ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Пул ва бюджет тизими. Бюджетдан ташқари фондлар / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Бюджет тизими /

Молия вазирининг 08.10.2018 й. 130-сон "Бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг харажатлар сметаси ва штат жадвалларини тузиш, тасдиқлаш ва рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 08.11.2018 й. 2634-2-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

08.11.2018 й.

N 2634-2




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

08.10.2018 й.

N 130


БУЙРУҒИ



Бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари

олувчиларнинг   харажатлар   сметаси    ва штат

жадвалларини  тузиш,   тасдиқлаш ва   рўйхатдан

ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш

ва қўшимчалар киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 мартдаги ПҚ-2847-сон "Молия органлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ва 2017 йил 21 августдаги ПҚ-3231-сон "Таълим ва тиббиёт муассасаларини молиялаштириш механизмини ҳамда давлат молиявий назорати тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида"ги қарорларига мувофиқ, БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2014 йил 14 ноябрдаги 74-сон буйруғи (рўйхат рақами 2634, 2014 йил 15 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 51-сон, 612-модда) билан тасдиқланган Бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг харажатлар сметаси ва штат жадвалларини тузиш, тасдиқлаш ва рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Вазир                                                       Д. Кучкаров






Буйруққа

ИЛОВА



Бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари

олувчиларнинг  харажатлар сметаси ва  штат

жадвалларини тузиш, тасдиқлаш ва рўйхатдан

ўтказиш    тартиби    тўғрисидаги    низомга

киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Муқаддима "тақсимловчиларнинг" деган сўздан кейин "ва марказлаштирилган молия-бухгалтерия хизматларининг" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


2. 3-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Умумтаълим мактаблари, мактабгача таълим муассасалари ва тиббиёт муассасаларининг харажатлар сметалари, даромадлар ва харажатлар сметалари ҳамда штат жадваллари марказлаштирилган молия-бухгалтерия хизматлари томонидан тузилади, рўйхатга олинади, шунингдек тегишли жамланма сметаларига ва штат жадвалларига умумлаштирилади.".


3. 7-бандда:

биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"7. Харажатлар сметаси, даромадлар ва харажатлар сметаси, вақтинчалик харажатлар сметалари, жамланма харажатлар сметаси, жамланма даромадлар ва харажатлар сметаси, жамланма вақтинчалик харажатлар сметалари, шунингдек штат жадваллари ва жамланма штат жадваллари сўмда тузилади.";

иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин.


4. Қуйидаги мазмундаги 7-1-банд билан тўлдирилсин:

"7-1. "UzASBO" дастурий мажмуасига (бундан буён матнда дастурий мажмуа деб юритилади) уланган бюджет ташкилотлари, бюджет маблағлари олувчилар, бюджет маблағларини тақсимловчиларнинг ва марказлаштирилган молия-бухгалтерия хизматлари харажатлар сметаси, даромадлар ва харажатлар сметаси, вақтинчалик харажатлар сметалари, штат жадваллари, жамланма харажатлар сметаси, жамланма даромадлар ва харажатлар сметаси, жамланма вақтинчалик харажатлар сметалари ва жамланма штат жадвалларини кўриб чиқиш ва рўйхатдан ўтказиш учун дастурий мажмуа орқали Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ахборот тизимига (бундан буён матнда ахборот тизими деб юритилади) жўнатади. Харажатлар сметаси, даромадлар ва харажатлар сметаси, вақтинчалик харажатлар сметалари, штат жадваллари, жамланма харажатлар сметаси, жамланма даромадлар ва харажатлар сметаси, жамланма вақтинчалик харажатлар сметалари ва жамланма штат жадваллари раҳбарнинг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланади ва ҳар бирига хос "QR" кодлар қўйилиб, ахборот тизимида рўйхатга олинади.".


5. 8-банднинг иккинчи хатбошиси "харажатлар сметаларига" деган сўзлардан кейин ", шунингдек марказлаштирилган молия-бухгалтерия хизматларининг жамланма харажатлар сметаларига" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


6. 9-бандда:

биринчи хатбоши "бюджет ташкилотлари" деган сўзлардан кейин ", марказлаштирилган молия-бухгалтерия хизматлари" деган сўзлар билан тўлдирилсин;

иккинчи хатбоши "Бюджет ташкилотлари" деган сўзлардан кейин ", марказлаштирилган молия-бухгалтерия хизматлари" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


7. 12-банднинг ўн учинчи хатбошиси "кўрсатиладиган хизматга" деган сўзлардан кейин "ўтган ҳисобот давридаги ҳақиқий харажатдан келиб чиқиб ёки" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


8. 20-банднинг биринчи хатбоши "маблағлари олувчиларнинг харажатлар сметаси" деган сўзлардан кейин ", шунингдек марказлаштирилган молия-бухгалтерия хизматларининг жамланма харажатлар сметаси" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


9. Қуйидаги мазмундаги 22-1-банд билан тўлдирилсин:

"22-1. Марказлаштирилган молия-бухгалтерия хизматлари бўйсунувидаги бюджет ташкилотларининг жамланма харажатлар сметасини, жамланма даромадлар ва харажатлар сметасини мазкур Низом 46-бандининг иккинчи хатбошисига мувофиқ тартибда тузади.".


10. 24-банднинг биринчи хатбошиси "штат жадвалида" деган сўзлардан кейин "ва марказлаштирилган молия-бухгалтерия хизматининг жамланма штат жадвалида" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


11. Қуйидаги мазмундаги 24-1-банд билан тўлдирилсин:

"24-1. Марказлаштирилган молия-бухгалтерия хизматлари бўйсунувидаги бюджет ташкилотларининг жамланма штат жадвалини мазкур Низом 46-бандининг учинчи хатбошисига мувофиқ тартибда тузади.".


12. 25-банд "штат жадвалини" деган сўзлардан кейин "ва марказлаштирилган молия-бухгалтерия хизматининг жамланма штат жадвалини" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


13. 26-бандда:

биринчи хатбоши "вақтинчалик харажатлар сметаларини" деган сўзлардан кейин ", шунингдек марказлаштирилган молия-бухгалтерия хизматлари томонидан жамланма вақтинчалик харажатлар сметаларини" деган сўзлар билан тўлдирилсин;

иккинчи хатбоши "вақтинчалик харажатлар сметалари" деган сўзлардан кейин ", шунингдек марказлаштирилган молия-бухгалтерия хизматларининг жамланма вақтинчалик харажатлар сметалари" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


14. 30-бандда:

бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"бюджет ташкилотларига ундириладиган ота-оналар тўловлари ҳисобидан шакллантириладиган бюджетдан ташқари маблағлар, шу жумладан ўқувчилар ва тарбияланувчилар давлат мактабгача таълим муассасаларида, умумтаълим мактабларининг куни узайтирилган гуруҳларида, мактаб-интернатларда, олимпия захиралари коллежлари ва бошқа таълим муассасаларида тарбияланаётганлиги учун, ўқувчилар болалар мусиқа ва санъат мактаблари ҳамда мактабдан ташқари таълим муассасаларида таълим олганлиги учун, олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида таълим олганлик учун, стационар даволаш-профилактика муассасаларида даволанаётганлар таркиби овқатланиши учун ҳамда қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа турдаги тўловлар.";

олтинчи хатбошидаги "тарбияланувчиларни сақлаб турилганлиги учун ундириладиган тўловлар" деган сўзлар "тарбияланувчилар учун ундириладиган ота-оналар тўловлари" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


15. 49-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Мазкур банднинг биринчи хатбошисида кўрсатилган ҳужжатлардан ташқари таркибида ички аудит ва молиявий назорат хизматлари мавжуд бўлган бюджет маблағларини тақсимловчилар ички аудит ва молиявий назорат хизматларининг хулосаларини тақдим этади.".


16. 6-бобнинг номи "тақсимловчиларнинг" деган сўздан кейин "ва марказлаштирилган молия-бухгалтерия хизматларининг" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


17. 50-банднинг биринчи хатбошиси "тақсимловчиларнинг" деган сўздан кейин "ва марказлаштирилган молия-бухгалтерия хизматларининг" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


18. 51-банднинг тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"шаҳар ва туман бюджетларидан молиялаштириладиган бюджет ташкилотлари, марказлаштирилган молия-бухгалтерия хизматлари ҳамда бюджет маблағлари олувчиларнинг (жамланма) харажатлар сметаси, даромадлар ва харажатлар сметаси, (жамланма) вақтинчалик харажатлар сметаси, штат жадваллари - тегишли туманлар ва шаҳарлар ҳокимликларининг молия бўлимлари томонидан амалга оширилади.".


19. 6-бобнинг 2-параграфининг номи "тақсимловчиларнинг" деган сўздан кейин "ва марказлаштирилган молия-бухгалтерия хизматларининг" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


20. Қуйидаги мазмундаги 54-1-банд билан тўлдирилсин:

"54-1. Марказлаштирилган молия-бухгалтерия хизматлари томонидан, жамланма харажатлар сметаси, жамланма даромадлар ва харажатлар сметаси ва жамланма штат жадваллари рўйхатдан ўтказилгандан сўнг мазкур сметалар бўйича молиялаштириладиган бўйсунувдаги ташкилотларга 10 иш куни ичида қуйидаги маълумотлар тақдим этилади:

штат жадваллари ва мазкур ташкилот ходимлари иш ҳақи ставкалари;

ишлаб чиқариш кўрсаткичлари (ўқувчилар, синфлар, болалар, койкалар, койка-кун, бола-кунлари ва бошқалар сони), бепул ёки имтиёзли озиқ-овқат олувчи ўқувчилар сони, биринчи синф ўқувчиларининг сони, бепул қишки кийим ва пойафзал ажратиладиган, аҳолини кам таъминланган қатламидан бошланғич синфларда ўқувчилари сони ва бошқа тармоқ кўрсаткичлари;

бюджет ажратилган маблағлар доирасида сотиб олишга мўлжалланган жиҳозлар ва асбоб-ускуналар рўйхати;

жорий ва капитал таъмирлаш бўйича асосий ишлар рўйхати.

Маълумотлар тегишли молия органлари томонидан тасдиқланган шаклларда тақдим этилади.".


21. 60-банд ва 90-банднинг учинчи хатбошиси "тақсимловчиларнинг" деган сўздан кейин "ва марказлаштирилган молия-бухгалтерия хизматларининг" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


22. 64-банднинг биринчи хатбошиси "Бюджет ташкилотлари" деган сўзлардан кейин ", марказлаштирилган молия-бухгалтерия хизматлари" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


23. 65-бандда:

биринчи ва иккинчи хатбошилари "Бюджет ташкилотлари" деган сўзлардан кейин ", марказлаштирилган молия-бухгалтерия хизматлари" деган сўзлар билан тўлдирилсин;

учинчи хатбоши чиқариб ташлансин.


24. 69-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"69. Дастурий мажмуага уланмаган бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг ахборот тизимига белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган харажатлар сметаси, даромадлар ва харажатлар сметаси, вақтинчалик харажатлар сметаси кўрсаткичларини киритиш:".


25. 7-бобнинг номи "тақсимловчининг" деган сўздан кейин "ва марказлаштирилган молия-бухгалтерия хизматларининг" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


26. 71-банднинг иккинчи хатбошиси "бюджет маблағларини тақсимловчилар" деган сўзлардан кейин "ва марказлаштирилган молия-бухгалтерия хизматлари" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


27. 72-бандда:

биринчи хатбоши "бюджет ташкилотлари" деган сўзлардан кейин ", марказлаштирилган молия-бухгалтерия хизматлари" деган сўзлар билан тўлдирилсин;

учинчи хатбоши "бюджет ташкилоти" деган сўзлардан кейин ", марказлаштирилган молия-бухгалтерия хизматлари" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


28. 73-бандда:

биринчи хатбоши "бюджет ташкилоти" деган сўзлардан кейин ", марказлаштирилган молия-бухгалтерия хизматлари" деган сўзлар билан тўлдирилсин;

учинчи хатбоши "бюджет маблағларини тақсимловчилар" деган сўзлардан кейин "ҳамда марказлаштирилган молия-бухгалтерия хизматлари" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


29. 75-бандда:

биринчи хатбошидан "йилда кўпи билан 4 марта киритилади ва" деган сўзлар чиқариб ташлансин.

бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"туманлар ва шаҳарлар бюджетларидан молиялаштириладиган бюджет ташкилотлари, марказлаштирилган молия-бухгалтерия хизматлари ва бюджет маблағлари олувчилар бўйича - туманлар ва шаҳарлар ҳокимликларининг молия бўлимлари томонидан рўйхатдан ўтказилади. Бунда марказлаштирилган молия-бухгалтерия хизматлари бўйсинувидаги бюджет ташкилотлари кесимида ва уларнинг раҳбарлари билан келишган ҳолда ўзгартиришларнинг жамланма сўровини ишлаб чиқади ва тақдим этади.";

олтинчи хатбоши чиқариб ташлансин.


30. 76-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"76. Дастурий мажмуага уланмаган бюджет ташкилотларининг белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган харажатлар сметасидаги ўзгартиришлар ахборот тизимига тегишли молия органлари томонидан киритилади.";

қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:

"Дастурий мажмуага уланган бюджет ташкилотларининг рўйхатдан ўтказилган харажатлар сметасидаги ўзгартиришлар улар томонидан ахборот тизимига дастурий мажмуа орқали жўнатилади.

Харажатлар сметасининг IV гуруҳ харажатлари (дори воситалари ва озиқ-овқат маҳсулотларига харажатлардан ташқари) бўйича ўзгартиришлар, харажатлар иқтисодий таснифи кичик модда ва элементлари доирасида киритилиши мумкин. Ушбу ўзгартиришлар бюджет ташкилотлари ва марказлаштирилган молия-бухгалтерия хизматлари (уларнинг бўйсунувидаги бюджет ташкилотлари бўйича) томонидан киритилади.".


31. 77-банддан "Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг" деган сўзлар чиқариб ташлансин.


32. 86-банд "тақсимловчининг" деган сўздан кейин "ва марказлаштирилган молия-бухгалтерия хизматларининг" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


33. 89-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"89. Бюджет ташкилотлари, марказлаштирилган молия-бухгалтерия хизматлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг (жамланма) смета ижроси бевосита мазкур ташкилот раҳбарлари томонидан амалга оширилади. Бюджет маблағларидан тасдиқланмаган харажатлар сметаси, бюджет ташкилотлари, марказлаштирилган молия-бухгалтерия хизматлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг (жамланма) харажатлар сметасида назарда тутилмаган тадбирлар, шунингдек даромадлар ва харажатлар сметаси бўйича сметада ёки жамланма харажатлар сметаси ва алоҳида харажатлар сметасида тасдиқлангандан ортиқ суммаларда харажат қилиш тақиқланади.".


34. 7-илованинг номи "Бюджет ташкилотлари" деган сўзлардан кейин ", марказлаштирилган молия-бухгалтерия хизматлари" деган сўзлар билан тўлдирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 9 ноябрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 12 ноябрь, 45-сон, 885-модда







































Время: 0.2082
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск