язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Таълим. Фан. Маданият/ Таълим/ Таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш, кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш/ Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг 28.09.2018 й. 14-мҳ-сон "Спортнинг миллий кураш турига ихтисослаштирилган мактаб-интернатга ўқувчиларни танлаб олиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 31.10.2018 й. 3084-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

31.10.2018 й.

N 3084




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ВА СПОРТ

ВАЗИРИНИНГ

28.09.2018 й.

N 14-мҳ


БУЙРУҒИ




Спортнинг миллий кураш турига ихтисослаштирилган

мактаб-интернатга ўқувчиларни танлаб олиш тартиби

тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 15 февралдаги ПФ-4956-сон "Маданият ва спорт соҳасида бошқарув тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 3 мартдаги 41-сон "Сурхондарё вилоятида спортнинг миллий кураш турини янада ривожлантириш тўғрисида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Спортнинг миллий кураш турига ихтисослаштирилган мактаб-интернатга ўқувчиларни танлаб олиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Вазир                                                                       Д. Набиев



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 1 ноябрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 5 ноябрь, 44-сон, 871-модда