газ таъминоти филиали бошлиғи, ҳудудий комиссия раҳбарининг ўринбосари


4. Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг ҳудудий бошқармаси бошлиғи


5. Вилоят ички ишлар бошқармаси ёнғин хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи


6. "Ўздавнефтгазинспекция" ДИнинг ҳудудий бўлинмаси бош технологи


7. "Саноатгеоконтехназорат" ДИ ҳудудий бўлинмаси бошлиғи


8. Қурилиш вазирлиги ҳудудий бўлинмалари раҳбарлари


9. Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг ҳудудий бошқармалари раҳбарлари


10. "Маҳалла" хайрия жамоат фонди ҳудудий бўлинмалари раҳбарлари



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 2 ноябрь
















































Время: 0.0038
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск