Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Хўжалик юритувчи субъектлар фаолияти устидан давлат назорати /

Назорат қилувчи органлар мансабдор шахсларини тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текшириш ҳуқуқини бериш юзасидан аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 07.11.2018 й. 920-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 7 ноябрдаги

920-сон қарорига

ИЛОВА



Назорат қилувчи органлар мансабдор шахсларини

тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текшириш

ҳуқуқини бериш юзасидан аттестациядан

ўтказиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом назорат қилувчи органлар мансабдор шахсларини тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текшириш ҳуқуқини бериш юзасидан аттестациядан (кейинги ўринларда аттестация деб аталади) ўтказиш тартибини белгилайди.


2. Аттестация назорат қилувчи органларнинг тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текширувчи мансабдор шахсларининг (кейинги ўринларда ходимлар деб аталади) малакаси ва профессионаллик даражасини баҳолаш, шунингдек, уларнинг назорат органи фаолиятига ҳамда тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текширишга тааллуқли қонун ҳужжатлари талабларига риоя этилиши учун масъулиятини ошириш мақсадида ўтказилади.


3. Қонунийлик, мажбурийлик, ошкоралик, холислик ва коллегиаллик аттестацияни ўтказишнинг асосий тамойиллари ҳисобланади.


4. Аттестациядан ўтиши керак бўлган ходимлар сони, шунингдек, уларга қўйиладиган касбий талаблар қонун ҳужжатлари билан назорат қилувчи органга юкланган вазифалар ва функцияларнинг йўналишлари ва хусусиятларидан келиб чиқиб ҳар бир назорат қилувчи орган томонидан белгиланган тартибда аниқланади.


5. Ходимлар аттестациядан назорат қилувчи орган томонидан уч йилда камида бир марта ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схема бўйича ўтказилади.


6. Қуйидагилар аттестациянинг асосий вазифалари ҳисобланади:

юқори малакага, ташаббускорликка, жавобгарликка эга ходимлар тоифасини аниқлаш;

ходимларнинг касб тайёргарлигини, қайта тайёрлаш ёки малакасини ошириш зарурлигини аниқлаш;

тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текширишни ташкил қилишни такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш;

тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текшириш жараёнида коррупция ҳолатларини бартараф этиш ва қонунийликни таъминлаш.

Аттестация комиссияси аттестация сифатли ва холисона ўтказилиши учун жавоб беради.



2-БОБ. АТТЕСТАЦИЯ КОМИССИЯСИ ВА

УНИНГ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


7. Аттестация назорат қилувчи орган раҳбарининг буйруғи асосида ташкил этиладиган, камида беш кишидан иборат бўлган аттестация комиссияси томонидан ўтказилади. Аттестация комиссияси раис, котиб ва комиссия аъзоларидан ташкил топади. Бунда назорат қилувчи орган раҳбари бир вақтнинг ўзида аттестация комиссиясининг раиси ҳисобланади. Комиссия таркиби тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текширишни амалга ошириш мажбуриятига кирмайдиган шахслардан шакллантирилади.

Назорат қилувчи орган раҳбарининг буйруғи билан унинг ҳудудий бўлинмаларида ҳудудий ёки ҳудудлараро аттестация комиссиялари ташкил этилиши мумкин. Бунда назорат қилувчи органнинг ҳудудий бўлинмаси бошлиғи ҳудудий ёки ҳудудлараро аттестация комиссиялари раиси ҳисобланади.


8. Аттестация комиссияси таркибига мажбурий таритибда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девони ходими, Савдо-саноат палатаси ва тадбиркорлик субъектлари вакиллари киритилиши шарт.

9. Аттестация комиссияси ўз фаолиятини доимий равишда амалга оширади, унинг фаолиятини ташкил этиш аттестация комиссиясининг ишчи органи томонидан таъминланади.

Назорат қилувчи органнинг кадрлар билан ишловчи таркибий бўлинмаси ишчи орган функциясини бажаради ва унинг вакили аттестация комиссиясининг котиби ҳисобланади.

Ишчи орган қуйидаги функцияларни бажаради:

Назорат қилувчи органнинг тегишли тузилмаси билан биргаликда аттестацияни ўтказиш учун зарур ҳужжатларни тайёрлайди;

аттестацияни ўтказиш учун ходимлар рўйхатини тузади ва уни аттестация комиссиясига тақдим этади;

аттестацияни ўтказиш учун саволлар рўйхатини тайёрлайди;

аттестация ўтадиган сана ва жой тўғрисида ходимларга хабар қилади;

манфаатдор ташкилотлар билан ҳамкорликни таъминлайди;

ушбу Низомга мувофиқ аттестация комиссияси иши ҳамда унинг қарорлари ижроси билан боғлиқ бошқа масалаларни ҳал этади.


10. Аттестация комиссияси аттестацияни ўтказишда:

аттестациядан ўтаётган ходим ҳақида қисқача ахборотни эшитади;

аттестациядан ўтаётган ходимга саволлар беради;

аттестация якунлари бўйича очиқ овоз беришни ўтказади;

аттестациядан ўтаётган ходим фаолиятини яхшилаш бўйича тавсиялар беради;

тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текшириш ҳуқуқини бериш тўғрисида қарор қабул қилади;

аттестация ўтказиш натижалари, шунингдек, юридик ва жисмоний шахсларнинг мурожаатлари асосида ходимга аввал берилган тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текшириш ҳуқуқини тасдиқловчи махсус гувоҳномани бекор қилиш билан боғлиқ масалаларни кўриб чиқади;

аттестацияни ўтказишга тегишли бошқа вазифаларни ҳал этади.



3-БОБ. АТТЕСТАЦИЯНИ ЎТКАЗИШ


11. Назорат қилувчи орган раҳбари аттестациядан ўтиши керак бўлган ходимлар рўйхатини тасдиқлаган ҳолда аттестациядан ўтказиш ҳақида буйруқ чиқаради.


12. Аттестациядан ўтиши керак бўлган ходимлар рўйхатига тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текшириш ҳуқуқига эга бўлган ходимлар (махсус гувоҳноманинг амал қилиш муддати тугаган ёки шу ой мобайнида тугайдиган ходимлар) ва бундай ҳуқуқни олишга тавсия қилинган ходимлар киритилади. Ушбу рўйхатга олдин тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текшириш ҳуқуқини олган, бироқ тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текшириш билан боғлиқ бўлмаган лавозимга тайинланган ходимлар, шунингдек, тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текшириш соҳасида қонунчилик бузилиши муносабати билан бундай ҳуқуқдан маҳрум этилган ходимлар киритилмайди.


13. Аттестацияни ўтказиш муддати аттестация комиссияси раиси томонидан ходимларнинг тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текшириш ҳуқуқи амал қилиши муддати тугаши, назорат қилувчи органнинг тузилмаси, штат бирлиги ўзгариши, кадрлар қўнимсизлиги ва бошқа омиллар инобатга олинган ҳолда белгиланади.


14. Назорат қилувчи органнинг тегишли тузилмаси раҳбари томонидан ишчи органга аттестациядан ўтиши керак бўлган ҳар бир ходим тўғрисида хизмат тавсифномаси тақдим этилади.

Аттестациядан ўтказиладиган ходим аттестациядан камида икки ҳафта олдин аттестацияни ўтказиш тўғрисидаги буйруқ билан имзо қўйдирилган ҳолда таништирилиши керак.


15. Аттестация комиссияси йиғилиши аттестация комиссияси тасдиқланган таркибининг тўртдан уч қисми қатнашса, ваколатли ҳисобланади.


16. Аттестация аттестациядан ўтаётган ходим билан суҳбат шаклида ўтказилади.


17. Аттестациядан ўтишда аттестациядан ўтказилувчиларга электрон мосламалардан, маълумотнома, махсус ёки бошқа адабиётлардан, шунингдек, ҳар қандай ёзувлардан фойдаланиш ман этилади. Кўрсатилган талаблар бузилган ҳолларда аттестациядан ўтказилувчилар аттестациядан четлатилади ва аттестациядан ўтмаган деб ҳисобланади.


18. Комиссия йиғилишида бегона шахсларнинг иштирок этишига рухсат берилмайди.


19. Ишчи орган аттестациядан ўтказилувчиларнинг доимий ҳисобини юритиш мақсадида реестрни юритади, унга қуйидаги маълумотлар электрон шаклда киритилади:

ходимнинг фамилияси, исми ва отасининг исми;

ходимнинг паспортига оид маълумотлари;

ходимнинг малака ошириш курсини даврий ўтганлиги тўғрисидаги маълумотлар (мавжуд бўлса);

аввалги аттестациядан ўтганлик тўғрисидаги маълумотлар (мавжуд бўлса).


20. Аттестация комиссияси котиби ҳар бир аттестациядан ўтказилувчи ходим ҳақидаги маълумотномани аттестация ўтказиш санасидан камида бир ҳафта олдин комиссияга тақдим этади.


21. Аттестация ўтказилишидан камида 15 кун олдин аттестация комиссияси билан келишилган ҳолда ишчи орган томонидан саволлар рўйхати тузилади ва ушбу рўйхат аттестация комиссияси раис томонидан тасдиқланади.

Рўйхатга мажбурий равишда тадбиркорлик субъектлари фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга боғлиқ саволлар ва вазиятли вазифалар - тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текшириш вақтида содир бўладиган ва/ёки содир бўлиши мумкин бўлган вазиятлар ҳамда тегишли тадбиркорлик субъектлари томонидан қонунбузарлик содир этиш хавфи даражасидан келиб чиқиб текшириш ташаббуси билан чиқишни назарда тутувчи "хавфни таҳлил этиш" тизимига оид саволлар киритилиши шарт.


22. Ҳар бир аттестациядан ўтаётган ходимга икки нусхада ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шакл бўйича аттестация варақаси тузилади.


23. Аттестация комиссияси томонидан аттестациядан ўтувчи ходим ҳақидаги тавсифнома ва саволларга берилган жавобларни инобатга олган ҳолда ҳар бир аттестациядан ўтувчи ходимга нисбатан очиқ овоз бериш йўли билан алоҳида қарор қабул қилинади. Қарор аттестацияда иштирок этган аттестация комиссияси аъзоларининг кўпчилиги овоз берганда қабул қилинган деб ҳисобланади. Аттестация комиссияси аъзоларининг овозлари тенг бўлган тақдирда аттестация комиссияси раисининг овози ҳал қилувчи овоз ҳисобланади.


24. Аттестация натижаси бўйича аттестация комиссияси қуйидаги қарорлардан бирини қабул қилади:

ходим аттестациядан ўтди;

ходим аттестациядан ўтмади.


25. Аттестация комиссиясининг қарори овоз бериш жараёни тугаши билан эълон қилинади ва аттестация қатнашчилари аттестация варақаларига имзо чекишади.


26. Аттестация якуни бўйича аттестация комиссияси томонидан қабул қилинган қарор аттестация комиссияси раиси, котиби ҳамда аъзолари томонидан имзоланадиган аттестация варақасига киритилади. Агар аттестациядан ўтказилувчи ўзининг аттестация варақасини имзолашга рози бўлмаса, бу ҳақида тегишли белги қўйилади.

Аттестация варақасининг иккинчи нусхаси аттестация ўтказилгандан кейин бир кун муддатда аттестациядан ўтган ходимга имзо қўйдирилган ҳолда тақдим этилади.


27. Аттестация якунлари бўйича икки кун муддатда баённома тузилади. Баённомада аттестация ўтказилган сана ва жой, аттестация комиссиясининг қарори кўрсатилади ҳамда аттестация варақалари илова қилинади. Баённома аттестация комиссияси раиси ва котиби томонидан имзоланади.


28. Аттестациядан ўтган ходимга аттестация комиссияси томонидан белгиланадиган аттестацияни ўтказиш даврийлиги муддатига тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текшириш ҳуқуқи берилади.


29. Аттестацияга узрли сабабларга кўра (касаллиги, хизмат сафарида бўлганлиги ва ҳоказолар туфайли) келмаган ходимлар аттестация комиссиясининг кейинги йиғилишига қўйиладиган ходимлар рўйхатига киритилади.


30. Аттестация комиссияси томонидан аттестациядан ўтмаган деб ҳисобланган ходим такрорий аттестацияга, бироқ аттестация ўтказилганидан камида олти ойдан кейин қўйилиши мумкин.

Ушбу давр мобайнида аттестациядан ўтмаган ходимга тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текшириш ман этилади. Назорат қилувчи орган раҳбари мазкур ходимни тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текшириш билан боғлиқ бўлмаган лавозимга ўтказиши мумкин.


31. Тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текшириш даврида ходим томонидан қонунбузарлик ҳолатларига йўл қўйилган бўлса, унга берилган ҳуқуқ аттестация комиссияси томонидан бекор қилинади ва у қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади.



4-БОБ. ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТЛАРИ

ФАОЛИЯТИНИ ТЕКШИРИШ ҲУҚУҚИНИ

БЕРУВЧИ МАХСУС ГУВОҲНОМА


32. Аттестация комиссияси томонидан аттестациядан ўтган ходимга ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ шакл бўйича махсус гувоҳнома берилади.


33. Махсус гувоҳномалар бланкаларини тайёрлаш, бериш, сақлаш ва ҳисобини олиб бориш назорат қилувчи органнинг маблағлари ҳисобига, ходимларнинг хизмат гувоҳномалари учун белгиланган тартиб бўйича амалга оширилади.


34. Махсус гувоҳнома йўқотилган ёки фойдаланиш учун яроқсиз ҳолатга келган ҳолларда ходимнинг мурожаати асосида назорат қилувчи орган ёки унинг ҳудудий бўлинмасининг буйруғи билан унга дубликат берилиши мумкин.

Ходимга янги махсус гувоҳнома беришда унга "дубликат" белгиси қўйилади. Қайта расмийлаштириш ва махсус гувоҳнома дубликатини бериш учун аттестациядан ўтиш талаб этилмайди.


35. Назорат қилувчи органнинг тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текшириш ҳуқуқига эга бўлган, ушбу назорат қилувчи органнинг тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текшириш билан боғлиқ бошқа лавозимига ўтган ходимига дастлаб берилган махсус гувоҳнома амал қилиши муддатига янги лавозими кўрсатилган ҳолда янги махсус гувоҳнома берилади.


36. Ходим билан меҳнат шартномаси бекор қилинганда ёки у тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текшириш билан боғлиқ бўлмаган лавозимга ўтганда махсус гувоҳнома ишчи органга қайтарилиши шарт.



5-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


37. Назорат қилувчи органнинг ҳудудий бошқармалари ҳар чоракда ишчи органга реестрга киритиш ва унинг тизимли янгиланиши учун масъул бўлган бўлинмалар, уларнинг ходимлари ва уларнинг белгиланган муддатларда аттестациядан ўтганликлари тўғрисидаги маълумотларни тақдим этади.


38. Аттестациядан ўтказилувчиларнинг реестрини шакллантириш ва юритиш тартиби, ушбу реестрга киритиш учун маълумотларнинг шакли ва тақдим этиш муддатлари ишчи орган томонидан белгиланади.


39. Аттестацияни ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ харажатлар тегишли назорат қилувчи органларнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобига молиялаштирилади.


40. Аттестация комиссиясининг қарори юзасидан белгиланган тартибда юқори турувчи органга ёки судга шикоят қилиниши мумкин.






Низомга

1-ИЛОВА



Назорат қилувчи органлар мансабдор шахсларини

тадбиркорлик субъектларида текшириш ҳуқуқини

бериш юзасидан аттестациядан ўтказиш

СХЕМАСИ

     

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддатлари





1-босқич

Назорат қилувчи органлар

Аттестациядан ўтадиган ходимлар рўйхатини тасдиқлаган ҳолда аттестацияни ўтказиш тўғрисида буйруқ чиқаради.

уч йилда камида бир марта





2-босқич

Аттестация комиссиясининг ишчи органи

Аттестацияни ўтказиш учун саволлар рўйхатини тайёрлайди

аттестация ўтказилишидан камида 15 кун олдин





3-босқич

Аттестация комиссиясининг ишчи органи

Аттестациядан ўтадиган ходимларни буйруқ билан ёзма таништиради.

аттестация ўтказилишидан камида 2 ҳафта олдин






4-босқич

Аттестация комиссиясининг ишчи органи

Аттестациядан ўтадиган ҳар бир ходимларга зарур хужжатларни, шу жумладан, хизмат тавсифномаси ва маълумотнома тайёрлайди.

аттестация ўтказилишидан камида 2 ҳафта олдин





5-босқич

Аттестация комиссияси

Шахсан суҳбатлашиш шаклида аттестация ўтказилади.

буйруққа мувофиқ белгиланади





6-босқич

Аттестация комиссияси,



аттестациядан ўтаётган ходимлар

1. Очиқ овоз бериш йўли билан қарор қабул қилади.


2. Аттестация комиссиясининг қарорини эълон қилади.


3. Аттестация варақасини имзолайди.

аттестация якунлари бўйича





7-босқич

Аттестация комиссиясининг ишчи органи

Аттестация варақасининг иккинчи нусхасини аттестациядан ўтган ходимга топширади.

аттестация ўтказилгандан сўнг бир кун мобайнида





8-босқич

Аттестация комиссиясининг ишчи органи

Аттестацияни ўтказилган санаси, жойи ва ҳар бир ходим бўйича қабул қилинган қарорни кўрсатган ҳолда аттестация якунлари бўйича баённома тузади.

аттестация ўтказилгандан сўнг икки кун мобайнида





9-босқич

Назорат қилувчи органлар

Аттестациядан ўтган ходимларга тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текшириш ҳуқуқини берувчи махсус гувоҳномани беради.

аттестация якунлари бўйича

  





Низомга

2-ИЛОВА



Тадбиркорлик субъектлари фаолиятини

текшириш ҳуқуқини бериш бўйича

АТТЕСТАЦИЯ ВАРАҚАСИ

(эгаллаб турган лавозими)

(ходимнинг Ф.И.О.)

Тадбиркорлик субъектлари фаолиятини

текшириш ҳуқуқини бериш тўғрисида





(назорат қилувчи органнинг номи)



аттестация комиссияси қарори:








Аттестация комиссияси раиси

(имзо)

(Ф.И.О.)

Аттестация комиссияси аъзолари:

(имзо)

(Ф.И.О.)


(имзо)

(Ф.И.О.)

(имзо)

(Ф.И.О.)

Аттестация комиссияси котиби:

(имзо)

(Ф.И.О.)

20 __ й.________._________________

Аттестация комиссиясининг қарори билан танишдим, ушбу аттестация

варақасининг иккинчи нусхасини олдим.






(сана, имзо, ходимнинг Ф.И.О.)





Низомга

3-ИЛОВА



(назорат қилувчи органнинг номи)


Тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текшириш ҳуқуқини берувчи

МАХСУС ГУВОҲНОМА N ____



(ходимнинг Ф.И.О.)


(эгаллаб турган лавозими)


Аттестация комиссиясининг 20 __ йил ___._______ даги ___-сон қарорига асосан тадбиркорлик субъектлари фаолиятини 20 __ йил ___. _________ гача текшириш ҳуқуқи берилди.

Хизмат гувоҳномаси билан биргаликда кўрсатилади.

Муҳр ўрни

(назорат қилувчи орган раҳбарининг имзоси, Ф.И.О.)


Изоҳ. Махсус гувоҳноманинг ўлчами, олди ва орқа тарафининг ранги назорат қилувчи органнинг хизмат гувоҳномасидаги сингари белгиланади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 8 ноябрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 12 ноябрь, 45-сон, 879-модда








































Время: 0.0055
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск